🍃 МALHAM
2.23K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Янги йилда кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлади

Президент фармонига кўра, қуйидаги саналар қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди:

➖ 2025 йилда барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 31 декабрь – чоршанба;

➖ 2026 йилда:

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 2 январь – жума;


олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь – шанба.

Қуйидаги саналар расман дам олиш куни бўлади:

✅ 31 декабрь (чоршанба);
✅ 1 январь (пайшанба);
✅ 2 январь (жума);
✅ 3 январь (шанба);
✅ 4 январь (якшанба).

https://t.me/SIRDARY_NEVS_uz
#Кун_ҳикмати

"Табассумли лаблар ортида сизни ғажишга тайёр тишлар бўлиши мумкин..."



📲Telegram |facebook|Faceboo
#таскин

Дардкашинг бўлмагач дардларингни мажбуран қалбингга кўмасан. Кейин дардлар кўз ёшга айланади ва ташқарига оқа бошлайди.

Сўнгра ҳол сўрашлар бошланади, носамимий ва сертакаллуф ҳамдардлар...

Сен эса қалбингда оғир дард, кўзингда илиқ ёш билан тилингда: "Ҳаммаси яхши!" дея оласан, базўр...


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Қирғизистонда 2026 йил 1 апрелдан педагог ва тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 2 баробар оширилади

Бу ҳақда Халқ қурултойида мамлакат президенти Садир Жапаров маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ўқитувчи миллат келажагини шакллантирса, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини асрайди. Бироқ бугунги кунда ушбу касб вакиллари ҳурматсизлик ва ҳатто зўравонлик ҳолатларига дуч келяпти.

Президент буни мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат деб атаб, уларнинг жамиятдаги мақоми ва қадр-қимматини ошириш зарурлигини қайд этди.

Маълум қилинишича, ҳозирда педагогларнинг ўртача ойлик маоши 26 минг сом (тахминан 3,6 млн сўм)ни ташкил этса, 1 апрелдан бу кўрсаткич 52 минг сомга етади. Шифокорларнинг ўртача маоши эса 31 минг 500 сомдан 62 минг 500 сомгача оширилади.

https://t.me/SIRDARY_NEVS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
✅2026 yil – Mahallani rivojlantirish va mamlakatni yuksaltirish yili, deb e’lon qilindi.

https://t.me/SIRDARY_NEVS_uz