🍃 МALHAM
2.23K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
“Камбағалликдан фаровонлик сари” одимламоқдамиз

"...Аслида, камбағалликни қисқартириш фақат давлат ёрдами билан эмас, балки инсоннинг ўз кучига ишончи, меҳнати ва ташаббуси билан боғлиқ, – дейди Сирдарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг бошлиғи Абдурауф Таджиев. – Сирдарёда амалга оширилаётган бу дастур ана шу фалсафага асосланган ҳолда, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашдан фаол ҳаёт сари йўналтиришга хизмат қилмоқда. Ҳар бир оиладаги фаровонлик меҳнат, бирдамлик ва тизимли иш натижасидир..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/kambagallikdan-farovonlik-sari-odimlamoqdamiz_774810

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ўқув семинари ўтказилди

"...Рўйхатга олиш — бу шунчаки статистик тадбир эмас, балки мамлакатнинг келгуси ижтимоий-иқтисодий сиёсатини белгилашда асос бўладиган муҳим жараёндир. Шунинг учун ҳар бир маҳалла фаоли бу ишда фаол ва масъулият билан қатнашиши зарур. Бугунги семинар шу мақсадга хизмат қилади, – деди Мирзаобод туман “Маҳалла”лар уюшмаси бўлим бошлиғи Муҳиддин Мавлонов ..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/oquv-seminari-otkazildi_774947

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ноқонуний балиқ овловчилар 352 миллион сўмдан ортиқ зарар етказишди

"...Маълум бўлишича, Гулистон туманининг Бахмал маҳалласи ҳудудида яшовчи фуқаролар А.Т. ва М.Д. “Шўразак” зовурида электр ёрдамида бир неча турдаги 37 дона балиқ, яъни 20 дона “Кумуш товон”, 3 дона “Мой балиқ” ва 14 дона “Илонбош” ни ноқонуний равишда овлашган. Улар резина қайиқда балиқларни сув ҳавзасидан олиб чиқиб кетмоқчи бўлган пайтларида қўлга олинган..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/noqonuniy-baliq-ovlovchilar-352-million-somdan-ortiq-zarar-etkazishdi_774939

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати


"Самимий одам ёмонликларини яширганидек, яхшиликларини ҳам яширадиган кишидир."



📲Telegram |facebook|Facebook
25-октабр – Ўзбекистон ички ишлар идоралари ходимлари куни!

📲Telegram |facebook|Facebook
Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Батафсил: https://uza.uz/posts/775468

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Қорақалпоғистоннинг “Балиқ қарма” таоми географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди

Амударё делтаси ва Оролбўйи ҳудудларида тайёрланадиган миллий таом — балиқ қарма энди расман географик кўрсаткич мақомига эга бўлди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Таом қадимий балиқчилик анъаналари ва маҳаллий турмуш тарзини ифодалайди. Унинг таркибига пиширилган балиқ, шўрва, қуритилган хамир бўлаклари ҳамда сабзавотлар киради. Таомга ўзига хос таъм ва ҳидни эса шўрванинг ёғи билан тўйинтирилган пиёз қўшади.

Рўйхатга олиниши орқали “Балиқ қарма” номи ва унинг анъанавий тайёрлаш усули ҳуқуқий ҳимояга эга бўлади. Бу Қорақалпоғистоннинг гастрономик меросини сақлаш, ҳудудий бренд сифатида тарғиб этиш ва миллий таомлар нуфузини оширишга хизмат қилади.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Фирибгардан 72 миллион сўм жиноий жарима ундирилди

"Бироқ қарздор белгиланган ихтиёрий муддатда жаримани тўламай, суд ҳукмини бажаришдан бўйин товлади. Шу сабабли, бюро ижрочилари томонидан мажбурий ижро чоралари кўрилди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/firibgardan-72-million-som-zhinoiy-zharima-undirildi_775651

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Аёл кайфияти ўзгаришига нима сабаб

Психологлар фикрича, аёл кайфиятининг бир кунда бир неча марта ўзгариши асабийлик ёки характер беқарорлиги эмас, балки табиий психологик цикл билан боғлиқ. Аёл мияси ташқи муҳит, мулоқот руҳи ва ҳатто овоз интонациясига жуда сезгир бўлгани учун унинг бахт ҳисси тез ўзгаради.

Мутахассислар таъкидлашича, бу ҳолатда аёл муаммога дуч келгани йўқ — у фақат ҳиссиёт тўлқинида ҳаракатланмоқда. Бундай пайтда унинг ҳиссиётини инкор этмасдан қабул қилиш, энергияни тўғри тақсимлаш ва ўз циклини кузатиб бориш муҳим.

