🍃 МALHAM
2.22K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Учрашув интерфаол тарзда ўтказилди

"...Бугунги дунёда энг катта таҳдид – қурол эмас, балки ёт ғоялардир. Ёшларимиз уларга қарши маърифий жиҳатдан тайёр туриши зарур. Шу боис биз ҳар бир учрашувни тарғибот эмас, балки ҳаётий сабоқ сифатида ташкил этамиз. Бугунги тадбирда ҳарбий хизматчилар радикаллашувнинг аниқ белгиларини билиб олдилар, ўзларини ҳимоя қилиш йўлларини ўрганишди. Биз учун энг муҳим мақса ҳар бир ёшни маънавий барқарор, миллий қадриятларимизга содиқ инсон қилиб тарбиялашдир,-деди Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Азизбек Раҳмонов..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/uchrashuv-interfaol-tarzda-otkazildi_767596

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Яширин цех фаолиятига чек қўйилди

"...Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Анорзор” маҳалласида яшовчи фуқаро уйининг ёрдамчи хўжалигида чиғириқ ускунасини ўрнатиб, ноқонуний равишда иш олиб боргани маълум бўлди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/yashirin-cex-faoliyatiga-chek-qoyildi_767579

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Она ва болалар саломатлиги йўлида яна бир янги қадам

"...Гулистон шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалиёт тиббиёт марказининг Сирдарё филиалида замонавий кислород ишлаб чиқариш ускунаси ўрнатилди.
Марказ мутахассисларининг таъкидлашича, илгари бир ойда ўртача 30–40 миллион сўм, йил давомида эса 300–400 миллион сўм кислород балонларини ташиш ва тўлдиришга сарфланар эди. Янги ускунанинг ишга туширилиши билан мазкур харажатлар тежалиб, маблағлар тўғридан-тўғри беморлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга йўналтирилади.."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/ona-va-bolalar-salomatligi-yolida-yana-bir-yangi-qadam_767574

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Китоб ва матбуот дўконлари кўпаймоқда

"...аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва маънавий муҳитни бойитиш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда маҳаллий ҳокимликлар ташаббуси билан Ховос, Оқолтин, Сардоба, Сирдарё туманлари ҳамда Янгиер шаҳрида замонавий китоб ва матбуот дўконлари фаолият бошлади..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/kitob-va-matbuot-dokonlari-kopaymoqda_767542

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Тайёр маҳсулотларнинг катта қисми экспорт қилинмоқда

"...“Сардоба Textile” МЧЖнинг ўрни алоҳида. Корхонада 250 нафарга яқин ишчи меҳнат қилмоқда, уларнинг 180 нафари аёллардир. Яқин кунларда яна 50 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Корхонада асосан тикув-трикотаж буюмлари, болалар кийимлари ва махсус формалар ишлаб чиқарилади. Тайёр маҳсулотларнинг катта қисми Россия ва бошқа давлатларга экспорт қилинмоқда..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/tayyor-mahsulotlarning-katta-qismi-eksport-qilinmoqda_767533

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Боғдорчиликда замонавий технологиялар яхши самара бермоқда

"...Жамият ер майдонларида анор, малина, узум, анжир, чилонжийда, шафтоли, олма ва қулупнайлар Германия технологияси асосида, томчилатиб суғориш тизими орқали парваришланмоқда. Бу усул сувни тежаш, ҳар бир ниҳолнинг соғлом ривожланиши ва юқори ҳосилдорликка эришиш имконини бермоқда.

Жамият иш бошқарувчиси Содиқжон Муҳаммедовнинг таъкидлашича, янгича лойиҳалардан бири — агроволтех технологиясини жорий этишдир. Хусусан, 50 сотих ерда Франциянинг “agrivoltaics” йўналишида 50 минг доллар грант маблағи ҳисобидан қуввати 80 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди. Ускуналарни Норвегия мутахассислари ўрнатиб беришган...."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/bogdorchilikda-zamonaviy-texnologiyalar-yaxshi-samara-bermoqda_767523

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ўзбекистонлик хонанда Қозоғистонда ҳакамларни ҳайратга солди

Астана шаҳрида ўтказилаётган “Silk Way Star” халқаро мусиқа танловида 12 давлатдан истеъдодли санъаткорлар иштирок этмоқда. Унда иштирок этаётган ўзбекистонлик хонанда Мадинабону Одилова «Ketaver» қўшиғини ижро этиб, ҳакамлар ҳайъати ва томошабинларда катта таассурот қолдирди. Грузиялик ҳакам Дато Кенчиашвили унинг чиқишини эпизоднинг унутилмас лаҳзаси деб баҳолади.

