Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарёда неонатал ёрдам янги босқичга кўтарилмоқда
Сирдарё вилоятида янги туғилган чақалоқларга жадал тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган амалий семинар-тренинг бўлиб ўтди. Тадбир “Ишонч–2030” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ва Швейцария ҳукуматлари ҳамда UNICEF ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ўқув машғулотлари Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё филиалида ўтказилиб, унда маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирок этди. Семинар давомида шифокор ва ҳамширалар неонатал реанимация, сунъий нафас олдириш, инфузион терапия ҳамда кичик вазнда туғилган чақалоқларни парваришлаш бўйича амалий кўникмаларини мустаҳкамладилар.
Шунингдек, “Ишонч–2030” лойиҳаси асосида етказиб берилган замонавий тиббий ускуналар — инкубаторлар, фототерапия лампалари ва реанимация аппаратларидан самарали фойдаланиш тартиби кўриб чиқилди.
https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz

#Рамазон_2026
«Йўқотганларингга эмас, ўрганганингга қара. Ҳаёт энг қиммат дарсларни энг оғир пайтларда беради.»
📲Telegram |facebook|Facebook
«Йўқотганларингга эмас, ўрганганингга қара. Ҳаёт энг қиммат дарсларни энг оғир пайтларда беради.»
📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен баҳорни соғинмадингми
Уйғонгувчи боғларни кездим,
Топай дедим қирдан изингни.
Ёноғингдан ранг олган дедим –
Лолазорга бурдим юзимни,
Учратмадим аммо ўзингни,
– Сен баҳорни соғинмадингми?
Узоқлардан зарворли тоғлар,
Хаёлимни келдилар босиб.
Кечди қанча интизор чоғлар,
Васлинг менга бўлмади насиб,
Сенсиз мен ҳам, баҳор ҳам ғариб,
– Сен баҳорни соғинмадингми?
Унгурларда сакрайди оҳу,
Наъматакда саъва миттижон.
Қорликлардан сипқорилган сув,
Дараларда уради жавлон.
Нигоҳимдан фақат сен пинҳон,
– Сен баҳорни соғинмадингми?
Мана, бугун Наврўзи олам,
Дўстларимга гуллар тутарман.
Қайлардасан, суюкли эркам…
Қўлимда гул сени кутарман,
Умрим бўйи чорлаб ўтарман:
– Сен баҳорни соғинмадингми?
Абдулла Орипов
https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Уйғонгувчи боғларни кездим,
Топай дедим қирдан изингни.
Ёноғингдан ранг олган дедим –
Лолазорга бурдим юзимни,
Учратмадим аммо ўзингни,
– Сен баҳорни соғинмадингми?
Узоқлардан зарворли тоғлар,
Хаёлимни келдилар босиб.
Кечди қанча интизор чоғлар,
Васлинг менга бўлмади насиб,
Сенсиз мен ҳам, баҳор ҳам ғариб,
– Сен баҳорни соғинмадингми?
Унгурларда сакрайди оҳу,
Наъматакда саъва миттижон.
Қорликлардан сипқорилган сув,
Дараларда уради жавлон.
Нигоҳимдан фақат сен пинҳон,
– Сен баҳорни соғинмадингми?
Мана, бугун Наврўзи олам,
Дўстларимга гуллар тутарман.
Қайлардасан, суюкли эркам…
Қўлимда гул сени кутарман,
Умрим бўйи чорлаб ўтарман:
– Сен баҳорни соғинмадингми?
Абдулла Орипов
https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#диққат
❗️Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ўтказилади
🗓 13–14 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади. Вазирлар Маҳкамасининг 72-сонли фармойишига мувофиқ, ҳашарлар “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида ташкил этилади.

Forwarded from UzA | Расмий канал
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTube | X
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTube | X
Forwarded from UzA | Расмий канал
Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTube | X
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTube | X
Forwarded from UzA | Расмий канал
Сирдарё вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва устувор вазифалар муҳокама қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва келгуси устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTube | X
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва келгуси устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTube | X
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Китобга бахшида умр
8-март — Халқаро хотин-қизлар куни арафасида мамлакатимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган юксак эҳтиром ва эътибор яна бир бор ўз ифодасини топди. Президент фармонига мувофиқ, турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб келаётган фидойи аёллар давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Улар орасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тизимида фаолият юритаётган, Сирдарё вилояти Гулистон тумани Ахборот-кутубхона маркази директори Солиҳа Тўраеванинг “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланиши алоҳида эътиборга сазовордир.
➡️https://uza.uz/uz/posts/kitobga-baxshida-umr_827102

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 «Ҳар бир аёл шуни билсинки, уни ҳеч жимгина зулмга чидашга мажбур қила олмайди. Ҳар бир бола хабардор бўлсин — давлат уни ҳимоя қилишга мажбур!»
Халқаро аёл судялар кунига бағишланган тантанали учрашувда нутқ сўзлаган Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Президентимиз томонидан аёллар ва болаларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган муҳим фармон имзолагани ва зўравонлик ва жиноятларга ҳам бундан буён мутлақо муроса қилинмаслигини алоҳида таъкидлади. «Қонун ҳамма учун баробар ишлаши шарт», деди у.
https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Халқаро аёл судялар кунига бағишланган тантанали учрашувда нутқ сўзлаган Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Президентимиз томонидан аёллар ва болаларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган муҳим фармон имзолагани ва зўравонлик ва жиноятларга ҳам бундан буён мутлақо муроса қилинмаслигини алоҳида таъкидлади. «Қонун ҳамма учун баробар ишлаши шарт», деди у.
https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from UzA | Расмий канал
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
Ассалому алайкум, муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар, дилбар қизларим!
Сизларни, бутун Ўзбекистон аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Инсон ҳаётини, жамият тараққиётини хотин-қизларсиз, уларнинг эзгу фазилатларисиз тасаввур этиб бўлмайди.
Биз сизларнинг тимсолингизда Учинчи Ренессанс бунёдкори бўлиб майдонга чиқаётган 22 миллионлик ёш авлодни оналик меҳри билан тарбиялаб, вояга етказган буюк бир кучни кўрамиз.