Эркаклар учун энг муҳим тавсия — аёл кайфияти ўзгарганда муаммони “тузатишга” шошилмаслик. Аёл бу пайтда ечим эмас, балки ҳиссий қўллаб-қувватлаш ва хавфсиз муҳитни излайди. “Мен сен биланман” деган оддий ибора ҳам унинг ички босимини енгиллаштириши мумкин.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Режа белгиланганидан ҳам ортиқ бўлди

"...Сирдарё вилоятидаги Оқолтин тумани пахта терими бўйича бу йил ҳам юксак натижаларга эришиб, вилоятда илғорлар сафидан жой олди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/rezha-belgilanganidan-ham-ortiq-boldi_775657

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ўзбекистонда болаларнинг 86 фоизида ген мутацияси аниқланди

Ўзбекистонда илк бор ўтказилган кенг кўламли генетик тадқиқотлар давомида болаларнинг 86 фоизи ҳеч бўлмаганда битта “бузилган” ген ташувчиси экани аниқланди. Бу кўрсаткич халқаро меъёрдан икки баробар юқори.

Олимлар бу ҳолатни айрим ҳудудларда қариндошлар ўртасидаги никоҳлар улушининг юқорилиги билан изоҳламоқда. Масалан, баъзи вилоятларда бундай никоҳлар умумий никоҳларнинг чорагига яқинини ташкил этади.

“Ўзбекистоннинг 1000 геноми” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадқиқот натижасида илгари дунёда номаълум бўлган ўнлаб янги ген ўзгаришлари аниқланди.

мутахассислар фикрига кўра, никоҳ олдидан жуфтликларни генетик скринингдан ўтказиш ва болаларни эрта профилактика дастурларига жалб этиш орқали ирсий касалликларнинг олдини олиш мумкин.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
65 мингдан ортиқ пиротехника воситалари ноқонуний айланмасига чек қуйилди

"...Мутасаддилар таъкидлашича, пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси нафақат қонунбузарлик, балки аҳоли хавфсизлигига ҳам жиддий таҳдид солади..."

Батафсил : https://uza.uz/uz/posts/pirotexnika-vositalari-aholi-xavfsizligini-ham-xatarga-qoyadi_775661

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Киприк эктириш: гўзалликми ёки ҳавф

Сўнгги йилларда киприк эктириш аёллар орасида нафақат гўзаллик тенденцияси, балки вақт тежовчи парвариш усули сифатида ҳам кенг тарқалди. Узун ва қалин киприклар таъсирли нигоҳ бағишлайди, туш суришдан озод қилади ва 3–4 ҳафта давомида макияжга эҳтиёжни камайтиради.

Бироқ мутахассислар бу жараённинг салбий томонларига ҳам эътибор қаратмоқда. Узоқ вақт давомида эктирилган киприклар табиий киприкларни заифлаштириши, аллергия ёки кўз инфекцияларини келтириб чиқариши мумкин. Айниқса гигиена талабларига риоя қилинмаса ёки тажрибасиз мастер хизматидан фойдаланилса, кўз саломатлигига жиддий хавф туғилади.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#Қонунчликдаги_янгиликлар

“Сирли мижоз” тадбирларини ўтказиш тартиби белгиланди


"...Ҳукуматнинг "Рақобатни таъминлашга кўмаклашиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 667-сон қарори қабул қилинди..."


Батафсил:https://telegra.ph/Tezkor-habar-10-25

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Педагоглардан замон кучли билим ва катта маҳорат талаб қилмоқда

"...Аввалги йиллардаги тажрибалардан фарқли равишда бу йил синов жараёнлари анча қулай ва шаффоф тарзда ўтмоқда. Барча саволлар компьютер орқали берилади, натижа ҳам шу заҳоти аниқланади, – дейди Сайхунобод туманидаги ихтисослашган мактаб ўқитувчиси Муҳаббат Омонова..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/pedagoglardan-zamon-kuchli-bilim-va-katta-mahorat-talab-qilmoqda_775672

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижодкорларга катта имкониятлар беради

"...Бугун муаллифлик ва турдош ҳуқуқини таъминлашда рақамли технологияларнинг ўрни ниҳоятда катта. Бу ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш, ижодкорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижод соҳасидаги шаффофликни кучайтириш ва интеллектуал маҳсулотларни адолатли баҳолаш имконини яратади. Шу боисдан ҳам адлия ходимлари бу масалага тўғри ёндашиб, нафақат муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар, балки бошқа соҳаларда ҳам қонунийликни таъминлаш устида изчил иш олиб боряпти,-дейди Адлия бошқармасининг бўлим бошлиғи Акбар Аҳроров..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/mualliflik-huquqlarini-himoya-qilish-izhodkorlarga-katta-imkoniyatlar-beradi_775659

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz