🍃 МALHAM
2.23K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Қоронғуда кўриш имконини берувчи линзалар яратилди

Хитойлик олимлар инсонга қоронғуда ҳам кўриш имконини берувчи инфрақизил контакт линзалар яратди. Тадқиқот натижалари Cell журналида чоп этилди.

Линзалар таркибидаги махсус нанозаррачалар кўринмас инфрақизил нурларни инсон кўзи қабул қила оладиган ёруғликка айлантиради. Улар 800–1600 нанометрли тўлқин узунликларини уч асосий рангга ўгириб, тасвирни аниқлашга ёрдам беради.

Технология Хэфэй шаҳридаги Фан ва технология университети олимлари томонидан яратилган. Улар юмшоқ контакт линзаларни олтин, натрий гадолиний фторид, иттербий ва эрбий ионларидан иборат 45 нанометрли нанозаррачалар билан бирлаштиришган.

Синовлар аввал сичқонларда, кейин инсонларда ўтказилган. Тажрибада иштирок этганлар қоронғуда ҳарфлар, нақшлар ва инфрақизил сигналларни аниқ таний олган. Қизиғи, линзалар ёпиқ кўз орқали ҳам самарали ишлаган, чунки инфрақизил нурлар кўз қовоғидан осон ўтади.

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Янгиердаги нодавлат таълим ташкилотларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

"...Текширув натижасида 22 та нодавлат таълим ташкилотлари бўйича ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судига юборилиб, жами 9 миллион 568 минг сўмлик жарималар қўлланди. Шунингдек, 7 та хусусий оилавий мактабгача таълим ташкилотида аниқланган қонунбузилишлар туфайли уларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/yangierdagi-nodavlat-talim-tashkilotlarida-qonunbuzilish-holatlari-aniqlandi_777359

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#биласизми

“Кўк” пиёз кўзлар учун фойдали


Яшил, яъни халқ тили билан айтганда “кўк” пиёз кўз саломатлиги учун жуда фойдали. У А витаминига бой бўлиб, шох пардани мустаҳкамлайди ва кўриш пигментининг меъёрий даражасини сақлайди. Бу кўзнинг тиниқ кўриши ва ёруғликка сезувчанлигини таъминлайди.

Унинг таркибидаги лютеин ва зеаксантин антиоксидантлари кўз ҳужайраларини эркин радикаллар ҳамда ултрабинафша нурлар таъсиридан ҳимоя қилади, катаракта ва макула дегенератсияси хавфини камайтиради.

Шунингдек, C витамини кўз тўқималарини соғлом сақлаб, қон айланишни яхшилайди. Бета-каротин эса А витаминига айланиб, қоронғуда кўриш қобилиятини оширади ва кўз қуруқлигининг олдини олади.

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨ Ёқуб Аҳмедовнинг ушалмаган орзуси...

Бугун Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов 87 ёшида вафот этди.

"Бундан 30 йил муқаддам Ёқуб ака билан ёзиб олинган суҳбатимизни кўриб, нақадар ватанпарвар, миллатпарвар инсон эканлигига яна бир бор амин бўлдим," — дейди Мудофаа вазирининг ватанпарварлик тарғиботи, маънавий-маърифий масалалар ва ёшлар ишлари бўйича маслаҳатчиси, Филология фанлари номзоди, доцент. 2-даражали адлия маслаҳатчиси Олимжон Ўсаров.

📍 NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Ҳаёт ғилдиракка ўхшайди, бугун пастда бўлган қисми эртага юқорида бўлади.
"


📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Бекободда 200 метрли кўприк очилди

Сирдарёнинг икки соҳилини боғловчи кўприк билан бирга 6 километрли замонавий автомобиль йўли ҳам аҳолига фойдаланиш учун топширилди.

Қурилиш 1989 йилда бошланиб, 35 йил тўхтаб қолган эди. 2025 йил 24 июлда Президент қарори асосида қайта бошланди. Лойиҳа қиймати 72 млрд сўм, замонавий техникалар ва 100 дан ортиқ мутахассислар иштирок этди.

Олдин бу йўлдан кунига 2 мингта автомобиль ўтган бўлса, энди 14 мингта машина бемалол ҳаракатланади.

Янги кўприк Бекобод ва Ширин шаҳар аҳолисини вақтни тежабгина қолмай, улар ҳаракатини қулайлаштиради.

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларида тарихий натижани қайд этди

Ўзбекистонлик спортчилар Баҳрайннинг Манама шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги учинчи Осиё ўйинларида 37 олтин, 16 кумуш ва 28 бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида Хитойдан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Бу мамлакатимиз учун ушбу мусобақалар тарихидаги энг яхши кўрсаткич бўлди.

Ўйинларда мутлақ ғолибликни 63 олтин, 49 кумуш ва 35 бронза медали билан Хитой спортчилари қўлга киритди. Ўзбекистон жами 81 та медал билан иккинчи, Қозоғистон (24 олтин, 29 кумуш, 40 бронза) учинчи, Эрон (22 олтин, 18 кумуш, 36 бронза) тўртинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 183 нафар спортчи 20 та спорт турида иштирок этди. Энг кўп медални дзюдочилар (14 та), оғир атлетикачилар (13 та), курашчилар (13 та) ва боксчилар (10 та) қўлга киритди. Мунисбек Давлетов, Маржона Абдумуталова ва Дилнура Холдорова икки тадан олтин медал соҳиби бўлди.

Медал соҳибларининг 35 нафари аёллар бўлиб, улар 13 та олтин медал ютиб олди.

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Рақобат қўмитаси Golden House компаниясини огоҳлантирди

Golden House’нинг мижозлар билан тузган шартномаларида истеъмолчи ҳуқуқларини бузадиган ҳолатлар аниқланди.

Хусусан, шартномада харидор ўз ташаббуси билан келишувни бекор қилганда ёки компания фаолиятидан норози бўлиб ОАВ ёки идораларга мурожаат қилганда, шартнома қийматининг 10 фоизи жарима сифатида ушлаб қолиниши назарда тутилган. Бу эса қонунга зид ҳисобланади.

Рақобат қўмитаси Golden House Property Group МЧЖга бу каби қонунбузилиш ҳолатларини ихтиёрий равишда бартараф этиш бўйича кўрсатма берди (Аммо, бундай ҳолат Сирдарёда ҳам йўқ эмас).

Қўмита маълумотига кўра, ушбу ҳолат «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 4, 6, 21 ва 23-моддалари талабларини бузади.

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ўзбекистон “Қиёмат куни омбори”га уруғлар топширди

Ўзбекистоннинг қадимий ва маҳаллий экинларига оид уруғ намуналари Норвегиядаги дунёдаги энг йирик уруғ сақлаш маскани — Свалбард Бутунжаҳон уруғ генбанкига (“Қиёмат куни омбори”) топширилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Ташаббус Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар генетик ресурслари институти, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Nordic Genetic Resource Center ҳамкорлигида амалга оширилди.

Свалбардга топширилган уруғлар ўзбек деҳқончилик маданиятининг бебаҳо мероси — қовун, тарвуз, помидор, қалампир, бақлажон, сабзи, пиёз ва буғдойнинг 20 дан ортиқ маҳаллий навларини қамраб олади. Айниқса, буғдойнинг “Қайроқтош” нави алоҳида аҳамиятга эга.

Бу қадам Ўзбекистоннинг генетик хилма-хилликни асраш ва глобал озиқ-овқат хавфсизлигига ҳисса қўшиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Иситиш мавсумида табиий газ учун базавий меъёр 5 баробарга оширилади

Ҳукумат қарорига мувофиқ, иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёр 5 баробарга оширилади.

Эндиликда ноябрь–февраль ойларида ҳар бир ой учун 500 куб метргача, март–октябрда эса 100 куб метргача базавий меъёр белгиланади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида ҳам октябрь–февраль ойлари учун шундай меъёр амал қилади.

Эҳтиёжманд оилалар электр энергияси ва газ учун ҳар ой давлатдан компенсация олади. Шунингдек, 2025/2026-йилги иситиш мавсуми учун ноябрда ҳар бир эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўм бир марталик моддий ёрдам берилади.

