🍃 МALHAM
2.23K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Қаришни секинлаштиришнинг энг оддий йўли — тўғри овқатланиш

Соғлом ва табиий овқатланиш қариш жараёнини сезиларли даражада секинлаштириши мумкин. Мутахассислар аввало қайта ишланган, яширин шакар ва токсинлар билан тўлдирилган маҳсулотлардан воз кечишни тавсия этади. Уларнинг ўрнига табиий гўшт, балиқ, парранда гўшти, сабзавот, мева ва ёнғоқни танлаш мақсадга мувофиқ.

Секин овқатланиш ва калорияни чеклаш ҳам муҳим — бу ҳазмни яхшилайди, иммунитетни мустаҳкамлайди ва ҳаётни узайтиради.

Мева-сабзавотлар, кўкат ва хушбўй зираворлар (масалан, зарчава, райҳон, саримсоқ, долчин) антиоксидантлар манбаи бўлиб, ёшликни сақлашга ёрдам беради.

Шунингдек, қорамол, балиқ ва парранда гўштини оз-оздан, лекин сифатли ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилади. Асосий рационни эса ўсимлик маҳсулотлари ташкил қилиши лозим.

Мутахассислар таъкидлашича, ёш кўриниш ва тетикликни сақлаш учун нафақат таомномага, балки уйқу ва жисмоний фаолликка ҳам жиддий эътибор бериш керак.

📲Telegram |facebook|Facebook
Ясмин чойи қондаги шакар миқдорини камайтиради

Хитойлик ва жанубий африкалик олимлар ясмин (жасмин) чойи глюкоза алмашинувини яхшилаши ва қондаги ёғлар миқдорини камайтиришини аниқлашди.

Иккинчи типдаги диабет билан касалланган каламушларда ўтказилган тажрибаларда ясмин чойи қондаги шакар миқдорини камайтирган, инсулин ишлаб чиқарилишини кучайтирган ва β-ҳужайраларини қайта тиклаган.

Муаллифларнинг қайд этишича, ясмин чойида унинг таркибидаги биологик фаол моддалар ўзлаштирилишини кучайтирувчи нанозарралар ҳамда антиоксидант таъсирини кучайтирувчи камёб микроэлементлар мавжуд. Улар биргаликда организмнинг моддалар алмашинуви билан боғлиқ салбий жараёнларга қарши самарали курашишига ёрдам беради.

Тажрибалар ҳозирча фақат ҳайвонларда ўтказилган бўлса-да, тадқиқотчилар ясмин чойи инсонлардаги қандли диабет касаллигини даволашда қўшимча восита бўлади деб ҳисоблашмоқда.

📲Telegram |facebook|Facebook
Қашқадарёда 5 ёшли қизчани сотган ҳамшира қамалди

Ҳамшира 5 ёшли қизчани 2 маротаба – қарийб 20 млн ва 15 минг долларга пуллаган.

Суд аёлни 2 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этган ва БҲМнинг 30 баравари миқдорида жаримага тортган.

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
4 метрлик каноп ўстирган аёл

"...Биз сифат ва табиийликни асосий қоида қилиб олганмиз, – дейди Ховос туманидаги «RS Success Agro» масъулияти чекланган жамиятининг бош директори Робия Ибрагимова. – Каноп ёғи инсон соғлиғини мустаҳкамласа, ундан олинган асал иммунитетни оширади, каноп совуни эса табиий таркиби билан терини парвариш қилади. Бу маҳсулотлар орқали биз нафақат ишлаб чиқариш, балки соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни ҳам мақсад қилганмиз..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/4-metrlik-kanop-ostirgan-ayol_774326

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади."

✍️Жалолиддин Румий


📲Telegram |facebook|Facebook
Анор – табиатнинг бебаҳо ҳадияси

Анор – нафақат ширин ва ширин таъмли, балки инсон организми учун ҳақиқий табиат ҳадиясидир. У қон айланишини яхшилайди, гемоглобин миқдорини оширади ва юрак соғлиғини мустаҳкамлайди. Шарбати қон босимини меъёрга келтириб, қон томирларини тозалайди, хотира ва диққатни яхшилайди.

