🍃 МALHAM
2.22K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Самарқандда ҳамшира 3 кунлик чақалоқни сотгани учун қамалди

Пайариқ тумани марказий шифохонасида ишлаган ҳамшира К.А. 2025 йил 12 апрель куни руҳий носоғлом аёлнинг чақалоғини туғруқхонадан олиб чиқиб, фуқаро Ф.Б.га 5 миллион сўм ва 100 долларга сотган.

Тергов натижасида чақалоқ онасига қайтарилган. Суд ҳукмига кўра, К.А. Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан айбли деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди ва соғлиқни сақлаш тизимида ишлаш ҳуқуқидан 2 йилга маҳрум қилинди.

Апелляция инстанцияси аввал жиноят қуроли сифатида мусодара қилинган Minlo автомашинасини айбдор ихтиёрида қолдирди.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Ростгўй ва самимий инсонларнинг дўстлари кўп бўлмайди. Аммо оз бўлса-да, энг ҳақиқий ва сара дўстлар айнан уларда бўлади."

✍️Габриел Гарсиа Маркес

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Саратонни чақирувчи ёғ: қаерда тўпланади?

Британиялик олимларнинг таъкидлашича, организмдаги ёғ миқдори эмас, унинг тўпланиш жойи саратон хавфига таъсир қилади. Бу хулосага улар 700 000 нафар одамда ўтказилган тадқиқот таҳлиллари асосида келишди.

Қорин ва висцерал ёғлар жигар, эндометриал ва қизилўнгач саратонлари хавфини оширади, аммо сондаги ёғ баъзи саратон турларига ҳимоя таъсирини кўрсатади. Олимлар клиник амалиётда фақат вазн кўрсаткичларига таяниш ўрнига, ёғнинг қаерда тўпланганини аниқлаш муҳимлигини таъкидладилар.

Бундай ҳолатларни олдиндан билиш ва зарур чораларни кўриш учун МРТ ёки биомаркерлардан фойдаланиш муҳим эканлиги қайд этилди.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
“3 октябрь – Халқаро шифокорлар куни! 👩‍⚕️👨‍⚕️

Бу сана 1953 йилда шифокорларнинг инсоният ҳаётидаги фидойи меҳнатини эътироф этиш мақсадида Дунё тиббиёт уюшмаси томонидан белгиланган.

Бугун эса биз уларнинг нафақат ўтмишда, балки ҳар куни фаолиятлари билан ҳақиқий қаҳрамонлар эканини кўрамиз.

Беморлар ҳаётини сақлаш, ёрдам қўлларини узатиш, ҳамда саломатликка умид бағишлашда уларнинг ҳиссаси беқиёс.

Шу боисдан барча шифокорларимизни ✨ http://t.me/malhamssb ва SIRDARYA  NEWS.uz ижодий жамоаси номидан табриклаймиз ва меҳнатларига миннатдорчилик билдирамиз!

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини камайтирадима?

Ҳа, тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, доимий жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини сезиларли даражада камайтиради. Масалан, йўғон ичак саратони билан касалланган беморлар орасида ҳафтасига бир неча марта 45–60 дақиқалик машқ қилаётганлар саратон қайталаниши ёки янги ўсимта пайдо бўлиш хавфини 28 фоизга, саккиз йилдан кейин эса ўлим даражасини 37 фоизга камайтирган.

Қисқача қилиб айтганда, жисмоний фаоллик иммун тизимини мустаҳкамлайди, яллиғланишни камайтиради ва умумий ҳолатни яхшилайди, шу билан саратонга қарши самарали қўлланма бўлади.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эркинжон Турдимов боғча ишини қониқарсиз деб баҳолади

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Ховос туманидаги 2-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассаса фаолиятини қониқарсиз деб баҳолади. Шу муносабат билан қатор масъулларнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилиши белгиланди.


⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билса_чин_билмаса_ҳазил

"Ибн Синонинг юртидамиз, ўзимизда ҳам бор эди..."


⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Хитой–Ўзбекистон халқаро озиқ-овқат лабораторияси иш бошлади

"...Лаборатория замонавий ускуналар ва илғор технологиялар асосида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, тупроқ унумдорлигини баҳолаш, биотехнология ва селекция соҳаларида янги тадқиқотлар олиб бориш имконини яратади, – дейди Гулистон давлат университети ҳузуридаги Агробиотехнология ва биокимё илмий тадқиқот институти директори, биология фанлари доктори, профессор Ҳабибжон Кушиев..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/hitoy-ozbekiston-xalqaro-oziq-ovqat-laboratoriyasi-ish-boshladi_765865

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси масъуллари Сирдарё ИЭСда

"...ИЭС мамлакатимиз энергетика тизимининг энг йирик корхоналаридан бири ҳисобланиб, юртимизни барқарор электр энергияси билан таъминлашда муҳим ўрин тутади. Шу боис мазкур ташрифда, аввало, хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди...."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/masullar-istiqbolli-loyihalar-bilan-yaqindan-tanishdilar_766340

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ўз ишига садоқатли ҳамшира

"...Аввалига назарияни амалиёт билан уйғунлаштириш қийин бўлди. Лекин у чиниқди, устоз шифокорлар ва тажрибали ҳамширалардан сабоқ олди. Ҳар бир оғир аҳволдаги чақалоқ унинг учун янги синов, янги сабоқ бўлди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/oz-ishiga-sadoqatli-hamshira_766347

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Спортда хизмат кўрсатган устоз, мураббийлар эъзозланди

"...Байрам муносабати билан, Спорт вазирининг тегишли буйруғига асосан, сирдарёлик икки нафар фидойи мураббий «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланишди. Улардан бири Ширин шаҳар спорт мактабининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция ишлари бўйича директор ўринбосари Шерзод Омонликов, иккинчиси эса Сардоба тумани спорт мактабининг волейбол бўйича мураббийи Икром Маматқуловдир.Бу номлар кўпчиликка яхши таниш, чунки уларнинг шогирдлари юртимиз спорт шарафини турли майдонларда муносиб ҳимоя қилиб келишмоқда..."

БТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/sportda-xizmat-korsatgan-ustoz-murabbiylar-ezozlandi_766392

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Вазир терим жараёнлари билан танишди

"...И. Абдураҳмонов кластерларда амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди. У келгуси мавсумларда бундай тажрибаларни янада кенгайтириш, йиғим-терим жараёнларида эса масъулият ва эътиборни кучайтириш зарурлигини таъкидлади..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/vazir-terim-zharayonlari-bilan-tanishdi_766394

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Жамият тараққиётида устозлар хизмати беқиёс

"...Байрам тадбирида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Сирдарё вилоятидаги Қирғиз миллий маданий маркази раҳбари Нодира Жонибекова, тумандаги 9-, 21- ва 43-мактаб ўқитувчилари, шунингдек, Озарбайжон ва Рус миллий маданий марказлари аъзолари ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгашининг вакиллари иштирок этишди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/jamiyat-taraqqiyotida-ustozlar-xizmati-beqiyos_766396

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Нуронийларга "Меҳнат фахрийси" нишони топширилди

"... Бугунги шонли кун мен учун жуда қадрли, – дейди Асқар Муҳаммадиев. – Давлатимиз раҳбари томонидан кексаларга кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик биз нуронийларнинг қалбини гўё ёшартиргандек бўлди. Бу эътироф фақат шахсимга эмас, балки бутун маҳалламиз, туманимиз нуронийларига берилган катта ишонч деб биламан. Биз ҳар доим ёшлар тарбиясида, уларга тўғри йўл кўрсатишда фаол бўлишга интиламиз. Шу йўлда хизмат қилиш — биз учун шараф..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/nuroniylarga-mehnat-faxriysi-nishoni-topshirildi_766827

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!

✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz