🍃 МALHAM
2.23K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
“Беш муҳим ташаббус” лойиҳаси ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилмоқда

"..."Беш муҳим ташаббус" лойиҳаси ёшларимизнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, маънавий дунёқарашини бойитиш ва иқтидорини намоён этишда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, талабалар орасида китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган ташаббуслар тобора оммалашиб бормоқда. Яқин кунларда университетимизда замонавий Ахборот-ресурс маркази фойдаланишга топширилади. Бу сиз, азиз талабалар, учун катта имкониятдир, – дея таъкидлади Гулистон давлат университети ректори, техника фанлари доктори, профессор Муҳсин Ҳожиев..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/besh-muhim-tashabbus-loyihasi-yoshlarning-bosh-vaqtini-mazmunli-otkazishga-xizmat-qilmoqda_769273

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолияти таҳлил этилди

"...Йиғилишда таълим ва тарбия жараёнларини самарали ташкил этишда йўл қўйилаётган айрим камчиликлар, янги 2025–2026 ўқув йилига тайёргарлик ишларининг ҳолати ҳамда педагоглар фаолиятидаги долзарб масалалар муҳокама марказида бўлди..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/ixtisoslashtirilgan-maktab-internat-faoliyati-tahlil-etildi_769269

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ёш ҳарбийлар билан маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди

"...Очиқ мулоқот шаклида ўтган суҳбатда хизматчилар ўзларини қизиқтирган масалалар — ҳуқуқ ҳимояси, хизматдаги интизом, шахсий масъулият ва жамоавий муҳитга оид саволлар билан мурожаат қилдилар. Мутахассислар уларга аниқ ва амалий тавсиялар беришди..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/yosh-harbiylar-bilan-manaviy-marifiy-suhbat-otkazildi_769737

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарё тажрибаси GIZ экспертлари диққат марказида

"...Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) “BACKUP Health” дастури консультантлари — доктор Турал Гулу ва Гинтарас Каcевисиус Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси фаолияти билан танишдилар..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/sirdaryo-tazhribasi-giz-ekspertlari-diqqat-markazida_769740

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Спорт таълим муассасалари фаолияти муҳокама қилинди

"...Сирдарё спортчилари жорий йилнинг ўзида 68 хил спорт тури бўйича республика ва халқаро мусобақаларда 1 663 та совринли ўринни қўлга киритишди. Улар орасида 452 та олтин, 487 та кумуш ва 724 та бронза медаль бор. Олимпия спорт турларида 879 та совринли натижа қайд этилгани ҳам муҳим кўрсаткич сифатида таъкидланди..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/sport-talim-muassasalari-faoliyati-muhokama-qilindi_769745

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
398 та хусусий боғчада санитария талаблари бузилгани аниқланди

"...Текширув натижаларига кўра, санитария норма ва меъёрларини бузган 329 нафар масъул шахсга нисбатан суд органлари томонидан умумий 333 миллион 480 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Жўрабек Ҳасанов..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/398-ta-xususiy-bogchada-sanitariya-talablari-buzilgani-aniqlandi_769749

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Талабалар учун ўқув-тренинг ўтказилди

"...“Янги авлод кадрлари” нафақат ўқув лойиҳаси, балки ёшларда раҳбарлик маданияти, фидойилик ва масъулият ҳиссини шакллантирадиган мактабдир, – деди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши бўлим мудири Элёр Жўраев. – Бу ташаббуснинг тизимли давом этиши келгусида давлат хизматчилари салоҳиятини оширишда муҳим аҳамиятга эга..."

Батасил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/talabalar-uchun-oquv-trening-otkazildi_770028

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Замонавий ёғ ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади

"...Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида замонавий ускуналар билан жиҳозланган янги ёғ ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади. Йилига 3 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга “Risqiboy Mironshoh” масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти туман саноат салоҳиятини оширишга қаратилган муҳим қадам бўлди..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/zamonaviy-yog-ishlab-chiqarish-korxonasi-ish-boshladi_770075

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ховосда йўл инфратузилмаси янгиланмоқда

"...маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўлларининг 126 километрида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 86 та янги йўл белгиси ўрнатилиб, 58 километрда йўл чизиқлари ва 12 та пиёдалар ўтиш жойига чизиқлар тортилган.. Бу ишлар аҳолининг хавфсиз ва қулай ҳаракатланишига хизмат қилмоқда..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/hovosda-yol-infratuzilmasi-yangilanmoqda_770082

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ҳарбий қисмда давра суҳбати ўтказилди

"...Учрашувда хизматчиларга қонун устуворлигини таъминлаш, хизмат интизомини кучайтириш, оилавий тотувлик ва масъулият ҳиссини ошириш борасида муҳим тавсиялар берилди. Тошкент ҳарбий суди раиси Жамшид Раҳмонов коррупцияга қарши курашишда ҳар бир хизматчининг шахсий масъулияти катта аҳамиятга эгалигини таъкидлади..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/harbiy-qismda-davra-suhbati-otkazildi_770096

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди

"...Бу ҳамкорлик нафақат илмий салоҳиятни оширишга, балки таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш учун хизмат қилади. Биз Нукус давлат педагогика институти билан биргаликда қўшма тадқиқотлар, илмий-амалий лойиҳалар ҳамда ўқув дастурларини такомиллаштиришни мақсад қилганмиз, – деди Гулистон давлат педагогика институти проректори Ҳилола Маматова. – Шу орқали талабаларнинг илмий фаоллигини рағбатлантириш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва педагогик инновацияларни амалиётга жорий этиш имконияти яратилади..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/ozaro-hamkorlik-yolga-qoyildi_770103

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Тараққиёт ва ҳамкорликнинг янги истиқболлари

"...Президент ўз нутқида МДҲ формати аҳамиятли ва ҳаётий тузилма эканини, у барча иштирокчи давлатлар учун самарали мулоқот ва ҳамкорлик майдони бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини таъкидлади. Шу боис, умумий мақсадларга эришиш учун ташкилотнинг салоҳиятини реал имкониятлар билан уйғунлаштириш, қоғозда қолиб кетадиган қарорлар ўрнига амалий натижа берувчи лойиҳаларга эътибор қаратиш зарурлиги алоҳида урғуланди..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/taraqqiyot-va-hamkorlikning-yangi-istiqbollari_770012

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Эркинжон Турдимовнинг укаси раҳбарлик лавозимига тайинланди

Шавкатжон Оқбўтаевич Турдимов – Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шавкат Турдимов 1980-йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти – олий, 2006-йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_ҳикмати

"Баъзан чойга таъмни шакар эмас, ҳамроҳ бўлганлар беради...
"



📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
🧬 Янги туғилганларда қандли диабетнинг янги тури аниқланди

Халқаро олимлар TMEM167A гендаги мутация билан боғлиқ, чақалоқларда учрайдиган қандли диабетнинг янги турини илк бор аниқлашди.

Journal of Clinical Investigation журналида ёзилишича, бу мутация инсулин ишлаб чиқарувчи β-ҳужайралар фаолиятини бузиб, уларнинг нобуд бўлишига олиб келади.

Буюк Британия ва Бельгия олимлари CRISPR технологияси ёрдамида геннинг таъсирини ўрганиб, TMEM167A фақат инсулин эмас, балки асаб ҳужайралари фаолияти учун ҳам муҳим эканини аниқлашди. Шу боис бу касалликка чалинган чақалоқларда эпилепсия ва микроцефалия каби неврологик бузилишлар ҳам кузатилган.

Тадқиқот муаллифлари фикрича, бу кашфиёт неонатал диабет ва бошқа турдаги диабетни даволашнинг янги усулларини яратишга йўл очади.

🌍 Дунё бўйлаб ҳозирда 600 миллиондан ортиқ киши қандли диабетдан азият чекмоқда.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қодиров антибиотикларни “қизил рецепт” орқали сотиш тизимини жорий этиш таклифини билдирди.

Миллий тикланиш демократик партияси раҳбари Алишер Қодировнинг фикрича, касалликни товарга айлантириш каби ҳолатга барҳам бериш керак. У фармацевтика соҳасидаги назоратни кучайтириш ва барча антибиотикларни “қизил рецепт” орқали сотиш тизимини жорий этиш таклифини билдирди.

“Жаримани кўтариш эмас, назоратни кучайтириш керак. Агар ‘қизил рецепт’ самара берса, антибиотиклар ҳам шундай тартибда сотилиши лозим. Сотиш имкони бўлмасин,” — деди партия раҳбари.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
🦌 Ов ва балиқ овлаш қоидаларини бузганлар жаримага тортилади

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддасига кўра, ов қилиш, балиқ овлаш ёки ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш қоидаларини бузган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади.

Маълумотларга кўра,
2020–2024 йилларда 1 081 нафар, 2025 йилнинг биринчи ярмида эса 87 нафар шахс мазкур модда бўйича жавобгарликка тортилган.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари янгиланган Шота Руставели кўчаси билан танишди.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz