🍃 МALHAM
2.23K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Сирдарё саноат, сервис ва туризм марказига айланмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнлари билан танишиш ҳамда келгусидаги вазифаларни фаоллар иштирокида белгилаб олиш учун Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/791449

Телеграм каналларимиз

Facebook
| Instagram | YouTube | X
#Кун_ҳикмати


“Мўминнинг энг яхши хислати — унинг кечиримли эканлигидир”.

✍️Ҳасан Басрий


📲Telegram |facebook|Facebook
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Қадрли ватандошлар!

Батафсил: https://uza.uz/posts/792362

Телеграм каналларимиз

Facebook
| Instagram | YouTube | X
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига шарҳ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/792368

Телеграм каналларимиз

Facebook
| Instagram | YouTube | X
#Кун_ҳикмати


"Муҳаббат инсонга азоб бермайди, азобни севишни билмаганлар беради"



📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун! 🇺🇿

Давлатнинг Бош Қонуни — Конституция ҳисобланади. Ҳеч шубҳасиз, халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий тафаккури, юксак хоҳиш-иродаси ҳамда эртанги кунга бўлган ишончи ифодаси бўлган Конституциямизда муҳрлаб қўйилган қоида ва тамойиллар Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида барчамиз учун беқиёс куч-ғайрат, илҳом ва ишонч манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.

Шу муносабат билан https://t.me/SIRDARY_NEVS_uz
ҳамда http://t.me/malhamssb
Telegram каналлари ижодий жамоаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан юртдошларимизни самимий табриклаб, барчага тинчлик-осойишталик, қонун устуворлиги ва равнақ тилайди.

https://t.me/SIRDARY_NEVS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарёда Конституция байрами кенг нишонланди

"...Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан бугун Гулистон шаҳридаги Мусиқали драма театрида вилоят миқёсидаги тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Маросимда Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этиб, йиғилганларни байрам билан самимий муборакбод этди. Ўз нутқида у Конституциянинг жамият ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантиришда ишончли ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани, қонун устуворлиги ва демократик тамойилларни қарор топтиришда унинг роли беқиёс эканини таъкидлади..."

Батафсил:https://uza.uz/uz/posts/sirdaryoda-konstituciya-bayrami-keng-nishonlandi_792143

https://t.me/SIRDARY_NEVS_uz
Forwarded from 🏥🩺OnaBola_Sirdaryo
Сирдарё ва Туркия тиббиёт муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

https://t.me/OnaBola_Sirdaryo
Forwarded from 🏥🩺OnaBola_Sirdaryo
Сирдарё ва Туркия тиббиёт муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Сирдарё вилоятида она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида халқаро даражадаги муҳим қадам ташланди. Республика ихтисослаштирилган оналик ва болалик саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё филиали, Туркиянинг йирик Medical Park клиникалар гуруҳи ҳамда “Ўзбегим” ассоциацияси ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур келишув замонавий тиббий хизматларни жорий этиш, юқори технологияли даволаш усулларини қўллаш ҳамда маҳаллий мутахассислар салоҳиятини оширишга қаратилган.

Меморандум доирасида суяк илиги ва орган трансплантацияси, онкология, юрак-қон томир жарроҳлиги, нейрохирургия, ортопедия, акушерлик ва гинекология каби йўналишларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, мураккаб клиник ҳолатлар бўйича видео алоқа тарзида маслаҳатлашувни, ва шунингдек, бепул “иккинчи фикр” хизматини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Ҳужжат, шу билан бирга, шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари учун Туркия ва Ўзбекистонда қўшма ўқув дастурларини ташкил этишни назарда тутади.

Ҳамкорликни амалда мустаҳкамлаш мақсадида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали раҳбари, акушер-гинеколог Шаҳло Хожаева Туркия Республикасига ташриф буюрди. У “Medical Park Antalya” клиникасида бўлиб, тиббиёт соҳасидаги илғор технологиялар, замонавий ташхис ва даволаш усуллари ҳамда юқори малакали жамоа фаолияти билан яқиндан танишди.

— Уч томонлама тузилган ушбу ҳамкорлик меморандуми Сирдарё вилояти тиббиёти учун катта имкониятлар очади. Medical Park каби халқаро нуфузга эга клиникалар тармоғи билан ҳамкорлик қилиш орқали шифокорларимизнинг билим ва тажрибаси бойийди, энг муҳими, она ва болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати янада ошади. Туркияга ташриф давомида акушерлик, неонатология ва реаниматология соҳаларида қўлланаётган инновацион усуллар билан танишиб, уларни Сирдарё вилоятда жорий этиш имкониятларини атрофлича ўргандик, — дейди Шаҳло Хожаева.

Келгусида Сирдарё вилояти шифокорлари, жумладан акушер-гинекологлар, неонатологлар, реаниматологлар ва ҳамширалар учун Туркия клиникаларида малака ошириш курслари ва амалий стажировкалар ташкил этилади. Аёллар саломатлигини скрининг қилиш, онкологик касалликларни эрта аниқлаш ҳамда замонавий операция жараёнлари бўйича амалий кўникмаларни ўзлаштириш режалаштирилган.

Мазкур ҳамкорлик меморандуми юридик шартнома ҳисобланмаса-да, у томонларнинг ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик асосида ҳаракат қилишга бўлган қатъий ниятларини ифодалайди. Айни пайтда, ушбу ҳамкорлик Сирдарё вилоятида тиббий хизматлар сифатини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқишга хизмат қилади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

https://t.me/OnaBola_Sirdaryo
Forwarded from 🏥🩺OnaBola_Sirdaryo
Сирдарёлик шифокор Туркияда мураккаб онкогинекологик жарроҳлик амалиётида иштирок этди

https://t.me/OnaBola_Sirdaryo
Forwarded from 🏥🩺OnaBola_Sirdaryo
Сирдарёлик шифокор Туркияда мураккаб онкогинекологик жарроҳлик амалиётида иштирок этди

Туркияда бўлиб турган Республика ихтисослаштирилган оналик ва болалик саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё филиали директори, акушер-гинеколог Шаҳло Ҳожиева Туркиянинг йирик Medical Park клиникалар гуруҳи ҳамда “Ўзбегим” ассоциацияси ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ушбу ҳамкорлик доирасида у Medical Park клиникаларида ўтказилаётган илғор жарроҳлик амалиётларида иштирок этмоқда.

Хусусан, халқаро нуфузга эга клиникалар тармоғида профессор, онкогинеколог Меҳмет Каража раҳбарлигида ўтказилган тухумдон рак ўсмаси билан боғлиқ мураккаб жарроҳлик амалиётида Шаҳло Ҳожиева бевосита қатнашди.

Мазкур амалиётнинг ўта мураккаблиги шундаки, у юқори хавфли тоифага мансуб бўлиб, ўсмани максимал даражада тўлиқ олиб ташлаш билан бир вақтнинг ўзида бемор аёлнинг ҳаётий муҳим аъзолари ва репродуктив функциясини сақлаб қолишни талаб этарди. Жарроҳлик жараёнида замонавий онкогинекологик ёндашувлар, юқори аниқликдаги технологиялар ҳамда индивидуал клиник тактикалар қўлланилди.

— Бундай мураккаб онкогинекологик операцияларда ҳар бир қарор жуда нозик мувозанатга асосланади. Асосий мақсад — онкологик хавфни бартараф этиш билан бирга аёлнинг ҳаёти сифати ва репродуктив саломатлигини асраб қолишдир. Medical Park клиникаларида айнан шу тамойил асосида иш юритилиши мен учун катта тажриба бўлди, — дейди Шаҳло Ҳожиева.

Унинг таъкидлашича, мазкур амалиёт давомида қўлланилган диагностик ва жарроҳлик ёндашувлари Сирдарё вилоятида онкогинекологик беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Жарроҳлик жараёни Шаҳло Ҳожиевага илғор халқаро тажрибани бевосита амалиётда ўзлаштириш, мураккаб онкогинекологик ҳолатларда ташхис қўйиш ва даволаш алгоритмлари билан яқиндан танишиш имконини берди. Бу эса келгусида Сирдарё вилоятида онкогинекологик беморларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини янада юқори босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

https://t.me/OnaBola_Sirdaryo