“Соғлом турмуш тарзи” дея сиз кимни алдамоқчисиз?
Сўнгги пайтларда “соғлом турмуш тарзи” шиори остида ўтказилаётган тадбирлар сони ортиб бормоқда. Қоғозда ҳаммаси чиройли. Эрталабки бадантарбия, жамоавий юришлар, “5 минг қадам” акциялари. Тўғрисини айтганда, ушбу материални ёзишга бўлган сабаб, ижтимоий тармоқларда берилган қуйидаги суратлар. Расмлар ҳам жозибали — саф тортган ходимлар, спорт кийимидаги фаол иштирокчилар, баланд кайфият. Аммо савол шу: бу манзара ортида ҳақиқий мазмун борми?
Амалда эса кўп ҳолларда бу каби тадбирлар рамзий кўринишдан нарига ўтмайди. Масалан, “5 минг қадам” деб эълон қилинган юришлар аслида бир неча юз қадам ёки, нари борса, бир километр атрофида чекланиб қолади. Ном бор, мазмун эса унга мос эмас. Бу эса жамоатчиликда асосли шубҳа уйғотади: бу ҳақиқатан соғлом турмуш тарзими ёки оддий ҳисобот учун ташкил этилган акциями?
Яна бир муҳим жиҳат — бундай тадбирларнинг кўпинча “ихтиёрий-мажбурий” тус олиши. Ходимлар иштирок этмаса бўлмайди, чунки бу ташкилот имижи ва ҳисоботи билан боғлиқ. Натижада эса тадбир мазмунан эмас, шаклан бажарилади.
Энг асосий муаммо эса чуқурроқ. Тиббиёт ходимларининг ўзи қандай шароитда ишлаяпти? Узоқ иш соатлари, юқори стресс, етарли дам олиш имкониятининг чеклангани — буларнинг барчаси реал ҳолат. Шундай шароитда бир марталик бадантарбия ёки қисқа масофали юриш орқали “соғлом турмуш тарзи”ни шакллантириш мумкинми?
Аслида, соғлом турмуш тарзи шиорлар билан эмас, шароит билан яратилади. Бу — муносиб меҳнат муҳити, сифатли овқатланиш, мунтазам жисмоний фаоллик учун вақт ва имконият, шунингдек, психологик барқарорликни таъминлаш демакдир. Агар шу омиллар таъминланмаса, ҳар қандай акция фақат ташқи кўриниш — пиар воситаси бўлиб қолади.
Хулоса шуки, “соғлом турмуш тарзи”ни тарғиб қилишни шиорлардан бошлаш осон. Лекин уни ҳаётга татбиқ этиш учун тизимли ва ҳалол ёндашув талаб этилади. Акс ҳолда, баланд шиорлар ортида оддий бир савол очиқ қолаверади: “Сиз кимни алдамоқчисиз?
Telegram |facebook|Faceboo

Telegram
🍃 МALHAM
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.
Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Forwarded from UzA | Расмий канал
COVID-19: “Цикада” штамми Ўзбекистондаги эпидемиологик барқарорликка таъсир кўрсатадими?
Сўнгги пайтларда хорижий ва маҳаллий ОАВда баъзи мамлакатлар бўйлаб COVID-19 нинг “Цикада” деб номланган янги — BA.3.2 штамми тарқалаётгани билан боғлиқ хабарлар эълон қилинмоқда.
Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳозиргача АҚШ, Гонконг, Мозамбик ва Буюк Британия каби 23 та давлатда ушбу мутация рўйхатга олинганини маълум қилди.
Хўш, янги штамм қанчалик хавфли? Унинг юртимизга кириб келиш эҳтимоли борми? Қандай профилактик чоралар кўриш талаб этилади?
Телеграм каналларимизhttps

Жавоҳир Синдаров орденни шахсан давлатимиз раҳбаридан қабул қилиб олди.
“Албатта, ҳеч бир натижа ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг замирида узоқ йиллик тинимсиз меҳнат, болаликдан орттирилган тажриба, қатъий ирода, темир интизом, ва, албатта, устоз ва мураббийларнинг сабоғи, ота-она, бобо ва бувижонларнинг дуоси мужассам. Фурсатдан фойдаланиб, мана шундай ўзбек ўғлонини тарбиялаб, вояга етказган бобонг ва бувингга, ота-онанга, устоз ва мураббийларингга яна бир бор ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман”, - деди Президент Шавкат Мирзиёев.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Тарқатинг
⚡️⚡️ПИЁДА ЮРИБ ПУЛ ИШЛАШНИ БОШЛАЙСИЗ!!!
10 минг қадам юриб пул топасиз. 1 майдан лойиҳа бошланади.
Йўли жуда осон. Телефонга приложение ўрнатасиз. Бўлди.
Бу президентимиз ташаббуси билан бўлмоқда ва пуллар вақтида тўлаб берилади.
ГРУППАЛАРГА ТАРҚАТИБ, БАРЧАНИ ХАБАРДОР ҚИЛИБ ҚЎЙИНГЛАР

#Кун_ҳикмати
« Бахт — эрталаб уйғониб, яшаётганингни ҳис қилиш!…»
✍Лев Толстой