🍃 МALHAM
2.24K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
#Кун_ҳикмати

"Одоб - гапирганда тилини, ёлғиз қолганда қалбини, ташқарига чиққанда кўзини тийиш деганидир"

✍️Юнус Эмро


📲Telegram |facebook|Faceboo
Онадан сўрадилар:

— Қайси фарзандингизни кўпроқ яхши кўрасиз?
Шунда она жавоб берди:
— Уйга келгунича кўчадагисини, соғайиб кетгунича беморини, катта бўлгунича кичигини ва ўлгунимча ҳаммасини!

📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Меҳнат низоларини кўриб чиқувчи сунъий интеллект дастури ишга тушди

Хитойнинг Шэнчжэнида мамлакатда биринчи марта меҳнат низоларини кўриб чиқишга ихтисослашган СИ- судья расман ишга туширилди.

Эндиликда СИ ноқонуний ишдан бўшатилган шахсларнинг ишини кўриб чиқувчи судья вазифасини ўтайди.

Дастурнинг хотирасига ўн йиллар давомида энг кўп учраган 111 турдаги меҳнат низоларига оид ахборот-алгоритмлар киритилган бўлиб, дастур ишга тушганидан сўнг низоларни кўриб чиқиб ҳал этиш вақти икки баробарга қисқарган.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Трамп ўзини “божлар қироли” деб атади

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзини “божлар қироли” деб атаб, Гренландия масаласида кескин баёнот берди. Унинг айтишича, агар айрим давлатлар Қўшма Штатларнинг Гренландия устидан назоратига қарши чиқса, уларга нисбатан божлар жорий этилиши мумкин.

Трамп Гренландияни АҚШ миллий хавфсизлиги учун стратегик ҳудуд, дея баҳолади. Шу билан бирга, Европа давлатларининг Гренландияга ҳарбий миссия юбориши Оқ уй позициясига таъсир қилмаслиги таъкидланди.

Бу баёнот халқаро майдонда янги тортишувларга сабаб бўлмоқда.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Энди сил касаллигини ташхислашда сунъий интеллектдан фойдаланилади

Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наргиза Парпиева маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда сил ва ўпка касалликларини эрта аниқлашда сунъий интеллектга асосланган замонавий технологиялар жорий этилмоқда.

Жорий йилда 1 миллион нафар аҳолини латент сил инфекциясига текшириш, шунингдек, олис ва чекка ҳудудларда яшовчи 200 минг кишини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган.

Маълум қилинишича, ўтган йили мамлакатда сил билан касалланиш кўрсаткичи 3,7 фоизга камайган. Бу натижа илғор “BD MAX” ташхис усули ҳамда сунъий интеллект билан жиҳозланган мобил рентген ускуналарини амалиётга жорий этиш ҳисобига эришилган.

Айни пайтда барча ҳудудларда ушбу технологиялар орқали олинган маълумотлар ягона электрон тизимда жамланиб, касалликларни таҳлил қилиш ва олдиндан прогнозлаш имконияти яратилмоқда.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Аллергик васкулит нима?

Аллергик васкулит - аллергик реакция туфайли қон томир деворлари яллиғланиши билан кечадиган хасталик.

У кўпинча антибиотиклар, оғриқ қолдирувчи дори воситалари, айрим вакциналар, вирусли инфекциялар ёки озиқ-овқат аллергенлари таъсирида юзага келади.

Касаллик терида қизил-бинафша доғлар, қичишиш, шиш, ҳолсизлик ва баъзан иситма билан намоён бўлади.

Мутахассислар бундай аломатлар кузатилса, ўз вақтида аллергологга мурожаат қилишни тавсия этади.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Қисқа видеолар мияни “секинлаштирар экан”

Олимлар TikTok каби платформалардаги қисқа видеоларни кўп томоша қилиш инсоннинг ақлий қобилияти ва руҳий саломатлигига салбий таъсир кўрсатишини аниқлашди.

Psychological Bulletin журналида эълон қилинган тадқиқотга кўра, бундай видеолар диққатни жамлашни қийинлаштиради ва ҳис-туйғуларни назорат қилиш қобилиятини сусайтиради.

Қарийб 100 минг киши иштирок этган 70 та тадқиқот таҳлили шуни кўрсатдики, тез ва ёрқин видеолар мияни ўқиш, англаш ва таҳлилий фикрлаш каби “секин” вазифаларга камроқ мослаштиради. Шунингдек, қисқа видеоларга берилиш хавотир, тушкунлик, стресс ва уйқу бузилишига ҳам олиб келиши мумкин.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#Ана_бўлмаса

Эр ҳажга бориб келгандан кейин, хотин эрига қараб:
– Нега мени олдингидай севаман деб айтмаяпсиз деса.

Эри:
– Энди Ҳожи бўлдим ёлғон гапиролмайман дермиш 😬

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
#Кун_ҳикмати

"Яхши шифокор касалликдан олдин, доно шифокор эса бемордан олдин фикр юритади"

✍Уильям Ослер

📲Telegram |facebook|Faceboo
Касалликларнинг 80 фоизи ифлосланган сув орқали юқадими?

Мутахассислар таъкидлашича, ифлосланган сув инсон саломатлиги учун энг катта хавф манбаларидан бири ҳисобланади. Очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш ёки ифлос сувни истеъмол қилиш, айниқса болалар орасида, турли юқумли ошқозон-ичак касалликларининг кенг тарқалишига сабаб бўлади.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари маълумотига кўра, дунёдаги касалликларнинг қарийб 80 фоизи айнан ифлосланган сув орқали юқади. Бундай сув қорин тифи, дизентерия, вабо, шунингдек, вирусли гепатитнинг “А” ва “Е” турлари каби хавфли касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Шу боис мутахассислар аҳолини фақат тоза ичимлик сувидан фойдаланишга, очиқ сув ҳавзаларида санитария ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.

Зеро, саломатлик — энг катта бойлик, уни асраш эса ҳар кимнинг ўз қўлида.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Экспертлар хирургик ниқоблар ўрнига респиратор ниқоблардан фойдаланишни тавсия қилишди

Халқаро экспертлар тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситалари бўйича ёндашувни ўзгартиришни таклиф қилди. Уларнинг таъкидлашича, хирургик ниқоблар ҳаво-томчи орқали юқадиган инфекциялардан етарли даражада ҳимоя бермайди.

Мутахассислар беморлар билан ишлашда FFP2, FFP3 ёки N95 туридаги респиратор ниқоблардан фойдаланишни тавсия қилмоқда. Чунки хирургик ниқоблар зарарли заррачаларнинг тахминан 40 фоизини тўсса, респираторлар 80 фоиздан ортиқ қисмини ушлаб қолади.

Экспертлар фикрича, респиратор ниқобларга ўтиш тиббиёт ходимлари ва беморлар хавфсизлигини сезиларли даражада оширади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати

"Сиздан бахт топган кишигина сизникидир. Қолган барча инсонлар ҳаётингиз меҳмони"


✍️Мавлоно Румий


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Дорихоналарда тиббий спирт ўрнига лосьон берилди

Рақобат қўмитаси "Сирли мижоз" тадбири давомида 20 дан ортиқ дорихона фаолиятини ўрганди. Ўрганишлар натижаларига кўра дорихоналарнинг тахминан 25 фоизида тиббий спирт ўрнига лосьон таклиф қилингани аниқланди.

Мутахассислар таъкидлашича, лицензияси йўқ ишлаб чиқарувчилар тиббий спирт ўрнига спирт миқдори паст бўлган лосьон ишлаб чиқарган ва истеъмолчиларга тўлиқ маълумот берилмаган.

Маълумки, 70 фоизли тиббий спирт тиббиётда кенг қўлланилади, лосьон эса косметик маҳсулот ҳисобланади.

Рақобат қўмитаси ушбу ҳолатни қонун бузилиши сифатида баҳолаб, тегишли чоралар кўриш учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига расмий хат йўллади.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
«Ақлли капсула» дори қабул қилинганини ўз вақтида хабар беради

Массачусетс технология институти олимлари сурункали касалликларга чалинган беморлар учун «ақлли капсула» ишлаб чиқди. Капсула ютилгандан сўнг радиосигнал орқали дори қабул қилинганини ташқи қурилмага хабар қилади.

Қурилмадаги антенна цинк ва целлюлозадан тайёрланган, желатин қобиқ эриб кетади ва сигнал 10 дақиқа давомида узатилади. Компонентлар бир ҳафта ичида ошқозонда парчаланади, чип эса табиий йўл билан чиқиб кетади. Барча материаллар инсон саломатлиги учун хавфсиз.

Ҳайвонларда синовдан ўтган тизим клиник синовларда аввало орган трансплантациясидан кейин дорилар дозасини кузатиш учун қўлланилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, технология стент ўрнатилгандан кейин, сил ва ВИЧ беморлари ҳамда Алцгеймер ва Паркинсон касалликларига чалинган шахсларга ёрдам бериши мумкин.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
АҚШда аденовируснинг янги хавфли шакли тарқалмоқда

АҚШ шифокорлари аденовируснинг хавфли янги тури тезлик билан тарқалаётганини қайд этди, деб хабар беради American Focus.

Вирус нафас олиш тизими, кўзлар ва буйракларни тез зарарлайди, одамдан одамга осон юқади ва салқин об-ҳавода ҳам фаол тарқалади. Мутахассислар уни кўп жиҳатдан COVID-19’dan ҳам хавфлироқ деб баҳолашмоқда.

Жорий мавсумда АҚШда тахминан 7 миллион касалланиш ҳолати қайд этилган, шулардан қарийб 81 минг киши шифохонага ётқизилган, тахминан 3 минг киши вафот этган. Олимлар вируснинг келиб чиқишини ва тарқалишини ўрганмоқда.

Мутахассислар бу янги шаклнинг кенг кўламли пандемияга айланиши эҳтимоли ҳақида огоҳлик бермоқда.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
"Кечириш бировлар учун эмас, ўзинг учун керак. Ғазабланиш – вақтни беҳуда сарфлашдир"

✍️ Кассандра Клэр

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чироқчи туманининг Чиял қишлоғида истиқомат қиладиган Муродулла Жуманов Россиянинг Привет Андрей курсатувида барчани лол қолдирди.


https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz