🍃 МALHAM
2.23K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Уч авлод учрашуви

"...Бугунги “Уч авлод учрашуви”нинг аҳамияти беқиёс. Афғон уруши фахрийлари – жасорат ва садоқат рамзи, хизматдаги офицерлар – интизом ва масъулият намунаси, ёш аскарлар эса келажакда Ватанни ҳимоя қиладиган янги авлод. Улар бир жойда учрашар экан, бу нафaқaт мулоқот, балки маънавий тарбия жараёнидир. Бундай тадбирлар орқали ёшлар Ватанни севиш, уни ҳимоя қилиш ва унга хизмат қилиш маъносини юракдан ҳис этадилар, – деди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят кенгаши раиси Азизбек Раҳмонов..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/uch-avlod-uchrashuvi_771510

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Гулхан атрофида ёшлар иқтидори юзага чиқди

"...Бу фақатгина дам олиш ёки кўнгилочар кеча эмас. Бу — ёшлар бир-бирини тинглайдиган, ғояларини баҳам кўрадиган ва янги имкониятларга йўл очадиган маконга айланиши лозим, – деди Мирқодир Саъдуллаев..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/gulxan-atrofida-yoshlar-iqtidori-yuzaga-chiqdi_771484

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Чет эллик халқаро экспертлар Сирдарёда

"...Сирдарёда яратилган шароитлар ва техник жиҳозланиш даражаси жуда юқори. Бу ердаги тизим иштирокчилар учун қулайлик, холислик ва шаффофликни таъминлашга йўналтирилганини кўриш мумкин, – деди Ҳиндистонлик эксперт Меэнакши Качроо Чатта..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/chet-ellik-xalqaro-ekspertlar-sirdaryoda_771488

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Каналлар бетонлаштирилиб, сув тежамкорлиги ошмоқда

"...Лойиҳа якунлангач, йилига 0,9 миллион куб метргача сув тежалиши, 2000 гектар ер майдони кафолатли равишда сув билан таъминланиши ҳамда сувдан фойдаланиш самарадорлиги 95 фоизгача ошиши кутилмоқда..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/kanallar-betonlashtirilib-suv-tezhamkorligi-oshmoqda_771490

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Тадбир ҳақиқий байрамга айланди

"... Қишлоқ аёллари — оиланинг суянчи, рўзғорнинг файзидир. Улар бозорларимизнинг тўкинлиги, дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлайди. Шунинг учун уларга бўлган ҳар бир эътибор — бутун оилага, бутун юртга шодлик бағишлайди, – деди Ховос туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маҳбуба Турақулова..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/tadbir-haqiqiy-bayramga-aylandi_771505

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Замонавий спорт велосипедлари топширилди

"...Велосипедлар Италияда карбон материалидан ишлаб чиқарилган бўлиб, енгиллиги ва спортчилар учун қулайлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, улар шоссе йўналишидаги мусобақаларда юқори натижа кўрсатиш имконини ҳам яратади..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/zamonaviy-sport-velosipedlari-topshirildi_771516

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Табиий ёшартирувчи мева ҳақида эшитганмисиз?

Қадимдан одамлар ёшлик ва гўзалликни сақлаш сирини табиатдан излаб келган. Бугун эса олимлар бу сирни хурмо мевасида топишган. Хурмо – нафақат ширин таъми, балки саломатлик ва ёшликни асрашдаги фойдали хоссалари билан ҳам машҳур.

Унинг таркибидаги C витамини иммунитетни мустаҳкамлаб, организмни касалликлардан ҳимоя қилади. Флавоноидлар ва антиоксидантлар эса эркин радикалларнинг зарарли таъсирини нейтраллаштириб, ҳужайраларнинг қаришини секинлаштиради. Шу туфайли тери соғлом ва тароватли, сочлар ялтироқ, тирноқлар мустаҳкам бўлиб қолади.

Мутахассислар хурмони мунтазам истеъмол қилишни тавсия этишади — у нафақат ички саломатликни мустаҳкамлайди, балки ташқи кўринишни ҳам ёшартиришга ёрдам беради.

Демак, қиммат косметик воситалар ўрнига, баъзан табиатнинг ўзи бизга керакли “ёшлик сирини” тақдим этади. Шу сирни “хурмо” деб аташади.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Инсонлар сени хато англаганларига хафа бўлма. Чунки эшитганлари сенинг овозинг, хаёлидан ўтказганлари эса ўз тушунчаларидир.."


