Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази®
11.8K subscribers
1.35K photos
230 videos
37 files
745 links
Hujjat qabul qilish bo`yicha Tel ☎️ 902154731

1 ойлик ўқиш 1.129.468 сўм
1,5 ойлик ўқиш 1.678.452 сўм
2 ойлик ўқиш 2.227.436 сўм
3 ойлик ўқиш 3.325.404 сўм
4 ойлик ўқиш 4.423.372 сўм
Download Telegram
❗️Ҳар бир уйда (хонадонда) тез ёрдам кўрсатиш учун қуйидагилар бўлиши шарт.

1. Спирт (70/96%);
2. Стерил ва ностерил пахта;
3. Стерил ва ностерил бинт ҳамда эластик бинт (иккисидан 7х14, 5х10);
4. Термометр;
5. Тонометр (қон босимини ўлчаш учун);
6. Стерил салфетка ва тампон ҳамда тоза дока;
7. Лейкопластырь ва скотч;
8. Қайчи;
9. Жгут;
10. Щприц (2 мл, 5 мл, 10 мл);
11. Оғриқсизлантирувчи (анальгин ва...);
12. Иситма туширувчи (парацетамол, ибупрофен ва...);
13. Қон босими туширучи (Магний сульфат, дибазол, папаверин эритмалари ва...);
14. Аммиак эритмаси (нашатирь спирт);
15. Йод ва бриллиант яшили (зелёнка);
16. Свет кўп ўчадиган жойларда фонарь;
17. Стерил қўлқоп ёки оддий тиббиёт қўлқопи;
18. Диареяга (ич кетиши) препаратлар ва қўшимчасига регидрон, ОРСА;
19. Антибиотиклар;
20. Томоқ оғриғига пастилка ва дорилар.
@markazham
👍12❤1
Sentyabr oyida oʻqigan va Oktyabr oylarida oʻqigan 144 soatlik 1 oylik malaka oshirishda oʻqigan tinglovchilar sertifikatilar qogʻoz varianti chiqmagan faqat elektron varianti chiqqan markazga kelib ovora boʻmelar qogʻoz varianti kelsa oʻzimiz eʼlon qilamiz.

@markazham
👍8👌1
1-10/b guruh TIBBIYOT BRIGADA HAMSHIRALARI144 soat
2-10/b guruh TIBBIYOT BRIGADA HAMSHIRALARI144 soat
3-10/b guruh TIBBIYOT BRIGADA HAMSHIRALARI144 soat
4-10/b guruh TIBBIYOT BRIGADA HAMSHIRALARI144 soat
5-10/b guruh TIBBIYOT BRIGADA HAMSHIRALARI144 soat


1
  -2   imtixondan o`tgan  tinglovchilar  sertifikatilar tayyor bo'ldi.

✍️Sertifikatni 19-Noyabrdan kelib olib ketishingiz mumkin.
🕘Ish vaqtimiz   9:00dan 16:00 gacha
🍔Tushlik vaqti 13:00 dan 14:00 gacha
🔈Sertifikatni olib ketish muddati ko'rsatilgan sanadan boshlab shanba va yaksanba kunidan tashqari 10 kun ichida.
🔈Sertifikatni olish uchun tinglovchida  o'zi  bilan  beyjik va 🎫 pasporti asli bo'lishi shart.
❌Shanba va yakshanba kuni sertifikat taqdim etilmaydi.
❌ Sertifikatni  tinglovchining  o'zi qo'l  q'oyib  olib ketadi. ( Ota-onasi, xo'jaynisi, aka- opasi va boshqalarga berilmaydi ).
Markaz Rasmiy telegram kanali👉https://t.me/markazham
👍9😁2❤1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДОЛЗАРБ

❌ Ҳеч қачон ёнаётган ёғга СУВ ёки бошқа суюқлик сепиб ўчиришга урунманг!
Оқибати даҳшатли якунланади.

✅ Бу вазиятда туз, чайная сода, қумга ўхшаш кукунли маҳсулотлардан фойдаланинг
ёки шунчаки қопқоқни ёпинг.

Яқинларга ҳам улашинг
@markazham
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Болалар неччи ои‌ликдан бошлаб исмига қарашни, исмини танишни бошлашади.

У‌ртача 6 - 10 ои‌ликлар орасида исмига қарашни, исмини эшитканда уни чақирае‌тканликларини билишни бошлаи‌ди.

Болалар қуи‌даги холатларда исмига қарашмаи‌ди.

- Кар соқов бу‌лса. Яни эшитишида муаммоси бу‌лса. Бу холатда бола қаттиқ овозларга хам карамаи‌ди.

- Эшитиб эшитмаганликка олиш, инкор қилиш холатларида. Атаи‌лаб , писмиқлик билан у‌зини эшитмаганликка олиш, бошқача қилиб аи‌тганда жиннини е‌қиш холатларида бола исмини эшитади лекин қарагиси келмагани учун эшитмаганликка олади.

- Сенсор алалия, эшитиш агнозияси касаллигида. Бола бу холатда эшитади, лекин гапларни умуман тушунмаи‌ди. Гапларни тушунмаганлиги ва маносини билмаганлиги учун гапларга ахамият бермаи‌ди.

- Матор алалияси, РАС ва болани ақлии‌ ривожланиши орқада қолае‌тган бу‌лса хам боладар исмига қарашмаи‌ди.

Болалар исмига ва бошқа товушларга ахамият бермаса Лор ва невропатологга мурожат қилиш шарт.

👉@markazham
каналига аъзо бўлинг!
👍6
Хамширалик_иши,_олий_тоифа_жавоблари_1.pdf
2.3 MB
👩‍⚕Hamshiralik ishi
🏆 Oliy toifa savollariga ishlangan javoblar


📌  Yopiq pullik guruhlarga qo'shilishni unuting! O'zingiz mustaqil tayyorlaning, shundagina eslab qolish qobiliyatingiz ortib boradi.

👉@markazham
каналига аъзо бўлинг!
👍2❤1
Oktyabr oyida 1 oylik malaka oshirishda oʻqigan  qayta topshirishdan otgan tinglovchilar sertifikatilarni elektron nusxasi  tayyor bo`ldi.

Sertifikatingizning elektron nusxasini shu linkga  bosish orqali yuklab olishingiz mumkin.👉https://t.me/c/1248300336/20347
❤1
QISQA SAVOLGA QISQA JAVOB

1. Bugungi kun Hamshirasiga qanday majburiyatlar yuklatilgan?
- Bemorlarni parvarishlash va kasallikni oldini olish, sog'lig'ini saqlash, bemorni oyoqqa turg'azish

2. O'tkir tomir yetishmovchiligining eng og'ir shakli?
- Shok

3. Butun badanga shishlar tarqalishi?
- Kvinke shishi

4. Jaroxatning asorati?
- jaroxatga infeksiya tushishi, yiringlashi

5. Xuqnalarning necha xil turlari mavjud?
- Tozalovchi, sifonli, dorili, moyli, oziqlantiruvchi

6. Organizmda infeksiya qaysi yo'l bilan tarqaladi?
- ekzogen va endogen ( ichka va tashqi )

7. Bog'lamlar to'g'risidagi fan?
- Desmurgiya

8. OIV va OITS kasalliklari qaysi xujayralarni zararlaydi?
- T-limfositlarni

9. Qorin bo'shlig'i pardasining yallig'lanishi?
- Peritonit

10. Bog'lov stoli kuniga necha marotaba yoyiladi?
- Bog'lov stoli kuniga 1 marta 6 soatga yoyiladi va zaxira biks bo'lishi kerak.

11. Siydikni solishtirma og'irligini o'lchaydigan asbob?
- Urometr

12. Moyli xuqna uchun qancha yog' ishlatiladi?
- 50 yoki 100ml

13. Venapunksiya (venani teshish) nima uchun o'tkaziladi?
- qonga turli dori moddalarini yuborish va venadan qon olish uchun qo'llaniladi.

