🍃 МALHAM
2.23K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Тадбир ҳақиқий байрамга айланди

"... Қишлоқ аёллари — оиланинг суянчи, рўзғорнинг файзидир. Улар бозорларимизнинг тўкинлиги, дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлайди. Шунинг учун уларга бўлган ҳар бир эътибор — бутун оилага, бутун юртга шодлик бағишлайди, – деди Ховос туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маҳбуба Турақулова..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/tadbir-haqiqiy-bayramga-aylandi_771505

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Замонавий спорт велосипедлари топширилди

"...Велосипедлар Италияда карбон материалидан ишлаб чиқарилган бўлиб, енгиллиги ва спортчилар учун қулайлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, улар шоссе йўналишидаги мусобақаларда юқори натижа кўрсатиш имконини ҳам яратади..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/zamonaviy-sport-velosipedlari-topshirildi_771516

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Табиий ёшартирувчи мева ҳақида эшитганмисиз?

Қадимдан одамлар ёшлик ва гўзалликни сақлаш сирини табиатдан излаб келган. Бугун эса олимлар бу сирни хурмо мевасида топишган. Хурмо – нафақат ширин таъми, балки саломатлик ва ёшликни асрашдаги фойдали хоссалари билан ҳам машҳур.

Унинг таркибидаги C витамини иммунитетни мустаҳкамлаб, организмни касалликлардан ҳимоя қилади. Флавоноидлар ва антиоксидантлар эса эркин радикалларнинг зарарли таъсирини нейтраллаштириб, ҳужайраларнинг қаришини секинлаштиради. Шу туфайли тери соғлом ва тароватли, сочлар ялтироқ, тирноқлар мустаҳкам бўлиб қолади.

Мутахассислар хурмони мунтазам истеъмол қилишни тавсия этишади — у нафақат ички саломатликни мустаҳкамлайди, балки ташқи кўринишни ҳам ёшартиришга ёрдам беради.

Демак, қиммат косметик воситалар ўрнига, баъзан табиатнинг ўзи бизга керакли “ёшлик сирини” тақдим этади. Шу сирни “хурмо” деб аташади.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Инсонлар сени хато англаганларига хафа бўлма. Чунки эшитганлари сенинг овозинг, хаёлидан ўтказганлари эса ўз тушунчаларидир.."


✍️Жалолиддин Румий


📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Илмий ҳамкорликлар йўлга қўйилди

"...Учрашув якунида Гулистон давлат университети ва Алмати технологиялар университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат таълим, фан ва инновация соҳаларида қўшма тадқиқотлар олиб бориш, илмий стажировкалар ташкил этиш ҳамда ўқув жараёнларига замонавий илмий ёндашувларни татбиқ этишни кўзда тутади..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/ilmiy-hamkorliklar-yolga-qoyildi_772302

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
“Ёш китобхон оила” танлови ғолиблари аниқланди

"...Танлов якунида Сайхунобод туманидан Зариповлар оиласи 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритишди. 2-ўрин — Гулистон туманидан Солижоновлар, 3-ўрин — Ховос туманидан Мирсидиқовлар оиласига насиб этди..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/yosh-kitobxon-oila-tanlovi-goliblari-aniqlandi_772284

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Гулистонлик Зиёда Боқижонова — жаҳон чемпиони

"...Мисрнинг қадимий Қоҳира шаҳрида пара-пауэрлифтинг бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли мусобақада Гулистон туманининг “Юлдуз” маҳалласида истиқомат қилувчи Зиёда Боқижонова 50 килограмм вазн тоифасида иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди ва ўз вазни тоифасида олтин медални қўлга киритди..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/gulistonlik-ziyoda-boqizhonova-zhahon-chempioni_772286

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Аҳолига бепул тиббий хизмат кўрсатилди

"...Қозоғистонлик шифокорлар республикамизнинг Жиззах, Фарғона каби вилоятларида бўлгани каби Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманига ташриф буюриб, туман тиббиёт бирлашмасининг малакали мутахассислари ҳамкорлигида маҳаллий аҳолини бепул бирламчи тиббий кўрикдан ўтказди..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/aholiga-bepul-tibbiy-xizmat-korsatildi_772298

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Навоий вилоятидан топилди

"...Кўрилган чоралар натижасида қарздор ота Навоий вилоятининг Хатирчи тумани ҳудудидан топилиб, давлат ижрочисига топширилди..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/navoiy-viloyatidan-topildi_772300

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
🧠Ёлғизлик инсон соғлиғи учун хавфлими?

Австралиялик тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, ёлғизлик инсоннинг руҳий ва жисмоний саломатлигига жиддий таъсир кўрсатади.