Одилова 122 очко жамғариб, малайзиялик иштирокчидан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Мусиқа танқидчилари унинг жазз импровизациясини поп услуби билан уйғунлаштириш қобилиятини юқори баҳолашди.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Пасткаш мақтангани билан буюк бўлмас, эчки югургани билан кийик бўлмас."


✍️Алишер Навоий


📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ёшлар учун янги масканлар барпо этилмоқда


"...Ховос туман марказида умумий қиймати 67 миллиард сўм бўлган “Истироҳат боғи” ва “Ёшлар маркази” қурилиши қизғин суръатларда давом этмоқда. Лойиҳа Осиё тараққиёт банки маблағлари асосида маҳаллий бюджет кафолати остида амалга оширилмоқда. Янги масканлар 2026 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/yoshlar-uchun-yangi-maskanlar-barpo-etilmoqda_767905

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
📰 Хитойда фарзанд туғиб берадиган робот яратилмоқда

Хитойнинг Kaiwa Technology компанияси 2026 йилда инсон ҳомиладорлигини симуляция қила оладиган гуманоид роботни тақдим этишни режалаштирмоқда, деб хабар берди “ChosunBiz”.

Лойиҳа мамлакатда туғилиш даражаси пасайиши ва бепуштлик муаммосига ечим сифатида ишлаб чиқилмоқда. Асосий технология — сунъий бачадон, унда ҳомила амниотик суюқликка тўлдирилган махсус капсулада ташқи манбалардан озуқа олиб ривожланади.

Компания маълумотича, робот уруғланишдан тортиб туғруққа қадар бўлган жараённи такрорлай олади. Унинг нархи тахминан 14 минг доллар этиб белгиланиши мумкин.

2017 йилда АҚШ олимлари сунъий бачадон ёрдамида муддатидан олдин туғилган қўзини соғлом вояга етказишган. Бироқ мутахассислар инсон эмбриони билан тўлиқ жараённи амалга ошириш учун технологияни яна такомиллаштириш зарурлигини таъкидлашмоқда.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ишга тиклаш ва иш ҳақларини ундириш — қатъий назоратда

"... 59 та ижро ҳужжати бўйича фуқаролар фойдасига жами 1,1 миллиард сўмдан ортиқ иш ҳақи ундириб берилиши таъминланди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/ishga-tiklash-va-ish-haqlarini-undirish-qatiy-nazoratda_767891

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
🚇 Метрода туғилган чақалоқ умрбод йўлкира ҳақидан озод этилди

6 октябрь куни Тошкент метросининг «Ғафур Ғулом» бекатида кутилмаган ҳолда чақалоқ дунёга келди. Шу муносабат билан «Тошкент метрополитени» раҳбарияти она ва болага умрбод бепул йўлкира ҳуқуқини берувчи махсус карта тақдим этишини маълум қилди.

Ҳодиса вақтида ҳушёрлик ва жасорат кўрсатган навбатчи ходима Наима Махамаджонова ҳамда бошқа метро ходимлари ҳам раҳбарият томонидан рағбатлантирилади.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сув тежайдиган технологиялар — аграр соҳада барқарорлик гарови


"...Биз томчилатиб суғориш тизимини жорий қилганимиздан сўнг сув сарфи кескин камайди, ҳосилдорлик ошди, харажатлар эса қисқарди. Давлат имтиёзлари ва мутахассисларнинг тавсиялари эса бу жараённи янада тезлаштиради,-дейди Сирдарё туманидаги “Султон” фермер хўжалиги раҳбари Нуриддин Ходжабеков..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/suv-tezhaydigan-texnologiyalar-agrar-sohada-barqarorlik-garovi_767888

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz