Forwarded from Sirdaryo.uz
ОАВ вакиллари ҳамда матбуот котиблари тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда матбуот котибларига «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.
Тадбирда уларнинг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка холис ва тезкор етказиш, очиқликни таъминлаш ҳамда аҳоли билан самарали мулоқотни йўлга қўйишдаги муносиб ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.
Мукофот соҳибларини самимий муборакбод этамиз!

Forwarded from UzA | Расмий канал
Маърифатга бағишланган умр
Айрим хонадонлар борки, уларга қадам қўйганингизда оддий уйга эмас, кеча билан бугунни боғлаб турган маънавий бир оламга киргандек бўласиз. Деворларда тарих сўзлайди, жавонларда китоблар жимгина ўз ҳикоясини айтади, қадимий буюмлар эса ўтган авлодлардан дарак беради. Янгиер шаҳрининг “Наврўзобод” маҳалласидаги Маматовлар хонадони ана шундай масканлардан.
Батафсил: https://uza.uz/posts/900525
Телеграм каналларимиз

#Кун_ҳикмати
«Аҳмоқлик ҳам юқумли касалликлар каби осонлик билан юқади. Шунинг учун ўзингга дўст танлашда эҳтиёт бўл.»
✍️Уильям Шекспир
🍃 Telegram

📖 Фаришталар...
Хонадонингизда кекса одам, ота-онангиз борми? Бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, уларни зиёрат қилинг: ҳаёт абадий эмаслигини ўйлаб таскин топасиз.
Хонадонингизда гўдак борми? Сиз ҳам бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, гўдакни бағрингизга босинг: ҳаёт абадий эканини ўйлаб, таскин топасиз...
✍️Ўткир Хошимов

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Birinchi Prezidentimiz xotirasiga ehtirom ko‘rsatildi.
—
Отдана дань уважения памяти Первого Президента нашей страны.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Отдана дань уважения памяти Первого Президента нашей страны.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Кун_ҳикмати
«Йўлингизда ҳурган ҳар бир итга тош отаверсангиз, манзилингизга ҳеч қачон етиб бормайсиз.»
✍️Уинстон Черчилль

“Вақтинг бўлганда қишлоққа борасан, болам"
Поликлиникада шифокор кўригига кириш учун навбат кутиб ўтирибмиз. Шу пайт боласини опичлаб олган бир аёл шошилиб келди.
— Илтимос, уйда ҳам ёш болам бор. Олдинроқ кирсам майлими? — деб рухсат сўради.
Навбати келган онахон индамай йўл берди.
— Нега навбатингизни бердингиз? Эрталабдан бери кутиб ўтирибсиз-ку, — деди ёнида ўтирган киши ҳайрон бўлиб.
— Мен бемор эмасман. Ўғлим шу шифохонада ишлайди. Уни кўриб кетмоқчи эдим, — деди онахон.
— Унда нега бу ерда навбат кутиб ўтирибсиз?
Онахон жилмайди.
— Иш пайтида ўғлимни безовта қилгим келмади. Беморлари кўп экан. Тушлик вақти бўлишини кутяпман.
Шу пайт шифокор чиқиб қолди ва онасига кўзи тушди.
— Она, ўзингиз келдингизми? Вақт топиб, бораман дегандим-ку!
Онахоннинг юзи ёришди.
Бугун ўғлининг туғилган куни экан. Фарзандини бағрига босиб, кўзида ёш билан дуо қилди.
— Туғилган кунинг муборак бўлсин, болам. Биламан, ишинг кўп. Вақтинг бўлганда қишлоққа борарсан...
✍️Фазлиддин Рўзибоев

#биласизми
Энди шифокор бўлиш учун дипломнинг ўзи етарли бўлмайди!
Янги тизимга кўра, тиббиёт талабалари ва битирувчилари уч босқичли мустақил баҳолашдан ўтиши кутилмоқда.
🩺 2–3-курсдан кейин — фундаментал фанлар бўйича баҳолаш;
🩺 Олийгоҳни битиргач — шифокор сифатида ишлаш учун баҳолаш;
🩺 Резидентурадан кейин — тор мутахассислик бўйича фаолият юритиш учун баҳолаш.
Фақат белгиланган баҳолашлардан муваффақиятли ўтиб, рўйхатдан ўтганларгина мустақил шифокорлик фаолиятини бошлаши мумкин бўлади.
Имтиҳондан ўта олмаганларга эса қайта топшириш имконияти берилади.