Инсон биологик жиҳатдан бошқалар билан муносабатда бўлиш учун “дастурланган”. Ёлғизлик ҳисси мияда жисмоний оғриқка ўхшаш стресс реакциясини келтириб чиқаради — стресс гормонлари кўпайиб, организм ҳимоя ҳолатига ўтади.

Аксинча, мулоқот ва руҳий қўллаб-қувватлаш хавотирни камайтирувчи окситоцин моддасини фаоллаштиради ва хавфсизлик ҳиссини кучайтиради. Бу ҳолат юрак касалликлари, тушкунлик ва деменция хавфини пасайтиради.

Олимлар ҳар куни табассум қилиш, яқинлар билан суҳбат қуриш ёки қизиқишлар бир хил бўлган одамлар даврасида бўлишни тавсия этишмоқда — ҳатто қисқа мулоқот ҳам кайфиятни яхшилайди.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Меҳнатга ҳақ тўлашда янги ёндашув жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев касаба уюшмалари вакиллари билан учрашувда меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича янги вазифаларни белгилади.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ҳозиргача энг кам иш ҳақи давлат идоралари ҳисоб-китобларига асосланиб белгиланиб келган бўлса, келгуси йилдан бу жараёнга Касаба уюшмалари федерацияси, Бандлик вазирлиги ва Иш берувчилар конфедерацияси ҳам жалб этилади.

Бу чора ходимлар манфаатларини самаралироқ ҳимоя қилишга хизмат қилади. Президент инсон қадри фақат иш ҳақи билан эмас, балки уй-жой, таълим, тиббиёт ва транспорт каби ижтимоий шароитлар билан ҳам белгиланишини таъкидлади.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
«Мени қарғишинг урди», деди эркак.
«Мен сизни қарғамаганман», деди аёл...
Эркак жим қолди.
Англади,
Демак, уни Худо урган.
Шундай аёлни ташлаб кетгани учун
Худо урган!..

✍️Усмон Азим


⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати


"Ширин сўз – муваффақиятлар калити." “Бандаларимга айт: улар гапирганда энг гўзал сўзни айтсинлар! Албатта, шайтон улар орасига фитна солур. Чунки шайтон инсонга очиқ-ойдин душмандир.”


📚Исро сураси, 53-оят

📲Telegram |facebook|Facebook
Шамоллаш мавсумида иммунитетни қандай мустаҳкамлаш мумкин?

Кузда организмдаги ўзгаришлар — ҳарорат пасайиши, намлик ва ёруғлик соатларининг қисқариши иммун тизимини заифлаштиради. Мутахассислар фикрича, иммунитетни мустаҳкамлашнинг энг самарали йўли — соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишдир.

Рационда янги сабзавот, мева, кўкат, оқсилга бой маҳсулотлар (балиқ, тухум, дуккаклилар, ёнғоқ) бўлиши шарт. Омега-3 ёғ кислоталари яллиғланишни камайтиради, пробиотикли маҳсулотлар (йогурт, кимчи, қатиқ) эса ичак микрофлорасини соғломлаштиради.

Шакар, фастфуд ва газли ичимликлардан воз кечиш, уйқу ва стрессга эътибор бериш ҳам муҳим. Қисқаси, иммунитет — бу бир кунлик эмас, балки мунтазам парвариш талаб қиладиган тизим.

📲Telegram |facebook|Facebook
Наманганда илк бор мураккаб юрак амалиёти ўтказилди

Наманганда “Медион” клиникаси ва Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази маҳаллий филиали ҳамкорлигида илк бор мураккаб юрак амалиёти муваффақиятли амалга оширилди. Операция Россиялик кардиохирург, тиббиёт фанлари доктори Юрий Синелников раҳбарлигидаги жамоа томонидан бажарилди.

2014 йилда туғилган А.Р. исмли болада туғма аортал клапан стенози аниқланган. Вилоятда илк бор қўлланилган “Росс” операциясида беморнинг аортал қопқоғи ўзининг ўпка қопқоғи билан алмаштирилади, кейин ўпка қопқоғи ўрнига донор клапан ўрнатилади.

Марказ директори Солижон Мўминовнинг таъкидлашича, бу усул болаларда аортал клапан нуқсонларини бартараф этишда самарали бўлиб, антикоагулянт дориларни умрбод қабул қилиш заруратини бартараф этади.

Ушбу ютуқ Наманган тиббиётида янги босқични бошлаб берди.

📲Telegram |facebook|Facebook
Пластикдаги бисфенол юрак фаолиятига таъсир кўрсатиши аниқланди

АҚШнинг Цинциннати университети тиббиёт коллежи олимлари пластик буюмлардаги бисфенол А (BPA) ва бошқа феноллар юракнинг электр тизимида ўзгаришлар келтириб чиқариши мумкинлигини аниқладилар.