C витамини, темир ва калийга бой анор иммунитетни қўллаб-қувватлайди, терини ёшартиради ва соч тўкилишини камайтиради. Шунингдек, овқат ҳазмини яхшилайди, яллиғланишни камайтиради ва ёмон холестеринни туширади. Ҳомиладор аёллар учун ҳам фойдали, лекин меъёрда истеъмол қилиш керак.

Ошқозонида яра, гастрит ёки нордонлик борларга эътиборли бўлиш тавсия қилинади.

📲Telegram |facebook|Facebook
Тўғри овқатланиш – соғлом ҳаёт гарови

Аксарият касалликлар сабаби нотўғри овқатланиш билан боғлиқ. Тиббиёт фанлари доктори, онкохирург Олимжон Ғуломовнинг таъкидлашича, инсон соғлиғининг асосий таянчи – овқатланиш маданиятидир.

— Агар овқатланиш меъёридан четга чиқсак, ошқозон ва ичак касалликларига йўл очамиз, — дейди шифокор. — Эрталаб телефонга берилиб, нима еяётганимизни унутишимиз ҳам ошқозон учун стресс ҳисобланади. Организмни эшитишни ўрганиш керак, чунки иммунитет ҳам тўғри овқатланиш билан боғлиқ.

Шифокорнинг таъкидлашича, кечки таом енгил бўлиши ва уйқудан камида икки соат аввал истеъмол қилиниши лозим. Кўпчилик ошқозон ёки ўт қопи оғриғини эътиборсиз қолдиради, аммо оғриқ — организмнинг ёрдам сўраётган сигнали.

Яна бир гап. "Оғриқ қолдирувчи дориларни ўзбошимчалик билан ичиш яхши эмас. Бу эса ноҳуш ҳолатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади", — дейди мутахассис.

📲Telegram |facebook|Facebook
Тошкентда замонавий тиббиёт кластери барпо этилади

Тошкент шаҳрида Корея Республикасининг Эксимбанки билан ҳамкорликда янги тиббиёт кластери ташкил этилади. Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазири ва Кореянинг “Kyeryong” консорциуми раҳбари ўртасида шартнома имзоланди ҳамда қурилиш ишларига расман старт берилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 149,8 миллион доллар бўлиб, шундан 124 миллион доллар — Корея Эксимбанкининг EDCF кредити, 25,8 миллион доллар — Ўзбекистон улушидир.

Қуввати 300 ўринли бўлган замонавий тиббиёт маркази барпо этилиши натижасида 700 нафарга яқин иш ўрни яратилади. Шунингдек, 130 нафар ўзбекистонлик мутахассис Кореяда малака оширади, 32 нафар кореялик шифокор эса юртимизда фаолият бошлайди.

Марказда йилига 8,5 мингта юқори технологияли операция — юрак-қон томир тизими, трансплантология, нейрохирургия ва реабилитация йўналишларида амалга оширилади.

📲Telegram |facebook|Facebook
Экранга узоқ тикилиш қуруқ кўз синдромига олиб келади

Мутахассислар таъкидлашича, телефон ёки компьютерга соатлаб тикилиб ўтириш қуруқ кўз синдроми деб аталувчи хасталикни келтириб чиқариши мумкин.

Кўзда қичишиш, қизариш, ёруғликка сезгирлик ва хира кўриш — ушбу касалликнинг асосий белгилари ҳисобланади.

Кўз қуруқлашганда, у ўзини ҳимоя қилиш учун кўпроқ ёш ажратади. Бу эса беморда ноқулайликни кучайтиради.

