🍃 МALHAM
2.25K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Ҳамширалар — ҳаёт ва умид посбонлари

Ҳурматли ҳамширалар! Сизларни 12 май — Халқаро ҳамширалар куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман!

Сизлар инсон саломатлиги йўлида меҳр, сабр ва фидойиликни ўз ҳаёт тамойилига айлантирган, ҳар бир беморга умид ва ишонч бағишлайдиган улуғ касб эгаларисиз. Оқ халатингиз ортида инсон тақдирига масъулият, қалбингизда эса беқиёс меҳр мужассам.

Ҳар бир кўрсатган эътиборингиз, ҳар бир ширин сўзингиз ва ғамхўрлигингиз инсонларга шифо ва руҳий қувват бағишлайди. Сизларнинг машаққатли, бироқ шарафли меҳнатингиз доимо юксак эътирофга муносиб.

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик-осойишталик ва касбий фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман. Доимо эл ардоғида, юрт эътиборида бўлиб юринг!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Тожихон Ғафорова,
Ўзбекистон Ҳамширалар ассоциацияси Сирдарё вилояти бўлими раиси

📲Telegram |facebook|Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Хантавирус: Янги пандемия хавфими ёки оддий ваҳимами?


Вакцинаси ҳам, аниқ давоси ҳам йўқ — Нурмат Отабеков аҳолига мурожаат қилди


📲Telegram |facebook|Facebook
Сирдарёлик фельдшер республикада энг яхши тарғиботчи деб топилди

Республика миқёсида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” кўрик-танловида Сирдарё вилояти вакили муносиб иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Хусусан, Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасида фаолият юритиб келаётган фельдшер Ҳумоюн Бобоназаров “Йилнинг энг яхши соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” номинацияси ғолиби деб топилди.

Мазкур ютуқ унинг аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, касалликларнинг олдини олиш, тиббий маданиятни юксалтириш борасидаги самарали фаолиятининг муносиб эътирофи бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Ҳумоюн Бобоназаров ўз меҳнат фаолияти давомида профилактик тадбирлар, тарғибот учрашувлари ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларда фаол иштирок этиб келмоқда. Айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик ҳамда зарарли одатларнинг олдини олиш бўйича амалга оширган тарғибот ишлари юқори баҳоланди.

📲Telegram |facebook|Facebook
Сардобада тиббий-скрининг тадбири ташкил этилди

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида аҳоли ўртасида туберкулёз касаллигини эрта аниқлаш ва унинг олдини олишга қаратилган тиббий-скрининг тадбири ўтказилди.

Тадбир “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ташаббуси билан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда “Юртдош”, “Дўстлик” ва “Қўрғонтепа” маҳаллаларида яшовчи 162 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Жумладан, 136 нафар аҳоли рентген текширувидан ўтказилиб, квантиферон ва диаскинтест таҳлиллари учун ҳам намуналар олинди.

Тадбир доирасида аҳолига дори-дармон, кўзойнак ва туберкулёз профилактикасига оид тарғибот материаллари тарқатилди.

— Бу каби тадбирлар касалликларни эрта аниқлаш ва аҳолининг тиббий маданиятини оширишда муҳим аҳамиятга эга, — дейди “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Сирдарё филиали раҳбари, педиатр Юлдуз Усмонова.

📲Telegram |facebook|Facebook
🍃#кун_ҳикмати


Ҳеч нарсани меники дема! Чунки на олтин, на тупроқ, на ҳаёт, на ўлим, на ҳузур ва на қайғу сен билан абадий қолади.
 
✍️
Жалолиддин РУМИЙ



📲Telegram |facebook|Facebook
🍃#кун_ҳикмати

«Қалб — тушунтириб бўлмайдиган сирли нарса. Унинг қаерда эканини ҳеч ким билмайди, аммо оғриғини ҳамма ҳис қилади.»


✍️Антон Чехов

📲Telegram |facebook|Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда Қурбон Ҳайити 27-май чоршанба куни нишонлади

Келаси ҳафта фақат 2 кун ишлаб 5 кун дам олинади

Байрам муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

✅ 25-май, душанба — иш куни;
✅ 26-май, сешанба — иш куни;
❌ 27-май, чоршанба – Қурбон ҳайити;
❌ 28-май, пайшанба – барча учун қўшимча дам олиш куни;
❌ 29-май, жума – барча учун қўшимча дам олиш куни;
❌ 30-май, шанба – ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни;
❌ 31-май, якшанба – барча учун одатий дам олиш куни;
✅ 1-июн, душанба — иш куни.

📲Telegram |facebook|Facebook