Бу моддалар пластик қадоқлар, бутилкалар, квитанция қоғозлари ва косметикада кенг қўлланилади. Улар инсон танасида тўпланиб, юрак хасталиклари ва эндокрин бузилиш хавфини оширади.

600 нафар иштирокчи соғлиғини таҳлил қилган тадқиқотда фенол даражаси юқори бўлганларда юрак ритми бузилиш ҳолатлари кўпроқ кузатилди.

Олимлар таъкидлашича, соғлом одамларда хавф паст, аммо кекса ёшдаги ёки генетик мойиллиги бор шахсларда бу моддалар юрак муаммолари хавфини оширади.

📲Telegram |facebook|Facebook
Ҳаракатсиз турмуш тарзи ёшларда ичак саратони хавфини оширади

АҚШнинг Сент-Луис шаҳридаги Вашингтон университети онкологи Инь Цао ҳаракатсиз турмуш тарзи 50 ёшгача бўлган одамларда ичак саратони хавфини кескин оширишини маълум қилди.

Сўнгги 30 йилда 25–49 ёшлилар орасида бу касаллик икки баравар кўпайган. Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳатто мунтазам жисмоний машқлар ҳам узоқ вақт ўтиришнинг зарарли таъсирини тўлиқ бартараф этолмайди.

Шу билан бирга, нотўғри овқатланиш, қайта ишланган гўшт ва ширин ичимликларни кўп истеъмол қилиш, семизлик, қандли диабет ҳамда экологик омиллар ҳам хавфни кучайтиради.

📲Telegram |facebook|Facebook
Мияни қаришдан ҳимоя қилувчи ўсимлик аниқланди

Бразилия олимлари Америка райҳон экстракти мияни ёшга боғлиқ ўзгаришлардан ҳимоя қилишини аниқладилар.

Сичқонлардаги тажрибада экстракт хотира учун масъул гиппокампда оксидловчи стресс ва яллиғланишни камайтирди. Бу мия ҳужайраларини зарардан сақлаб, TNF-α ва IL-1β каби яллиғланиш молекулаларини пасайтирди.

Олимлар экстракт таркибидаги росмариник ва хлороген кислоталар мияни қаришдан ҳимоя қилувчи антиоксидант таъсирга эга эканини таъкидлашди.

Тадқиқот муаллифларига кўра, Америка райҳони келгусида соғлом мияни сақлашга ёрдам берувчи табиий қўшимча сифатида ишлатилиши мумкин.

📲Telegram |facebook|Facebook
Сирдарёда дорихона ходимлари учун ўқув тренинги ташкил этилди

Сирдарё вилоятида “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси тармоғида фаолият юритаётган дорихона ходимлари учун навбатдаги ўқув тренинги ўтказилди. Тадбир “Берлин-Хими” компанияси вакиллари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Машғулотда мутахассислар томонидан L-Тироксин, Сиофор, Берлитион ва Йодомарин каби препаратларнинг таъсир механизми, тўғри дозалаш ва тавсия этишдаги муҳим жиҳатлар ҳақида маълумот беришди. Иштирокчилар билан савол-жавоб ўтказилиб, амалиётдаги муаммолар муҳокама қилинди.

Компания вакиллари “Дори-Дармон” дорихоналари фармацевтларининг билимга чанқоқлиги ва касбий ёндашувини юқори баҳолаб, бу каби тренинглар тажриба алмашиш учун муҳим платформа эканини таъкидладилар.

Маълумот учун, “Берлин-Хими” 100 йилдан ортиқ тарихга эга бўлиб, Италиянинг етакчи MENARINI гуруҳи таркибида фаолият юритади ҳамда Европа ва МДҲ мамлакатларига инновацион дори воситаларини етказиб беради.

📲Telegram |facebook|Facebook
Харид чеки соғлиқ учун хавфлими?

Дўконда хариддан кейин олинадиган чеклар соғлиққа зарарли бўлиши мумкин. Сабаби — уларнинг кўп қисми термоқоғозда босилади ва таркибида бисфенол А (БПА) мавжуд. Бу модда тери орқали организмга кириб, гормонлар тизимига таъсир қилади.

Дерматолог Ирина Баранова таъкидлашича, БПА — эндокрин бузувчи модда, яъни гормонлар мувозанатини издан чиқаради. У танада тўпланиб, аёлларда ҳайз бузилиши ва бепуштлик, эркакларда тестостерон пасайиши, шунингдек онкологик касалликлар хавфини ошириши мумкин.

Мутахассислар чек билан ишлайдиганларга қўлқоп тақиш, қўлларни совун билан ювиш, ҳамда ёғли кремлар ёки табиий мойлардан фойдаланишни тавсия этади. Бу модданинг тери орқали сингишини камайтиради.

📲Telegram |facebook|Facebook