🍃 МALHAM
2.23K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prezident Shavkat Mirziyoyevning O‘zbekiston xalqiga Yangi yil tabrigi
—
Новогоднее поздравление Президента Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эски йилим, раҳмат, кимнинг ким эканлигин билдириб қўйдинг…


📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


"Гоҳида сенга ёмғирпўш берадиган кишига эмас, сен билан бирга ҳўл бўладиган кишига муҳтож бўласан"



📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
💸 Пул етишмаслиги стрессдан ҳам тезроқ ўлдириши мумкинми?

Пул етишмаслигидан келиб чиқадиган стресс саломатлик учун жуда жиддий хавф туғдириши мумкин. Олимлар сунъий интеллект ёрдамида 300 мингта кардиограмма натижаларини таҳлил қилиб, молиявий муаммолар ҳақида доимий ўйлаш ва қарз-ҳисоблар билан яшаш юракка диабет ёки гипертониядан ҳам тезроқ салбий таъсир кўрсатишини аниқлади.

Хроник стресс организмда ташвиш гормонларини доим юқори даражада ушлаб туради, бу эса юрак-қон томир тизимига кучли зарба беради.

Тадқиқот натижаларига кўра, камбағаллик ўлим хавфини 60 фоизга оширади. Инфарктни бошдан кечириш эса хавфни атиги 10 фоизга кўпайтириши аниқланган.

Мутахассислар бундай ҳолатларда нафақат жисмоний, балки руҳий саломатликни ҳам муҳофаза қилиш муҳимлигини таъкидлайди.

🔗 https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
🧠 Узоқ уйқу инсультга олиб келади

Узоқ уйқу ҳам саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин. Олимлар 6 йил давомида олиб борган тадқиқотлар натижасида кунига 9 соатдан ортиқ ухлайдиганларда инсульт хавфи 85 фоизгача ошиши аниқланган. Шунингдек, кун давомида 90 дақиқадан кўпроқ ухлашни одат қилганлар юрак-қон томир касалликларига кўпроқ дуч келади.

Мутахассислар фикрига кўра, мунтазам кундузги уйқу инсульт эҳтимолини 23 фоизга оширади. Шу боис соғлом турмуш тарзини сақлаш, уйқу режимига амал қилиш муҳим ҳисобланади. Катталар учун энг мақбул уйқу давомийлиги 7–8 соатни ташкил этади.

🔗 https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#Ҳуқуқий_муносабат

Ходим ишдан бўшаётганда иш берувчидан қандай пул маблағларини олиши мумкин?


Батафсил: https://uza.uz/posts/803349

🔗 https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
#Кун_ҳикмати

"Ит тумшуғини суққани билан дарё ҳаром бўлиб қолмайди.
Номард тош отгани билан тоғ қулаб тушмайди."


✍️Ўткир Ҳошимов


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
❄️ Совуқ ва нам соч — нима учун хавфли?

Қиш фаслида баъзилар бошини ювиб, сочи тўлиқ қуримасдан кўчага чиқади. Бу оддий ҳолдек туюлса-да, совуқ мавсумда организм учун хавфли бўлиши мумкин.

Нам соч совуқ ҳавода иссиқликни тез йўқотади. Бош териси совийди, қон томирлари торайиб, бош оғриғи, энса ва бўйин соҳасида нохуш ҳислар пайдо бўлади. Шамолли об-ҳавода бу ҳолат кучаяди.

Совуқ ва намлик қулоқ ҳамда бурун ён бўшлиқларига салбий таъсир кўрсатади. Нам бош билан юриш қулоқ яллиғланиши, синусит, бурун битиши ва юз соҳасида оғриққа олиб келиши мумкин. Бу касалликлар даволанмаса, инфекция кучайиши эҳтимоли бор.

Совуқ ҳаво соч ва бош терисига ҳам таъсир қилади: соч мўртлашади, учлари ажралади, қичишиш ва кеепек кучайиши мумкин.

Совуқ ёки нам соч оғир касалликларни бевосита чақирмайди. Аммо нам соч билан юриш оқибатида пайдо бўлган яллиғланишлар асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун қишда бошни тўлиқ қуритиш ва бош кийим кийиш муҳим.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Бугун Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналар ва болалар масаласи бўйича ўринбосари Гулнора Қувватовани таваллуд топган куни!

💐Шу муносабат билан кўп минг сонли Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, бошқарма тизимидаги барча даволаш профилактика муассасалар, у ерда фаолият олиб бораётган раҳбар кадрлар, соҳа ходимлари ҳамда http://t.me/malhamssb ва https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz телеграм канали ижодий жамоаси номидан табриклаймиз.

🌍Эл юрт тинчлиги, халқ саломатлиги йўлида бир зум бўлсада толмай, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш тизимини ривож топишида, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошишида бир зум бўлсада толмаслигини тилаб қоламиз.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Японлар 17 та қон қуйиш муассасасига замонавий ускуналарни етказиб беради

Япония ҳукумати гранти асосида Ўзбекистонда қон қуйиш тизими модернизация қилинади. 2,3 миллион АҚШ доллари ҳисобидан республика бўйлаб 14 та ҳудудий қон маркази ҳамда давлат клиникалари тасарруфидаги 3 та қон қуйиш станцияси қон сақлаш ва ташиш учун замонавий ускуналар билан жиҳозланади.

Лойиҳа «Марказий Осиё + Япония» саммити доирасида муҳокама қилинган ҳамкорликнинг амалий давоми ҳисобланади.

JICA билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида 17 та муассаса 7 турдаги 268 та ускуна ва 4 турдаги 136 та аксессуар билан таъминланади. Бу қон маҳсулотларининг сақланиш муддатини ошириш ва улардан хавфсиз фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилади.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Шифокор ҳафтада камида беш марта мириқиб кулишни тавсия қилди

Кулги нафақат кайфиятни кўтаради, балки соғлиқ учун ҳам жуда фойдали. АҚШнинг Пенсилвания университети кардиологи, профессор Майкл Миллер таъкидлашича, кулги стрессни камайтиради, иммунитетни мустаҳкамлайди ва юрак-қон томир тизимига ижобий таъсир кўрсатади.

Тадқиқотлар мияда эндорфинлар ишлаб чиқарилишини ва бу қон томирларини кенгайтирадиган азот оксиди ҳосил бўлишини кўрсатган. Натижада қон босими, яллиғланиш ва холестерин даражаси пасаяди, юрак хуружи хавфи камаяди. Эндорфинлар табиий оғриқ қолдирувчи восита ҳам ҳисобланади.

Стэнфорд психологи Уилям Фрай ҳам кулги иммунитетни мустаҳкамлашини исботлаган. Германия олимларининг таҳлили кулги терапияси стресс гормони кортизолни камайтириши, оғриқни енгиллаштириши ва кайфиятни яхшилашини кўрсатган.

Мутахассислар ҳафтада камида 2–5 марта мириқиб кулишни тавсия қилади.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Хитойлик муҳандислар “иккинчи мия” яратди

“CES-2026” кўргазмасида “MindClip” мини-диктофони намойиш қилинди. Бу кичик қурилма шунчаки диктофон эмас – у инсон фикри ва хотирасини сақлайдиган, сунъий интеллект билан интеграцияланган “иккинчи мия” вазифасини бажаради.

Суҳбатлар энг оддий сўзлардан ҳам хулоса чиқарилади, эслатмалар автоматик равишда яратилади, ва ҳар бир муҳим лаҳза “хотира” сифатида сақланади. Фикрларни тартибга солиш учун бирор қўшимча ҳаракатга эҳтиёж йўқ, ҳаммаси қурилма орқали содда ва осон амалга оширилади.

Унинг оғирлиги фақат 18 грамм, лекин имкониятлари катта: 100 дан ортиқ тилда ишлай олади, кундалик ва иш фаолиятида инсоннинг хотира ва фикрлаш қобилиятини сезиларли даражада қўллаб-қувватлайди.

“SwitchBot” вакиллари бу қурилмани очиқчасига “иккинчи мия” деб аташмоқда. Янги технология нафақат ҳаётни осонлаштиради, балки сунъий интеллектнинг инсон ҳаётига интеграциясида янги босқичга олиб чиқади.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz