Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази®
11K subscribers
1.35K photos
230 videos
37 files
744 links
Hujjat qabul qilish bo`yicha Tel ☎️ 902154731

1 ойлик ўқиш 1.129.468 сўм
1,5 ойлик ўқиш 1.678.452 сўм
2 ойлик ўқиш 2.227.436 сўм
3 ойлик ўқиш 3.325.404 сўм
4 ойлик ўқиш 4.423.372 сўм
Download Telegram
Анафилактик шок- патогенез, клиника ва шошилинч тез ёрдам.

Биринчи босқич:

▪︎ организмга тушган ёд модда (хашоротлар заҳри, чанг, бегона оқсиллар-антибиотиклар таркибидаги ва хкз)ларга қарши сенсибилизация ривожланади. Бунда Т-Ҳелперлар бегона модда геномини ўзида қайта ишлаб Б-лимфоцитларга ахборот беради бунга жавобан Б-лимфоцитлар ИгЕ(иммуноглобулин Е) ишлаб чиқарилишини стимуллайди. Ушбу ИгЕ лар актив моддаларга бой семиз хужайралар мембранасига ўрнашади.

  Иккинчи босқич:

▪︎ қайта тушган бегона модда ИгЕ га бирикади ва бунда семиз хужайралар мембранаси бузилиб, унинг ичидан медиаторлар чиқади. Булардан энг таъсири каттаси гистаминдир.

▪︎Ушбу моддалар микроциркуляция тизимига паралитик таъсир қилади яъни қон томир девори ўтказувчанлигини оширади, натижада умумий переферик томир қаршилиги(ОПСС) камаяди ва қон хажми уни диаметрига нисбатан кам хажмда бўлади, бунда қон децентрализациялашади, ўпка ва бош мияда қоннинг суюқ қисми интерстицияга ўтади, бу қоннинг янада қуюқлашишига олиб келади. Ушбу патогенетик сабабларга кўра қон босими пасайиб кетиши, тахикардия, тери рангининг оқариб кетиши, нафас етишмовчилиги белгилари юзага келади.

● Бошқа томондан, анафилактик реаксия сабабли - лейкотриенлар кўплаб ажралиб, бронхоспазм ва кескин қуруқ йўтал вужудга келади. Бу хам нафас етишмовчилигини чуқурлаштиради.

Клиник белгиларни умумлаштириш :

Юрак қон-томир тизимидаги бузилишлар:
■ Томир харакатлантирувчи марказ параличи ва томирлар коллапси
■ Гиповолемия(қон томирлар кенгайиши ва девори ўтказувчанлигини ошиши сабабли плазма интерстицияга ўтгани учун)
■ Қон босимнинг кескин пасайиб кетиши.

Нафас тизимидаги бузилишлар:
- Бронхоспазм;
- Шиллиқ гиперсекрецияси;
- Ўпка шиши;

Бошқа органлардаги бузилишлар:
• Бош мия қон айланиш бузилиши;
• Қон ивиш хусусияти пасайиши;
• Силлиқ мускулли аъзолар спазми;

Шошилинч тез ёрдам :

Аллерген билан контактни тўхтатиш (дори кетаётган бўлса узиш, хашоротлар ёки захарли хайвонлар захрини иложи борича сиқиб чиқариш)-бу номедикаментоз ва стационаргача қилинадиган ишлар.

Стационар шароитда:

1. 0.3-0.5 мл 0.1 % ли Адреналин эритмасини тери остига(п/к) юбориш. (Хайвон ёки хашорот чаққан жойга адреналин ёки норадреналин эритмасидан 0.1-0.3 мл юбориш-сўрилишни камайтириш учун)

2. Глюкокортикостероидлар: 8-32 мг Дексаметазон(ёки 90-120 мг преднизолон ёки 250 мг гидрокортизон)  в/в -> секинлик билан.

3. 250 мл 5% ли глюкоза эритмасига 0.1 % ли 1 мл норадреналин қўшиб томчилаб в/в, қон босими кўтарила бошлагунча қуйилади.

4. Бронхообструктив синдромга қарши 2.4 % ли 10.0 мл эуфиллин физиолик эритмага қўшилиб в/в томчилаб.

Талаб бўлганда трахея интубацияси (ларингозпазм бўлганда) ва ИВЛ;

Ахволи қониқарли бўлгач плазма ўрнини босувчи препаратлар, суюқликлар қуйиш давом эттирилади.

Бемор аҳволи яхшилангунча ГКС ва антигистамин препаратлар берилиши давом эттирилади.

©Др.Иброхимов

@markazham
каналига аъзо бўлинг!
👍4
БЦЖ- БИР ЁШГАЧА БЎЛГАН БОЛАЛАР ОРАСИДА ТУБЕРКУЛЁЗЛИ МЕНИНГГИТНИНГ ОЛДИНИ  ОЛАДИ
ТУБЕРКУЛЁЗ (СИЛ)-ҲАВО-ТОМЧИ ЙЎЛИ БИЛАН ТАРҚАЛАДИГАН ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКДИР. СИЛ ОДАТДА ЎПКАНИ ЗАРАРЛАЙДИ, ШУ БИЛАН БИРГА СУЯК, БЎҒИМЛАР ВА БОШ МИЯ КАБИ БОШҚА ОРГАНЛАРНИ ҲАМ ШИКАСТЛАШИ МУМКИН.
ТУБЕРКУЛЁЗ КАСАЛЛИГИНИНГ ПРОФИЛАКТИК УСУЛИ ЯНГИ ТУҒИЛГАН БОЛАЛАРНИ ТУҒИЛГАН КУНИ ЁКИ 12 ОЙЛИК  БЎЛГАНГА ҚАДАРИЛОЖИ БОРИЧА ТЕЗРОҚ БЦЖ- ВАКЦИНАСИ БИЛАН ЭМЛАШДИР.

👉@markazham
каналига аъзо бўлинг!
👍4❤1😁1
23-09/m guruh ICHKI KASALLIKLARDA HAMSHIRALIK ISHI144 soat.

24-09m guruh ICHKI KASALLIKLARDA HAMSHIRALIK ISHI144 soat

25-09 m guruh LABORATORIYA ISHIDA ZAMONAVIY TEKSHIRISH USULLARI144 soat

26-09/m guruh LABORATORIYA ISHIDA ZAMONAVIY TEKSHIRISH USULLARI 144 soat

27-09/m guruh LABORATORIYA ISHIDA ZAMONAVIY TEKSHIRISH USULLARI 144 soat

28-09/m guruh LABORATORIYA ISHIDA ZAMONAVIY TEKSHIRISH USULLARI 144 soat

29-09m guruh SOG`LOM VA BEMOR BOLALARDA HAMSHIRALIK ISHI144 soat

30-09m guruh SOG`LOM VA BEMOR BOLALARDA HAMSHIRALIK ISHI144 soat

31-09m guruh SOG`LOM VA BEMOR BOLALARDA HAMSHIRALIK ISHI144 soat

32-09m guruh MAKTABGACHA TA`LIM VA TA`LIM MUASSASALARI HAMSHIRASI144 soat

33-09m guruh MAKTABGACHA TA`LIM VA TA`LIM MUASSASALARI HAMSHIRASI144 soat

34-09m guruh NEONATOLOGIYADA HAMSHIRALIK ISHI144 soat

35-09m guruh NEONATOLOGIYADA HAMSHIRALIK ISHI144 soat

36-09m guruh MASSAJ HAMSHIRASI144 soat

37-09m guruh RUHIY KASALLIKLAR VA NARKOLOGIYADA HAMSHIRALIK ISHI144 soat

38-09m guruh RUHIY KASALLIKLAR VA NARKOLOGIYADA HAMSHIRALIK ISHI144 soat

39-09m guruh TIBBIY ASBOB VA ANJOMLARNI ZAMONAVIY ZARARSIZLANTIRISH USULLARI144 soat

40-09m guruh STOMATOLOGIYADA HAMSHIRALIK ISHI144 soat

41-09m guruh ANESTEZIST (KA) HAMSHIRA144 soat

42-09m guruh ZAMONAVIY KLINIK FUNKTSIONAL TEKSHIRUVLARGA PATSIENTLARNI VA APPARATLARNI TAYYORLASH 144 soat

43-09/m guruh SIL KASALLIKLARI PROFILAKTIKASI VA PARVARISHIDA HAMSHIRALIK ISHI 144 soat

44-09/m guruh TIBBIY STATISTIKA VA ZAMONAVIY KOMPYUTER TEXNOLOGIYALARI 144 soat

45-09m guruh IT-operator hamshira 144 soat

46-09m guruh STOMATOLOGIYADA HAMSHIRALIK ISHI 144 soat

47-09m guruh ICHKI KASALLIKLARDA HAMSHIRALIK ISHI144 soat

48-09m guruh REANIMATSIYA VA INTENSIV TERAPIYADA HAMSHIRALIK ISHI 144 soat

Sertifikatingizning elektron nusxasini guruh nomiga bosish orqali yuklab olishingiz mumkin.

https://t.me/markazham
👍3
Lor Doktor M клиникаси
Ertalab 9:00 dan 16:00 gacha va
10:00 dan 17:00 gacha bo'gan vaqtga medsestra kerak 1 yoshdan bolalarga ukol kapelnitsa qilishni biladigan yosh chegarasi 25 dan 35 gacha🏥
+998977858338
Oylik 2.500.000
👎8
🏥 "Shox International HOSPITAL"
👩🏻‍⚕️Требуется:
Медсестра-лаборант
Медсестра-физиотерапии
Оператор Call-центра (возраст и пол не имеет значения)
❗️Требование: сбор анализов у взрослых и детей, знание русского и узбекского языка
❗️Знание компьютера, русского языка, 
❗️Возраст от 18 до 40 лет
🕔Рабочее время с 8:00-17:00 возможно сменна.
💰Зарплата: от 3 000 000 по итогам собеседования
📍Адрес: Яккасарайский район, Малая кольцевая улица дом 70А, ориентир мост Аэропорт, Корзинка-Аэропорт
📲+998 71 207 00 17, (99) 850 28 11
👍8❤1
Sentyabr oyida 1 oylik malaka oshirishda oʻqigan qayta topshirishdan o`tgan tinglovchilar sertifikatlar tayyor bo`ldi

Sertifikatingizning elektron nusxasini shu linkga bosish orqali yuklab olishingiz mumkin. 👉https://t.me/c/1248300336/19312
👍2👌1
Тоифа савол жавоб (1 қисм)

1. Этиология – бу:
- *Касаллик пайдо бўлиш сабаблари.

2. Гипогалактия-бу?
- *Физиологик ҳолат бўлиб, она сутини кам ажралиши;

3. Симптомлар йиғиндиси:
- *Синдром

4. Катта ёшли одамда нафас сони нормада 1 минутда: - * 16-20

5. Ҳамширалик ишига асос солган инсон? - *Ф.Найтингеул

6. Халқаро хамширалик куни қачон нишонланади? - * 12 май

7. Халқаро ҳамширалар куни нечанчи йилдан бошлаб нишонланади? - * 1971

8. Халқаро ҳамширалик ассосациясига қачон асос солинган? - *1899

9. Халқаро ҳамширалик ассоцацияси асосий вазифаси?
- *Хамширалик таълимини, ҳамширанинг вазифаларини, иш шроитларини яхшилаш нормативларни ишлаб чиқариш, халқаро конференсияларни ўтказиш.

10. Стерилизатсиядан олдин тиббий асбобларни тозалашда ювиш учун қандай сувдан фойдаланилади?
- *Дистилланган

11. А шкафда қандай дори моддалари сақланади?
- * Заҳарли моддалар (наркотиклар , стрихин , мишяк)

12. Б шкафда қандай дори моддалари сақланади?
- * Кучли таъсир қиладиган ( кодеин , адреналин) , уҳлатадиган

13. Тери орасига қилинадиган Касони синамаси нима мақсадда қилинади?
- * Эхинококкозни аниқлаш мақсадида

14. Тери орасига қилинадиган Мак Клюр –Олдрич синамаси нима мақсадда қилинади?
- * Яширин шишни аниқлаш мақсадида

15. Тери орасига қилинадиган Манту синамаси нима мақсадда қилинади?
- * Силни аниқлаш мақсадида

16. Тери орасига қилинадиган Бюрне синамаси нима мақсадда қилинади? - * Бруселлёзни аниқлаш мақсади

17. Манту синамасига қанча вақтдан сўнг баҳо берилади? - * 24 соатдан- 48 соатгача

18. Анафилактик шок бу........... ?- * Организмда дори моддаларини ножўя таъсири натижасида юзага келадиган аллергик реаксия

19. Эритилган антибиотикларни қанча вақтгача ишлатиш мумкин?- * 6 соат

20. Эмболия бу ............?- * Қон томирларга қонда оқиб келувчи ёт модда бўлакчаларининг (ҳаво) тиқилиб қолиши

21. Венага инъексия қилинганда шу соҳада юзага келадиган венани
яллиғланиши ...... ?- * Флебит

22. Тромбофлебит бу…..?- * Вена қон томирларида тромб ҳосил бўлиши ва венани яллиғланиши

23. Ёғ эмболияси бу…..?- * Ёғни қон томирларига тушили

24. Дори моддаларни трансдермал усулда юбориш бу……? - * Терини ташқи юзаси орқали

25. Анафилактик шокни енгил турига ҳос бўлган белгиларни кўрсатинг - * Квинке шиши, қўрқув, тер босиши , энгил тошмалар, бош айланиши, қулоқ шанғиллаши, қоринда белда , юракда оғриқ, товуш бўғилиши , ринит ва
конюктивит белгилари

26. Ҳаво эмболиясида юзага келадиган белгилар - * Нафас қисиши, йўтал , кўз ёшланиши, танани белдан юқори қисмини кўкариши, юрак соҳасида оғриқ

27. Томоқ ва бурундан суртма олиш учун қандай материаллар олинади? - * Йиринг, бодомча безлардан, танглай равоқларидан караш

28. Қайси усул бўйича сийдик 3 соат ичида олинади? - *Амбурже, Зимнитский

29. Аҳлатни копрологик текширишга тайёрлашнинг қоидаларини кўрсатинг: - * 3 кун давомида гўштсиз овқат, тишлар тозаланмайди, сурги дорилар берилмайди

30. Балғамни сил микобактериясига қайси усулда текширилади? - * Флотатсия усулида

https://t.me/markazham
👍14❤3👏3
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази®
Тоифа савол жавоб (1 қисм) 1. Этиология – бу: - *Касаллик пайдо бўлиш сабаблари. 2. Гипогалактия-бу? - *Физиологик ҳолат бўлиб, она сутини кам ажралиши; 3. Симптомлар йиғиндиси: - *Синдром 4. Катта ёшли одамда нафас сони нормада 1 минутда: - * 16-20 5.…
Давоми Тоифа савол жавоб (2 қисм)

31. Диастаза текширувига қанча миқдорда сидик олинади ?
- * 50 мл

32. Сийдикда лейкоситлар сони 1мл да қанча бўлади?
- *400 та

33. Сийдикда эритроситлар сони 1мл да қанча бўлади?-* 1000 та

34. Зимнитский синамаси нима мақсадда қўлланилади?- * Буйраклар фаолияти ва мочевина чиқариш ҳусусиятини аниқлаш мақсадида

35. Ажралаётган сийдик миқдорини кўпайиши бу:- * Полиурия

36. Ажралаётган сийдик миқдорини камайиши бу:- *Олигоурия

37. Тунги диурезни ошиши бу:- * Никтурия

38. Сийдикда қон ёки эритросит доначалари аниқланса бу:- * Гематурия

39. Сийдикда оқсил аниқланса бу:- * Протеинурия

40. Меъда ширасини ишқорий муҳити нормада нечага тенг бўлади? * пҲ 2,7,-3,5

41. Яширин қонни аниқлашда аҳлат қандай йиғилади?- * Бемор уч кун муобайнида гўшт, балиқ маҳсулотлари, рангли сабзавотлар, ёд, бром ва темир сақлаган дориларни истеъмол қилмайди, кейин аҳлат олиниб лабараторияга жўнатилади.

42. Радиотелеметрия бу:- * Электрон мослама ёрдамида меъда ширасини текшириш усули

43. Ахлатни дизентерия таёқчаларига текширишда нима учун инглиз аралашмасидан фойдаланилади?- * Ахлатни исталган пайтда текширишга жўнатиш учун

44. Зимниcкий синамаси орқали аниқланади: - * Никтурия

45. Холисистография бу:- * Организмга cонтраст модда юбориб роентген суръати ёрдамида ўт пуфаги ва ўт
йўлларини текшириш

46. Холеграфия бу:- * Вена ичига контраст модда юбориб ўт пуфаги ва ўт йўлларини текшириш

47. Пиелография бу:- * Венага контраст модда юбориб буйраклар фаолиятини текшириш

48. Бронхография бу:- * Бронхлар бўшлиғини контраст модда билан тўлдириб , рентгенограммалар
ёрдамида бронҳларни текшириш

49. Ирригоскопия усулида қайси орган текширилади? - * Тўгри ичак

50. Беморни бронхографияга тайёрлашда фенобарбитал неча дақиқа олдин берилади? - * 30-60 дақиқа

👉 https://t.me/markazham
каналига аъзо бўлинг!
👍18❤4🥰1
❗️Турмуш ўртоғингизга тўғри илтимос қилинг!

Яқинларизга ҳам улашинг!

@markazham
👍15🔥1
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази®
Давоми Тоифа савол жавоб (2 қисм) 31. Диастаза текширувига қанча миқдорда сидик олинади ? - * 50 мл 32. Сийдикда лейкоситлар сони 1мл да қанча бўлади? - *400 та 33. Сийдикда эритроситлар сони 1мл да қанча бўлади?-* 1000 та 34. Зимнитский синамаси нима…
Давоми Тоифа савол жавоб (3 қисм)

51. Эъзофагоскопия қачон қўлланилади?
- *Қизилўнгач деворини кўзданн кечиришда , қизилўнгач ракини аниқлашда

52. Колоноскопия қачон қўлланилади? - *Йўғон ичак шиллиқ пардасини кўздан кечиришда

53. Ректоромоноскопия қачонн қўлланилади? - * Тўғри ичак шиллиқ пардасини кўздам кечиришда

54. Лапороскопия қачон қўлланилади? - *Қорин ва кичик чаноқ бўшлиғИ аъзоларини текширишда

55. Систоскоп қачон қўлланилади - * Қовуқ шиллиқ пардасини кўздан кечирганда

56. Мулоқот бу? - * Қабул қилувчига манбадан ахборот , фикр , ғоя ва ҳиссиётларни нутқ белги ёки ҳаракатлар ёрдамида узатиш актидир

57. Апное –бу: - * Нафас олиш тўхташи

58. Крупоз зотилжамда балғам: - * Зангсимон

59. Ўзбекистонда қизил ҳож ва қизил ярим ой жамияти қачон ташкил этилган? - * 1925

60. Халқаро саломатлик куни қачон нишонланади? - * 7 апрел

61. ЖССТ нинг асосий вазифалари? - * Халқаро стандатрлари белгилаш, дори моддалари ва наркотиклар устидан назорат қилиш

62. Ўзбекистон Републикаси БМТга қачон аъзо бўлган? -* 1992

63.“Ф.Натингел” медали билан тақдирланган Ўзбекистонлик
ҳамширалар кимлар?
- * Рихси Мўминова

64. Ф.Найтингелнинг ҳамширалик ишини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси қайси жавобда тўғри кўрсатилган? - * Ҳамшираликнинг биринчи мактабига асос солиб, ўзидан кейин кўпгина илмий
ишлар қолдирган

65. Ҳамширалик ишининг обекти бу? - * Инсон

66. Ф.Найтингел медали қайси ташкилот томонидан таъсис этилади? - * Халқаро қизил Хож

67. Ўзбекистонда тиббиёт илмининг ривожланишига катта ҳисса қўшган олимлар? - * Абу Али Ибн Сино

68. Беморларни парвариш қилиш тизими асосчиси - * Флоренс Найтингейл

69. Саломатлик ҳақидаги таълимот нима деб аталади? - * Валеология

70. Ҳамшира бу ……? - * Ҳамширалик иши фалсафасини ҳимоя қилувчи ва ҳамшира сифатида фаолият кўрсатушга ҳуқуқли , касбий илмга эга бўлган мутахасис.

👉https://t.me/markazham каналига аъзо бўлинг!
👍6❤2