Янги Ўзбекистон бошланган сана
Бухоро давлат педагогика институтида Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кўчимов иштирокида талабаларга навбатдаги «Мустақиллик дарси» ўтказилди.
#Кун_ҳикмати
"Шундай одамларни ахтарингки, улар билан суҳбат қилмоқ яхши китоб ўқимоққа баробар бўлсин.
Шундай китобларни ахтарингки, мутолааси файласуфлар суҳбатига тенг бўлсин. "
🍃 Telegram
"Шундай одамларни ахтарингки, улар билан суҳбат қилмоқ яхши китоб ўқимоққа баробар бўлсин.
Шундай китобларни ахтарингки, мутолааси файласуфлар суҳбатига тенг бўлсин. "
🍃 Telegram
#биласизми
Саратон ўсмасига таъсир қилишнинг янги йўли аниқланди
Майами университетининг Сильвестр номидаги Комплекс онкология маркази олимлари ошқозон ости бези саратонини даволашга ёрдам бериши мумкин бўлган янги ёндашувни аниқлади.
Тадқиқотда IL1RAP рецепторини блоклаш орқали ўсма атрофидаги муҳитни ўзгартириш имконияти ўрганилган.
Клиникагача бўлган синовларда бу усул ўсмада иммун тизими фаоллигини сусайтирувчи ҳужайралар ва фиброз миқдорини камайтирган, Т-ҳужайралар фаоллигини эса оширган. Натижада ўсмалар комбинацияланган даволашга яхшироқ жавоб берган.
Олимлар энди ушбу ёндашувни операция қилиш мумкин бўлган беморлар иштирокидаги клиник синовларда текширишни режалаштирмоқда.
Муҳими ҳозирча бу усул клиникагача бўлган тадқиқот босқичида. Унинг инсонларда самарадорлиги ва хавфсизлиги клиник синовлар натижасига кўра баҳоланади.

Мияга қанча шакар керак?
Мия фаолияти учун глюкоза муҳим. У нейронларнинг асосий энергия манбаларидан бири.
Қондаги глюкоза кескин пасайса, диққат, концентрация ва фикрлаш тезлиги вақтинча сусайиши мумкин.
Аммо бу кўпроқ шакар истеъмол қилиш керак дегани эмас. Соғлом организм глюкоза миқдорини ўзи назорат қилади. Узоқ очликда мия энергиянинг бир қисмини кетон таналаридан олади.
Хуллас мияга кўп шакар эмас, етарли ва барқарор энергия керак.

Кўкатлар юракка қандай фойда беради?
Яшил баргли сабзавотларни мунтазам истеъмол қилиш юрак касалликлари хавфини тахминан 11 фоизга, юрак-қон томир касалликларидан ўлим эҳтимолини эса қарийб 21 фоизга камайтириши мумкин.
Мутахассислар буни кўкатлар таркибидаги нитратлар, антиоксидантлар ва тола билан изоҳлайди. Хусусан, исмалоқ, руккола ва лавлаги кўкати нитратларга бой.
Организмда нитратлар азот оксидига айланиб, қон томирларининг кенгайишига ва қон босимининг бироз пасайишига ёрдам беради. Тола эса холестерин ва қондаги шакар миқдорини назорат қилишда муҳим.
Шунингдек, кўкатларни яхшилаб чайнаш улар таркибидаги нитратларнинг организмда фойдаланилишида муҳим роль ўйнайди.
Қисқаси, дастурхондаги оддий кўкатлар юрак саломатлиги учун ҳам фойдали танлов бўлиши мумкин.

Психотроп дори сотаётган фельдшер ушланди
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида тез тиббий ёрдам станцияси фельдшери психотроп дори воситаларини сотаётганда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, тезкор тадбирда Касби тумани тез тиббий ёрдам станциясида ишловчи фельдшер фуқарога уч турдаги 200 дона дори воситасини 15 миллион сўмга сотаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Экспертизада 300 миллиграмм дозадаги 60 таблетка таркибида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 18 грамм модда борлиги аниқланган.
Шунингдек, Чилонзор туманида ўтказилган бошқа тадбирда фуқаро кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 295 долларга сотаётганда ушланган. Ундан қиймати 388,3 миллион сўмлик 1156 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.