Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди баъзи қонунларни илк бор бузган ҳайдовчилар фақат огоҳлантириш билан чекланади
Маъмурий огоҳлантириш транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан, монитордан, дисплейдан фойдаланиш, тўхтатиш, тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, мажбурий суғурта билан боғлиқ қоидабузарлик ҳамда 138-модданинг 1 ва 2-қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга нисбатанни татбиқ этилади.
Бундай ҳолатда ҳайдовчида биттадан кўп қоидабузарлик аломати мавжуд бўлмаслиги керак.
📍 NEWS.uz

Ёшлар экофоруми бўлиб ўтди
"...Ширин шаҳрида Ўзбекистон Экологик партияси, Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида “Яшил келажак сари” шиори остида Ёшлар экофоруми ташкил этилди. Тадбир ёшларда экологик маданиятни шакллантириш, атроф муҳитга эътиборни ошириш ҳамда қайта тикланувчи энергия ва барқарор ривожланиш йўналишидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди..."
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/yoshlar-ekoforumi-bolib-otdi_778020

#Кун_ҳикмати
"Оддий фикрла, оддий қабул қил ва оддий яша. Чунки ҳақиқат ҳам жуда оддийдир."
✍️ Жалолиддин Румий
📲Telegram |facebook|Facebook
"Оддий фикрла, оддий қабул қил ва оддий яша. Чунки ҳақиқат ҳам жуда оддийдир."
✍️ Жалолиддин Румий
📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Стресс — руҳий ҳолатми ёки физиологик?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, стресс — инсоният ҳаётига таҳдид солувчи беш асосий хавфли омилдан бири. Асабийлик, ортиқча зўриқиш ёки ноаниқлик ҳисси инсон организмида “ҳимоя занжири”ни ишга туширади.
Адреналин ва кортизол гормонлари ажралиб чиқади, юрак тез уради, қон босими кўтарилади.
Мутахассислар стрессни табиий ҳимоя механизм деб ҳисоблайди, аммо уни назоратсиз қолдириш саломатликка зиён етказиши мумкин. Шунинг учун ҳар куни етарлича ухлаш, соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик ва нафас машқларини одатга айлантириш тавсия этилади.
Қисқаси, стрессни йўқотиш эмас, уни бошқариш — соғлом ҳаётнинг калитидир.

🟣 Афғонистонда 7 балли зилзила қайд этилди — тебранишлар Сирдарёда ҳам сезилди
Бугун, 3 ноябрь куни тунги соат 01:29 да Афғонистон ҳудудида магнитудаси 6,9 балл (эпицентрда 7 балл) бўлган зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Зилзила эпицентри Тошкентдан тахминан 557 километр узоқликда жойлашган бўлиб, унинг тебранишлари Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, жумладан Сирдарё вилоятида ҳам 3 балл атрофида сезилди.
Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланиш ёки зарарлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Мутасадди идоралар вазиятни кузатишда давом этмоқда.

#Оҳангаронда_жанжал: боғча мудираси ишдан бўшатилди
Тармоқларда тарқалган Оҳангарон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ҳамда 35-сонли боғча мудираси ўртасидаги жанжал видеоси бўйича расмий хулоса маълум қилинди.
Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи текшируви натижасида аниқланишича, воқеа жорий йил июль ойида содир бўлган. Текширув давомида боғча мудираси Х.А. иш фаолиятида бир қатор қонунбузилишларга йўл қўйгани маълум бўлди. Камчиликлар юзасидан берилган огоҳлантиришларга у тегишли муносабат билдирмаган ва вазият жанжалга айланган.
Натижада, боғча мудираси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Плоггинг акцияси ўтказилди
"...Сирдарё вилоятида соғлом турмуш тарзи ва экологик маданиятни тарғиб этиш мақсадида навбатдаги экоташаббус — плоггинг акцияси бўлиб ўтди.
Тадбир “Тозалик ойлиги” доирасида вилоят Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ташаббуси билан Гулистон шаҳрининг “Янги ҳаёт” маҳалласида ташкил этилди..."
Батафсил:https://uza.uz/uz/posts/sirdaryoda-plogging-akciyasi-otkazildi_778512

Саримсоқпиёз етиштириш йўлга қўйилди
"...Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида қишлоқ хўжалигида замонавий агротехнологиялар амалиётга жорий этилмоқда. Туманнинг Собиржон Сиддиқов хўжалиги ҳудудида жойлашган Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қарашли Оқолтин нав синаш участкасининг 30 гектар ер майдонида хитой технологияси асосида саримсоқпиёз етиштириш йўлга қўйилди..."
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/sarimsoqpiyoz-etishtirish-yolga-qoyildi_778474

Браконерлар қўлга тушди
"....Сирдарё туманида электр қармоқ ёрдамида ноқонуний балиқ овлаган фуқаролар яна қўлга тушди. Улар 7 турдаги жами 38 дона балиқни қонунга хилоф равишда овлагани аниқланди.
Рейд тадбири Экология вазирлиги инспекторлари, Сирдарё сув ҳавзаси назорати бўлими, Миллий гвардия, Ички ишлар бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти Чиноз тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилди..."
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/brakonerlar-qolga-tushdi_778519

Республика ўқув-амалий семинари ўтказилди
Янгиер шаҳрида замонавий таълим концепцияси йўналишида яна бир муҳим қадам қўйилди. Бу гал мактабгача таълим тизимида илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш, болаларда илмий фикр ва ижодкорлик салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган Республика ўқув-амалий семинари ташкил этилди.
Тадбир “СТЕАМ — орзуларни ҳақиқатга айлантиради” ҳамда “Кичик ёшда — катта орзулар” шиорлари остида ўтди.
Семинар Янгиер шаҳар ҳокими Отабек Носиров ташаббуси билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Сингапурнинг “Marshall Cavendish Education” таълим ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилди.
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/respublika-oquv-amaliy-seminari-otkazildi_778505

Гаров мулки аукционга чиқарилди
"...Сирдарё туманида кредит қарзини ўз вақтида тўламаган тадбиркорлик субъектига нисбатан гаров мулки ҳисобланган автомашина аукцион савдосига чиқарилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлими маълум қилди..."
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/garov-mulki-aukcionga-chiqarildi_778491

Мош Хитойга экспорт қилинмоқда
"...Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида етиштирилган мош маҳсулоти Хитой бозорларига йўл олди. Бу — маҳаллий деҳқон ва тадбиркорлар меҳнати, агросаноат соҳасидаги ислоҳотлар самарасининг ёрқин кўрсаткичидир.
Туманда фаолият юритаётган “Оқолтин Экспорт Инвест” масъулияти чекланган жамияти Хитой компаниялари билан 5 миллион АҚШ долларлик экспорт шартномасини имзолади. Айни вақтгача корхона томонидан 2 миллион 780 минг долларлик мош маҳсулоти экспорт қилинди..."
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/mosh-hitoyga-eksport-qilinmoqda_777992

Хотин-қизлар инспекторлари учун ўқув семинари ўтказилди
"...Хотин-қизлар билан ишлашда нафақат ҳуқуқий билим, балки мулоқот маданияти, психологик ёндашув ва замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш ҳам муҳим аҳамиятга эга, – дейди Сирдарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи майор Муҳаббат Хидиралиева..."
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/hotin-qizlar-inspektorlari-uchun-oquv-seminari-otkazildi_777988

"Кибрга берилма! Бугун оёғинг остида эзилган ўт, эртага қабринг устида ўсади"
📲Telegram |facebook|Facebook
"Кибрга берилма! Бугун оёғинг остида эзилган ўт, эртага қабринг устида ўсади"
📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#шошилинч_хабар
☄️❄️ Ўзбекистонни -12°C гача кескин совуқ ҳарорат қоплайди 🥶
5-6 ноябр кунлари мамлакатга совуқ ва нам ҳаво массаси келади. Кескин совиш ва об-ҳаво ўзгариши кутилмоқда:
- кундузи жойларда ёмғир ёғади;
- тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик қорга айланади;
- тоғлардаги тунги ҳарорат -7...-12°C га, кундузи -3°C га тушади.

"Умидсизлик йўқ, дуо бор! Шошилиш йўқ, сабр бор! Имконсиз деган нарса йўқ, чунки Аллоҳ бор"
✍️Юнус Эмро
📲Telegram |facebook|Facebook
"Умидсизлик йўқ, дуо бор! Шошилиш йўқ, сабр бор! Имконсиз деган нарса йўқ, чунки Аллоҳ бор"
✍️Юнус Эмро
📲Telegram |facebook|Facebook
Мирзиёев тиббиёт ходимларини табриклади
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари куни муносабати билан уларга табрик йўллади.
“Ушбу қутлуғ айёмда халқ саломатлигининг посбонлари бўлган сиз, азизларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман”, дейилган табрик матнида.