🍃 МALHAM
2.25K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
#kun_hikmati


"Муваффақиятга эришишнинг уч қоидаси бор: бошқалардан кўпроқ билиш, бошқалардан кўпроқ меҳнат қилиш ва бошқалардан камроқ нарса кутиш."

✍️Уильям Шекспир



📲Telegram |facebook|Faceboo
#kun_hikmati


"Муҳаббат — қалбнинг қалб билан суҳбатидан туғилади."

✍️Уильям Шекспир



📲Telegram |facebook|Faceboo
Олимлар мияни ўрганишнинг янги усулини яратди

Россиянинг НУСТ МИСИС ва Ломоносов номидаги Москва давлат университети олимлари тирик мия ҳужайраларини зарар етказмасдан ўрганиш имконини берувчи янги усулни ишлаб чиқди.

Янги технология ултра юпқа шиша нанокапилляр орқали нейронлар ва астроцитларнинг муайян нуқталарини аниқ рағбатлантириб, уларнинг механик таъсирга қандай жавоб беришини реал вақт режимида кузатиш имконини яратади.

Тадқиқотлар нейронлар ва астроцитлар механик таъсирни турлича қабул қилиши, бу жараёнда эса ҳужайранинг ички таянч тузилмаси — актин ситоскелети ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини кўрсатди.

Олимлар фикрича, ушбу ишланма келажакда травматик мия шикастланишлари, нейродегенератив касалликлар ва асаб тўқималарини тиклаш механизмларини чуқурроқ ўрганишга хизмат қилиши мумкин.


🍃 Telegram
35 ёшдан кейин қайси таҳлилларни топшириш керак?

35 ёшдан кейин организмдаги айрим ўзгаришлар ташқи белгиларсиз кечиши мумкин. Шу боис мутахассислар соғлиқни мунтазам назорат қилиб боришни тавсия этмоқда.

Ҳиндистонлик патологоанатом ва клиник геномика мутахассиси Шелли Маҳажаннинг таъкидлашича, бу ёшдан кейин бешта асосий текширувга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Улар қондаги қанд миқдори, қон босими ва холестерин даражаси, жигар ҳамда буйрак фаолияти, қалқонсимон без ҳолати, шунингдек, D3 ва B12 витаминлари миқдорини аниқлашдан иборат.

Шифокорнинг сўзларига кўра, ушбу текширувлар қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари, қалқонсимон без фаолиятидаги бузилишлар ҳамда витаминлар танқислигини эрта босқичда аниқлаш имконини беради.

Бу эса ҳаёт сифати ва соғлом узоқ умр кўришда муҳим аҳамият касб этади.

🍃 Telegram
Онкобеморлар учун муҳим янгилик

Ўзбекистонда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳузурида Ноинфекцион касалликларга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилади. Шунингдек, 2027 йил 1 январдан онкологик беморларга давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Қарорга мувофиқ, саратонни эрта аниқлаш учун текширувлар, ташхис қўйиш, жарроҳлик амалиётлари, дори-дармон ва нур терапияси, паллиатив ёрдам, шунингдек, реабилитация ва диспансер кузатуви харажатлари қоплаб берилади.

Мазкур янгилик онкологик касалликларни эрта аниқлаш имкониятларини кенгайтириш, сифатли даволашни таъминлаш ҳамда беморларнинг молиявий юкини камайтириш имконини беради.


🍃 Telegram
Қора қаҳва эрта ўлим хавфини камайтиради


Қаҳва нафақат тетиклаштиради, балки соғлиқ учун ҳам қатор ижобий таъсирларга эга. Verywell Health маълумотига кўра, ҳар куни 1–3 финжон қора қаҳва истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари ва эрта ўлим хавфини камайтиришга ёрдам бериши мумкин.

Мутахассислар қаҳванинг яна тўрт муҳим афзаллигини қайд этмоқда: у ичак микробиомини қўллаб-қувватлайди, модда алмашинувини тезлаштириб вазн назоратига кўмаклашади ҳамда 2-тур қандли диабет, Паркинсон касаллиги, инсульт ва юрак етишмовчилиги каби сурункали касалликлар хавфини пасайтиради.

Шу билан бирга, олимлар бу хулосалар тадқиқотларга асосланганини, бироқ қаҳвани меъёрида истеъмол қилиш муҳимлигини таъкидламоқда.

🍃 Telegram
#kun_hikmati


"Ҳақиқий муҳаббатнинг –тўқсон беш фоизи эҳтирос, қолган озгина қисми эса рашкдир."

✍️
Фрэнсис Скотт Фицджералд



🍃 Telegram
#Кун_ҳикмати


"Ҳар бир инсон ёмғир томчиси кабидир. Қайси бири лойга, яна қайси бири гул япроғига тушади."




🍃 Telegram
“Саломатлик марафони”га старт берилди

Сирдарё вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилган “Саломатлик марафони”га тантанали старт берилди.

Гулистон шаҳрида бошланган оммавий тадбир тиббий профилактикани кучайтириш, аҳолига сифатли тиббий хизматларни янада яқинлаштириш ҳамда жамоатчилик ўртасида соғлом ҳаёт тарзи маданиятини қарор топтиришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни ўзида мужассам этди.

Марафон эрта тонгдан 5 минг метрлик оммавий юриш акцияси билан бошланди.


Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/salomatlik-marafoniga-start-berildi_888420

🍃 Telegram
#Кун_ҳикмати


"Кимнидир борган ери мамнун этса, кимнидир тарк этган жойи мамнун этади."


✍️Мавлоно Румий



🍃 Telegram