14. Yuqumli kasalliklarga qarshi aktiv immunitet xosil qilish?
- Emlash ( vaksinatsiya )

15. Kuyishning 2-darajasiga xos bo'lgan simptomlar?
- Og'riq, qizarish, pufakchalar paydo bo'lishi

16. Nafas yo'llariga yod jismlarning tushib qolishi?
- Aspiratsiya

17. Teri osti klechatkasini ishib ketishi?
- infiltrat

18. O't qopini olib tashlash?
- xolestoektomiya

19. Hamshiralik ishi bu?
- O'zgaruvchan sharoitda mavjud va keyinchalik tug'ilishi mumkin bo'lgan salomatlik muammolarini xal qilishga qaratilgan tibbiy parvarishning bir qismi, maxsus kasbiy faoliyat, fan va san'atdir.

20. Qorin bo'shlig'ida ko'p miqdorda erkin suyuqlik yig'ilishi?
- Astsit

👉@markazham
каналига аъзо бўлинг!
👍13❤1
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази®
Давоми Тоифа савол жавоб (3 қисм) 51. Эъзофагоскопия қачон қўлланилади? - *Қизилўнгач деворини кўзданн кечиришда , қизилўнгач ракини аниқлашда 52. Колоноскопия қачон қўлланилади? - *Йўғон ичак шиллиқ пардасини кўздан кечиришда 53. Ректоромоноскопия қачонн…
Давоми Тоифа савол жавоб (4 қисм)

71. Саломатлик бу …..?
- Саломатлик -бу организмнинг жисмоний режадаги энг яхши ҳолатидир
- Саломатлик -бу организмнинг руҳий режадаги энг яхши ҳолатидир
- Саломатлик -бу организмнинг ижтимоий режадаги энг яхши ҳолатидир
- *Барча жавоб тўгри

72. Касаллик бу ….?- * Организмда муайян симптомлар бн бирга кечадиган патологик узгаришларни
таъсифловчи ҳолат

73. Бугунги кун ҳамширасига қандай мажбуриятлар юклатилган?
- * Беморлар парвариши, профилактика, соғликни сақлаш, реабилитатсия масалалари

74. Ҳамширага бўлган замон талабларини кўрсатинг: - * Кучли ташкилотчи, менеджер, педагог, психолог

75. Қизил Ҳоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари қандай мақсадларни ўз олдига қўйган: - *Оғир ётган беморларни уйда парваришлаш

76. Тиббиётнинг асосий вазифаси бу . . . . - *Соғликни сақлаш ва йўқотилган соғликни тиклаш

77. Ҳамшира парваришининг асосий мақсади: - *Инсон эҳтиёжларини қондириш , ўз- ўзини парвариш қилишга ўргатиш ва унга қандай ёрдам кераклигини аниқлаш

78. Маълум профилдаги беморлар гуруҳига даволаш-профилактик ёрдам кўрсатадиган маҳсус муассаса: - *Диспансер

79. Даволаш профилактика муассасалари қуйидаги турларга бўлинади? - *Оилавий поликлиникалар

80. Поликлиника ҳамширасининг вазифалари? - *Беморлар кўригида шифокорга ёрдам бериш, тиббий ҳужжатларни тайёрлаш ва юритиш

81. Амбулатория нима? - * ДПМ бўлиб, ҳудди поликлиника каби фаолият юритади, лекин ҳизмат кўрсатиш ҳажми билан фарқ қилади

82. Беморларни текшириш усулларига киради? - * Субектив, обектив,лаборатор ва функсионал

83. Беморларни қайд қилиш журнали қандай тиббий ҳужжат шакли? - *001/У

84. Саломатлик тўғрисидаги маълумотнома қандай ҳужжат шакли? - * 086/У

85. Эмлаш картаси қандай ҳужжат шакли? * 063/У

87. Қайси тиббиёт муассасалари бирламчи тиббий санитария ёрдамини кўрсатмайди? - *Санитария - эпидемиологик марказлари, диспансерлар, тиббий санитарй қисмлари, суд- э кспертизаси муассасалари

88. Диспансер нима? - * Муайян гуруҳ аҳолини тиббий кўрикдан ўтказадиган муассаса

