🍃 МALHAM
2.22K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Университет "Дунё тиббиёт мактаблари рўйхати" дан жой олди

"...Гулистон давлат университети Тиббиёт факультети Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) қошидаги World Directory of Medical Schools — “Дунё тиббиёт мактаблари рўйхати”дан муносиб ўрин олди.
Бу муҳим воқеа Сирдарёда яратилган тиббиёт таълими тизими нафақат миллий, балки халқаро мезонларга ҳам жавоб бераётганини англатади. Шу билан бирга, у талаба ва профессор-ўқитувчилар учун янги имкониятлар эшигини очиб, факультет нуфузини янада оширади..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/universitet-dunyo-tibbiyot-maktablari-royxati-dan-zhoy-oldi_767112

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати


"Дарахтнинг кучи илдизидан, инсоннинг феъли сўзидан билиинади."



📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ховос туманида ҳоким ўринбосари, Кармана туманида ҳоким ёрдамчиси ушланди

Батафсил ўқиш учун:
https://uza.uz/uz/posts/hovos-tumanida-hokimi-orinbosari-karmana-tumanida-hokim-yordamchisi-ushlandi_767256

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Пенсияни нақд олишда Face-ID тизими жорий этилди

Ўзбекистонда октябрдан бошлаб пенсияни нақд олиш жараёнида Face-ID орқали шахсни идентификация қилиш тизими жорий этилди. Фуқаролар пулни олишда электрон имзо билан тасдиқлайди.

Янги тизим ҳисоботларда “тўланди” деб кўрсатилган ҳолатда аслида пенсия фуқарога берилмай қолиши ёки бошқа шахсларга чиқиб кетишининг олдини олади.

Пенсия жамғармасининг айтишича, бу ўзгариш тўловларнинг шаффофлиги ва хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Чўлда 12 минг йиллик қоятош санъати топилди

Саудия Арабистонидаги Нефуд саҳросида археологлар қояларга ўйиб туширилган ҳайвонлар тасвирларини топдилар. Ушбу санъат асарлари 12 800–11 400 йиллик бўлиб, овчи-теримчилар жамоалари ҳудудда шаҳарлар пайдо бўлишидан анча олдин яшаганини кўрсатади.

Топилма нафақат ўтмиш ҳақидаги тасаввурни кенгайтиради, балки чўлнинг бир пайтлар яшил ва яшаш учун қулай бўлганини ҳам исботлайди.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Алкоголь истеъмоли деменция хавфини оширади

“BMJ Evidence-Based Medicine” журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, спиртли ичимликларни исталган миқдорда истеъмол қилиш ақлий заифлик (деменция) ривожланиш хавфини оширади. Бу генетик мойилликдан қатъи назар кузатилади.

Олимлар Буюк Британия ва АҚШда 560 000 одамни бир неча йил давомида кузатиб, алкоголь миқдори ва деменция хавфи ўртасида боғлиқликни аниқлашди. Ҳар ҳафта уч марта ичувчилар ҳафтада бир марта ичувчиларга нисбатан деменция хавфи 15%га юқори бўлади.

Тадқиқот муаллифлари огоҳлантиради: ҳатто ўрта миқдордаги алкогол ҳам соғлиқ учун хавф туғдириши мумкин.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Масъулиятсизлик туфайли халқнинг ишончи йўқолади

"...Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Ховос туманида ишларнинг боришини ўрганди. Айрим раҳбарларнинг ўз фаолиятига масъулиятсизлигини кескин танқид қилди. Унинг таъкидлашича, давлат раҳбарлари ва мутасаддиларнинг асосий вазифаси халқ учун муносиб турмуш шароитлари яратишдир.

