🍃 МALHAM
2.22K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Мақом қўшиқлари авж пардаларда ижро этилди

"...Тадбир очилишида сўзга чиққан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Сирдарё вилояти кенгаши раиси ўринбосари Ойбек Ашурматов миллий мақомнинг халқаро эътирофга сазовор бўлаётганини таъкидлаб, Шашмақомнинг икки йўналиши – Бухоро Шашмақоми ва ХХ асрда шаклланган Фарғона–Тошкент анъаналари асосидаги “Тошкент Шашмақоми” ҳақида тўхталди. Унинг таъкидлашича, мақомнинг нуфузини янада ошириш ва келажак авлодга бой маънавий мерос сифатида қолдириш муҳим вазифа ҳисобланади..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/maqom-qoshiqlari-avzh-pardalarda-izhro-etildi_765909

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
🧴 Томоқ шишини дориларсиз енгиб бўладими?

Албатта, бўлади. Чунки томоқ шиши кўпинча совуққа чалинганда, вирусли инфекция ёки аллергия сабабли юзага келади. Уй шароитидаги оддий чоралар орқали оғриқ ва қизаришни камайтириш мумкин.

Илиқ шўр сув билан чайиш яллиғланишни пасайтиради, микробларни йўқотади ва тўқималарни юмшатади. Асалли ёки лимонли чой, занжабилли ичимликлар эса оғриқни енгиллаштиради.

Қуруқ ҳаво шишни кучайтиради, шу боис хонада намликни ошириш ёки илиқ буғдан нафас олиш тавсия этилади. Кўп суюқлик ичиш ва етарли дам олиш ҳам тикланиш жараёнини тезлаштиради.

Асал, саримсоқ, занжабил каби табиий маҳсулотлар яллиғланишга қарши самарали таъсир кўрсатади. Томоқ шишган пайтда юмшоқ ва илиқ таомлар истеъмол қилиш, қаттиқ ёки аччиқ овқатлардан тийилиш керак.

⚠️ Шиш узоқ давом этса, нафас олиш қийинлашса, юқори ҳарорат кузатилса, шифокорга мурожаат қилинг.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Замонавий инспекцион мажмуа ишга тушди

"...Қурилма кам қувватли рентген технологиясига асосланган бўлиб, ҳайдовчи ва йўловчилар учун мутлақо зарарсиз. Унинг асосий афзаллиги — нурлар ортга қайтиш технологияси орқали юк ва транспорт воситаларини ҳар томонлама тасвирга олиб, ҳатто кўзга кўринмас бўшлиқларда яширилган шубҳали буюмларни ҳам аниқлай олишидадир. Бу эса наркотик моддалар, қурол-аслаҳа, ўқ-дори ҳамда таъқиқланган товарларни фош этишда божхона ходимларига катта ёрдам беради..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/zamonaviy-inspekcion-mazhmua-ishga-tushdi_765867

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Боёвутда ҳуқуқий ва ижтимоий кўмак акцияси ўтказилди

"...Тадбир доирасида уй-жой масалалари, пенсия таъминоти, ногиронликни белгилаш, иш билан таъминлаш каби аҳоли учун долзарб йўналишларда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Сайёр қабул жараёнида 150 дан ошиқ фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш учун тегишли чоралар белгиланди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/boyovutda-huquqiy-va-izhtimoiy-komak-akciyasi-otkazildi_765912

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарё “Дори-Дармон”да фармацевтлар ва устозлар шарафланди

"...Сирдарё вилоятидаги “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси минтақавий бўлинмаси томонидан “Бутунжаҳон фармацевтлар куни” ҳамда “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Учрашувда соҳа ривожига кўп йиллар хизмат қилган нуронийлар ва фахрийлар, ҳозирда тизимда самарали меҳнат қилаётган ходимлар ҳам иштирок этди. Тадбир чоғида жамият фаолияти йўлга қўйилган дастлабки кунлардан буён аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Жамият раиси Алишер Кунишев иштирокчиларни самимий табриклаб, давлат раҳбари томонидан дори-дармон таъминоти ва соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилишга қаратилган қарорлар ижроси ҳақида маълумот берди..."


БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://telegra.ph/Tezkor-habar-09-30

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Ишонч-руҳга ўхшайди. Бир бор тарк этдими, орқага қайтмайди".



➡️Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни! 🎉📚

Дунёда инсон қалбига нур, онгига маърифат, ҳаётига йўл-йўриқ бағишлайдиган улуғ касб эгалари бор. Уларсиз тараққиёт, илм-фан ва маънавиятни тасаввур этиб бўлмайди. Ана шундай улуғ инсонлар — устоз ва мураббийларимиздир.

Биз ким бўлмайлик, қайси соҳада хизмат қилмайлик, барчамизнинг юрак қуримизда азиз бир исм — ўқитувчимиз, устозимиз бор. Чунки ҳаётимизга маъно бағишлаган, орзу-интилишларимизни парвоз эттирган айнан устозлардир.

✨ http://t.me/malhamssb ва SIRDARYA  NEWS.uz ижодий жамоаси мамлакатимиздаги барча устозларни, қалби дарё муаллимларни бугунги қутлуғ сана — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин юракдан табриклайди!

Илоҳим, қалб чироғингиз сўнмасин, меҳнатингизга баракат ёр бўлсин! 🙏🌺

➡️Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик
—
Поздравление учителям и наставникам Узбекистана

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz