#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (718-сон, 11.11.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
🔰 Низомга кўра, тиббиёт муассасасига мижоз режали тиббий ёрдам олиш учун тегишли йўлланмасиз, ўз ихтиёри билан мурожаат қилганда, тиббий ёрдам белгиланган тартибда пулли асосда кўрсатилади.
💸 Давлат томонидан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган пакет доирасида бепул кўрсатиладиган тиббий хизматлардан ташқари хизматлар қўшимча ҳисобланади ва пулли асосда кўрсатилади.
📝 Мижоз тиббиёт муассасаларининг рўйхатга олиш бўлимлари томонидан қабул қилинади ва рўйхатга олинади.
▶️ Ҳар бир мижознинг тиббий картасига унинг шахсини тасдиқловчи маълумотлари асосида пулли хизмат кўрсатилиши белгиланади.
✔️ Мижозлар тиббиёт муассасасига тўловни олдиндан тўлиқ тўлаш шартларида қабул қилинади.
☑️ Тиббиёт муассасаларига келган шахслар тасдиқланган нархнома бўйича ҳақ тўлагандан сўнг маслаҳат олиш учун мутахассис шифокорга ва (ёки) инструментал-лаборатор ташхис қўйишга юборилади.
🖇 Текширув натижаларига кўра тор соҳа мутахассиси кўригига юбориш ва (ёки) мижозга амбулатор ёки стационар шароитда даволаниш чораси белгиланади.
📲Telegram |facebook|Facebook
❗️ Тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби белгиланди

Telegram
🍃 МALHAM
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.
Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Турмуш қуриш руҳий саломатлик учун анча фойдали экан
Олимлар фикрига кўра, ёлғиз яшайдиган одамлар депрессив симптомлардан 86 фоизга кўпроқ азият чекади.
Таъкидланишича, жуфт билан яшаш алкогол ва тамаки истеъмолини пасайтиришга ёрдам беради, шунингдек, иқтисодий ва эмоционал қўллаб-қувватлаш натижасида руҳий саломатлик барқарорлиги сақланади.

Мисрлик аёл бирданига тўққиз болага ҳомиладор бўлди
Мисрда ўта кам учрайдиган ҳолат қайд этилди: ультратовуш текшируви давомида бир аёлнинг бир вақтнинг ўзида тўққиз болага ҳомиладор экани аниқланди. “Al-Arabiya” хабарига кўра, бу натижа нафақат ота-онани, балки шифокорларни ҳам ҳайратга солган.
Мутахассислар бундай ҳолат тухумдонларни рағбатлантирувчи дориларни тиббий назоратсиз қабул қилиш ортидан юзага келган бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Гинеколог Воил ал-Баннонинг таъкидлашича, бундай кўп ҳомилалик она ва болалар учун катта хавф туғдиради, замонавий тиббиёт эса бундай вазиятларда ҳомилалар сонини камайтириш орқали хавфни бошқариш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 4 эгизак қизалоқ туғилганди. Китоблик Жасур Мақаев ва Дилфуза Баҳриддинова бунгача 5 нафар қизнинг ота-онаси бўлган.

Фармацевтика соҳасида ягона Call-марказ иш бошлади
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги аҳоли ва соҳа вакиллари учун мурожаатларни тез ва аниқ қабул қилиш мақсадида ягона Call-марказни ишга туширди.
☎️ Эндиликда дори воситалари ва тиббий буюмлар сифати, лицензиялаш, сертификатлаш, нархлар ҳамда импорт-экспортга оид барча саволлар бўйича 1833 рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
Янги марказ фармацевтика соҳасида очиқлик, шаффофлик ва фуқаролар билан самарали мулоқотни янада кучайтириши кутилаяпти.

Сирдарёда дорихона ходимлари учун янги ўқув-тренинг ўтказилди
“Dori-Darmon” АЖнинг Сирдарё минтақавий бўлинмаси дорихоналари ходимлари ва мудирлари учун навбатдаги ўқув-тренинг ташкил этилди. Онлайн ва офлайн форматларда ўтган машғулотларда халқаро фармацевтика бозорида ўз ўрнига эга Getz Pharma (Pvt.) Limited компанияси мутахассислари иштирок этди.
Тренингда компания томонидан ишлаб чиқариладиган диабет, оғриқ ва яллиғланиш, бактерияларга қарши ҳамда нафас йўллари касалликларига мўлжалланган дори воситалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Қатнашчилар препаратларнинг таркиби, фармакологик хусусиятлари ва қўлланиш тартиблари бўйича амалиётга яқин тушунчаларга эга бўлдилар.
Семинар интерактив савол-жавоб билан якунланди. Ушбу ўқувнинг асосий мақсади — фармацевтлар малакасини ошириш ва аҳолига кўрсатиладиган фармацевтик хизматлар сифатини янада яхшилашдир.

#Кун_ҳикмати
"Одамзотнинг энг катта фожиаси, умуман ўлмайдигандек яшаб, умуман яшамагандек ўлишидир"
✍️Умар Ҳайём

Райҳон мия қаришини секинлаштиради
Бразилиялик олимлар Америка райҳони экстракти мия ҳужайраларини қаришдан ҳимоя қилишини аниқлади. “Nutrients” журналида эълон қилинган тадқиқотда аталган ўсимлик таркибидаги фенол бирикмалари — розмарин ва хлороген кислоталари — миядаги оксидловчи стрессни камайтириб, нейронларнинг шикастланишга қаршилигини ошириши қайд этилган.
Каламушлар устидан ўтказилган тажрибаларга кўра, райҳон экстракти гиппокампда ҳужайра мембраналарининг бузилишига йўл қўймаган ҳамда яллиғланишга сабабчи бўладиган TNF-α ва IL-1β каби ситокинлар даражасини пасайтирган.
Олимлар бу натижалар асосида келажакда мия фаолиятини қўллаб-қувватловчи биологик қўшимчалар яратилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Бироқ инсон учун аниқ доза ва самарали қўлланиш шаклини белгилаш учун яна қўшимча тадқиқотлар талаб этилади.

Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Бирлик рамзи Сирдарёда баланд кўтарилди
"...Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 34 йиллиги муносабати билан юртимиз бўйлаб “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида ўтказилаётган “Бир байроқ остида” Республика эстафетаси ғарбий йўналиш бўйича навбатдаги манзили — Сирдарё вилоятига етиб келди.
Мўйноқдан бошланган ушбу қудратли юриш Хоразм, Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятлари орқали ўтиб, Оқолтин туманида аҳоли томонидан юксак тантана билан кутиб олинди. Бу ерда 60 метрлик улкан байроқнинг тантанали кўтарилиши иштирокчиларда миллий ғурур ва Ватанга садоқат туйғуларини янада юксалтирди..."
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/estafeta-bayrogi-sirdaryoga-etib-keldi_783958
📍 NEWS.uz

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
18 ноябрь — Давлат байроғимиз қабул қилинган кун!
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Зохидов сана муносабати билан ўз хонадонига давлат байроғини ўрнатди.
Бу ташаббус Ватан рамзларига ҳурмат, миллий ғурур ва мустақиллигимизга садоқатнинг ёрқин намунасидир.
Мангу ва мағрур ҳилпирайвер, ватан байроғи!
📍 NEWS.uz
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Зохидов сана муносабати билан ўз хонадонига давлат байроғини ўрнатди.
Бу ташаббус Ватан рамзларига ҳурмат, миллий ғурур ва мустақиллигимизга садоқатнинг ёрқин намунасидир.
Мангу ва мағрур ҳилпирайвер, ватан байроғи!
📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
“Беш ташаббус” олимпиадасининг финал босқичи старт олди
"...Финалда мамлакат бўйлаб сараланган 700 нафарга яқин иқтидорли талаба-спортчи мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, стол тенниси ва стритбол йўналишлари бўйича беллашади. Мусобақалар 17–20 ноябрь кунлари Гулистон давлат университети ҳамда шаҳарнинг замонавий спорт иншоотларида ўтказилади..."
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/besh-tashabbus-olimpiadasining-final-bosqichi-start-oldi_783858

Гулистонлик олим халқаро грант соҳиби бўлди
Гулистон давлат университети Иқтисодиёт кафедраси доценти Достонбек Эшпулатов АҚШнинг The George Washington University томонидан тақдим этилган тўлиқ молиялаштирилган $10 600 миқдоридаги уч ойлик Виситинг Феллоwшип грантини қўлга киритди.
Грант Европа, Россия ва Евроосиё тадқиқотлари институти ҳузуридаги Марказий Осиё дастури (Central Asia Program – САП) томонидан эълон қилинган “САП Ўзбекистон: Ислоҳотлар ва тараққиёт йўллари” лойиҳаси доирасида берилди.
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/gulistonlik-olim-xalqaro-grant-sohibi-boldi_783965

Қўшимча иш ўринлари пайдо бўлмоқда
"...Биласизми, туманимизнинг йиллик экспорт прогноз кўрсаткичи 48,1 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 130 фоизга ўсди, – дейди Боёвут туман ҳокими ўринбосари, инвестиция, саноат ва савдо шуъбаси бошлиғи Бобур Абдумаликов. – Январь-сентябрда 33,9 миллион долларлик прогноз белгиланган бўлса, амалий экспорт 34,7 миллион долларга етди ва шу тарзда йил бошидан бери экспорт режаси 102 фоизга бажарилди.
Мева-сабзавот экспорти ҳам сезиларли ўсиш кўрсатди. 2024 йилнинг шу даврида 624 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинган бўлса, 2025 йилнинг 9 ойида бу кўрсаткич 1,7 миллион долларга етди..."
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/qoshimcha-ish-orinlari-paydo-bolmoqda_782808

"Яхшилик қилинг — ҳатто унинг қайтишини кутмасангиз ҳам. Зеро, эзгу амаллар қалбда нур қолдиради."
📲Telegram |facebook|Facebook
"Яхшилик қилинг — ҳатто унинг қайтишини кутмасангиз ҳам. Зеро, эзгу амаллар қалбда нур қолдиради."
📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Мангу ва мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинган кун
Ҳар бир давлатнинг тарихи, қадрияти ва келажакка интилиши унинг давлат рамзлари – герб мадҳия ва байроқда мужассам бўлади. Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган бўлиб, бу сана нафақат давлатчилик асосларининг мустаҳкамланганини, балки асрлар оша давом этган озодлик орзусининг амалга ошганини англатади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/780193