🍃 МALHAM
2.24K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Табиатнинг уйғониш айёми — Наврўзи олам муборак бўлсин!

Илоҳим юртимизга қут-барака, халқимизга тинчлик, хотиржамлик ва фаровон ҳаёт олиб келсин. Ҳар бир хонадон бахт ва қувонч қўрғонига айлансин!

Наврўзи олам барчангизга муборак бўлсин
!

📲Telegram |facebook|Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕵️‍♂️🕵️‍♂️🕵️‍♂️🕵️‍♂️

Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди


Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Мажбурий ижро бюроси Мирзаобод туман бўлими 2 нафар давлат ижрочисининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Телеграм каналларимиз

Facebook
| Instagram | YouTube | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат мукофотлари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 мартдаги Фармонига мувофиқ, Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан юртимизда маҳалла институтини ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий барқарорликни таъминлаш йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Телеграм каналларимиз

Facebook
| Instagram | YouTube | X
#Кун_ҳикмати


"Садоқат соябонга ўхшайди. Ёмғир ва иссиқ кучайгани сари унга бўлган эҳтиёжинг ортади"


📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати

“Сабр — оғир, аммо меваси ширин. Шошқалоқлик эса пушаймонликка олиб боради.”



📲Telegram |facebook|Faceboo
Менингококк — яширин бошланиб, тез хатарга айланади

Менингококк инфекцияси оддий шамоллашга ўхшаш аломатлар билан бошланиши мумкин, аммо қисқа вақт ичида оғир ва ҳаёт учун хавфли ҳолатга олиб келиши эҳтимоли юқори бўлган юқумли касалликлардан бири ҳисобланади. Айнан шу жиҳат уни эрта аниқлаш ва олдини олиш чораларини кучайтиришни долзарб вазифага айлантирмоқда.

Гулистон тиббиёт кластерида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Юқумли касалликлар шифохонаси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда менингококк инфекциясининг келиб чиқиш сабаблари, хавф омиллари, клиник кечиши ҳамда профилактика чоралари атрофлича муҳокама қилинди.

➡️Батафсил

📲Telegram |facebook|Faceboo
Эклампсия — она ва бола ҳаётига таҳдидми?

Эклампсия нима? Нима учун у ҳомиладор аёлга хавф солади, деган савол кўпчиликни ўйлантиради. Аслида, эклампсия — Преэклампсиянинг энг оғир босқичи бўлиб, у тутқаноқ ва ҳушдан кетиш каби оғир ҳолатлар билан намоён бўлади.

Бу ҳолатда қон босими кескин ошади, қон томирлар тортилади ва мияда қон айланиши издан чиқади. Мияда шиш пайдо бўлиб, кислород етишмаслиги кузатилади. Энг хавфлиси шундаки, бу жараён бир неча дақиқа ичидаёқ она ҳаётига жиддий таҳдид солиши мумкин.

Эклампсия нафақат она, балки бола учун ҳам хавфли. Плацента фаолияти бузилиб, ҳомилага етарли кислород ва озуқа етиб бормайди. Бу эса болада гипоксия, ҳатто ўлим хавфини келтириб чиқаради.

Шу боис, мутахассислар ҳомиладор аёлларни ҳар қандай белгиларга бефарқ бўлмасликка чақиради. Айниқса, бош оғриғи, кўз олдида ёруғ нуқталар кўриниши, шиш ва қон босимининг ошиши каби аломатларга эътибор қаратиш зарур.

Лия Камалитдинова,
РИОБСИТМ Сирдарё филиали катталар реанимацияси ҳамшираси

📲Telegram |facebook
ОИВ ва ОИТСни билиш ҳаётни сақлайди

ОИВ нима, ОИТС нима — бу саволга жавоб ҳар бир инсон учун муҳим. ОИВ инфекцияси вируси бўлиб, у иммун тизимни заифлаштиради. ОИТС эса унинг энг оғир босқичи — организм оддий инфекцияларга ҳам қарши тура олмай қоладиган ҳолатдир.

Мутахассислар таъкидлашича, вирус асосан ҳимоясиз жинсий алоқа, қон орқали ва онадан болага юқади. Бироқ у қўл бериш, қучоқлаш ёки бир идишдан овқатланиш орқали юқмайди.

Энг муҳим жиҳати — ОИВ тўлиқ тузалмаса-да, замонавий даволаш (АРТ) орқали уни назорат қилиш мумкин. Эрта аниқланган ҳолатда инсон узоқ ва соғлом ҳаёт кечиради.

Шу боис, шифокорлар профилактикага қатъий амал қилиш, ўз вақтида текширувдан ўтиш ва саломатликка бефарқ бўлмасликни тавсия этади.

Гулнора Шукурова,
РИОБСИТМ Сирдарё филиали қабул бўлими навбатчи ҳамшираси

📲Telegram |facebook|Faceboo
Меҳр ва эҳтиёт — ҳаёт гарови

Чала туғилган чақалоқ — 37 ҳафтагача дунёга келган бола бўлиб, унинг организми ҳали тўлиқ ривожланмаган бўлади. Бундай чақалоқлар тез совқотади, нафас олиши ва эмизиш рефлекси заиф бўлиши мумкин.

Мутахассислар таъкидлашича, парваришда энг муҳим жиҳат — ҳароратни сақлаш, тўғри овқатлантириш ва доимий назорат. Айниқса, “кенгуру усули” — болани она бағрида ушлаш — унинг нафас олиши ва умумий ҳолатини яхшилашда жуда самарали.

Шу билан бирга, она сути энг яхши озуқа ҳисобланади. Агар чақалоқ мустақил эмолмаса, махсус усуллар орқали озиқлантириш амалга оширилади.

Энг муҳими — гигиенага қатъий риоя қилиш ва шифокор назоратини узмаслик. Чунки чала туғилган чақалоқлар инфекцияларга жуда сезгир бўлади.

Меҳр, эътибор ва тўғри парвариш — бундай нозик жонларни соғлом улғайишининг асосий кафолатидир.

Шаҳло Нуралиева,
РИОБСИТМ Сирдарё филиалиХаста чақалоқлар бўлими навбатчи ҳамшираси

📲Telegram |facebook|Faceboo