🍃 МALHAM
2.23K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Prezident Shavkat Mirziyoyev Samarqandga tashrifini Imom Buxoriy maqbarasini ziyorat qilish bilan boshladi.
—
Президент Шавкат Мирзиёев начал свою поездку в Самарканд с посещения мавзолея Имама Бухари.

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Янги, замонавий автобуслар эл хизматида

"...Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида аҳолининг кундалик ҳаракатланишини енгиллаштириш ва экологик барқарор жамоат транспортини таъминлаш мақсадида шаҳар транспорт парки замонавий ва экологик тоза автобуслар билан янгиланди.

Бу ишлар Давлат раҳбарининг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси сифатида амалга оширилмоқда. Ушбу қарор доирасида аҳолига қулай, хавфсиз ва самарали транспорт хизмати кўрсатиш мақсадида “Гулистон Inter Futbol” МЧЖ шаҳарга қўшимча 9 метрли 52 дона YUTON русумли автобуслар олиб келди. Янги автобуслар 7 та йўналиш бўйлаб хизмат кўрсатади ва бу хизмат сифатини сезиларли даражада яхшилаш имконини беради..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/yangi-zamonaviy-avtobuslar-el-xizmatida_787487

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Шифокорлик пункти филиали фойдаланишга топширилди

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/shifokorlik-punkti-filiali-foydalanishga-topshirildi_786901

📍 NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Сукут энг баланд ҳайқириқдир, чунки у қулоқларни эмас, юракларни тилка-пора қилади"


✍️Умар Ҳайём


📲Telegram |facebook|Facebook
Аэробика машқлари қувватни оширади, ёшни камайтиради

Ҳар қандай аэробика машқлари инсон организмини фаоллаштиришга хизмат қилади. Мутахассислар фикрига кўра машқлар қанча мунтазам бажарилса, мушаклар ёғларни шунча тез ва самарали парчалай бошлайди.

🏃‍♀️ Шунинг учун катта куч сарфлаш шарт эмас. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 3–7 кун давомида ҳар куни 45 дақиқа тез қадамлар билан юриш ҳам организмда янги митохондриялар ҳосил бўлишига туртки беради.

♦️ Албатта, тўғри овқатланишсиз соғлом турмуш тарзини тасаввур қилиш қийин. Рациондаги ўсимлик ва ҳайвон манбаидан олинадиган оқсиллар, шунингдек, организмда D витамини етишмаса, уни қўшимча равишда қабул қилиш жисмоний машқлардан кейин мушак тўқималарининг тез тикланишига ёрдам беради.

‼️ Демак, агар сизнинг ҳам мунтазам машқлардан иборат шахсий режангиз бўлса, биологик ёшингиз паспортдаги рақамдан анча ёш кўриниши табиий ҳол.

Ғулом Примов,
ЎзА мухбири

📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарёлик ёш спортчилар муваффақият қозонди

"...Пойтахтимизда “Президент Олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган енгил атлетика мусобақаларида Сирдарё вилоятининг Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби тарбияланувчиси Маъруф Маҳкамбоев баландликка сакраш йўналишида фахрли 1-ўринни эгаллади.

– Баландликка сакраш беллашувида Маъруф томонидан қўлга киритилган бу олтин медаль сирдарёлик спорт ишқибозлари учун муносиб туҳфа бўлди, – дейди Сирдарё вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Анвар Бўронов.

Республикамизнинг турли ҳудудларидан келган истеъдодли ёш спортчилар иштирок этаётган мазкур мусобақа юқори рақобат руҳида ўтмоқда. Аёллар кураши бўйича Сардоба туманининг спорт мактаби тарбияланувчилари Мадина Ғофурова кумуш, Мухлиса Жабборова бронза медалини қўлга киритди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/sirdaryolik-yosh-sportchilarning-muvaffaqiyatlari_789017

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Китобхон талабалар учун “Book Cafe” хизмати йўлга қўйилди

"...Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида талабаларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш ва китоб ўқиш маданиятини ривожлантириш мақсадида янги лойиҳа амалга оширилди. Янгиер шаҳар Ахборот-кутубхона маркази ҳамда филиал Ахборот-ресурс маркази ҳамкорлигида ташкил этилган “Book Cafe” ўз фаолиятини бошлади..."

Батафсил:https://uza.uz/uz/posts/kitobxon-talabalar-uchun-book-cafe-xizmati-yolga-qoyildi_788001

📍 NEWS.uz
#Кун_ҳикмати


"Ҳаёт - моҳир тарозибон!
Нимага лойиқ бўлсангиз фақат ўшани беради"

✍️
Жалолиддин Румий



📲
Telegram |facebook|Facebook