🍃 МALHAM
2.25K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Чекка ҳудудда  аср хизмат қилган тиббиёт маскани янгича қиёфа касб этди

1972 йилда қурилган Ургут тумани “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқда яшовчи 13 мингдан ортиқ аҳоли учун ягона тиббиёт маскани эди. Бироқ бино  асрдан зиёд вақт давомида капитал таъмир кўрмагани сабабли шароит анча оғирлашган, шифокорлар зах ва томидан сув ўтадиган хоналарда бемор қабул қилишга мажбур бўлган.

Мазкур ҳолат 2025 йил декабрь ойида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева томонидан ўрганилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида поликлиника тўлиқ реконструкция қилиниб, қўшимча корпус ҳамда 20 ўринли замонавий туғруқ бўлими барпо этилди.

Эндиликда чекка ҳудуд аҳолиси замонавий ва қулай шароитларда тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Бу эса инсон қадри ва аҳоли саломатлиги давлат сиёсатида устувор аҳамият касб этаётганининг яна бир амалий ифодасидир.

📲Telegram |facebook|Facebook
#Кун_ҳикмати


"Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир..."



📲Telegram |facebook|Facebook
#Кун_ҳикмати


"Кўзлар ёлғон гапирмайди.
Аммо, уларни тушуниш учун юрак керак."

✍🏻
Ф.Достоевский



📲Telegram |facebook|Faceboo
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Ўзбекистонда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларга замонавий тиббий хизмат кўрсатиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мамлакат бўйлаб 2300 дан зиёд оилавий поликлиника, 200 дан ортиқ кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари болаларга хизмат кўрсатмоқда.

Шунингдек, она ва бола саломатлиги ҳамда педиатрия йўналишида ягона тизим шакллантирилган.

Юқори технологик тиббиёт соҳасида ҳам муҳим натижалар қайд этилмоқда. Болаларда кохлеар имплантация, мураккаб жарроҳлик амалиётлари ва скрининг текширувлари изчил амалга ошириб келинмоқда.

Болалар миллий тиббиёт маркази халқаро JCI сертификатига эга бўлиб, у ерда жигар ва буйрак кўчириб ўтказиш каби мураккаб операциялар ҳам бажарилмоқда.


📲Telegram |facebook|Faceboo