Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Самарқандда UNESCO Бош конференцияси 43-сессияси очилди
Бугун Самарқанд шаҳрида UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси очилиш маросими бўлиб ўтди. Тарихий тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/777381
📍 NEWS.uz
Бугун Самарқанд шаҳрида UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси очилиш маросими бўлиб ўтди. Тарихий тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/777381
📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ўзбекистонга кейинги ҳафта совуқ ва нам ҳаво оқимлари кириб келади
Ўзбекистонда ноябр ойи бошида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда. 3 ноябр куни республика ҳудудига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади. Кечалари ҳарорат 0…+3 даражани ташкил этади.
📍 NEWS.uz
Ўзбекистонда ноябр ойи бошида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда. 3 ноябр куни республика ҳудудига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади. Кечалари ҳарорат 0…+3 даражани ташкил этади.
📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
⚡️Финландия президенти Тошкентга UzAirways’нинг одатий ОДДИЙ рейсида учиб келди
📍 NEWS.uz
Финландия президенти Александр Стубб 29 октябр куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Уни Тошкент халқаро аэропортида бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Эътиборлиси, фин етакчиси Uzbekistan Airways’нинг Остона–Тошкент йўналишидаги одатий рейси (HY-722, Airbus A320)да учиб келган. У 28-29 октябр кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлган эди.
📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#биласизми
Грипп юрак хуружи хавфини оширади
Калифорния университети олимларининг сўнгги тадқиқотига кўра, COVID-19 ёки гриппни бошдан кечирган инсонларда юрак хуружи хавфи бир неча баробар ошади. Бу ҳақда JAHA нашри маълум қилди.
Тадқиқот муаллифи, профессор Косукэ Кавайнинг айтишича, сурункали вирусли инфекциялар — жумладан, ОИВ, гепатит B ва папиллома вируси — нафақат саратон, балки юрак-қон томир касалликларига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Олимлар 52 мингдан ортиқ илмий ишни таҳлил қилиб, улардан энг ишончли 155 таси асосида мета-таҳлил ўтказган. Натижада, гриппдан кейинги бир ой ичида юрак хуружи хавфи 4 баробар, инсульт хавфи эса 5 баробар ошиши аниқланган. COVID-19 эса бу хавфни 3 баробаргача кўпайтириб, таъсири бир йилгача сақланиши мумкинлиги маълум бўлган.
Мутахассислар вирусли инфекциялар яллиғланиш жараёнларини кучайтириб, қон ивишини тезлаштиришини таъкидламоқда. Бу эса соғайгандан кейин ҳам юрак ва қон томирларига ортиқча юк тушириб, хуруж хавфини оширади.

"Меҳр улаш" донорлик акцияси Сирдарёда ҳам ўтказилди
"...Мазкур акцияда иштирок этган Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий ахборот бўлими бош маслаҳатчиси Дилноза Умурзоқова ҳам донорлик ташаббуси ҳақида ўз фикрларини билдирди:
– "Меҳр улаш" акцияси — бу нафақат қон топшириш, балки инсонпарварлик ва масъулият рамзидир. Ҳар бир инсоннинг бундай хайрли ишга ҳисса қўшиши унинг фуқаролик бурчига ҳамоҳанг. Донорлик орқали биз бир бемор ҳаётини сақлаб қолишимиз, бутун оилага умид ва қувонч бағишлашимиз мумкин. Шу боис адлия тизими ходимлари бу ташаббусда фаол иштирок этишни ўзларининг инсоний бурчи деб билишади..."
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/mehr-ulash-donorlik-akciyasi-sirdaryoda-ham-otkazildi_777364

Фуқаролик институтлари билан очиқ мулоқот ўтказилди
"... Фуқаролик жамияти — халқ билан давлат ўртасидаги муҳим кўприкдир. Президентимиз фармони доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ННТлар фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, фуқаролар ташаббусини қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик иштирокини кенгайтиришга хизмат қилмоқда, – деди Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бўлими бошлиғи Шердор Расулов..."
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/fuqarolik-institutlari-bilan-ochiq-muloqot-otkazildi_777345