89. Диспансеризатсия нима?
- * Аҳолини ёппасига тиббий кўрикдан ўтказиш

90. Амбулатор карта номер …. ҳужжат? * 025/у

👉 https://t.me/markazham
каналига аъзо бўлинг!
👍11
1-09/I guruh Massaj hamshirasi 216 soat
(17.09.2024-06.11.2024)
2-09/I guruh Massaj hamshirasi 216 soat
(17.09.2024-06.11.2024)
3-09/I guruh Rentgen laboranti 216 soat
(17.09.2024-06.11.2024)
4-09/I guruh Rentgen laboranti 216 soat
(17.09.2024-06.11.2024)
5-09/I guruh Funksional diagnostika hamshirasi 216 soat
(17.09.2024-06.11.2024)
6-09/I guruh Fizioterapiya hamshirasi 216 soat
(17.09.2024-06.11.2024)
7-09/I guruh Fizioterapiya hamshirasi 216 soat
(17.09.2024-06.11.2024)
8-09/I guruh Sterilizatsiya hamshirasi 216 soat
(17.09.2024-06.11.2024)
9-09/I guruh Anestezist(ka) 216 soat
(17.09.2024-06.11.2024)


1 -2-3   imtixondan o`tgan  tinglovchilar  sertifikatilar tayyor bo'ldi.

✍️Sertifikatni 21-Noyabrdan kelib olib ketishingiz mumkin.
🕘Ish vaqtimiz   9:00dan 16:00 gacha
🍔Tushlik vaqti 13:00 dan 14:00 gacha
🔈Sertifikatni olib ketish muddati ko'rsatilgan sanadan boshlab shanba va yaksanba kunidan tashqari 10 kun ichida.
🔈Sertifikatni olish uchun tinglovchida  o'zi  bilan  beyjik va 🎫 pasporti asli bo'lishi shart.
❌Shanba va yakshanba kuni sertifikat taqdim etilmaydi.
❌ Sertifikatni  tinglovchining  o'zi qo'l  q'oyib  olib ketadi. ( Ota-onasi, xo'jaynisi, aka- opasi va boshqalarga berilmaydi ).
Markaz Rasmiy telegram kanali👉https://t.me/markazham
👍9🔥1
Сунъий нафас олишни амалга оширишда энг кўп учрайдиган 5 та хатолик.

1. Беморнинг бошини орқага ташланмаслиги.
Баъзан бошларини кўтарадилар - ёстиқ қўйишади. Агар бош орқага ташланмаса, тил албатта чўкиб кетади ва ҳаво йўлларига ҳаво кирмайди.

2. Беморнинг оғзига пуфлаганда бурунни ёпишни унутиш.
Агар бурун очиқ бўлса, у орқали ҳаво шунчаки чиқиб кетади.

3. Беморнинг оғзини оғиз билан маҳкам ёпманг.
Ҳаво фақат оғизнинг ён томонларига ўтиб кетади.Натижада кўпроқ куч сарфлашга мажбур бўласиз ва самарадорлик пасаяди.

4. Жуда кўп ва тўсатдан пуфлаш.
Агарда сиз кескин ва кўп ҳаво берсангиз ҳавонинг бир қисми беморнинг ошқозонига ўтади ва қусиш бошланиши мумкин.

5. Ҳаракатлар самара бўлганича такрорланг бу вақтда чарчадим ва бошқа баҳоналар ўтмайди.

👉@markazham
каналига аъзо бўлинг!
👍4❤2👏1
№ 777 буйруқ 25.12.2017.zip
9.3 MB
ЎзР ССВ 25.12.2017 йил 777 сон буйрук Ўзбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида юритиладиган тиббий хисоб хужжатларни тасдиклаш хакида

👉@markazham
каналига аъзо бўлинг!
Forwarded from SSV matbuot kotibi
🔴🟦🟦🟦

❓Патронаж доя штати: Тиббий амалиётда қандай натижа бермоқда?

✅ Бўлажак оналарнинг соғлом турмуш тарзига амал қилиши ўта муҳим. Аммо илгари бу ҳақда ҳомиладор аёлларга етарли маълумот берилмаган. Онадан болага ўтадиган баъзи инфекциялар, касалликлар тўғрисида опа-сингилларимиз билмаган.


🍼 Кўкрак сутининг аҳамиятини яхши англамаган оилаларда чақалоқларни сунъий озиқлантириш ҳолатлари ортгани ҳам сир эмас. Бу ҳам болалар ўртасида турли хасталиклар кўпайишида бош омиллардан бири бўлиб хизмат қиляпти.

