Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижодкорларга катта имкониятлар беради
"...Бугун муаллифлик ва турдош ҳуқуқини таъминлашда рақамли технологияларнинг ўрни ниҳоятда катта. Бу ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш, ижодкорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижод соҳасидаги шаффофликни кучайтириш ва интеллектуал маҳсулотларни адолатли баҳолаш имконини яратади. Шу боисдан ҳам адлия ходимлари бу масалага тўғри ёндашиб, нафақат муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар, балки бошқа соҳаларда ҳам қонунийликни таъминлаш устида изчил иш олиб боряпти,-дейди Адлия бошқармасининг бўлим бошлиғи Акбар Аҳроров..."
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/mualliflik-huquqlarini-himoya-qilish-izhodkorlarga-katta-imkoniyatlar-beradi_775659
⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA NEWS.uz

Ёшлар китобхонлиги йўлида янги қадам
"...Китоб — билим ва маънавият манбаи. Ёшлар ўртасида китобхонлик муҳитини яратиш, уларни мустақил фикрлаш ва изланишга ундаш – бугунги таълим тизимининг устувор йўналишларидан биридир, – дейди Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали директори Зафар Ҳакимов. – Ушбу ҳамкорлик ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларда мутолаага муҳаббатни кучайтиришга хизмат қилади..."
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/yoshlar-kitobxonligi-yolida-yangi-qadam_775647

Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/sirdaryo-viloyati-xabarlari-qisqa-satrlarda_775420
⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA NEWS.uz
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/sirdaryo-viloyati-xabarlari-qisqa-satrlarda_775420
⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA NEWS.uz
#Кун_ҳикмати
"Тилингни тарбия қилишдан аввал дилингни тарбия қил. Чунки тил дилнинг таржимонидир."
✍️Жалолиддин РУМИЙ
📲Telegram |facebook|Facebook

50 турдаги саратонни эрта босқичда аниқлайдиган қон тести синовдан ўтказилди
Шимолий Америкада 25 минг киши иштирок этган тадқиқот давомида 50 турдаги саратонни эрта босқичда аниқлай оладиган Галлери номли қон тести синовдан ўтказилди.
Натижаларга кўра, тест 99 фоиз ҳолларда саратон йўқлигини тўғри аниқлаган, шунингдек, ўсимта пайдо бўлган жойни 10 ҳолатдан 9 тасида хатосиз топган. Аниқланган саратонларнинг катта қисми ҳозирча скрининг дастурлари мавжуд бўлмаган турларга — тухумдон, жигар, ошқозон, сийдик пуфаги ва ошқозоности бези саратонига тўғри келади.
“Галлери” тести АҚШнинг Grail компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у қондаги саратон ҳужайраларидан ажралган DNK бўлакларини таҳлил қилади. Мутахассислар фикрича, тестни мавжуд скрининг дастурлари билан биргаликда қўллаш саратонни аниқлаш даражасини етти баравар оширади.

