Онамдан қолган ғалати эсдалик (ҳаётий ҳикоя)
Баҳор келди. Ҳар гал баҳорда мени виждон азоби қийнайверади, ўзимни қўйгани жой тополмайман. Чунки ўшанда ҳам баҳор эди.
– Ойи, дам олишга бормасангиз бўлмайдими, уйда маза қилиб ўтирсангиз-чи?
Онамнинг дам олиш масканига кетаётгани менга ёқмаётганди.
– Болам, йўлланманинг пулини аллақачон нафақа пулимдан тўлаб қўйганман, сен фақат олиб бориб, олиб келиб қўйсанг бўлди, – ойимнинг овозида илтижо бор эди.
– Э, гап пулдамас, дадамни ёлғиз қўйманг, деяпман-да, — дедим сохта кулгу билан.
– Даданг нега ёлғиз бўларкан, сизлар борсизлар-ку. Бу йил ўтган йилги ўртоқларим билан келишиб йўлланма олганмиз. Насиб қилса, ўртоқларим билан бирга дам оламан.
Ҳар йили, онам дам олишга бораркан, албатта, менинг болаларимдан бирини ўзига хамроҳ қилиб олади. "Ўзингиз маза қилиб дам олинг" десак ҳам "менга оғири йўқ" деб ёнида олиб кетади. Мана шу гал йўлга чиқиши олдидан нимагадир шайтоннинг гапига кирдим. Ота-онамдан алоҳида яшайман. Йўлга чиқишидан бир кун олдин ҳам уларникига бориб хабар олмадим.
– Ҳар йили онангиз кетишларига сиз харажат қилиб берасиз, бирор сафар бундоқ укангиз ҳам харажат қилсин, уям ўғил, – хотинимнинг жағи очилди.
– Кел, қўй, майдалашма, кетса, юз минг кетар, – аёлимни инсофга чақирмоқчи бўлдим.
– Келинг, шу сафар сиз ҳеч нарса олманг, кўрайлик, укангиз нима олиб бера оларкан?
Ростдан ҳам нимага ҳар сафар мен харажат қилишим, онамни мен машинада олиб бориб, олиб келиб қўйишим керак? Энг каттаси индамайди, деб мени эшак қилиб миниб олдику булар, деб ичимда шайтон ғалаён қиларди.
– Гапингда жон бор, онаси, шу сафар олиб бораман-у, пул ҳам бермайман, харажат ҳам қилмайман.
– Эртасига онамни машинада олиб кетарканман, ишим юришмаётганлиги, пул топишга қийналаётганлигимни бот-бот такрорлардим.
– Ойнадан онамга ўғринча қарарканман, унинг юз ифодасида ҳеч қандай ўзгариш йўқ, фақат аҳёнг-аҳёнда тоғларнинг чиройлилигини қара болам, деб қўярди.
– Онам билан бирга борган боламга ҳам ҳеч нарса бермадим. Онам ҳеч нарса билмагандек хайрлашди. Бизга рўпарадан келган машинадан тушаётган одамлар катта бозорлик қилиб олган мен эса тўрттагина патир ҳам олмагандим. Азбаройи пулим йўқлигидан эмас, балки аёлимнинг кечаги гаплари менга таъсир қилганди. Ҳа, мен олмасам, укам ҳеч нарса ололмабдику, хотинимнинг гапи тўғри деган ўй ўтди хаёлимдан.
Орадан ўн беш кун бир зумда ўтиб кетди. Онамни олиб келадиган вақт бўлганди.
Аксига олиб укамнинг машинаси бузилиб қолибди. Яна ўзим олиб келишимга тўғри келди.
– Машинанг ҳам қачон бузилишни билади ўзи - укамга пичинг қиларканман, онамнинг хизматини қилиш менга тушгани аслида бахтлигини ўша вақтлари билмасдим.
Дам олиш жойида ранги тиниқлашган онам ва фарзандим мени қучоқ очиб кутиб олишаркан мен куниннг иссиқлиги, ишим кўплигини айтиб, уларни тезроқ кетишга ундардим. Аксига олиб, йўлда машинам бузилиб қолди.
Ҳа болам-а узоқ йўлга чиқардинг бундоқ машинанинг уёқ-буёғига қараб қўймабсан-да ойим танбеҳ бераркан қўлидаги дастрўмолчаси билан пешонамдаги терни артиб қўйди.
Мен йўлга чиқмоқчи эмасдим анави эркатойингиз машинаси бузилиб қолгани учун келдим. Ҳали уям ростдан касалми ёки ёлғон гапирганми?
Ие укангнинг машинасига нима бўлди? ойим ростмана хавотир ола бошлади.
Э кўп савол берасизда она ундан кўра машина тезроқ тузалсин деб дуо қилинг.
Бахтимга арзимаган нарсаси бузилган экан дарров тузалди. Лекин мен йўл бўйи шу дам олишингиз бошга бало бўлди-да, нимагаям шу ерга келдим деб онамни силтаб ғудраниб борарканман бу онамнинг сўнгги дам олиши мен унинг учун бундай хизматни яна хоҳласам ҳам қилолмаслигимни ҳали билмасдим. Ойим уйга кирди, мен ишларим зарурлигини айтиб хайрлашарканман битта халта берди.
Болам сениям қийнаб қўйдим майли хафа бўлма ма буни ол машинага керак бўлар деди.
Хўп хайр ундан узоқлашарканман, халта ичидаги нондан синдириб еб олдим.
Онамдан қочмасам ҳам Яратганнинг ўзи бизни айро тушираркаn Бу йил дам олишга онамни олиб боришга икки ака-ука шаймиз-у фақат онам мангуликка юз бурди.
@status_ibratli🕊

👍1
Istig‘for..Istig‘for..Istig‘for...
Bir kishi Hasan Basriy rahimahulloh huzurlariga qurg‘oqchilikdan shikoyat qilib keldi. U zot uni istig‘for aytishga buyurdilar. Boshqa birov faqirlikdan shikoyat qilib be kelgan edi, unga ham istig‘for ayt, dedilar. Yana bir kishi kelib,
duo qiling, Alloh menga farzand ato etsin, degan edi, uni ham
istig‘forga buyurdilar. Yana bir kishi bog‘ining kamhosil bo‘lib
qolganidan shikoyat qilganida uni ham istig‘for aytishga buyurdilar.
Shunda u kishiga aytildiki, odamlar sizning huzuringizga har xil shikoyatlar bilan keldi, siz esa hammasini birdek, istig‘for aytishga buyurdingiz. Hasan Basriy javob berdilarki, men o‘zimdan biron narsa aytmadim, Alloh taolo «Nuh» surasida aytgan so‘zlarni eslatdim:
«Parvardigoringiz (Alloh)dan mag‘firat so‘ranglar, albatta U o‘ta
mag‘firatli bo‘lgan zotdir. (Shunda) U zot ustlaringizga osmondan
yomg‘ir quydirur va sizlarga mol-dunyo, bola-chaqa bilan madad berur hamda sizlarga bog‘u bo‘stonlar (ato) qilur va sizlarga oqar daryolar (ato) qilur»
(Nuh: 10-12)

Kutish bilan kutishning farqi bor! Kimdir tungi barlarni yana kimdir masjidlar ochilishini intizor bo'lib kutyapti...
@status_ibratli🕊
@status_ibratli🕊
YO‘QOTMASDAN AVVAL ASRAYLIK.
(IBRATLI HIKOYA)
Ular juda qattiq janjallashib qolishdi. Xotin tugunini tugib, bolasini opichlab, ota uyiga jo‘nadi. Er bir og‘iz «qol» demadi. Mahallalariga kiraverishda, dugonasini uchratib qoldi. Dugona «Seni ko‘rib qolganim yaxshi bo‘ldi-da, bolangni onangga tashlab, tezroq chiq. Bir janozaga birga borib kelamiz», deb o‘tindi uning rang-ro‘yiga ham qaramasdan. U ham siqilib turgan edi. Birga borishdi.
Keksagina bo‘lsa ham, o‘smali qoshlar-u, surmali ko‘zlari bir husniga o‘n husn qo‘shib turgan oppoq momiqdek ayolning dunyoni buzib, «Voy, azizim!» deb, ko‘ksiga mushtlab yig‘lashi unga biroz erish tuyuldi. «Nabira-chevaralarning oldida...»
Ular qattiq arazlashgan edi. Eri ham yo‘qlab kelmadi. Ota uyida ancha qolib ketdi. Tasodifmi, dugonasi bilan biron yetti oy o‘tib, yana o‘sha xonadonga yil oshiga borishdi. Dasturxonda qushning sutidan bo‘lak hamma narsa bor, faqat o‘sha «Azizim!» deb ko‘ksiga urib yig‘lagan go‘zal ayol ko‘rinmasdi. Dugonasidan uni so‘radi. U esa davra to‘rida bir parchagina bo‘lib o‘tirgan mushtipar ayolni ko‘rsatdi.
U bir zum lol qoldi, yuragidan nimadir chirt uzilib tushgandek bo‘ldi: «Yolg‘izlikning yuki qanchalar og‘ir».
Uyga kelib, tugunini tugdi, bolasini olib, uyiga yo‘l oldi: «Ayiq edi, maymoq edi, erim edi. Yoriq edi, yuriq edi, uyim edi...»
Jamila Ergasheva

HIYONATDAN SABOQ OLGAN KELINCHAK...
Yosh kelinchak uyiga keldi. Onasiga erining xiyonati xaqida aytib yig‘ladi. Onasi biroz o‘ylab turdida bunday qilamiz. Sen menga yo‘lbarsning tukini keltirasan. Bu gapni eshitgan qiz o‘rnidan turib ketdi. Axir qanday qilib onajon u yovvoyi maxluq bo‘lsa yig‘lamoqdan beri bo‘lib. Eringni qaytaraman desang maslaxatim shu bo‘lmasa ixtiyoring. Qiz nima qilishni bilmay rosa o‘ylandi. Oxiri rozi bo‘lib bir qo‘yni so‘ydirib go‘shtini olib yo‘lbarsni izlab yo‘lga tushdi. Bir o‘rmonsifat dala dashtga yetib keldi. Uzoqdan bir yo‘lbars ko‘rinishi bilan qizni qo‘rquv bosdi. U go‘shtni uzoqdan yo‘lbars tomon tashladi-yu, o‘zi yashirinib oldi. Qiz bu xolni xar kuni takrorlardi. Ertasiga yakinroq, uning ertasiga yanada yaqinroq borib oxiri qiz go‘sht olib kelganida yo‘lbars oldiga bemalol bora oladigan, xattoki yonida o‘tirib erkalab silaydigan bo‘ldi. Qiz yo‘lbars tukidan bir nechtasini oldida onasi yoniga shoshildi. Uyga shoshib kirarkan xursand xolda onajon mana aytganizni olib keldim dedi. Buni ko‘rib onasi xam juda xursand bo‘ldi. Qizini yoniga o‘tkazib qizim endi uyinga bor sen mana shu yovvoyi maxluqni o‘zinga o‘rgata olding, naxotki eringni o‘zinga bog‘lay olmasang, deb maslaxat berdi. Qiz ayb o‘zida ekanini sezib biroz uyaldida xo‘p onajon siz aytganday bo‘ladi dedida xursand xolda uyiga qaytdi...
Erkak xam ayol xam jamiki inson zoti bir og‘iz shirin gapni gadosi. Shunday ekan azizlar tekin bo‘lgan tugamas mexr-muxabbatimizni shirin gapimizni bir-birimizdan ayamaylik. Toki xech bir oila xiyonat deb atalmish ifloslikdan ozor chekmasin. Yurak yuragingizdagi eng, eng, eng shirin gaplaringizni o‘z axli oilangizga ayting. Oila muqaddas uni asrab-avaylaylik!

📝 ARMON
Xar doimgidek navbatchilik uchun ishga keldim. Kasbdoshlarim menga omad tilashib xayrlashib ketdilar. Navbatchiligim tinch osuda o‘tar edi. Biroq qo‘l telefonim jiringladi.
Bekam.- "Assalomu aleykum, yaxshi yetib oldingizmi? ".
Men, alik oldimda gapni qisqa qildim.
Vaqt allamaxal bo‘lgach, bekam yana qo‘ng‘iroq qildi. Bu safar men taajublanib, javob berdim.
"Nima gap? Uyda tinchlikmi? Bolalar yaxshimi?".
Bekam:- "Alloxga shukr tinch o‘zim shundek siz bilan gaplashmoqchi edim."- dedi.
Men: " Uyda bafurja gaplashamiz"- dedimda telefon tugmasini bosib o‘chirdim.
Men mutlaqo bekorchi edim xisob. Gaplashsam bo‘lardi ammo nega? bilmadim.
Vaqt allamaxal bo‘ldi. Yana qo‘ng‘iroq yana bekam edi. Bu safar men g‘azabga erk berdim. Telefonni oldimu
"San ayol tonggacha sabr qilolasanmi? nima gap gapir?"- dedim.
Bekam: " Tayinli xech gap yo‘q. Bugun siz bilan qandekdur suxbatlashgim keldi,da "- dedi, yalinish oxangida. Men: "Navbatchilikdan chiqib uyga boraman, o‘shanda gaplashamiz"- dedimu, yana telefonni o‘chirdim.
Bu safar kechasi soat 2 lar chamasi qshng‘iroq qildi. Men telefonga " allo" - dedimu, jim turaverdim.
Bekam: " Uzr yana men, bezovta qildim, aytishni unutibman. O‘ZINGIZNI EXTIYOT QILING. ALLOXGA OMONATSIZ. ALLOH DOIM ASRASIN SIZNI. SIZNI SOGʻINDIM! " -dedi.
Men "yaxshi, shuni yarim kechasi aytish kerak" dedimda tugmachani bosib qo‘ydim.
Erta tong, navbatchilikni topshirib, uyga tomon yo‘l oldim. Maxallamizga kirib borar ekanman uyimiz yonida tez yordam mashinasi turganini ko‘rdim. Men tez - tez yurib uyga shoshilib kirib bordim. Ostonadan kirar ekanman qizalog‘imni "Adajon, oyijonimdan ayrilib qoldik"- degan ovozini elas eslayman.
Bir umr ARMONda qoldim. O‘sha kecha bekamni aytgan so‘zlari xamon quloqlarim ostida yangraydi.
"O‘ZINGIZNI EXTIYOT QILING. ALLOXGA OMONATSIZ. SIZNI SOGʻINDIM".
Ey vox! Bu alam bu azob bilan qanday yashayman? O‘sha kecha ayolim menga qalbida yashirib yurgan dardini aytmoqchi edimi? Men bilan qalbdan suxbat qurib nimalar demoqchi edi. nima? Bu armon iskanjasi meni ado qilmoqda.
Izoh: Azizlarim! Xar kungi vaqtimiz g‘animat. Odam g‘animat. Sizni extiyot qilayotgan insonlarni siz xam extiyotlang. Mehriboningiz bir kunda yshq bo‘lib qolishi Alloh amridadur! Bugun ular bor, ertaga yo‘q qayerdan bilasiz?
"BIR - BIRLARINGIZNI E’ZOZLAB ARDOQLANG. DOIMO YAQINLARINGIZ QALBIGA QULOQ TUTING"

Kelgan ozorlarga rozidir bu qalb, mayli, shisha misoli urib sindiring. Ammo Alloh oldida qiyomat kuni xatto o'sha shishaning ham haqqi bor biling!
@status_ibratli🕊
@status_ibratli🕊
Hayotda ikki narsani aslo unutmang:
1) - O'tkinchi narsalarga siqilmang!
2) - Bu hayotda hamma narsa o'tkinchi...