📌 Президентимиз ташаббуси билан бирламчи бўғинда 8500 нафар доя ҳамшираси штати жорий этилиб, улар тиббий бригада таркибига киритилиши ҳомиладор аёлларни скрининг текширувларига йўналтириш, тиббий назорат қилиш, соғлом фарзандлар дунёга келиши, чақалоқларни туғуруқдан кейин соғлом парваришлаш борасида ижобий натижалар учун асос бўлмоқда.

📍 Ушбу янги механизмни йўлга қўйиш учун аввало, Туркия, Беларусь, Германия ва Литва тажрибаси ўрганилди ва патронаж доялар амалга ошириши лозим бўлган функционал вазифалар белгиланди.
👩🏻‍🏫 Кейинги босқич эса ушбу мутахассисларни тайёрлаш, уларни керакли билим ва кўникмалар билан бойитишга қаратилди. Хусусан, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида “Соғлом оилани шакллантириш” мавзусида ўқув дастурлари шакллантирилиб, малака ошириш курслари ташкил қилинди. Бу жараёнга ҳорижлик профессор-ўқитувчилар жалб этилгани машғулотлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилди.

➡️ Халқаро тажрибада “каскад” усули ёрдамида миллий тренерлар тайёрлаш тажрибаси мавжуд. Бунинг юқори натижадорлиги амалиётда ҳам ўз тасдиғини топган. Шуни ҳисобга олган ҳолда, 46 нафар тажрибали педагог учун чет эллик экспертлар томонидан махсус машғулотлар ўтказилди.

Ўқишни муваффақиятли тугатганларга “Халқаро стандартлар асосида тайёрланган маҳаллий тренер” сертификати берилиб, улар, ўз навбатида, жойларда бошқа дояларни ўқитишни давом эттирди.

🟢 Ушбу уникал касб эгаларини рағбатлантириш мақсадида юртимизда илк бор тўрт босқичдан иборат “Патронаж доя – аёл саломатлиги таянчи” кўрик-танлови ташкил этилди. Унга кўра, бир ой давомида маҳаллалар кесимида 8 минг нафардан зиёд, туманлар кесимида 2000 нафар, вилоятлар кесимида 200 нафардан ортиқ ва республика босқичида патронаж доялар 14 та номинация бўйича беллашди ва ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.


🔬 Айни пайтда доялар томонидан фарзанд кўришга мутлақ ёки нисбий монелиги бўлган ва ҳомиладорлиги асорат билан кечаётган опа-сингилларимиз бирламчи тизимдаги “Аёллар маслаҳатхонаси”да туғуруқ комплекслари шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, кундалик режа асосида уларни соғломлаштириш чоралари кўрилмоқда.

🩺 Шунингдек, патронаж дояси ўз участкасидаги ҳар бир ҳомиладор аёлнинг уйига кириб бориб, амбулатор ва стационар шароитдаги текширув ва даволаш жараёнларини назоратга олиб, шахсан кузатиб боряпти.

📝 Ҳар бир доя ўзининг “Муваффақиятлар архиви”ни яратаяпти, яъни унинг кўмаги билан саломатлиги яхшиланган, ҳатто ўлимдан сақлаб қолинган аёллар ҳақида батафсил ёзиб боради. Шунингдек, уйма-уй юрган ҳолда “Муаммоли ҳомиладорлар рўйхати” шакллантирилиб, шифокорлар ёрдамида бундай аёллар саломатлиги тикланмоқда.

📊 Уларнинг фаолияти натижасида йил бошидан бери 32 минг нафардан ортиқ аҳволи оғир бўлган аёллар аниқланиб, доимий парвариш эвазига ҳолати яхшиланишига эришилди.

🔎 Доялар ҳомиладорлик аниқлангандан бошлаб, ҳам она, ҳам гўдак саломатлигининг ҳимоячиси сифатида аёлнинг тиббий текширувлардан ўтиши, туғуруқ комплексига боришини назоратга олиб, фарзандли бўлгач, чилла даврида 42 кун уларнинг соғлигини кузатиб боради ва шундан сўнг патронаж ҳамширасига топширади.

