🍃 МALHAM
2.23K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Жигар саломатлиги учун қандай шарбат фойдали?

Жигар организмнинг “фильтри” бўлиб, қонни тозалайди ва ҳазм жараёнида муҳим роль ўйнайди. Илмий тадқиқотлар айрим табиий шарбатлар жигар ҳужайраларини муҳофаза қилиб, унинг фаолиятини яхшилашини кўрсатади. Бундай шарбатлар қаторига ошқовоқ, беҳи ва анор киради.

Ошқовоқ бета-каротин, С витамини ва пектинга бой бўлиб, токсинларни чиқаришга ёрдам беради ҳамда жигарда ёғ тўпланишини камайтиради. Беҳидаги антиоксидантлар жигар ҳужайраларини эркин радикаллардан ҳимоя қилади ва ҳазмни яхшилайди.

Анор эллаг кислотаси ва антоцианларга бой бўлиб, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Клиник кузатувлар анор шарбати жигар ферментлари мувозанатини яхшилашини кўрсатган.

Мутахассислар шарбатларни меъёрида истеъмол қилишни тавсия этади. Қандли диабет ёки жигар касалликлари бўлганлар шифокор билан маслаҳатлашиши лозим.

Хулоса қилиб айтганда, ошқовоқ, беҳи ва анор шарбатлари жигар саломатлиги учун илмий асосланган табиий қўллаб-қувват ҳисобланади.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Шифокорлар бемор танасидан 200 грамм мих ва саморезларни олиб ташлади

Маълум бўлишича, эркак кучли стресс таъсирида металл буюмларни ютиб юборган. Куни кеча Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига қорин соҳасида кучли оғриқ билан 29 ёшли фуқаро ётқизилди, дея хабар берди тиббиёт муассасаси матбуот хизмати.

Ташхис қўйиш ва лаборатория текширувлари натижаларига кўра, беморнинг ошқозон-ичак трактида кўп миқдорда металл буюмлар - михлар ва санчқилар борлиги аниқланган.

"Барча тайёргарлик муолажалари бажарилгандан сўнг лапаротомия ва гастростомия операцияси ўтказилди. Беморнинг қорин бўшлиғидан анчагина металл буюмлар - тахминан 200 грамм чиқариб олишга муваффақ бўлинди. Операция бир соатча давом этди," - дейди тиббиёт маркази олий тоифали шифокори Йўлдош Қулиев.

Маълумотларга кўра, эркак кучли стресс таъсирида бўлган ва ўз ҳаракатларини назорат қила олмай, юқоридаги нарсаларни ютиб юборган.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#Қатий_огоҳлантириш

Қон босими учун “Telsartan H”ни истеъмол қилманг

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази “Telsartan H 80 mg / 12,5 mg” дори воситасининг айрим серияларини қабул қилмасликка чақирди. Ишлаб чиқарувчи “Dr. Reddy’s Laboratories Ltd” текширувларида C2501976 сериясида гидрохлоротиазид миқдори меъёрдан четга чиққан.

Гарчи Ўзбекистонда муомалада бўлган C2501977 сериясида номувофиқлик аниқланмаган бўлса-да, бир хил ишлаб чиқариш лотига мансублиги сабабли у ҳам эҳтиёт чораси сифатида бозордан қайтарилмоқда.

Фуқаролардан ушбу препаратни қабул қилмаслик ва зарурат туғилганда шифокор билан маслаҳатлашиш сўралади.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
#Кун_ҳикмати

"Инсонларнинг камчиликларини эмас, фазилатларини қидиринг"

✍
Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мансаб бугун келиб, эртага кетадиган кийимдек гап...

"Ўзи амалдор бўлолмайди, амалдорпараст бўлади. Сиздан ҳеч қандай манфаат бўлмаса ҳам ҳар эҳтимолга қарши яхши кўраверади... "

Иқбол Мирзо

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Президент прокуратура ходимларини касб байрами билан табриклади

“Барчангизни касб байрамингиз билан яна бир бор қутлаб, сизларга мустаҳкам соғлиқ, ғоят масъулиятли фаолиятингизда ютуқ ва омадлар, хонадонларингизга тинчлик ва файзу барака тилайман”, дейилади табрикда.


Шунингдек, прокуратуранинг ҳар бир ходими коррупцияга қарши курашда намуна бўлиши кераклиги, фуқаролар тизим хизматчилари тимсолида қонун посбонлари ва адолат ҳимоячиларини кўриши таъкидланган.

▶️https://uza.uz/posts/804416


https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
#Кун_ҳикмати

"Кибр белга боғланган тошга ўхшайди: у билан на сузиб бўлади, на учиб"

✍️Ҳожи БАЙРАМ


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Нотўғри овқатланиш жигарга қандай зарар қилади?

Жигар — организмнинг асосий “тозаловчи” аъзоси. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ёғли ва калорияси юқори таомларни кўп истеъмол қилиш, камҳаракат турмуш тарзи билан қўшилганда жигарда ёғ тўпланишига олиб келади. Бу ҳолат тиббиётда ноалкогол ёғли гепатоз деб аталади.

Мутахассислар қайд этишича, семизлик, қандли диабет ва гормонал алмашинув бузилишлари жигар фаолиятини издан чиқаради. Энг хавфли жиҳати — касаллик дастлаб сезилмаслиги. Аммо вақт ўтиб, жигар яллиғланиб, оғир асоратларга сабаб бўлиши мумкин.

Ечим эса оддий, аммо муҳим: турмуш тарзини ўзгартириш. Ёғли таомлардан чекланиш, сабзавот ва мевага бой овқатланиш ҳамда жисмоний фаоллик жигарни ҳимоя қилади.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Кўкрак бези саратонини даволашда кутилмаган кашфиёт

Олимлар кўкрак бези саратонининг энг кенг тарқалган турида вақти-вақти билан рўза тутиш эндокрин терапия самарадорлигини оширишини аниқлади. Nature журналида эълон қилинган тадқиқотга кўра, оч қолиш таъсирида фаоллашадиган глюкокортикоид рецептори ўсма ўсишини чекловчи муҳим молекуляр механизмни ишга туширади.

Тажрибалар шуни кўрсатдики, рўза ёки рўзага ўхшаш парҳез гормон-мусбат ўсмаларда ҳужайралар ўсишини рағбатлантирувчи сигналларни сусайтиради, аксинча, ўсмани босувчи гормон йўлларини фаоллаштиради. Эътиборли жиҳати — бу таъсирни қатъий парҳезсиз, онкологияда аллақачон қўлланилаётган глюкокортикоид дорилари орқали ҳам тақлид қилиш мумкин.

Мутахассислар фикрича, бу кашфиёт даволашга чидамли кўкрак бези саратонида янги умид бағишлаб, стандарт терапияни кучайтириш учун хавфсиз ва амалий ечим таклиф этади. Илм яна бир бор исботлади: баъзан катта янгиликлар оч қолиш каби оддий ҳолатдан бошланади.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
#Кун_ҳикмати

"Асабийлашиш - бошқаларнинг аҳмоқлиги учун ўз соғлиғидан қасд олишдир"



📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Мувозанатлашган овқатланиш нима учун муҳим?

Соғлом овқатланиш — чеклов ва тақиқлар билан боғлиқ эмас, балки ҳаёт тарзи ва мувозанатли рациондир. Унда овқатланиш вақти ва маҳсулотлар таркиби муҳим, лекин қатъий меъёр йўқ.

Мувозанатли рацион вазнни назорат қилиш, ошқозон-ичак фаолиятини яхшилаш ва қувват беришда асосий омил ҳисобланади. Кундалик рационда сабзавот ва мевалар, оқсиллар, мўътадил ёғлар ва тўғри углеводлар мутаносиблиги организм учун зарур. Масалан, бел айланасини ўлчаш ва уни назорат қилиш ортиқча вазн ҳамда юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради.

Бундан ташқари, соғлом овқатланиш уйқуни яхшилайди, терининг ҳолатини тиклайди, моддалар алмашинувини нормаллаштиради ва сурункали касалликлар ҳамда онкологик хатарларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Чунки мувозанатли овқатланиш — нафақат саломатлик кафолати, балки энергияли, хушҳол ва узоқ ҳаётнинг энг самарали калитидир.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Қоракўлда 20 нафар абитуриент заҳарланиш билан шифохонага ётқизилди

11 январь куни Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги ўқув марказларининг бирида абитуриентлар заҳарланиш белгилари билан шифохонага мурожаат қилган.

Айтилишича, тонгда заҳарланиш эҳтимоли билан шифохонага 20 нафар абитуриент олиб келинган. Уларнинг 17 нафарига уйга жавоб бериб юборилган. Қолган уч нафари эса даволаниш учун шифохонада қолдирилган.​

Манбанинг қўшимча қилишича, заҳарланиш ҳолатининг сабабини ўрганиш учун қон таҳлиллари олиниб, лабораторияга юборилган.

Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқовнинг “Дарё”га изоҳ беришича, ис газидан заҳарланиш бўйича мурожаат келиб тушмаган.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Робот ёрдамида мияда операция ўтказилди

Олмаотадаги 7-сонли шаҳар клиник шифохонасининг нейрохирурглари сунъий интеллект элементлари бўлган робот тизими ёрдамида мия операциясини биринчи марта муваффақиятли амалга оширдилар.

Нейрохирургия маркази шифокорлари Хитойда махсус тайёргарликдан ўтдилар ва эндиликда робот тизимидан мунтазам равишда, жумладан краниотомия операцияларида ҳам фойдаланишни режалаштирмоқдалар.

Биринчи бемор 54 ёшли аёл бўлиб, у миядаги шиш билан мурожаат қилган эди. Замонавий технологиялар аралашувни максимал аниқлик ва юмшоқлик билан амалга ошириш имконини берди, бу эса асоратлар хавфини сезиларли даражада камайтирди.

Ушбу жарроҳлик усули узоқ вақтдан бери дунёнинг етакчи клиникаларида қўлланиб келмоқда ва энди Олмаотада ҳам мавжуд.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг қўш қаватли лагани Ховосда сақланмоқда

Мирзо Бобур ош еган, қўш қаватли лаган ҳозирда Ховос туманининг "Карвонсарой" маҳалласида истиқомат қилаётган Дониёр Асадов хонадонида сақланмоқда. Бу ҳақда, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири Ғулом Примов хабар бермоқда.

"Заҳириддин Муҳаммад Бобур отаси вафот этиб, тахтга ўтиргач Самарқанд устига юриш қилади. Айнı шу юришида у Хўжанд, Ўратепа, Эски Ховоснинг ҳозирги Карвонсарой ҳудудларида бир неча кунлар бўлиб, шу ҳудудда истиқомат қилган аҳоли хонадонларида меҳмон бўлади", — дейди тарихчи олим, археолог Солижон Қудратов.

Лаган аслида Тожикистоннинг Ғарим туманида яшаган эшон Ҳабибуллохонга тегишли бўлган. Буюмнинг ҳозирги эгаси Дониёр Асадовнинг отаси Нарзулло Асадов Ғаримга иши тушиб боради ва эшондан бу лаганни сўрайди, сўнг хонадонига келтиради. Йиллар ўтди ҳамки лаган Дониёр Асадов хонадонида сақланмоқда. Ёзувлари бироз ўчган аммо, ош солса еб тугатмагунча совитмаслик хусусияти сақланган.


https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
#Кун_ҳикмати

"Бахт ҳудди соатга ўхшайди, механизми қанча содда бўлса, у шунча кам бузилади"

✍️ Себастьян Шамфор


📲Telegram |facebook|Faceboo