🍃 МALHAM
2.25K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Янги Ўзбекистонни аёллари бахтли-саодатли яшайдиган мамлакатга айлантириш – энг улуғ мақсад

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Телеграм каналларимиз

Facebook
| Instagram | YouTube | X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Телеграм каналларимиз

Facebook
| Instagram | YouTube | X
Ўзбек олимлари вирусга қарши янги препарат яратди

Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар дунё аҳолисининг саломатлиги учун энг жиддий хавфлардан бири ҳисобланади. Ҳар йили минглаб инсонлар вирусли касалликлар билан касалланади. Айниқса, куз ва қиш мавсумида бундай инфекциялар тез тарқалади.

Телеграм каналларимиз

Facebook
| Instagram | YouTube | X
Дарғазаб бўлма! (+видео)

Ҳадис илмининг пешволари – Имом Бухорий ва имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Менга насиҳат қилинг”, деди. Шунда У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ғазабланма!” - дедилар. Шундан сўнг буни бир неча марта такрорлаб: “Ғазабланма!” - дедилар”.

🎥 https://youtu.be/n75SH82808o

Телеграм каналларимиз

Facebook
| Instagram | YouTube | X
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Халқаро хотин-қизлар куни муборак бўлсин!


Баҳор офтобидай чеҳрангиз кулсин
Доимо табассум ҳамроҳингиз бўлсин
Кирган боғингиз гулларга тўлсин
8 март байрамингиз муборак бўлсин.



📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энг улуғ мақсад – Янги Ўзбекистонни аёллари ҳаётдан рози бўлиб, бахтли-саодатли яшайдиган мамлакатга айлантириш.


📲Telegram |facebook|Facebook
#Рамазон_2026


"Вақт ҳаммасини ўзгартиради — айниқса фикрларни, ё ҳурматингиз ошади, ё нафратингиз…"



📲Telegram |facebook|Facebook
Кадастр ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Кадастр агентлигининг Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани бўлими бош инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 1975 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг мансабдор танишлари орқали унинг яшаш хонадони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва ушбу ҳужжатларни муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилади.

Телеграм каналларимиз

Facebook
| Instagram | YouTube | X
#Рамазон_2026


"Дўстингга пулларингни, Душманингга яраларингни кўрсатма. Акс ҳолда, дўстинг душманга айланади, душманинг ярангга туз сочади."



📲Telegram |facebook|Facebook
#биласизми

Инфарктдан кейин юракни тиклашга ёрдам берувчи янги инъекция ишлаб чиқилди


Олимлар инфарктдан кейин юрак мушакларининг тикланишига ёрдам бериши мумкин бўлган янги турдаги инъекция устида иш олиб бормоқда. Маълум бўлишича, инфарктдан сўнг организм юракка тушадиган босимни камайтиришга хизмат қилувчи ANP гормонини ишлаб чиқаради.

Янги технология эса ҳужайраларни вақтинча кўпроқ ANP ишлаб чиқаришга ундайди. Бунинг учун ўз-ўзини кўпайтирувчи РНК (saRNA) технологиясидан фойдаланилади. Натижада ҳатто бир марта қилинган инъекция ҳам бир неча ҳафта давомида таъсир кўрсатиши мумкин.

Мутахассислар таъкидлашича, ANP миқдорининг ортиши юракка тушадиган юкламани камайтиради, тўқималар зарарланишини чеклайди ва миокардда чандиқ ҳосил бўлишининг олдини олишга ёрдам беради.

Ҳозирча ушбу усул клиник олди тадқиқотлар босқичида. Келгусида унинг хавфсизлиги ва самарадорлиги клиник синовлар орқали текширилади.

📲Telegram |facebook|Facebook
Олимлар музлатилган мия тўқимасини “тирилтирди”

Германиялик олимлар илк бор мия тўқимасини ўта паст ҳароратда музлатиб сақлаб, эритилгандан кейин унинг фаолиятини қайта тиклашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Nature журнали хабар берди.

Тажриба давомида кемирувчилар миясининг хотира учун масъул қисми — гиппокамп −196 даражагача совутилди ва бир неча кун сақланди. Муздан эритилгандан сўнг нейронлар яна электр сигналларини ўтказа бошлагани ва улар ўртасидаги алоқалар сақланиб қолгани аниқланди.

Олимлар махсус ҳимоя моддалари ва оптимал совитиш усули ёрдамида ҳужайраларни муз кристаллари зараридан асрашга эришган.

Мутахассислар фикрича, бу технология келажакда асаб тўқималарини узоқ вақт сақлаш, янги дори воситаларини синаш ҳамда Альцгеймер ва Паркинсон каби касалликларни ўрганишда муҳим аҳамият касб этиши мумкин.

📲Telegram |facebook|Facebook