#Кун_ҳикмати
"Билиб қуй, юрагинг неча бўлакка бўлиниб, парча-парча бўлса ҳам — дунё уни тузатиб олишинг учун тўхтаб қолмайди"
✍️У. Шекспир
📲Telegram |facebook|Faceboo

"Қалбингни кин ва ҳасад ила кирлатма, чунки уларни ювиб кетказолмайсан"
✍️ Шамс Табризий

Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Совуққа тайёр бўлинг: Ўзбекистонда рекорд даражада совуқ кутилмоқда
Ўзгидрометерология маркази маълумотига кўра, 3-январдан республика ҳудудига Каспий томондан нам ҳаво кириб келади. Бу орқали ёмғир ёғади, кўп жойларда эса у қорга айланади. Марказий ва жануби-шарқий ҳудудларда ёғингарчилик 4-январга ўтар кечаси ва эрталабгача сақланиши мумкин.
Январнинг иккинчи ярмида ҳаво кескин ўзгариб туради: тунда ҳарорат минусга тушади, кундузи эса деярли 0° гача пасаяди. Январ охирида айрим ҳудудларда тунда ҳарорат −25° гача тушиши мумкин.
Аҳолига совуққа тайёр бўлиш, иссиқ кийимлардан фойдаланиш ва уйдаги иситиш тизимларини текшириб қўйиш тавсия қилинмоқда.
@SIRDARY_NEVS_uz

Азиз юртдошлар! Қадрли сирдарёликлар!
Сиз, муҳтарам отахон ва онахонлар, меҳрибон опа-сингилларимиз, навқирон ёшларимиз, барча сирдарёликларни Янги йил байрами билан чин қалбимиздан табриклаймиз.
Янги 2026 йил барчангиз учун умидли ва баракотли йиллардан бири бўлиб қолишини, ишларингизда янги-янги муваффақиятлар, ижобий ўзгаришлар ёр бўлишини, хонадонингизга бахт, қувонч ва хотиржамлик олиб келишини тилаймиз.
Кириб келаётган йил Ватанимиз — Янги Ўзбекистонимиз тарихида сезиларли ўсиш, аҳамиятли натижалар, ютуқлар ва юксак марралар билан эсда қоларли бўлсин.
Янги йилингиз қутлуғ бўлсин!
Энг яхши тилаклар билан, http://t.me/malhamssb, @SIRDARY_NEVS_uz телеграм каналлари ижодий жамоаси

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Medical Park мутахассислари Сирдарёлик шифокорлар билан тажриба алмашди
Республика ихтисослаштирилган оналик ва болалик саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали, Туркиянинг Medical Park клиникалари ва “Ўзбегим” ассоциацияси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида халқаро тажриба алмашиш жараёнлари бошланди.
Туркия клиникаси директори, шифокор-онколог Мустафо Серкан Алемдар Сирдарёга ташриф буюриб, маҳаллий мутахассислар билан онкология ва хотин-қизлар саломатлиги масалаларида фикр алмашди. У муассасаларда даволанаётган беморлар билан танишиб, кўкрак бези, бачадон бўйни, ўпка ва простата раклари бўйича бепул маслаҳат учрашувларини ўтказди.
Шунингдек, химиотерапия, иммунотерапия ва таргет терапия йўналишлари бўйича амалий тажриба алмашилди. Марказ директори Шахло Хожаева таъкидлаганидек, бу ҳамкорлик Сирдарёлик шифокорлар учун катта тажриба мактаби бўлиб, замонавий тиббий хизматларни йўлга қўйишга хизмат қилади.