40 ёшдан кейин озиш нега қийинлашади?
Ёш ўтиши билан гормонлар ва метаболизмдаги ўзгаришлар озишни қийинлаштиради.
Аёлларда эстроген камайиши қорин қисмида ёғ тўпланишига, прогестерон пасайиши эса суюқлик ушланиб қолишига сабаб бўлади. Шу билан бирга, инсулин сезгирлиги пасайиши ёғ парчаланишини тўсади, кортизол ортиши эса иштаҳани кучайтиради.
Метаболизм секинлашади — 30 ёшдан кейин ҳар 10 йилда 1–2% га. Мушак массаси камайиши (саркопения) ҳам энергия сарфини пасайтиради.
Кам ҳаракат, стресс ва айрим дорилар бу жараённи янада кучайтиради.
Шу боис 40 ёшдан кейин озиш учун тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва стрессни назорат қилиш муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистонда энг юқори маош олувчи соҳа эгалари маълум қилинди
Жорий йил бошидан буён Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6,2 миллион сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 19,2 фоизга кўпдир. Энг юқори ойлик маош Тошкент шаҳрида қайд этилган — бу ерда аҳоли ўртача 10,3 миллион сўм иш ҳақи олмоқда. Энг паст кўрсаткич эса Сурхондарё вилоятида кузатилган — 4,3 миллион сўм.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатда банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилиги соҳалари ходимлари энг кўп маош олади — ўртача 16,8 миллион сўм.
Иккинчи ўринда ахборот технологиялари ва алоқа соҳаси турибди — бу соҳадаги мутахассислар ойига ўртача 14,9 миллион сўм маош олмоқда.
Шунингдек, ташиш ва сақлаш соҳасида ўртача иш ҳақи 9,3 миллион сўм, саноат соҳасида эса 7,3 миллион сўмни ташкил этган.
Айни пайтда энг паст маош таълим соҳаси ходимлариники бўлиб, улар ўртача 4,2 миллион сўм иш ҳақи олмоқда.
📊 Манба: Миллий статистика қўмитаси
📍 NEWS.uz

Огоҳлантиришсиз иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинми?
Иш ҳақимнинг ярмини огоҳлантиришсиз ушлаб қолишди. Сабабини сўрасам, “қисқартириш келган”, дейишди. Айтингчи, огоҳлантиришсиз ҳам ойликдан ушлаб қолиш мумкинми?
Бу саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори Машраб Мирзаев қуйидагича жавоб берди:
— Меҳнат кодексининг 269-моддаси иш ҳақидан ушлаб қолишни чеклаш ҳақида. Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин. Агар ходимнинг розилиги бўлмаса, фақатгина ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган қонуний асослар бўйича ушлаб қолишга рухсат этилади.
Шунинг учун, қисқартириш сабабли иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин эмас. Бу ҳолат Меҳнат кодекси талабларига зид ҳисобланади.
Агар сизнинг иш ҳақингиздан бундай ҳолатда маблағ ушлаб қолинган бўлса, туман (шаҳар) адлия бўлимига ёки прокуратура органларига мурожаат қилишингиз мумкин. Улар ҳолатни ўрганиб, ушлаб қолинган иш ҳақингизни қайтариб олишда амалий ёрдам беради.

"Агар узр айтиш нафсингга оғир келса, бошқаларнинг нафсониятига ёмонлик қилиш унданда оғир эканини ўйла!"
📲Telegram |facebook|Facebook
"Агар узр айтиш нафсингга оғир келса, бошқаларнинг нафсониятига ёмонлик қилиш унданда оғир эканини ўйла!"
📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#янгилик
Мактаб раҳбарларига КПИ асосида устама тўланади
Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорига кўра, эндиликда умумтаълим муассасалари директорлари ва уларнинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (КПИ) натижаларига қараб ҳар ойлик устама тўланади.
Бироқ соатбай дарс ўтувчи ўқитувчиларга ва раҳбарларга бундай устама белгиланмайди. Фан олимпиадаларида (математика, физика, кимё, биология, информатика) ўқувчилари халқаро ғолиб бўлган мактаб директорлари эса бундан мустасно — уларга алоҳида рағбатлантириш тўланади.

ССВ: “Ғайриодатий инфекция” ҳақидаги хабарлар асоссиз
Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар орасида “ғайриодатий инфекция” тарқалаётгани ҳақидаги ижтимоий тармоқлардаги хабарларга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, бу ҳолат одатий мавсумий шамоллаш ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан боғлиқ. Кузатувларга кўра, жорий йилда шамоллаш мавсуми одатдагидан бироз кеч — октябрь ойининг охирида бошланган.
Вазирлик таъкидлашича, баъзи вируслар нафақат йўтал ва иситма, балки ошқозон-ичак тизими бузилиши каби белгилари билан ҳам намоён бўлиши мумкин. Шунингдек, коронавирус мутацияси ёки янги турдаги вирус тарқалаётгани ҳақидаги фикрлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида зарур дори воситалари ва ўрин-жойлар тайёрланган, эпидемиологик вазият эса барқарор.
Вазирлик аҳолини ҳеч қандай хавотирга берилмасликка ва касаллик белгилари кузатилган ҳолларда болаларни ўз вақтида шифокорга кўрсатишга чақирди.