‼️ Бир сўз билан айтганда, тиббий бригада таркибида патронаж доя фаолияти йўлга қўйилиши мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлиги давлат сиёсати даражасига кўтарилганининг яна бир яққол тасдиғидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15❤1
Хамширалик ишига оид савол ва жавоблар

1. Савол: Хукна килишда нима учун Бемор чап тарафига ёткизидади?
✅Жавоб:Анатомик жихатидан ичаклар ошқозондан ўнг тарафидан бошланиб чап тарафдан якунланади.Якунлаган қисми орқа пешобга туғрилиги учун.

2. Савол: Огир кон кетганда кон босим тушган пульс тезлашган беморни боши тепарок ёткиздириладими ёки пастрок?
✅Жавоб:Беморни оғир қон кетганда пульс пасаяди мияга қон етиб бориши секинлашади.Юрак мияга қонни етказиб бериши учун икки баробар ўз иш фаолиятини оширади.Шунинг учун беморни боши пастроқ ётқиздирса мияга қон етказдириб беришга кўмаклашамиз.

3. Савол: Бемор култик сохасида огир жарохат олганда томир кесилган .Томирни жарохатлар тикишган лекин бармокларда пульс аникланмайди,бунинг сабаби?
✅Жавоб:Йўқотилган вақт купроқ булганлиги учун беморни артерия қон томирларида тромблар қон лахталаниб қотиб қолган артерия қон томирига қон ўтмаган бармоқ учида пульс аниқланмаган. Чораси- тикилган томирни тозалаб ташланади ва пульс қайта тикланади.

4. Савол: Нима учун хукна килишда беморни оёклари коринга тортиб буклаб ёткизилади?
✅Жавоб: Бемор оёқлари буклаб тортилганда ичаклар рефлекси бўшашади ва ичакдаги хуқнани қабул қилиши,чиқариши, ич келиши, газ келиши хам осонлашади.

5. Савол: Куйиш даражасини % ни аниклаш учун нечилик ракамлардан фойдаланилади?
✅Жавоб:9 ва 18 рақамларидан куйиш фоизи % чиқарилади.

6. Савол: Тугрукдан кейин адреналин килганда хусусияти нимада?
✅Жавоб:Адреналин бачадонни қисқартиришга ёрдам беради.

7. Савол: 80 кг беморга канча инсулин юборилади?
✅Жавоб:80 тб

8. Савол: Беморга инфузия куйишда меъёрга эътибор бериб турилади.Меъёридан ошириб юборилса танадаги сув баланси ошиб кетади. Беморнинг ахволи огирлашиб колишига олиб боради.Танадаги сув баланси ошиши беморнинг кайси аъзосига хавф тугдиради?
✅Жавоб: Беморга инфузия қуйиш жараёнида беморнинг танасидаги сув миқдори ошиб кетиш ўпка ишлаш жараёнини тўхтатади.Бемор нафас ололмай қолади.

9. Савол: Юрак нимани хисобига ишлайди ?
✅Жавоб:Импульс берилишига ишлайди.

10. Савол: Юракдаги товуш юракнинг кайси сохасидан чикади?
✅Жавоб:Юрак товуши клапанлар очилиб ёпилишидан чиқади.

@markazham
каналига аъзо бўлинг
👍22❤1
Савол ва жавоб

1. Савол: Температур ва Эксператор Нафас кисиши хакида тушунча.
✅Жавоб:Инсператор бу нафас олишга кийналишдир. Бу холат юрак касалликларида купрок кузатилади.
Эксператор бу нафас чикаришнинг кийинлашуви бунда бронхолалар ва кичик бронхларнинг сикилиши натижасида пайда булади. Бу холатбронхал астмада ёки упканинг тукималари эластиклигини йукотганда содир булади.

2. Савол: ЭКГ чизиклари неча киррадан иборат?
✅Жавоб: 5 киррадан

3. Савол: Дрриларни зисобга олиш бу‌йича хисоб китоб хужжатларини юритш.✅Жавоб:ССВнинг 363 буйруги буйича бош ва катта хамширалар томонидан ишлатилади, кирим кизил рангда, булим ва кабинетга берилган дори дармонлар кайд этилади. Кабинетлар ва булимларда беморларга дорини таркатиш ССВ ва Адлия вазирлиги томонидан тасдикланган 639 сонли тартиб буйича амалга оширилади.

4. Савол: ЭКГ да юрак секин уриши кайт этилди.Хулоса кандай аталади?
✅Жавоб: Брадикардия

5. Савол: Бронза касаллиги ёки Т. Аддисон касаллиги хам дейилади бу ?
✅Жавоб:Буюрак усти бези пустлок каватининг яллигланиши.(усма,сил,захм,
амлоидоз) ва бошкалар сабаб булади.

6. Савол: Ку‌з босимини у‌лчаш.
✅Жавоб:Маклаков танометр колоргол краскаси ёрдамида утказилади ва бесконтактный танометр ёрдамида улчанади. Нормада 10-21 мм симоб устунигача

7. Савол: ЭКГ - кора кистиргич кайси жойга кистирилади?
✅Жавоб- унг оёкка

8. Савол: Захарланиш турлари ва биринчи ёрдам?
✅Жавоб:Овкатдан, кислотадан, ис газидан, илон ва хашоратлардан, кузикориндан       захарланиш.  Захарланиш турига караб 1чи ёрдам курсатилади.

9. Савол: ЭКГ - кизил кистиргич кайси жойга кистирилади?
✅Жавоб: Унг кулга

10. Савол:ЭКГ - сарик кистиргич кайси жойга ва яшил кистиргич кайси жойга кистирилади?
✅Жавоб: чап кулга|Чап оёкка


👉@markazham
каналига аъзо бўлинг!
👍15
" Касаллик қогози" ни очишда ку‌пчилик "МКБ- 10 " буйича касаллик кодини ку‌йишда қийналмокда . Шуни инобатга олиб ку‌п учрайдиган касаллик кодини сақлаб куйинг.

А15.0 - Сил касаллиги
Б15 - Гепатит А
Б16 - Гепатит Б
Б17 - Гепатит C
Б77.0 - Аскардиоз
Э01.0 - Эндемик буқоқ
Э03.9 - Гипотиреоз
Э05.0 - Тиреотаксикоз
Э10.9 - Қандли диабет 1 тур
Э11.9 - Қандли диабет 2 тур
Э32.0 - Тимомегалия
Э45.0 - Гипотрофия
Э55.9 - Рахит
Г40.9 - Эпилепция
Г43.  - Мигрень
Г54.0 - Радикулит
Г80.2 - ДСП
Г58.0 - М.невралгия
Ҳ50.1 - Ғилайлик
Ҳ52.1 - Миопия
Ҳ40.1 - Глоукома
Ҳ25.0 - Карлик катарактаси
Ҳ65.2 - Суротит
И01 - Ревматик кардит
И09.8 - Сурункали ревматизим
И11.0 - Гипертания касал
И20 - Стенокардия
И21.9 - Уткир миокард инфакти
И25.9 - Сур. Юрак ишемик касалиги
И60.9 - ОНМК
И67.2 - Атеросклероз
Ж20 - Ўткир бронхит
Ж32.1 - Сурункали фронтал синусит
Ж35.0 - Ури тонзилит
Ж40 - Ўткир ёки сурункали деб белгиланмаган бронхит
Ж41.0 - Оддий сурункали бронхит
С050 - Мия чайқалиши
М05.3 - ревматоид артритда
Н11.1 - Сурункали обструктив пиелонефрит
Н18 - Сурункали буйрак етишмовчилиги
Н18.0 - Буйрак шикастланишининг терминал босқичи
Н18.8 - Сурункали буйрак етишмовчилигининг бошқа
кўринишлари
Н18.9 Аниқланмаган сурункали буйрак етишмовчилиги
Н19 - Аниқланмаган буйрак етишмовчилиги
Н39.0 - Сийдик чиқариш йўллари инфекцияси, аниқланмаган
Н60.0 - Сут бези солитар кистаси
Н99.2 - Операциядан кейинги вагинал битишмалар
М42 - Умуртқа поғонаси остеохондрози
М54.1 - радикулит
О20 - Ҳомиладорликни дастлабки босқичларида қон кетиши.
О20.0 - Хавфли аборт
О15.2 Туғилиш давридаги эклампси
З32.0 - Тасдиқланмаган ҳомиладорлик
З32.1 - Тасдиқланган ҳомиладорлик.

👉@markazham
каналига аъзо бўлинг!
👍13❤2
Forwarded from SSV matbuot kotibi
🔴 ✏️✏️✏️✏️

❗️ССВ: Юртимизда номаълум хавфли вирус қайд этилгани йўқ!

🖥 Ижтимоий тармоқларда Тошкентда хавфли вирус тарқалаётгани ва касаллик кўпроқ болаларга таъсир қилиб, уларда пневмонияни келтириб чиқараётганига доир хабарлар тарқалмоқда. Хўш, бу қанчалик асосли?

➡️ ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабековдан ушбу саволга жавоб олди.

💬 — Ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган респиратор касалликлар мавсумий характерга эга, — дейди мутахассис. — Куз-қиш даврида уларнинг кўтарилиши кузатилади ва бундан зинҳор хавотирга тушиш керак эмас.


🌦 Масалан, бир неча ҳафта олдин юртимизда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши қайд этилди. Бундай шароитда кўпчилик хоналардаги иссиқликни мўътадил сақлаб туриш учун эшик-деразалар, тирқишларни зичлаб ёпгани табиий ҳол. Оқибатда хонадонлар ва ёпиқ бино-иншоотларда ҳаво алмашинуви камайиши ҳисобига атмосферада вируслар концентрацияси ошиши кузатилди.

🩺 Одатда ўткир респиратор касалликлар бир неча клиник белгилар билан намоён бўлади. Дастлаб бурун шиллиқ қаватида қичишиш, кейинчалик ҳид билиш қобилияти қисман пасайиши, аксириш, бурун оқиши кузатилади.

🔎 Навбатдаги босқичда томоқда ачишиш, қуриш, оғриқ, овоз бўғилиши ва қуруқ йўтал пайдо бўлиши мумкин. Касалликдан тузалиш босқичида эса балғам кўчиши, хасталикнинг юмшаши, йўтал чоғида оғриқлар пасайиши сингари ҳолатлар қайд этилади.

⏩ Бу каби патологияларни келтириб чиқарадиган омиллар кўп. Грипп вируси, парагрипп, риновирус, аденовирус, коронавирус шулар жумласидандир.

‼️ “Янги вируслар пайдо бўлди” деган хабарларга келсак, мана, ҳозиргача дунёда коронавируснинг 45 мингга яқин мутациялари юзага келди ва ҳамон бу жараён тўхтагани йўқ. Бироқ ўтган даврда улардан фақат 10-15 таси касаллик чақирди, холос. Шу маънода, мутациялардан ваҳима ясаш керак эмас.


✅ Ҳозир кузатилаётган ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиш жараёнини эса табиий ҳолат, деб қабул қилиш зарур.

🔬 Шу ўринда юртдошларимизга Ўзбекистон ҳудудида қайси вируслар айланиб юрганини кузатиб борувчи мониторинг тизими йўлга қўйилгани, тегишли лабораторияларда беморлардан олинган вирус намуналари доимий равишда текширилиб, таҳлил қилиб борилишини эслатиб ўтмоқчиман.

📌 Шунга асосланиб айтишим мумкинки, бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида тиббиёт учун нотаниш ва номаълум бўлган вируслар айланиб юриши қайд этилгани йўқ. Балки аниқланаётган касалликларнинг аксарияти мавсумий респиратор хасталиклардир.


🟢 Бунинг олдини олиш ва эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш учун беморлар жамоат жойларига чиқишдан, одамлар билан мулоқотдан имкон қадар ўзларини чеклашлари, ижтимоий масофа сақлашлари, айниқса беморлар ва уларнинг парвариши билан шуғулланаётган шахслар тиббий ниқобда бўлишлари тавсия этилади. Хасталик белгилари кузатилган юртдошларимиз эса шифокорга мурожаат қилиб, даво муолажаларини бошлашлари мақсадга мувофиқдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9