🍃 МALHAM
2.23K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ўзбек тили – миллий ғуруримиз ва бирдамлигимиз рамзи

"...Сирдарё вилоятида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 36 йиллиги кенг нишонланмоқда. Байрам тантаналари Алишер Навоий номидаги “Билимдонлар маскани”дан бошланди.

Тантанали маросимда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, қатор ташкилот ва муассасалар, таълим тизими вакиллари, ижод аҳли ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. Улуғ аллома, ўзбек тили ва адабиётининг асосчиси Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, она тилимизга бўлган ҳурмат ва ардоқ рамзий тарзда ифода этилди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/ozbek-tili-milliy-gururimiz-va-birdamligimiz-ramzi_774048

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ходим ҳуқуқи ҳимоя қилинди

"...Республика тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё вилояти филиали директори томонидан қабул қилинган буйруққа мувофиқ, жорий йил 19 сентябрдаги 61-сонли буйруқ билан Гулистон шаҳар 1-бўлим мудири Нафиса Реимбаевага нисбатан қўлланган интизомий жазо чораси Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқи инспекторлари ёрдами билан расман бекор қилинди..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/hodim-huquqi-himoya-qilindi_774028

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ўзбек тили — юртимиз ғурури ва ўзлигимиз тимсоли

21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Сирдарё вилояти қон қуйиш марказида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда “Адолат” социал-демократик партияси Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Ш.Умурзоқова, партиянинг вилоят Кенгаши бош мутахассиси Н.Алиева, Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Э.Абдурахмонов ҳамда марказ раҳбари Х.Саломов иштирок этди.

Сўзга чиққанлар давлат тилининг жамият ҳаётидаги ўрни, унинг миллат руҳи ва маънавий бойлик сифатидаги аҳамияти ҳақида фикр билдирдилар. — “Ўзбек тили — миллат ифтихори, унинг софлигини асраш — ҳар биримизнинг бурчимиз”, — дейилди тадбирда.

Марказ ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, она тилимизнинг нуфузини янада юксалтиришга қаратилган таклифларини билдирдилар.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Ҳар бир тонг янги имконият, ҳар бир кеча эса янги сабоқдир."


✍️ Фитрат

📲Telegram |facebook|Facebook
Ўзбек нони дунёдаги энг яхши 50 та нон қаторига киритилди

CNN Travel портали дунёдаги энг мазали нонлар рўйхатини эълон қилди. Унда ўзбек нони ҳам муносиб ўринни эгаллади.

Порталнинг маълум қилишича, ўзбек нонлари нафақат мазали, балки ўзининг гўзал безаклари билан ҳам ажралиб туради:

“Гуллар, нақшлар ва махсус штамплар билан безатилган ўзбек нонлари анъанавий тандирларда тайёрланади. Ҳар бир ҳудуд — Тошкентдан Самарқандгача — ўзига хос маза ва шаклга эга,” — деб ёзади CNN Travel.

📲Telegram |facebook|Facebook
Олимлар кўриш қобилиятини қисман тиклашга қодир кўз имплантини ихтиро қилди

Янги технология фойдаланувчи тақиб юрадиган махсус кўзойнакларга ўрнатилган камерани ўз ичига олади, деб ёзади Financial Times.

Камера тасвирни олади ва уни ёруғликни мияга узатиладиган электр импулсларига айлантирадиган симсиз 2 мм ретина имплантига проекция қилади.

Қурилма ёшга боғлиқ прогрессив кўриш бузилишидан азият чекадиган синов иштирокчиларининг 81 фоизига ёрдам берди.

📲Telegram |facebook|Facebook
Метапневмовирус: хавфли вирусми ёки оддий шамоллашиш турими?

Сўнгги кунларда айрим интернет манбаларда метапневмовирус янги вирус ёки коронавирусдан ҳам хавфли экани ҳақида маълумотлар тарқалди.

Мамлакатимиз мутахассислари таъкидлашича, бу фикрлар асоссиз. Метапневмовирус янги инфекция эмас — у илк бор ХХ асрнинг 60-йилларида аниқланган ва ҳар йили дунёнинг кўплаб мамлакатларида қайд этилади. Ўтган йили Ўзбекистонда ҳам лаборатория таҳлилларига кўра аҳолининг 1,2 фоизи ушбу вирус билан касалланган.

Метапневмовирус, аслида, оддий ўткир респиратор вирус инфекцияларидан бири бўлиб, йўтал, иситма, томоқ оғриғи, бронхит ёки ўпка яллиғланиши каби белгилари билан кечади. Вирус кўпроқ иммун тизими заиф, ёши катта инсонлар ҳамда болаларда кузатилади.

Вируснинг тарқалиш йўли ҳам шамоллашиш инфекцияларига ўхшаш — ҳаво-томчи орқали ёки ифлосланган юзалар билан алоқа қилиш орқали юқади. Шу сабабли асосий ҳимоя чоралари ҳам оддий: қўл гигиенасига қатъий амал қилиш, ниқоб тақиш.

📲Telegram |facebook|Facebook
Қаришни секинлаштиришнинг энг оддий йўли — тўғри овқатланиш

Соғлом ва табиий овқатланиш қариш жараёнини сезиларли даражада секинлаштириши мумкин. Мутахассислар аввало қайта ишланган, яширин шакар ва токсинлар билан тўлдирилган маҳсулотлардан воз кечишни тавсия этади. Уларнинг ўрнига табиий гўшт, балиқ, парранда гўшти, сабзавот, мева ва ёнғоқни танлаш мақсадга мувофиқ.

Секин овқатланиш ва калорияни чеклаш ҳам муҳим — бу ҳазмни яхшилайди, иммунитетни мустаҳкамлайди ва ҳаётни узайтиради.

Мева-сабзавотлар, кўкат ва хушбўй зираворлар (масалан, зарчава, райҳон, саримсоқ, долчин) антиоксидантлар манбаи бўлиб, ёшликни сақлашга ёрдам беради.

Шунингдек, қорамол, балиқ ва парранда гўштини оз-оздан, лекин сифатли ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилади. Асосий рационни эса ўсимлик маҳсулотлари ташкил қилиши лозим.

Мутахассислар таъкидлашича, ёш кўриниш ва тетикликни сақлаш учун нафақат таомномага, балки уйқу ва жисмоний фаолликка ҳам жиддий эътибор бериш керак.

📲Telegram |facebook|Facebook
Ясмин чойи қондаги шакар миқдорини камайтиради

Хитойлик ва жанубий африкалик олимлар ясмин (жасмин) чойи глюкоза алмашинувини яхшилаши ва қондаги ёғлар миқдорини камайтиришини аниқлашди.

Иккинчи типдаги диабет билан касалланган каламушларда ўтказилган тажрибаларда ясмин чойи қондаги шакар миқдорини камайтирган, инсулин ишлаб чиқарилишини кучайтирган ва β-ҳужайраларини қайта тиклаган.

Муаллифларнинг қайд этишича, ясмин чойида унинг таркибидаги биологик фаол моддалар ўзлаштирилишини кучайтирувчи нанозарралар ҳамда антиоксидант таъсирини кучайтирувчи камёб микроэлементлар мавжуд. Улар биргаликда организмнинг моддалар алмашинуви билан боғлиқ салбий жараёнларга қарши самарали курашишига ёрдам беради.

Тажрибалар ҳозирча фақат ҳайвонларда ўтказилган бўлса-да, тадқиқотчилар ясмин чойи инсонлардаги қандли диабет касаллигини даволашда қўшимча восита бўлади деб ҳисоблашмоқда.

📲Telegram |facebook|Facebook
Қашқадарёда 5 ёшли қизчани сотган ҳамшира қамалди

Ҳамшира 5 ёшли қизчани 2 маротаба – қарийб 20 млн ва 15 минг долларга пуллаган.

Суд аёлни 2 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этган ва БҲМнинг 30 баравари миқдорида жаримага тортган.

📲Telegram |facebook|Facebook