Forwarded from Rasmiy xabarlar I Официальные новости
- Ачилбай Жуманиязович Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Зулайхо Бахриддиновна Махкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;
- Лазиз Шавкатович Кудратов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига;
- Бобир Фархадович Исламов Ўзбекистон Республикаси
тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига;
- Батир Иркинович Закиров Ўзбекистон Республикаси
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига;
- Бехзод Анварович Мусаев Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига;
- Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига;
- Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси
мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига;
- Азиз Абдукахарович Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазири лавозимига;
- Адхам Ильхамович Икрамов Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига;
- Шерзод Хотамович Шерматов Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири лавозимига;
- Озодбек Ахмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири лавозимига;
- Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига;
- Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11👎2
Forwarded from Sog‘liqni saqlash vazirligi
Қадрли тиббиёт ходимлари!
Азиз ҳамкасблар!
Барчангизни кириб келаётган Янги — 2023 йил билан чин қалбимдан табриклайман!
Хаста дилларда умид ва ишонч уйғотиб, уларни соғлом ҳаётга қайтариш учун билим ва тажрибангиз, меҳр ва садоқатингизни бахшида этиб келаётган, Сиз, соҳа фидойиларини халқимиз ҳамиша юксак қадрлайди.
Тараққиётга фақат фидойилик ва жасоратли меҳнат орқали эришилади. Ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб, одамлар дардига дармон бўлишни муқаддас бурчи, деб билган азиз шифокорлар бу борада ҳам доимгидек олдинги сафларда бўлишига ишонаман.
Биз ҳар бир юртдошимизнинг соғлигини мустаҳкамлаш, ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини таъминлашга қаратилган самарали тизим яратишни мақсад қилганмиз. Бунда, албатта, қалби ҳам эгнидаги либосидек покиза тиббиёт ходимлари меҳнатига суянамиз.
Соат миллари Янги йил оқшомига тобора яқинлашаётган айни дамларда Сизларни қутлуғ айём билан яна бир бор муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, кўтаринки кайфият тилайман.
Бахту иқболингиз зиёда бўлсин! Юзингиздан табассум аримасин! Доимо халқ ардоғида бўлинг!
Амрилло Иноятов,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири.

👍4
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази® pinned «Қадрли тиббиёт ходимлари! Азиз ҳамкасблар! Барчангизни кириб келаётган Янги — 2023 йил билан чин қалбимдан табриклайман! Хаста дилларда умид ва ишонч уйғотиб, уларни соғлом ҳаётга қайтариш учун билим ва тажрибангиз, меҳр ва садоқатингизни бахшида этиб…»
Forwarded from Sog‘liqni saqlash vazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
—————
Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
—————
Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Forwarded from Sog‘liqni saqlash vazirligi
ССВ: “Quramax Medical” томонидан юртимизга олиб кирилган барча дори воситалари сотуви тўхтатилди
Ижтимоий тармоқларда Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов юртимизда “Quramax” дори воситалари сотилишини тўхтатиш бўйича топшириқ бергани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси томонидан ўтказилган “Док-1 Макс” ҳамда “Амбронол” дори воситаларининг чуқурлаштирилган сифат назорат натижаларига кўра, ушбу препаратлар норматив ҳужжатда кўрсатилган таркибга номувофиқлиги аниқланган.
Хусусан, уларнинг айрим серияларида пропиленгликоль моддаси ўрнига ёки у билан бирга этиленгликоль ва диэтиленгликоль моддалари мавжудлиги маълум бўлди.
Шуни инобатга олган ҳолда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва қолган дориларни ҳам қўшимча текширувдан ўтказиш мақсадида эҳтиёт чораси сифатида “Quramax Medical” МЧЖ томонидан 2022 йил юртимиз ҳудудига олиб кирилган барча препаратлар сотуви тўхтатилди.
Айни пайтда бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари ходимлари ўзига бириктирилган барча хонадонларда фаол патронаж ишларини олиб бормоқда.
Бунда, уйма-уй юрган ҳолда “Хонадон дори қутиси”ни шахсан назоратдан ўтказиш, муддати ўтган препаратлар, сақлаш қоидалари бузилган ҳамда “Quramax Medical” компаниясининг барча дори воситаларини қабул қилмаслик ва истеъмолдан чиқариш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

❗️"2023 йил 1 апрелдан бошлаб, малака тоифаси олиш бўйича тақдим этиладиган ҳужжатларни Давлат хизматлари марказлари орқали фақат электрон шаклда қабул қилиш тартиби жорий этилади. Малака тоифа сертификатлари QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилади. Кейинги йилдан бошлаб фармацевтика ва тиббиёт ходимлари фаолиятини босқичма-босқич лицензиялашга ўтамиз," — деди Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов
Канал👉 @markazham
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Forwarded from Sog‘liqni saqlash vazirligi
Чуқурлаштирилган сифат назорати натижаларига кўра, “Док-1 Макс” ҳамда “Амбронол” дори воситаларининг айрим серияларида пропиленгликоль моддаси ўрнига ёки у билан бирга этиленгликоль ва диэтиленгликоль моддалари мавжудлиги маълум бўлди.
❗️Шуни инобатга олган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва қолган дориларни ҳам қўшимча текширувдан ўтказиш мақсадида эҳтиёт чораси сифатида “Quramax Medical” МЧЖ томонидан 2022 йил юртимиз ҳудудига олиб кирилган барча препаратлар сотувини тўхтатди.
‼️ Юқоридаги суратда ушбу препаратлар рўйхати келтирилган.