✍️Жалолиддин Румий


📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Илмий ҳамкорликлар йўлга қўйилди

"...Учрашув якунида Гулистон давлат университети ва Алмати технологиялар университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат таълим, фан ва инновация соҳаларида қўшма тадқиқотлар олиб бориш, илмий стажировкалар ташкил этиш ҳамда ўқув жараёнларига замонавий илмий ёндашувларни татбиқ этишни кўзда тутади..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/ilmiy-hamkorliklar-yolga-qoyildi_772302

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
“Ёш китобхон оила” танлови ғолиблари аниқланди

"...Танлов якунида Сайхунобод туманидан Зариповлар оиласи 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритишди. 2-ўрин — Гулистон туманидан Солижоновлар, 3-ўрин — Ховос туманидан Мирсидиқовлар оиласига насиб этди..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/yosh-kitobxon-oila-tanlovi-goliblari-aniqlandi_772284

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Гулистонлик Зиёда Боқижонова — жаҳон чемпиони

"...Мисрнинг қадимий Қоҳира шаҳрида пара-пауэрлифтинг бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли мусобақада Гулистон туманининг “Юлдуз” маҳалласида истиқомат қилувчи Зиёда Боқижонова 50 килограмм вазн тоифасида иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди ва ўз вазни тоифасида олтин медални қўлга киритди..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/gulistonlik-ziyoda-boqizhonova-zhahon-chempioni_772286

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Аҳолига бепул тиббий хизмат кўрсатилди

"...Қозоғистонлик шифокорлар республикамизнинг Жиззах, Фарғона каби вилоятларида бўлгани каби Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманига ташриф буюриб, туман тиббиёт бирлашмасининг малакали мутахассислари ҳамкорлигида маҳаллий аҳолини бепул бирламчи тиббий кўрикдан ўтказди..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/aholiga-bepul-tibbiy-xizmat-korsatildi_772298

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Навоий вилоятидан топилди

"...Кўрилган чоралар натижасида қарздор ота Навоий вилоятининг Хатирчи тумани ҳудудидан топилиб, давлат ижрочисига топширилди..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/navoiy-viloyatidan-topildi_772300

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
🧠Ёлғизлик инсон соғлиғи учун хавфлими?

Австралиялик тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, ёлғизлик инсоннинг руҳий ва жисмоний саломатлигига жиддий таъсир кўрсатади.

Инсон биологик жиҳатдан бошқалар билан муносабатда бўлиш учун “дастурланган”. Ёлғизлик ҳисси мияда жисмоний оғриқка ўхшаш стресс реакциясини келтириб чиқаради — стресс гормонлари кўпайиб, организм ҳимоя ҳолатига ўтади.

Аксинча, мулоқот ва руҳий қўллаб-қувватлаш хавотирни камайтирувчи окситоцин моддасини фаоллаштиради ва хавфсизлик ҳиссини кучайтиради. Бу ҳолат юрак касалликлари, тушкунлик ва деменция хавфини пасайтиради.

Олимлар ҳар куни табассум қилиш, яқинлар билан суҳбат қуриш ёки қизиқишлар бир хил бўлган одамлар даврасида бўлишни тавсия этишмоқда — ҳатто қисқа мулоқот ҳам кайфиятни яхшилайди.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Меҳнатга ҳақ тўлашда янги ёндашув жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев касаба уюшмалари вакиллари билан учрашувда меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича янги вазифаларни белгилади.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ҳозиргача энг кам иш ҳақи давлат идоралари ҳисоб-китобларига асосланиб белгиланиб келган бўлса, келгуси йилдан бу жараёнга Касаба уюшмалари федерацияси, Бандлик вазирлиги ва Иш берувчилар конфедерацияси ҳам жалб этилади.

Бу чора ходимлар манфаатларини самаралироқ ҳимоя қилишга хизмат қилади. Президент инсон қадри фақат иш ҳақи билан эмас, балки уй-жой, таълим, тиббиёт ва транспорт каби ижтимоий шароитлар билан ҳам белгиланишини таъкидлади.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
«Мени қарғишинг урди», деди эркак.
«Мен сизни қарғамаганман», деди аёл...
Эркак жим қолди.
Англади,
Демак, уни Худо урган.
Шундай аёлни ташлаб кетгани учун
Худо урган!..

✍️Усмон Азим


⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz