🍃 МALHAM
2.25K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
#биласизми

Наманган Гиннеснинг "Рекордлар китоби"дан жой олди

 
Ўтган йили фестивалга тайёргарлик жараёнида вилоят бўйича жами 100 миллион туп гул кўчати экилган эди. Бу йил эса ушбу миқдор 150 миллион тупга етказилди. Натижада Наманган “Жамоа бўлиб бир ой давомида энг кўп экилган гуллар” йўналишида Guinness
рекордини ўрнатди.

Фестивалнинг тантанали очилиш маросимида бу ҳақдаги махсус сертификатни Guinness вакили Шейда Субаси хоним Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовга тантанали равишда топширди.

📲Telegram |facebook|Facebook
Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларимизга

Азиз фарзандларим, ҳурматли устоз ва мураббийлар, муҳтарам ота-оналар!

Бугун мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида “сўнгги қўнғироқ”лар янграб, байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Мана шу ҳаяжонли дамларда 472 минг нафар ўғил-қизларимиз мактаб таълимини тугатиб, катта ҳаётга йўлланма олмоқда.

🔗 Батафсил: https://uza.uz/posts/862218

Телеграм каналларимиз
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Erta tug‘ruq: nega buning badalini begunoh go‘dak to‘lashi kerak?

https://youtu.be/buBWO7QmPs4

📲Telegram |facebook|Facebook
Ҳурматли соҳа ходимлари, азиз юртдошлар!

Сизларни, барча мўмин-мусулмон юртдошларимизни улуғ ва мўътабар айём — Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этаман. Бу қутлуғ байрам қалбларимизга меҳр-оқибат, саховат, бағрикенглик ва эзгулик туйғуларини олиб кирсин.

Қурбон ҳайити халқимизни эзгу амалларга, инсонпарварлик ва аҳилликка чорлаб келаётган муқаддас айёмдир. Мамлакатимизда “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган ғоя асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам ана шу қадриятлар билан уйғундир.

Шифокорлик касби инсонга яхшилик қилиш, дардига дармон бўлишдек юксак фазилатларни ўзида мужассам этади. Айниқса, байрам кунларида ҳам халқ саломатлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларининг масъулияти ва инсонпарварлиги алоҳида эътирофга лойиқ.

Ушбу муборак айёмда барчангизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, дастурхонларингизга файзу барака ва фаолиятингизга улкан муваффақиятлар тилайман.

Воҳид Худайқулов,
Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи


📲Telegram
Чекка ҳудудда  аср хизмат қилган тиббиёт маскани янгича қиёфа касб этди

1972 йилда қурилган Ургут тумани “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқда яшовчи 13 мингдан ортиқ аҳоли учун ягона тиббиёт маскани эди. Бироқ бино  асрдан зиёд вақт давомида капитал таъмир кўрмагани сабабли шароит анча оғирлашган, шифокорлар зах ва томидан сув ўтадиган хоналарда бемор қабул қилишга мажбур бўлган.

Мазкур ҳолат 2025 йил декабрь ойида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева томонидан ўрганилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида поликлиника тўлиқ реконструкция қилиниб, қўшимча корпус ҳамда 20 ўринли замонавий туғруқ бўлими барпо этилди.

Эндиликда чекка ҳудуд аҳолиси замонавий ва қулай шароитларда тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Бу эса инсон қадри ва аҳоли саломатлиги давлат сиёсатида устувор аҳамият касб этаётганининг яна бир амалий ифодасидир.

📲Telegram |facebook|Facebook
#Кун_ҳикмати


"Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир..."



📲Telegram |facebook|Facebook