Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарёлик доктор Туркияда тажриба алмашди
Сирдарёлик акушер-гинеколог Шаҳло Хожаева Туркиянинг «Medical Park Antalya» клиникасида илғор тиббий амалиётларни кузатди. Профессор Меҳмет Каража раҳбарлигида тухумдон рак ўсмаси билан боғлиқ мураккаб операцияда иштирок қилиб, беморнинг ҳаётий муҳим аъзолари ва репродуктив функциясини сақлаш йўлларини ўрганди.
— Бу сафар мен учун катта тажриба бўлди, — дейди Шаҳло Хожаева. — Асосий мақсад — аёлнинг ҳаёти сифати ва репродуктив саломатлигини сақлаб қолиш.
Меморандум доирасида қўшма малака ошириш курслари ва видео маслаҳатлашувлар йўлга қўйилади, бу Сирдарёда оналик ва болалик саломатлиги хизматини халқаро стандартга кўтаришга хизмат қилади.
https://t.me/SIRDARY_NEVS_uz

#Кун_ҳикмати
"Ҳамма юксакликда яшашга интилади, англашмайдики, асл бахт ўша юксакликка чиқиш лаҳзаларидадир"
✍️ Г. Г. Маркес
📲Telegram |facebook|Facebook

"Ишқ — лаззат эмас, тарбия. У нафсни ёндириб, қалбни поклайди"
📲Telegram |facebook|Facebook
"Ишқ — лаззат эмас, тарбия. У нафсни ёндириб, қалбни поклайди"
📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Шаҳар ҳавоси — юрак томирларининг яширин душмани
Шаҳар ҳавосининг узоқ муддатли таъсири, ҳатто меъёрга яқин ифлосланиши юрак-қон томир касалликлари хавфини ошириши мумкин. Бу ҳақда Торонто университети олимлари 11 мингдан ортиқ катталарга оид КТ маълумотлари таҳлили асосида маълум қилди.
Тадқиқотда иштирокчиларнинг яшаш манзиллари ҳаво ифлосланишининг 10 йиллик кўрсаткичлари билан таққосланиб, артериялар кальцинози, атеросклеротик бляшкалар ҳажми ва коронар томирлар торайиши баҳоланди. Маълум бўлишича, PM2.5 заррачалари ҳар 1 мкг/м³ га ошганда, кальциноз 11 фоизга, оғир атеросклероз хавфи 13 фоизга, коронар томирлар торайиши эҳтимоли эса қарийб 25 фоизга ортади. Азот оксидлари ҳам ўхшаш, аммо бироз кучсизроқ таъсир кўрсатган.
Айниқса аёлларда ҳаво ифлосланишининг салбий таъсири яққолроқ кузатилган. Уларда оғир кальциноз ва томирлар торайиши кўпроқ аниқланган.

Forwarded from UzA | Расмий канал
Оташнафас шоир билан учрашув
Таниқли шоир Муҳаммад Исмоил самимий, дилкаш, қалби беғубор ижодкор. У кирган давралар файз ва завққа тўлади. Шоир оналарга ва умуман, хотин-қизларга меҳр ва эҳтиром билан муносабатда бўлиш инсоннинг муқаддас бурчи эканини ўз асарларида мудом тарғиб этади. Ҳаётда ҳам ўзи ушбу ҳикматга қатъий амал қилади. Зеро, табаррук ва мунис оналаримиз, мушфиқ опа-сингилларимиз жамиятнинг кўрки ва гултожидир.
Батафсил: https://uza.uz/posts/794490
Телеграм каналларимиз