🍃 МALHAM
2.23K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Сирдарёда дорихона ходимлари учун янги ўқув-тренинг ўтказилди

“Dori-Darmon” АЖнинг Сирдарё минтақавий бўлинмаси дорихоналари ходимлари ва мудирлари учун навбатдаги ўқув-тренинг ташкил этилди. Онлайн ва офлайн форматларда ўтган машғулотларда халқаро фармацевтика бозорида ўз ўрнига эга Getz Pharma (Pvt.) Limited компанияси мутахассислари иштирок этди.

Тренингда компания томонидан ишлаб чиқариладиган диабет, оғриқ ва яллиғланиш, бактерияларга қарши ҳамда нафас йўллари касалликларига мўлжалланган дори воситалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Қатнашчилар препаратларнинг таркиби, фармакологик хусусиятлари ва қўлланиш тартиблари бўйича амалиётга яқин тушунчаларга эга бўлдилар.

Семинар интерактив савол-жавоб билан якунланди. Ушбу ўқувнинг асосий мақсади — фармацевтлар малакасини ошириш ва аҳолига кўрсатиладиган фармацевтик хизматлар сифатини янада яхшилашдир.

📲Telegram |facebook|Facebook
#Кун_ҳикмати

"Одамзотнинг энг катта фожиаси, умуман ўлмайдигандек яшаб, умуман яшамагандек ўлишидир"

✍️Умар Ҳайём


📲Telegram |facebook|Facebook
Райҳон мия қаришини секинлаштиради

Бразилиялик олимлар Америка райҳони экстракти мия ҳужайраларини қаришдан ҳимоя қилишини аниқлади. “Nutrients” журналида эълон қилинган тадқиқотда аталган ўсимлик таркибидаги фенол бирикмалари — розмарин ва хлороген кислоталари — миядаги оксидловчи стрессни камайтириб, нейронларнинг шикастланишга қаршилигини ошириши қайд этилган.

Каламушлар устидан ўтказилган тажрибаларга кўра, райҳон экстракти гиппокампда ҳужайра мембраналарининг бузилишига йўл қўймаган ҳамда яллиғланишга сабабчи бўладиган TNF-α ва IL-1β каби ситокинлар даражасини пасайтирган.

Олимлар бу натижалар асосида келажакда мия фаолиятини қўллаб-қувватловчи биологик қўшимчалар яратилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Бироқ инсон учун аниқ доза ва самарали қўлланиш шаклини белгилаш учун яна қўшимча тадқиқотлар талаб этилади.

📲Telegram |facebook|Facebook
#Кун_ҳикмати


“Яхши бўл!
Ёмонлар эса шундоқ ҳам етарли.”



📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Бирлик рамзи Сирдарёда баланд кўтарилди

"...Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 34 йиллиги муносабати билан юртимиз бўйлаб “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида ўтказилаётган “Бир байроқ остида” Республика эстафетаси ғарбий йўналиш бўйича навбатдаги манзили — Сирдарё вилоятига етиб келди.

Мўйноқдан бошланган ушбу қудратли юриш Хоразм, Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятлари орқали ўтиб, Оқолтин туманида аҳоли томонидан юксак тантана билан кутиб олинди. Бу ерда 60 метрлик улкан байроқнинг тантанали кўтарилиши иштирокчиларда миллий ғурур ва Ватанга садоқат туйғуларини янада юксалтирди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/estafeta-bayrogi-sirdaryoga-etib-keldi_783958

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
18 ноябрь — Давлат байроғимиз қабул қилинган кун!

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Зохидов сана муносабати билан ўз хонадонига давлат байроғини ўрнатди.

Бу ташаббус Ватан рамзларига ҳурмат, миллий ғурур ва мустақиллигимизга садоқатнинг ёрқин намунасидир.

Мангу ва мағрур ҳилпирайвер, ватан байроғи!

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
“Беш ташаббус” олимпиадасининг финал босқичи старт олди

"...Финалда мамлакат бўйлаб сараланган 700 нафарга яқин иқтидорли талаба-спортчи мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, стол тенниси ва стритбол йўналишлари бўйича беллашади. Мусобақалар 17–20 ноябрь кунлари Гулистон давлат университети ҳамда шаҳарнинг замонавий спорт иншоотларида ўтказилади..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/besh-tashabbus-olimpiadasining-final-bosqichi-start-oldi_783858

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Гулистонлик олим халқаро грант соҳиби бўлди

Гулистон давлат университети Иқтисодиёт кафедраси доценти Достонбек Эшпулатов АҚШнинг The George Washington University томонидан тақдим этилган тўлиқ молиялаштирилган $10 600 миқдоридаги уч ойлик Виситинг Феллоwшип грантини қўлга киритди.

Грант Европа, Россия ва Евроосиё тадқиқотлари институти ҳузуридаги Марказий Осиё дастури (Central Asia Program – САП) томонидан эълон қилинган “САП Ўзбекистон: Ислоҳотлар ва тараққиёт йўллари” лойиҳаси доирасида берилди.

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/gulistonlik-olim-xalqaro-grant-sohibi-boldi_783965

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Қўшимча иш ўринлари пайдо бўлмоқда

"...Биласизми, туманимизнинг йиллик экспорт прогноз кўрсаткичи 48,1 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 130 фоизга ўсди, – дейди Боёвут туман ҳокими ўринбосари, инвестиция, саноат ва савдо шуъбаси бошлиғи Бобур Абдумаликов. – Январь-сентябрда 33,9 миллион долларлик прогноз белгиланган бўлса, амалий экспорт 34,7 миллион долларга етди ва шу тарзда йил бошидан бери экспорт режаси 102 фоизга бажарилди.

Мева-сабзавот экспорти ҳам сезиларли ўсиш кўрсатди. 2024 йилнинг шу даврида 624 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинган бўлса, 2025 йилнинг 9 ойида бу кўрсаткич 1,7 миллион долларга етди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/qoshimcha-ish-orinlari-paydo-bolmoqda_782808

📍 NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Яхшилик қилинг — ҳатто унинг қайтишини кутмасангиз ҳам. Зеро, эзгу амаллар қалбда нур қолдиради."


📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Мангу ва мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинган кун

Ҳар бир давлатнинг тарихи, қадрияти ва келажакка интилиши унинг давлат рамзлари – герб мадҳия ва байроқда мужассам бўлади. Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган бўлиб, бу сана нафақат давлатчилик асосларининг мустаҳкамланганини, балки асрлар оша давом этган озодлик орзусининг амалга ошганини англатади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/780193

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Замонавий Ахборот-ресурс маркази фойдаланишга топширилди

"...Сирдарё вилоятидаги Гулистон давлат университетида 600 ўринга мўлжалланган янги инновацион Ахборот-ресурс маркази (АРМ) расман ишга туширилди. Янги марказ талабаларнинг илмий тадқиқотлари, мустақил ўқиши ва билим олиш жараёнларини қўллаб-қувватлашга мўлжалланган.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Спорт вазири Адҳам Икромов ва Гулистон давлат университети ректори Муҳсин Ҳожиев, Гулистон давлат педагогика институти ректори Жаҳонгир Қаршибоев ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/zamonaviy-axborot-resurs-markazi-foydalanishga-topshirildi_784390

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
МИБ аралашуви орқали қарз ундирилди

"...Гулистон туманлараро иқтисодий суди қарори асосида “Ҳудудгазтаъминот” фойдасига 100 миллион сўм миқдордаги қарздорлик мажбурий тартибда ундирилди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/mib-aralashuvi-orqali-qarz-undirildi_784392

📍 NEWS.uz