"...Бугун имзоланган келишувлар Янгиер филиали учун янги имкониятлар эшигини очади. Бу лойиҳалар нафақат таълим сифати ва илмий салоҳиятни оширади, балки Хитойнинг илғор технология ва тажрибасини амалда жорий этишга хизмат қилади. Биз талабаларимиз ва профессор-ўқитувчиларимиз даражасини халқаро стандартларга мос даражага етказишни мақсад қилганмиз, – деди филиал директори Зафар Ҳакимов..."
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/hitoy-kompaniyalari-bilan-yirik-hamkorlik-loyihalari-imzolandi_777354
📍 NEWS.uz
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/hitoy-kompaniyalari-bilan-yirik-hamkorlik-loyihalari-imzolandi_777354
📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Психологик тренинг ўтказилди
"...Бугунги ёшлар — эртанги бунёдкорлар. Улар Ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини англаб етсалар келажак янада ёрқин бўлади. Шунинг учун бундай мотивацион тренинглар ҳар бир иштирокчида ижтимоий фаоллик ва масъулиятни кучайтиради, – дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши бўлимининг бошлиғи Фурқат Азимов..."
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/psixologik-trening-otkazildi_777352

Австралияда 100 йиллик хат солинган шиша топилди
Австралиянинг Ғарбий қисмидаги Эсперанс шаҳри яқинида 1916 йилда ёзилган хатлар солинган шиша идиш топилди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Schweppes ичимлиги шишаси Браунлар оиласи томонидан пляж тозалаш вақтида топилган. Ичида Биринчи жаҳон урушида хизмат қилган 27 ёшли Мальколм Невилл ва 37 ёшли Уилям Харли ёзган икки хат бўлган. Улар HMAT A70 Ballarat кемасида Европага йўл олган австралиялик аскарлар эди.
Хатда Невилл уни топган одамдан мактубни онаси Робертина Невиллга етказишни илтимос қилган. Бир йил ўтиб у фронтда ҳалок бўлган, Харли эса яраланиб қайтган ва 1934 йилда саратондан вафот этган.
Шиша қум остида бир асрдан зиёд вақт сақланиб, ҳеч қандай шикастланмасдан топилган. Унинг ичидаги қоғоз ҳали ҳам ўқиладиган ҳолда қолган.
Харлининг набираси Энн Тернер бу топилмани “мўъжиза” деб атади.

Қоронғуда кўриш имконини берувчи линзалар яратилди
Хитойлик олимлар инсонга қоронғуда ҳам кўриш имконини берувчи инфрақизил контакт линзалар яратди. Тадқиқот натижалари Cell журналида чоп этилди.
Линзалар таркибидаги махсус нанозаррачалар кўринмас инфрақизил нурларни инсон кўзи қабул қила оладиган ёруғликка айлантиради. Улар 800–1600 нанометрли тўлқин узунликларини уч асосий рангга ўгириб, тасвирни аниқлашга ёрдам беради.
Технология Хэфэй шаҳридаги Фан ва технология университети олимлари томонидан яратилган. Улар юмшоқ контакт линзаларни олтин, натрий гадолиний фторид, иттербий ва эрбий ионларидан иборат 45 нанометрли нанозаррачалар билан бирлаштиришган.
Синовлар аввал сичқонларда, кейин инсонларда ўтказилган. Тажрибада иштирок этганлар қоронғуда ҳарфлар, нақшлар ва инфрақизил сигналларни аниқ таний олган. Қизиғи, линзалар ёпиқ кўз орқали ҳам самарали ишлаган, чунки инфрақизил нурлар кўз қовоғидан осон ўтади.

Янгиердаги нодавлат таълим ташкилотларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди
"...Текширув натижасида 22 та нодавлат таълим ташкилотлари бўйича ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судига юборилиб, жами 9 миллион 568 минг сўмлик жарималар қўлланди. Шунингдек, 7 та хусусий оилавий мактабгача таълим ташкилотида аниқланган қонунбузилишлар туфайли уларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди..."
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/yangierdagi-nodavlat-talim-tashkilotlarida-qonunbuzilish-holatlari-aniqlandi_777359