🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Замонавий рақамли соғлиқни сақлаш маркази иш бошлади

Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини рақамли бошқариш, тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш ва мавжуд муаммоларни тезкор аниқлаш имконини берувчи замонавий рақамли соғлиқни сақлаш маркази иш бошлади.Лойиҳа доирасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси биноси реконструкция қилиниб, замонавий техника ва жиҳозлар билан таъминланди. Бунинг учун жами 7,2 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.

➡️https://uza.uz/uz/posts/zamonaviy-raqamli-sogliqni-saqlash-markazi-ish-boshladi_933748
Байрам муносабати билан шифокорлар тақдирланишди

Инсон саломатлигини асраш, дардига малҳам бўлиш, ҳаётини сақлаб қолиш тиббиёт ходимидан юксак билим ва тажриба билан бирга сабр-тоқат, жасорат ва чексиз фидойиликни ҳам талаб этади. Зеро, бу касб эгалари учун ҳар бир бемор тақдири, кўрсатилган ҳар бир тиббий ёрдам ортида улкан масъулият мужассам. Ана шундай шарафли ва масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этаётган сирдарёлик тиббиёт ходимлари касб байрами муносабати билан эъзозланиб, бир гуруҳ соҳа вакиллари муносиб тақдирланди.

➡️https://uza.uz/uz/posts/bayram-munosabati-bilan-shifokorlar-taqdirlanishdi_933729
❗️ЎЗБЕКИСТОНДА ШИФОКОРЛАРНИНГ МАОШИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ ЯХШИЛАНАДИ — ПРЕЗИДЕНТ

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимларини касб байрами билан табриклаб, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чораларни маълум қилди.

📌 Жумладан, тиббиёт ходимлари учун:

Касб байрамида ҳар йили рағбат пули берилади;
Камида 15 йил стажи бор ходимлар фарзандлари контрактининг 30 фоизи қопланади;
Ҳар йили 500 нафар ходимнинг ипотека бошланғич тўловининг 25 фоизи тўлаб берилади;
Миллий аккредитациядан ўтган давлат тиббиёт муассасалари ходимларига 10 фоизлик ойлик устама берилади;
Олий маълумотли ҳамшираларга бакалавриат учун 1,5 млн, магистратура учун 2,5 млн сўм қўшимча устама белгиланган.

Шунингдек, 2027 йилдан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини халқаро стандартлар асосида давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий этилади.

Маълум қилинишича, 2026 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 49 триллион сўм маблағ ажратилган.
#Кун_ҳикмати


"Ҳаёт – боши маълум, охири номаълум йўлга ўхшайди. На тўхтай оласан, на ортга қайта оласан…
"


🍃 Telegram
#Кун_ҳикмати


«Ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш танага юк бўлади, худди ортиқча ёғингарчилик ерни ботқоққа айлантиргани каби.»


✍🏻 Абу Бакр ар-Розий



🍃 Telegram