Синдромга узоқ вақт экранга тикилишдан ташқари, қуруқ иқлим, чанг, тутун, контакт линзалардан узоқ фойдаланиш, гормонал ўзгаришлар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Даволашда сунъий ёш томчилари, шифокор тавсияси билан яллиғланишга қарши препаратлар ва иммуносупрессив воситалар қўлланилади. Шу билан бирга, ҳаёт тарзини ўзгартириш, яъни экран олдида кам вақт ўтказиш, хонани нам сақлаш ва кўзга дам бериш муҳим аҳамиятга эга.

Мутахассислар ҳар 20 дақиқада кўзни дам олдириш, кондиционер ёки иситгич таъсирини камайтириш, шунингдек, Омега-3 ва А витамини қабул қилишни тавсия этмоқда.

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Мақсадимиз жарималар сонини кўпайтириш эмас

"... Биз учун асосий мақсад — жарималар сонини кўпайтириш эмас, балки табиатни муҳофаза қилиш бўйича масъулиятни кучайтиришдир. Ҳар бир фуқаро ва ташкилот атроф-муҳитга таъсир кўрсатаётганини англаши зарур. Шу боис, биз жойларда экологик тарғибот тадбирларини, таълим муассасаларида учрашувларни мунтазам ўтказяпмиз, – деди Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг назорат инспекцияси бўлим бошлиғи Бекзод Қўлдошев...."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/maqsadimiz-zharimalar-sonini-kopaytirish-emas_774784

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди

"...Назорат тадбири давомида ишлаб чиқариш цехида қатор қоидабузарликлар аниқланди. Жумладан, цехдаги пол қопламалари талабга жавоб бермаслиги, айрим жойларда намлик ва сув тўпланиши, сут сақлаш учун мўлжалланган идиш ва чўмичлар етарлича дезинфекция қилинмагани қайд этилди. Шунингдек, ишчи ходимлар учун мўлжалланган қўл ювиш, кийим алмаштириш ва душ хоналари етарли даражада жиҳозланмагани аниқланган..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/korxona-faoliyati-vaqtincha-toxtatildi_774790

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Амалий тайёргарлик – фуқаролар ҳаётини сақлашда асосий омил

"...Ҳар бир бино ва ҳар бир оилада аҳоли зилзила ва бошқа фавқулодда вазиятларга тайёр бўлиши керак. Машғулотлар жараёнида фуқароларнинг амалиётда қатнашиши уларнинг хавфсизлик маданиятини ошириш ва жамоавий масъулият руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, тайёргарлик ва амалий кўникмалар аҳолининг ҳаёти учун аҳамияти катта. Машғулотларда иштирок этиш ҳар бир фуқарога фавқулодда вазиятда қандай ҳаракат қилишни ўргатади ва эҳтимолий талафотларни камайтиради, – дейди Сирдарё вилоят ФВБ Ахборот хизмати бошлиғи, капитан Давронбек Сулаймонов ..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/amaliy-tayyorgarlik-fuqarolar-hayotini-saqlashda-asosiy-omil_774928

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Маҳкумлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

"... Ҳар бир инсон хато қилиши мумкин. Аммо хато ортидан тўғри хулоса чиқариш, ўз бурчини чуқур англаш ва фойдали инсонга айланиш — ҳақиқий жасорат, – деди адлия бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Зоҳидов..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/mahkumlar-bilan-ochiq-muloqot-otkazildi_774804

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
“Камбағалликдан фаровонлик сари” одимламоқдамиз

"...Аслида, камбағалликни қисқартириш фақат давлат ёрдами билан эмас, балки инсоннинг ўз кучига ишончи, меҳнати ва ташаббуси билан боғлиқ, – дейди Сирдарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг бошлиғи Абдурауф Таджиев. – Сирдарёда амалга оширилаётган бу дастур ана шу фалсафага асосланган ҳолда, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашдан фаол ҳаёт сари йўналтиришга хизмат қилмоқда. Ҳар бир оиладаги фаровонлик меҳнат, бирдамлик ва тизимли иш натижасидир..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/kambagallikdan-farovonlik-sari-odimlamoqdamiz_774810

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz