🍃 МALHAM
2.23K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
“Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказилди

Сирдарёда онкологик клиникаларда даволанаётган болалар учун беғараз донорлик акцияси ташкил этилди. Тадбир вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан ўтказилди.

Акция орқали тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болалар қон ва зарур тиббий воситалар билан таъминланди, уларнинг саломатлиги ва руҳий ҳолатига эътибор қаратилди.

Сирдарё вилоят қон қуйиш станцияси раҳбари Ҳайдар Саломов акциянинг аҳамиятини таъкидлади.

— Беғараз донорлик нафақат қон таъминотини таъминлайди, балки оғир касалликлардан азият чекаётган болаларга қўллаб-қувватлаш ҳиссини уйғотади, — деди у.

Тадбир “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ўтказилиб, ногирон ва оғир касалликдан азият чекаётган болаларга эътиборни оширишга хизмат қилди.

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Бугун Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига боради

Президент йўл-транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт ва хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади.

Шунингдек, у Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади.

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Президентимиз замонавий йўл, энергетика ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди


Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/prezidentimiz-zamonaviy-yol-energetika-va-shaharsozlik-loyihalari-bilan-tanishdi_790008

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Омбудсман институти – фуқаро ҳуқуқларининг ишончли кафолати

"...Янги таҳрирда қонунлардаги ноаниқликларни инсон фойдасига ҳал этиш, “сукут сақлаш ҳуқуқи”ни белгилаш, адвокатлар мақомини терговчи ва прокурор мақомига тенглаштириш каби муҳим механизмлар жорий этилди. Бу ўзгаришлар давлатнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги қатъий позициясини яққол намоён этади..."

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/ombudsman-instituti-fuqaro-huquqlarining-ishonchli-kafolati_790006

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prezident Shavkat Mirziyoyev Jizzax viloyatiga tashrif buyurib, yirik infratuzilmaviy loyihalar bilan tanishdi.

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Россияликлар 90 ёшгача ишлаши мумкин

🇷🇺 Россия олимлари «қаришга қарши таблетка» тайёрламоқда

Россияда генетиклар ва биофизиклар инсон умрини сезиларли узайтиришга қодир бўлган махсус дори устида иш бошлади. Лойиҳага кўра, клиник синовлар 3 йил ичида старт олади.

Олимларнинг айтишича, агар тажрибалар муваффақиятли ўтса, россияликларнинг ўртача умри 120 йилгача, ишга лаёқатли ёш эса 90 йилгача етказилиши мумкин.

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Жиззах кўп тармоқли тиббиёт маркази замонавий имкониятларга эга бинода иш бошлайди

Президент Шавкат Мирзиёев янгидан барпо этилган Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига ташриф буюрди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/790080

📍 NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Одамни воқеалар эмас, фикрлари бахтли ёки бахтсиз қилади. Фикрларини бошқара олган, ўз бахтини ҳам бошқара олади"

✍
Фридрих Ницше

📲
Telegram |facebook|Facebook
3-декабрь — Халқаро ногиронлар куни!

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли резолюциясига мувофиқ ҳар йили 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни сифатида дунё бўйлаб нишонланади.

Унинг мақсади — жамият ҳаётининг барча соҳаларида ногиронлар ҳуқуқларини рағбатлантириш, шунингдек, ногиронлар муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилишдан иборат.

📲Telegram |facebook|Facebook
#Ташрифдан_ташрифгача

Сирдарёдаги ислоҳотлар одамлар ҳаётида акс этмоқда


Сирдарё табиий иқлими, қулай географияси ва иқтисодий салоҳияти билан мамлакатимиздаги муҳим ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бир миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган вилоятда демографик ўсиш иқтисодий барқарорлик, инфратузилма ва ижтимоий хизматлар ривожини талаб этмоқда.

Ҳудуд анъанавий аграр салоҳияти — пахта, ғалла, боғдорчилик, чорвачилик ва полизчилик билан танилган бўлиб, қовун ва тарвуз ўнлаб навларининг экспорт қилиниши бу соҳанинг имкониятларини яққол намоён этмоқда. Сўнгги йилларда балиқчилик, боғдорчилик ва токчиликда янги технологияларнинг жорий этилиши аҳоли даромадларининг ўсишига хизмат қилмоқда. 2024 йил 14 мартда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарёга ташрифи эса ўзгаришларнинг янги босқичини бошлаб берди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/790992

Телеграм каналларимиз

Facebook
| Instagram | YouTube | X