Ҳоким тумандаги 2-мактабгача таълим ташкилотида бўлганида бу ерда санитария талаблари бажарилмагани, ҳудудда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмагани, энг ачинарлиси, эса муассасанинг ички ҳолати аянчли экани ойдинлашди. Шу боис айрим раҳбарларнинг ўз лавозимига муносиблиги кўриб чиқилиши белгиланди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/masuliyatsizlik-tufayli-xalqning-ishonchi-yoqoladi_767291

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Кўриш қобилиятини тикловчи дори кашф қилинди

Корея илғор технологиялар институти (KAIST) олимлари кўз тўр пардаси ҳужайраларини тикланишини блоклайдиган Prox1 оқсилини аниқлаб, уни блоклайдиган дори воситасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Nature Communications” журналида эълон қилинди.

Лабораторияда каламушларда синовлар кўрсатдики, ушбу дори орқали зарарланган тўр парда ҳужайралари тикланиши фаоллаштирилади ва таъсири камидa 6 ой давом этади. Янги усул ҳужайраларни ички тиклаш механизмлари орқали даволаш имконини беради, бу лазер ёки трансплантациядан хавфсизроқ ҳисобланади.

Тадқиқот глаукома, макуляр дегенерация ва қандли диабетга боғлиқ ретинопатия билан оғриган инсонлар учун истиқболли натижалар ваъда қилмоқда.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарёлик спортчи академик эшкак эшиш бўйича олтин медални қўлга киритди

Озарбайжоннинг Мингячевир шаҳрида бўлиб ўтаётган III МДҲ ўйинлари давомида Сирдарёлик Жамолбек Турғунов академик эшкак эшишнинг M1 1500 метр масофада барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда вилоят Спорт бошқармаси хабар берди.

Унинг ғалабаси нафақат шахсий ютуқ, балки Сирдарё спортининг халқаро обрўсини янада оширди. Академик эшкак эшиш — барқарорлик, техника ва тезликни талаб қилувчи спорт тури бўлиб, Жамолбекнинг натижаси чуқур тайёргарлик ва кучли руҳий барқарорликнинг намоён бўлиши ҳисобланади.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/sirdaryolik-sportchi-oltin-medalni-qolga-kiritdi_767297


⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Германиядаги туғуруқхона биздаги туғуруқхонадан нимаси билан фарқ қилади❓

(Бу видеони кўриб, саволга жавоб топсангиз бўлади)

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Эҳтиёж кишини буюк кашфиётчига айлантиради."

✍️Данел депо
"Робинзон куризо" асаридан

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Чой жигар саратони хавфини пасайтиради

Хитой ва АҚШ олимлари олиб борган тадқиқотлар мунтазам чой ичиш жигар саратонига чалиниш хавфини камайтиришини кўрсатди. Натижалар Nutrients журналида эълон қилинди.

2 мингдан ортиқ бемор ва 8 мингга яқин соғлом инсон иштирок этган тадқиқотда чой истеъмоли, алкоголь, вирусли гепатитлар ва тамаки чекиш каби омиллар таҳлил қилинди.

Чой ичувчиларда жигар саратонига чалиниш хавфи ичмайдиганларга нисбатан қарийб 50 фоизга паст бўлган. Айниқса алкоголь истеъмол қиладиганларда чойнинг ҳимоявий таъсири яққол кўринган.

Олимлар бу ҳолатни чойдаги антиоксидантлар ва полифеноллар билан изоҳлашди.

Мутахассислар вирусли гепатит тарқалишини ва алкоголь истеъмолини камайтириш орқали жигар саратонига чалиниш эҳтимолини 60 фоизгача пасайтириш мумкинлигини қайд этди.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Миллий либос – миллат кўзгуси

"...Жами 13 нафар тикувчи-дизайнер иштирок этган танловда миллий нақш ва урф-одатларимиз билан уйғун замонавий услубдаги либослар тақдим этилди. Саҳнада миллий ифтихор ва замонавий эстетиканинг уйғунлиги яққол кўринди...."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/sirdaryo-viloyati-xabarlari-qisqa-satrlarda_767304

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz