🍃 МALHAM
2.23K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўтда ёнмас, сувда чўкмаслар...


Шундай соҳа вакиллари борки, улар тун қоронғисида, жазирама иссиқ ёки қаҳратон аёзда кимсасиз саҳро, тоғу тошлар, ўрмону дараларда сувсиз, егуликсиз, ҳеч вақосиз ташлаб кетилса ҳам, ойлаб қолиб кетса ҳам, манзилга соғ-омон қайтиб келишади.

💻 "Ҳарбий студия" туркумидаги барча видеороликларни Fikrat.uz дастурида кўришингиз мумкин

https://www.youtube.com/watch?v=eYdzmsHFLdg

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#биласизми

Хитойда блогерлик фаолиятига чеклов қўйилди


Хитойда янги қонунга кўра, тиббиёт, ҳуқуқ, таълим ва молия соҳаларида контент жойлаштирмоқчи бўлган блогерлар аввал махсус малакага эга эканлигини тасдиқлаши шарт, деб хабар берди IOL.

Қонун Хитой киберхавфсизлик бошқармаси (CAC) томонидан қабул қилинган бўлиб, у интернетдаги нотўғри маълумотларга қарши курашни кучайтиради. Douyin, Bilibili ва Weibo платформалари блогер маълумотларини текшириш ва манбаларни кўрсатиш учун масъул бўлади.

Шунингдек, блогерлар маълумот тадқиқотга асосланганми ёки сунъий интеллект ёрдамида яратилганми — буни очиқ белгилашлари лозим.

Қонун яширин реклама ва ёлғон маълумотни тақиқлайди. Тартибнинг мақсади — ижтимоий таъсири юқори соҳаларда ишончли маълумот айланишини таъминлаш.

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
2026-йилдан бошлаб аёлларга ҳомиладорлик нафақаси тўлаб борилади

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 29-октябрь куни ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Қайд этилишича, энди расмий банд бўлган барча шахсларга нафақалар босқичма-босқич Ижтимоий ҳимоя жамғармаси томонидан тўланиши йўлга қўйилади. 2026-йилдан бошлаб аёлларга ҳомиладорлик нафақаси, 2026-йил иккинчи ярмидан эса вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тўлаб борилади.

Янги тизимнинг асосий мақсади аёллар ва ишчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш билан бирга расмий меҳнат муносабатларини рағбатлантириш экани таъкидланди.

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
“ЮНЕСКО конференциясига илгари бу даражада тайёргарлик кўрилмаган” – Сара Ношади

Бугун Самарқанд шаҳри ЮНЕСКО Бош конференциясига мезбонлик қилмоқда. Бу тарихий воқелик нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё эътиборини ўзига қаратмоқда. Зеро, мазкур нуфузли анжуман маданият, таълим, фан, инновациялар ва шу каби энг муҳим соҳалардаги долзарб масалаларни муҳокама қилишга бағишланган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/777223

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарё ва Хитой — янги инвестиция кўпригини барпо этмоқда

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов раҳбарлигидаги делегация мана бир неча кундирки, Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/777194

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Prezident Shavkat Mirziyoyev UNESCO Bosh konferensiyasi 43-sessiyasining ochilish marosimida ishtirok etish uchun Samarqandga keldi. Ezgu an’anaga muvofiq, tashrif Imom Buxoriy maqbarasining ziyoratidan boshlandi.

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Самарқандда UNESCO Бош конференцияси 43-сессияси очилди

Бугун Самарқанд шаҳрида UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси очилиш маросими бўлиб ўтди. Тарихий тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/777381

📍 NEWS.uz