🍃 МALHAM
2.23K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Бухоролик 24 ёшли аёл пластик операциядан сўнг вафот этди

Бухорода 24 ёшли аёл пластик операциядан сўнг ҳаётдан кўз юмди. Марҳуманинг қариндошлари маълум қилишича, амалиёт олдидан зарур таҳлиллар тўлиқ ўтказилмаган.

Маълумотларга кўра, қон таҳлили операциядан икки соат олдин олинган ва гемоглобин даражаси жуда паст бўлганига қарамай, жарроҳлик амалга оширилган. Пешоб таҳлили ва ЭКГ ўтказилмаган.

Операциядан кейин беморнинг аҳволи оғирлашган. Шифокор хусусий клиникада ходимидан олинган қонни беморга қуйдиргани айтилмоқда. Бу ҳолатдан сўнг аёлнинг буйраклари ишдан чиққан ва у бир ой давомида жонлантириш бўлимида ётган.

27 сентябрда бошланган муолажа жараёни 24 октябр куни фожеа билан якунланди — бемор Тошкентга олиб кетилаётганда вафот этган. Унинг ортида икки фарзанди қолди.

⚠️ Огоҳлик: гўзаллик учун ҳаётингизни хавфга қўйманг! Фақат ишончли шифокор ва лицензияли клиникани танланг.

📍 NEWS.uz
#Кун_ҳикмати


“Дуо қил! Аммо, шошма ва шоширма! Замоннинг, вақтнинг соҳиби сен эмас, Аллоҳдир. Қачон, қаерда, қандай бўлишини ёлғиз У ҳал қилади.”



✍️Мавлоно Румий


📲Telegram |facebook|Facebook
“Вазир кубоги” ғолиблари аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти ҳамда соҳа касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорлигида ўтказилиб келинаётган анъанавий “Вазир кубоги” мусобақаси ҳам шундай фидойи соҳа вакилларининг спортдаги маҳорат ва жамоавий руҳини намоён этди.

Беллашувлар давомида юзлаб шифокор ва тиббиёт ходимлари шашка, шахмат, стол тенниси ҳамда мини футбол турларида куч синашди. Барча туман ва шаҳарлардан келган жамоалар мусобақада ғолиблик учун қаттиқ беллашдилар.

Шашка бўйича аёллар ўртасида бухоролик Нодира Холиқова, эркаклар ўртасида фарғоналик Мухторали Гапиров биринчи ўринни эгаллади. Шахматда сурхондарёлик Гулшод Турдиқулова ҳамда тошкентлик Жамшид Мустафаев ғалаба қозонишди.

Стол теннисида наманганлик Маҳмуда Собирова ва самарқандлик Бахтиёр Муҳаммадовнинг ўйини ажралиб турди.

Энг шиддатли баҳслар кечган мини футболда эса Жиззах вилояти жамоаси барча рақибларини ортда қолдирди.

📲Telegram |facebook|Facebook
Олимлар қондаги қанд миқдорини аниқлашнинг янгича усулини яратди

Саратов давлат университети олимлари қондаги глюкоза даражасини терини тешмасдан аниқлайдиган сенсор ишлаб чиқдилар. Янги технология диабет билан яшовчилар ҳаётини енгиллаштиради.

Ҳозирча диабетни назорат қилиш учун бармоқни тешиш талаб этилади. Янги сенсор эса оптик аниқлаш усули асосида тер таркибидаги глюкозани тери юзасидан ўлчайди.

Полиакрилонитрилдан тайёрланган ва кумуш нанозаррачалар билан қопланган бу материал юқори сезгирликка эга. Машинавий ўқитиш ёрдамида олинган маълумотлар 93,8 фоиз аниқлик билан қайта ишланди.

Сенсор мослашувчан, ҳаво ўтказувчи ва аллергия қўзғатмайди. Олимлар фикрича, у яқин келажакда диабетни назорат қилиш қурилмалари бозорида муҳим ўрин эгаллаши мумкин.

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарёда аҳолига ахборотни яқинроқ етказиш масалалари муҳокама қилинди

"....Матбуот котиби — бу ахборот тарқатувчи эмас, ижтимоий муносабатларни бошқарувчи шахс, – дейди Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Манучеҳр Мирзаев. – Ҳокимнинг юзи — матбуот хизмати. Демак, котиб сўзда ҳам, ахборотда ҳам масъулиятни ҳис этиши керак. “Ҳокимнинг сўзи” — фақат расмий баёнот эмас, балки одамларни ишонтириш воситаси. Ҳар бир хабарда ўз ҳудудингизнинг қаҳрамонларини — фаол ёшлар, фермерлар, ўқитувчиларни кўрсатинг. Сўзда нафақат факт, балки мотив ва ижобий ҳиссиёт бўлиши зарур..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/aholiga-axborotni-yaqinroq-tarzda-etkazish-masalalari-muhokama-qilindi_776646

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Маҳаллий саноат барқарор ривожланмоқда

"...Вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Бекмурод Акбаровнинг таъкидлашича, бу кўрсаткичлар ортида катта меҳнат ва тизимли ёндашув мужассам: – Ҳар бир саноат лойиҳаси — бу иш ўрни, бу оилавий даромад, бу ҳудуднинг ривожи, — дейди у..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/mahalliy-sanoat-barqaror-rivozhlanmoqda_776502

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Юксак эътирофга сазовор бўлди

" .... Рости, кутмаган эдим, – дейди Гулистон шаҳридаги Президент мактаби маслаҳатчиси Мадина Сапарова. – Чикаго университетининг бундай эътирофи нафақат мен учун, балки бутун мактаб жамоаси учун катта илҳом манбаидир. Таълимга берилган меҳр, сарфланган меҳнат ҳеч қачон беиз кетмаскан — унинг самараси ҳар бир ўқувчи ҳаётида намоён бўлади. Буни мен амалда кўрдим ва чин дилдан ҳис этдим..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/yuksak-etirofga-sazovor-boldi_776532

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ғолиблар энди вилоят босқичида иштирок этишади

"...Тадбирни Ширин шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дилдорахон Умарова кириш сўзи билан очди. У ўз чиқишида мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий ва ижтимоий фаоллигини ошириш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида гапирди.

– Аёл — жамиятнинг юраги, – деди у. – У қайси соҳада фаолият юритмасин, меҳри, ибоси ва масъулияти билан атрофдагиларга куч-ғайрат бағишлайди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/goliblar-endi-viloyat-bosqichida-ishtirok-etishadi_776504

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Марказнинг амалий натижалари мақтаса мақтагулик

"...Марказ директори Бунёд Мамарасуловнинг сўзларига кўра, шу икки йил ичида “Инсон” маркази 7 500 нафардан зиёд фуқарога ижтимоий хизматлар кўрсатган. Улар орасида психологик ёрдам, меҳнат терапияси ва касбга йўналтириш курслари ҳам бор.

— Бугунги кўргазма ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижодини жамоатчиликка намойиш этиш ва уларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда, — деди у..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/markazning-amaliy-natizhalari-maqtasa-maqtagulik_776506

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Спорт синовлари — саломатлик йўлида ташланган энг тўғри қадам

"...Ёшим 61 да, - дейди Боёвут туманининг Олмазор маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Зарофат Зарифова. - Бугунги спорт синовларига келиним ва набираларим билан келдим. “Спорт — соғлом турмуш тарзи кафолати” деган гап жуда тўғри экан. Чунки соғлиқ — бу бахт. Уни асраш, қадрига етиш керак. Кўп одамлар турли касалликлардан шикоят қилади, аммо уларнинг осон ва табиий давоси — спорт. Агар киши соғлом овқатланиш ва ҳаракат қоидаларига амал қилса, дард унга йўламайди. Югуриш мусобақаларида иштирок этиб, янада тетиклашдим, янги куч ва энергия олдим..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/sport-sinovlari-salomatlik-yolida-tashlangan-eng-togri-qadam_776510

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Барқарор сув таъминоти – баракали ҳосил пойдевори

"...Мақсадимиз сув иншоотларини барқарор ҳолда сақлаш, мавжуд тизимни замонавийлаштириш ва келгуси йилги суғориш мавсумига пухта тайёргарлик кўришдан иборат, – дейди Қуйи Сирдарё ирригация тизими ҳавза бошқармасининг бошлиғи Нуркамол Отақулов..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/barqaror-suv-taminoti-barakali-hosil-poydevori_776519

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Гулистонлик велоспортчи Гулҳаё Сатторова Осиё ўйинлари чемпиони бўлди

Баҳрайн Қироллигида ўтаётган III Осиё ёшлар ўйинларида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси илк медални қўлга киритди. Бу фахрли натижани Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида вояга етган велоспортчи Гулҳаё Сатторова юртдошларимизга совға қилди.

75 километрлик гуруҳ пойгасида у рақибларини ортда қолдириб, марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва мамлакатимиз хазинасига илк олтин медални олиб кирди.

Эътиборли жиҳати, Ўзбекистон Велоспорт федерацияси раиси, Сенат раиси Танзила Нарбаева спортчи қиз билан телефон орқали боғланиб, уни ғалаба билан табриклади.

Гулҳаё Сатторова интизомли ва иродали спортчи сифатида республика ва халқаро мусобақаларда мунтазам юқори натижаларга эришиб келмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири


📍 NEWS.uz