Аммо, Энергетика вазирлиги ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, базавий меъёрларнинг амал қилиш муддатларига ўзгартириш киритиши мумкин.

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Андижонда мактабда икки киши спирт ичиб вафот этди

Андижон вилоятидаги бир мактабда директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари ва қоровул лабораторияда сақланаётган техник спиртни ичгани оқибатида ҳалок бўлди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилишича, жами тўрт киши заҳарланган, икки нафари ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Туркияда қалбаки спиртли ичимликдан 23 нафар ҳамюртимиз заҳарланиб, вафот этгани ҳақида ҳам хабар берилган эди.

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ховосда ҳокимга “Фидоий ватанпарвар” кўкрак-нишони топширилди

Ховос тумани ҳокими ҳузурида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида амалга оширилган ишлар тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда туман Мудофаа бўлими бошлиғи томонидан ҳокимга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги номидан ташаккурнома ва “Фидоий ватанпарвар” кўкрак-нишони топширилди.

Туман ҳокими бу йўналишдаги ишлар тизимли ва изчил бўлиши зарурлигини таъкидлаб, фаол ёшлар билан мулоқотда уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Бадантарбия ва етарлича уйқу мия фаолиятини фаоллаштиради

Мутахассислар берган маълумотларга кўра, мияда қон айланишининг бузилиши, стресс, камҳаракатлилик ва ёш билан боғлиқ ўзгаришлар хотирани сусайишига сабаб бўлиши мумкин.

Бу ҳолатлар нерв ҳужайраларига кислород ҳамда озиқ моддалар етиб боришини чеклайди, натижада эслаб қолиш ва диққат фаолияти сусаяди.

Хотира бузилиши турли шаклларда намоён бўлади: дисмнезия (эслаб қолиш қийинлашиши), амнезия (айрим маълумотларни унутиш), деменция ва Алсгеймер касаллиги энг кенг тарқалганлари саналади.

Олимлар хотирани сақлаб қолиш учун жисмоний фаоллик, соғлом овқатланиш ва мияни доимий машқ қилдириб туришни тавсия этади. Уларга кўра, бадантарбия ва етарлича уйқу мия фаолиятини фаоллаштириб, эслаб қолиш қобилиятини яхшилайди.

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
АҚШда дунёдаги энг қиммат олтин унитаз аукционга қўйилди

Унитаз 2019-йилда Англиянинг Бленҳейм саройидан ўғирланган. 18-ноябр куни Ню-Ёркда бўлиб ўтадиган аукционда унинг бошланғич нархи – уни тайёрлашда ишлатилган 101,2 кг олтин қиймати, ҳозирги ҳисобда тахминан 10 млн доллар бўлади.

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
ID-картани расмийлаштириш хизмати йўлга қўйилди

"...Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳаридаги шаҳар Давлат хизматлари марказида фуқаролар учун яна бир қулайлик яратилди — бу ерда шахсни тасдиқловчи ID-картани расмийлаштириш хизмати йўлга қўйилди.

Эндиликда фуқаролар ID-карта олиш учун паспорт бўлимига бориб вақт сарфламайди. Улар шаҳар Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиб, барча жараёнларни бир жойда, тез ва қулай тарзда амалга ошириш имкониятига эга бўлдилар..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/id-kartani-rasmiylashtirish-xizmati-yolga-qoyildi_777984

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарё делегацияси Фужианнинг етакчи саноат корхоналарида бўлди

"...Ташриф доирасида делегация аъзолари Хитойнинг Фужиан музофотида қатор йирик компаниялар — Fujian Minyijia New Building Material, Pan Pan Food, Sichuan Kindafu Door, Zhejiang Kelu Nukler, Fujian Road and Bridge Construction ҳамда Fujian Zhanda корпорациялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда Сирдарё вилояти учун муҳим бўлган тармоқлар — қурилиш саноати, йўл ва инфратузилма қурилиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, энергетика ҳамда инвестициявий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/sirdaryo-delegaciyasi-fuzhianning-etakchi-sanoat-korxonalarida-boldi_778017

📍 NEWS.uz