Бухорода тиббиёт муассасаси масъулларига жиноят иши қўзғатилди
Бухоро вилояти Жондор тумани тиббиёт бирлашмаси масъул шахсларига нисбатан гиёҳванд дори воситаларини талон-тарож қилиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ЎзАнинг Бухоро вилоятидаги мухбири хабар берди.
Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ва прокуратура органлари томонидан ўтказилган текширув давомида 2025 йил январь–июль ойларида реанимация бўлимида “Морфин”, “Фентанил” ва “Промедол” каби гиёҳванд воситалар ҳисобида етишмовчиликлар аниқланган.
Текширув натижасида тиббиёт бирлашмаси масъулларининг ҳаракатларида гиёҳванд моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш жинояти белгилари мавжудлиги аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 271-моддаси 2-қисми “в” ва “д” бандлари асосида жиноят иши қўзғатилди.
Айни пайтда Жондор тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шавкат Мирзиёев раислигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди
Унда жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026-йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокама қилинди.
🔹Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида иқтисодиёт прогноздан юқори суръатда – 7,6 фоизга ўсгани ва саноат ҳажми 6,8 фоиз, қурилиш – 14,2 фоиз, хизматлар – 14 фоиз, қишлоқ хўжалиги – 4,1 фоизга ошгани таъкидланди.
🔹Олтин-валюта захиралари ўтган йилга нисбатан 35 фоизга кўпайиб, 55 миллиард долларга етгани очиқланди.
🔹Аҳоли даромадлари 18,4 фоизга, омонатлар 35,3 фоизга, ўртача иш ҳақи эса 19,2 фоизга ўсгани айтилди.

Янгиерда замонавий робототехника маркази очилди
Янгиер шаҳридаги 12-умумий ўрта таълим мактаби ҳузурида замонавий “Робототехника маркази” фойдаланишга топширилди. Лойиҳа Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали ташаббуси билан амалга оширилди.
Очилиш маросимида шаҳар ҳокими Отабек Носиров, филиал директори Зафар Ҳакимов, ўқитувчилар, талабалар ва ўқувчилар иштирок этди.
Марказ робототехника ва дастурлашни чуқур ўрганиш учун зарур барча шарт-шароитларга эга. У юқори қувватли компьютерлар, виртуал лабораториялар ва амалий жиҳозлар билан жиҳозланган. Машғулотлар амалиётга йўналтирилган бўлиб, мактаб ўқувчилари профессор-ўқитувчилар раҳбарлигида моделлаш ва илмий-тадқиқот усулларини ўрганадилар.
Тадбир доирасида Янгиер шаҳар ҳокимлиги мактаб кутубхонасига 350 та янги китоб ҳам тақдим этди.
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/zamonaviy-robototexnika-markazi-ochildi_776079

Боёвутлик ўқитувчи хорижда малака оширади
Боёвут тумани 13-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Дилором Бердимуратова республика миқёсидаги нуфузли беллашувда юксак натижага эришди.
У Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Халқаро Нордик университети ҳамкорлигида ташкил этилган Эркин Воҳидов номидаги “Э ВОҲ” ўзбек тили ва адабиёти фанидан Республика олимпиадасида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.
Беллашувда мамлакат бўйлаб 10 мингдан зиёд педагог иштирок этди, улар орасидан сараланган 79 нафар ўқитувчи финалга йўл олди. Шу жумладан, боёвутлик устоз Дилором Бердимуратова ўз билим ва тажрибаси билан ажралиб турди.
Бу натижа унга Финландия ва Швеция давлатларида малака ошириш имконини берди.
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/horizhda-malaka-oshiradi_776154