Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази®
11K subscribers
1.34K photos
231 videos
37 files
745 links
Hujjat qabul qilish bo`yicha Tel ☎️ 902154731

1 ойлик ўқиш 1.129.468 сўм
1,5 ойлик ўқиш 1.678.452 сўм
2 ойлик ўқиш 2.227.436 сўм
3 ойлик ўқиш 3.325.404 сўм
4 ойлик ўқиш 4.423.372 сўм
Download Telegram
1-09/I guruh Massaj hamshirasi 216 soat
(17.09.2024-06.11.2024)
2-09/I guruh Massaj hamshirasi 216 soat
(17.09.2024-06.11.2024)
3-09/I guruh Rentgen laboranti 216 soat
(17.09.2024-06.11.2024)
4-09/I guruh Rentgen laboranti 216 soat
(17.09.2024-06.11.2024)
5-09/I guruh Funksional diagnostika hamshirasi 216 soat
(17.09.2024-06.11.2024)
6-09/I guruh Fizioterapiya hamshirasi 216 soat
(17.09.2024-06.11.2024)
7-09/I guruh Fizioterapiya hamshirasi 216 soat
(17.09.2024-06.11.2024)
8-09/I guruh Sterilizatsiya hamshirasi 216 soat
(17.09.2024-06.11.2024)
9-09/I guruh Anestezist(ka) 216 soat
(17.09.2024-06.11.2024)


1 -2-3   imtixondan o`tgan  tinglovchilar  sertifikatilar tayyor bo'ldi.

✍️Sertifikatni 21-Noyabrdan kelib olib ketishingiz mumkin.
🕘Ish vaqtimiz   9:00dan 16:00 gacha
🍔Tushlik vaqti 13:00 dan 14:00 gacha
🔈Sertifikatni olib ketish muddati ko'rsatilgan sanadan boshlab shanba va yaksanba kunidan tashqari 10 kun ichida.
🔈Sertifikatni olish uchun tinglovchida  o'zi  bilan  beyjik va 🎫 pasporti asli bo'lishi shart.
❌Shanba va yakshanba kuni sertifikat taqdim etilmaydi.
❌ Sertifikatni  tinglovchining  o'zi qo'l  q'oyib  olib ketadi. ( Ota-onasi, xo'jaynisi, aka- opasi va boshqalarga berilmaydi ).
Markaz Rasmiy telegram kanali👉https://t.me/markazham
👍9🔥1
Сунъий нафас олишни амалга оширишда энг кўп учрайдиган 5 та хатолик.

1. Беморнинг бошини орқага ташланмаслиги.
Баъзан бошларини кўтарадилар - ёстиқ қўйишади. Агар бош орқага ташланмаса, тил албатта чўкиб кетади ва ҳаво йўлларига ҳаво кирмайди.

2. Беморнинг оғзига пуфлаганда бурунни ёпишни унутиш.
Агар бурун очиқ бўлса, у орқали ҳаво шунчаки чиқиб кетади.

3. Беморнинг оғзини оғиз билан маҳкам ёпманг.
Ҳаво фақат оғизнинг ён томонларига ўтиб кетади.Натижада кўпроқ куч сарфлашга мажбур бўласиз ва самарадорлик пасаяди.

4. Жуда кўп ва тўсатдан пуфлаш.
Агарда сиз кескин ва кўп ҳаво берсангиз ҳавонинг бир қисми беморнинг ошқозонига ўтади ва қусиш бошланиши мумкин.

5. Ҳаракатлар самара бўлганича такрорланг бу вақтда чарчадим ва бошқа баҳоналар ўтмайди.

👉@markazham
каналига аъзо бўлинг!
👍4❤2👏1
№ 777 буйруқ 25.12.2017.zip
9.3 MB
ЎзР ССВ 25.12.2017 йил 777 сон буйрук Ўзбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида юритиладиган тиббий хисоб хужжатларни тасдиклаш хакида

👉@markazham
каналига аъзо бўлинг!
Forwarded from SSV matbuot kotibi
🔴🟦🟦🟦

❓Патронаж доя штати: Тиббий амалиётда қандай натижа бермоқда?

✅ Бўлажак оналарнинг соғлом турмуш тарзига амал қилиши ўта муҳим. Аммо илгари бу ҳақда ҳомиладор аёлларга етарли маълумот берилмаган. Онадан болага ўтадиган баъзи инфекциялар, касалликлар тўғрисида опа-сингилларимиз билмаган.


🍼 Кўкрак сутининг аҳамиятини яхши англамаган оилаларда чақалоқларни сунъий озиқлантириш ҳолатлари ортгани ҳам сир эмас. Бу ҳам болалар ўртасида турли хасталиклар кўпайишида бош омиллардан бири бўлиб хизмат қиляпти.

📌 Президентимиз ташаббуси билан бирламчи бўғинда 8500 нафар доя ҳамшираси штати жорий этилиб, улар тиббий бригада таркибига киритилиши ҳомиладор аёлларни скрининг текширувларига йўналтириш, тиббий назорат қилиш, соғлом фарзандлар дунёга келиши, чақалоқларни туғуруқдан кейин соғлом парваришлаш борасида ижобий натижалар учун асос бўлмоқда.

📍 Ушбу янги механизмни йўлга қўйиш учун аввало, Туркия, Беларусь, Германия ва Литва тажрибаси ўрганилди ва патронаж доялар амалга ошириши лозим бўлган функционал вазифалар белгиланди.
👩🏻‍🏫 Кейинги босқич эса ушбу мутахассисларни тайёрлаш, уларни керакли билим ва кўникмалар билан бойитишга қаратилди. Хусусан, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида “Соғлом оилани шакллантириш” мавзусида ўқув дастурлари шакллантирилиб, малака ошириш курслари ташкил қилинди. Бу жараёнга ҳорижлик профессор-ўқитувчилар жалб этилгани машғулотлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилди.

➡️ Халқаро тажрибада “каскад” усули ёрдамида миллий тренерлар тайёрлаш тажрибаси мавжуд. Бунинг юқори натижадорлиги амалиётда ҳам ўз тасдиғини топган. Шуни ҳисобга олган ҳолда, 46 нафар тажрибали педагог учун чет эллик экспертлар томонидан махсус машғулотлар ўтказилди.

Ўқишни муваффақиятли тугатганларга “Халқаро стандартлар асосида тайёрланган маҳаллий тренер” сертификати берилиб, улар, ўз навбатида, жойларда бошқа дояларни ўқитишни давом эттирди.

🟢 Ушбу уникал касб эгаларини рағбатлантириш мақсадида юртимизда илк бор тўрт босқичдан иборат “Патронаж доя – аёл саломатлиги таянчи” кўрик-танлови ташкил этилди. Унга кўра, бир ой давомида маҳаллалар кесимида 8 минг нафардан зиёд, туманлар кесимида 2000 нафар, вилоятлар кесимида 200 нафардан ортиқ ва республика босқичида патронаж доялар 14 та номинация бўйича беллашди ва ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.


🔬 Айни пайтда доялар томонидан фарзанд кўришга мутлақ ёки нисбий монелиги бўлган ва ҳомиладорлиги асорат билан кечаётган опа-сингилларимиз бирламчи тизимдаги “Аёллар маслаҳатхонаси”да туғуруқ комплекслари шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, кундалик режа асосида уларни соғломлаштириш чоралари кўрилмоқда.

🩺 Шунингдек, патронаж дояси ўз участкасидаги ҳар бир ҳомиладор аёлнинг уйига кириб бориб, амбулатор ва стационар шароитдаги текширув ва даволаш жараёнларини назоратга олиб, шахсан кузатиб боряпти.

📝 Ҳар бир доя ўзининг “Муваффақиятлар архиви”ни яратаяпти, яъни унинг кўмаги билан саломатлиги яхшиланган, ҳатто ўлимдан сақлаб қолинган аёллар ҳақида батафсил ёзиб боради. Шунингдек, уйма-уй юрган ҳолда “Муаммоли ҳомиладорлар рўйхати” шакллантирилиб, шифокорлар ёрдамида бундай аёллар саломатлиги тикланмоқда.

📊 Уларнинг фаолияти натижасида йил бошидан бери 32 минг нафардан ортиқ аҳволи оғир бўлган аёллар аниқланиб, доимий парвариш эвазига ҳолати яхшиланишига эришилди.

🔎 Доялар ҳомиладорлик аниқлангандан бошлаб, ҳам она, ҳам гўдак саломатлигининг ҳимоячиси сифатида аёлнинг тиббий текширувлардан ўтиши, туғуруқ комплексига боришини назоратга олиб, фарзандли бўлгач, чилла даврида 42 кун уларнинг соғлигини кузатиб боради ва шундан сўнг патронаж ҳамширасига топширади.

‼️ Бир сўз билан айтганда, тиббий бригада таркибида патронаж доя фаолияти йўлга қўйилиши мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлиги давлат сиёсати даражасига кўтарилганининг яна бир яққол тасдиғидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15❤1
Хамширалик ишига оид савол ва жавоблар

1. Савол: Хукна килишда нима учун Бемор чап тарафига ёткизидади?
✅Жавоб:Анатомик жихатидан ичаклар ошқозондан ўнг тарафидан бошланиб чап тарафдан якунланади.Якунлаган қисми орқа пешобга туғрилиги учун.

2. Савол: Огир кон кетганда кон босим тушган пульс тезлашган беморни боши тепарок ёткиздириладими ёки пастрок?
✅Жавоб:Беморни оғир қон кетганда пульс пасаяди мияга қон етиб бориши секинлашади.Юрак мияга қонни етказиб бериши учун икки баробар ўз иш фаолиятини оширади.Шунинг учун беморни боши пастроқ ётқиздирса мияга қон етказдириб беришга кўмаклашамиз.

3. Савол: Бемор култик сохасида огир жарохат олганда томир кесилган .Томирни жарохатлар тикишган лекин бармокларда пульс аникланмайди,бунинг сабаби?
✅Жавоб:Йўқотилган вақт купроқ булганлиги учун беморни артерия қон томирларида тромблар қон лахталаниб қотиб қолган артерия қон томирига қон ўтмаган бармоқ учида пульс аниқланмаган. Чораси- тикилган томирни тозалаб ташланади ва пульс қайта тикланади.

4. Савол: Нима учун хукна килишда беморни оёклари коринга тортиб буклаб ёткизилади?
✅Жавоб: Бемор оёқлари буклаб тортилганда ичаклар рефлекси бўшашади ва ичакдаги хуқнани қабул қилиши,чиқариши, ич келиши, газ келиши хам осонлашади.

5. Савол: Куйиш даражасини % ни аниклаш учун нечилик ракамлардан фойдаланилади?
✅Жавоб:9 ва 18 рақамларидан куйиш фоизи % чиқарилади.

6. Савол: Тугрукдан кейин адреналин килганда хусусияти нимада?
✅Жавоб:Адреналин бачадонни қисқартиришга ёрдам беради.

7. Савол: 80 кг беморга канча инсулин юборилади?
✅Жавоб:80 тб

8. Савол: Беморга инфузия куйишда меъёрга эътибор бериб турилади.Меъёридан ошириб юборилса танадаги сув баланси ошиб кетади. Беморнинг ахволи огирлашиб колишига олиб боради.Танадаги сув баланси ошиши беморнинг кайси аъзосига хавф тугдиради?
✅Жавоб: Беморга инфузия қуйиш жараёнида беморнинг танасидаги сув миқдори ошиб кетиш ўпка ишлаш жараёнини тўхтатади.Бемор нафас ололмай қолади.

9. Савол: Юрак нимани хисобига ишлайди ?
✅Жавоб:Импульс берилишига ишлайди.

10. Савол: Юракдаги товуш юракнинг кайси сохасидан чикади?
✅Жавоб:Юрак товуши клапанлар очилиб ёпилишидан чиқади.

@markazham
каналига аъзо бўлинг
👍22❤1
Савол ва жавоб

1. Савол: Температур ва Эксператор Нафас кисиши хакида тушунча.
✅Жавоб:Инсператор бу нафас олишга кийналишдир. Бу холат юрак касалликларида купрок кузатилади.
Эксператор бу нафас чикаришнинг кийинлашуви бунда бронхолалар ва кичик бронхларнинг сикилиши натижасида пайда булади. Бу холатбронхал астмада ёки упканинг тукималари эластиклигини йукотганда содир булади.

2. Савол: ЭКГ чизиклари неча киррадан иборат?
✅Жавоб: 5 киррадан

3. Савол: Дрриларни зисобга олиш бу‌йича хисоб китоб хужжатларини юритш.✅Жавоб:ССВнинг 363 буйруги буйича бош ва катта хамширалар томонидан ишлатилади, кирим кизил рангда, булим ва кабинетга берилган дори дармонлар кайд этилади. Кабинетлар ва булимларда беморларга дорини таркатиш ССВ ва Адлия вазирлиги томонидан тасдикланган 639 сонли тартиб буйича амалга оширилади.

4. Савол: ЭКГ да юрак секин уриши кайт этилди.Хулоса кандай аталади?
✅Жавоб: Брадикардия

5. Савол: Бронза касаллиги ёки Т. Аддисон касаллиги хам дейилади бу ?
✅Жавоб:Буюрак усти бези пустлок каватининг яллигланиши.(усма,сил,захм,
амлоидоз) ва бошкалар сабаб булади.

6. Савол: Ку‌з босимини у‌лчаш.
✅Жавоб:Маклаков танометр колоргол краскаси ёрдамида утказилади ва бесконтактный танометр ёрдамида улчанади. Нормада 10-21 мм симоб устунигача

7. Савол: ЭКГ - кора кистиргич кайси жойга кистирилади?
✅Жавоб- унг оёкка

8. Савол: Захарланиш турлари ва биринчи ёрдам?
✅Жавоб:Овкатдан, кислотадан, ис газидан, илон ва хашоратлардан, кузикориндан       захарланиш.  Захарланиш турига караб 1чи ёрдам курсатилади.

9. Савол: ЭКГ - кизил кистиргич кайси жойга кистирилади?
✅Жавоб: Унг кулга

10. Савол:ЭКГ - сарик кистиргич кайси жойга ва яшил кистиргич кайси жойга кистирилади?
✅Жавоб: чап кулга|Чап оёкка


👉@markazham
каналига аъзо бўлинг!
👍15
" Касаллик қогози" ни очишда ку‌пчилик "МКБ- 10 " буйича касаллик кодини ку‌йишда қийналмокда . Шуни инобатга олиб ку‌п учрайдиган касаллик кодини сақлаб куйинг.

А15.0 - Сил касаллиги
Б15 - Гепатит А
Б16 - Гепатит Б
Б17 - Гепатит C
Б77.0 - Аскардиоз
Э01.0 - Эндемик буқоқ
Э03.9 - Гипотиреоз
Э05.0 - Тиреотаксикоз
Э10.9 - Қандли диабет 1 тур
Э11.9 - Қандли диабет 2 тур
Э32.0 - Тимомегалия
Э45.0 - Гипотрофия
Э55.9 - Рахит
Г40.9 - Эпилепция
Г43.  - Мигрень
Г54.0 - Радикулит
Г80.2 - ДСП
Г58.0 - М.невралгия
Ҳ50.1 - Ғилайлик
Ҳ52.1 - Миопия
Ҳ40.1 - Глоукома
Ҳ25.0 - Карлик катарактаси
Ҳ65.2 - Суротит
И01 - Ревматик кардит
И09.8 - Сурункали ревматизим
И11.0 - Гипертания касал
И20 - Стенокардия
И21.9 - Уткир миокард инфакти
И25.9 - Сур. Юрак ишемик касалиги
И60.9 - ОНМК
И67.2 - Атеросклероз
Ж20 - Ўткир бронхит
Ж32.1 - Сурункали фронтал синусит
Ж35.0 - Ури тонзилит
Ж40 - Ўткир ёки сурункали деб белгиланмаган бронхит
Ж41.0 - Оддий сурункали бронхит
С050 - Мия чайқалиши
М05.3 - ревматоид артритда
Н11.1 - Сурункали обструктив пиелонефрит
Н18 - Сурункали буйрак етишмовчилиги
Н18.0 - Буйрак шикастланишининг терминал босқичи
Н18.8 - Сурункали буйрак етишмовчилигининг бошқа
кўринишлари
Н18.9 Аниқланмаган сурункали буйрак етишмовчилиги
Н19 - Аниқланмаган буйрак етишмовчилиги
Н39.0 - Сийдик чиқариш йўллари инфекцияси, аниқланмаган
Н60.0 - Сут бези солитар кистаси
Н99.2 - Операциядан кейинги вагинал битишмалар
М42 - Умуртқа поғонаси остеохондрози
М54.1 - радикулит
О20 - Ҳомиладорликни дастлабки босқичларида қон кетиши.
О20.0 - Хавфли аборт
О15.2 Туғилиш давридаги эклампси
З32.0 - Тасдиқланмаган ҳомиладорлик
З32.1 - Тасдиқланган ҳомиладорлик.

👉@markazham
каналига аъзо бўлинг!
👍13❤2
Forwarded from SSV matbuot kotibi
🔴 ✏️✏️✏️✏️

❗️ССВ: Юртимизда номаълум хавфли вирус қайд этилгани йўқ!

🖥 Ижтимоий тармоқларда Тошкентда хавфли вирус тарқалаётгани ва касаллик кўпроқ болаларга таъсир қилиб, уларда пневмонияни келтириб чиқараётганига доир хабарлар тарқалмоқда. Хўш, бу қанчалик асосли?

➡️ ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабековдан ушбу саволга жавоб олди.

💬 — Ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган респиратор касалликлар мавсумий характерга эга, — дейди мутахассис. — Куз-қиш даврида уларнинг кўтарилиши кузатилади ва бундан зинҳор хавотирга тушиш керак эмас.


🌦 Масалан, бир неча ҳафта олдин юртимизда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши қайд этилди. Бундай шароитда кўпчилик хоналардаги иссиқликни мўътадил сақлаб туриш учун эшик-деразалар, тирқишларни зичлаб ёпгани табиий ҳол. Оқибатда хонадонлар ва ёпиқ бино-иншоотларда ҳаво алмашинуви камайиши ҳисобига атмосферада вируслар концентрацияси ошиши кузатилди.

🩺 Одатда ўткир респиратор касалликлар бир неча клиник белгилар билан намоён бўлади. Дастлаб бурун шиллиқ қаватида қичишиш, кейинчалик ҳид билиш қобилияти қисман пасайиши, аксириш, бурун оқиши кузатилади.

🔎 Навбатдаги босқичда томоқда ачишиш, қуриш, оғриқ, овоз бўғилиши ва қуруқ йўтал пайдо бўлиши мумкин. Касалликдан тузалиш босқичида эса балғам кўчиши, хасталикнинг юмшаши, йўтал чоғида оғриқлар пасайиши сингари ҳолатлар қайд этилади.

⏩ Бу каби патологияларни келтириб чиқарадиган омиллар кўп. Грипп вируси, парагрипп, риновирус, аденовирус, коронавирус шулар жумласидандир.

‼️ “Янги вируслар пайдо бўлди” деган хабарларга келсак, мана, ҳозиргача дунёда коронавируснинг 45 мингга яқин мутациялари юзага келди ва ҳамон бу жараён тўхтагани йўқ. Бироқ ўтган даврда улардан фақат 10-15 таси касаллик чақирди, холос. Шу маънода, мутациялардан ваҳима ясаш керак эмас.


✅ Ҳозир кузатилаётган ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиш жараёнини эса табиий ҳолат, деб қабул қилиш зарур.

🔬 Шу ўринда юртдошларимизга Ўзбекистон ҳудудида қайси вируслар айланиб юрганини кузатиб борувчи мониторинг тизими йўлга қўйилгани, тегишли лабораторияларда беморлардан олинган вирус намуналари доимий равишда текширилиб, таҳлил қилиб борилишини эслатиб ўтмоқчиман.

📌 Шунга асосланиб айтишим мумкинки, бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида тиббиёт учун нотаниш ва номаълум бўлган вируслар айланиб юриши қайд этилгани йўқ. Балки аниқланаётган касалликларнинг аксарияти мавсумий респиратор хасталиклардир.


🟢 Бунинг олдини олиш ва эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш учун беморлар жамоат жойларига чиқишдан, одамлар билан мулоқотдан имкон қадар ўзларини чеклашлари, ижтимоий масофа сақлашлари, айниқса беморлар ва уларнинг парвариши билан шуғулланаётган шахслар тиббий ниқобда бўлишлари тавсия этилади. Хасталик белгилари кузатилган юртдошларимиз эса шифокорга мурожаат қилиб, даво муолажаларини бошлашлари мақсадга мувофиқдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Бир марталик шприцлардан  фойдаланиш учун
«тери ичига» «мушак орасига»,«тери остига», .«венага» қулланиладиган игналар узунлиги, кесими ва тешик шакли билан фаркданади.
Игналар қатъий кўрсатма бўйича қўлланилади. Масалан, «мушак орасига» инъекция қилиш учун узунлиги 60 мм, кесими 0,8—1 мм га эга булган игна,
«венага» узунлиги 40 мм, кесими 0,8 мм,
«тери остига» узунлиги 20 мм, кесими 0,4—0,6 мм,
«тери ичига» узунлиги 15 мм, кесими 0,4 мм
булган игналардан фойдаланилади.

👉@markazham
каналига аъзо бўлинг!
👍10❤1
Гепатит [юн. hepar; hepatos – жигар] – жигар яллиғланиши билан кечадиган касалликлар гуруҳи. Инфекцион (вирусли гепатит A, В, С, Е, D) ёки ноинфекцион (масалан, овқатдан заҳарланиш) ҳамда бирламчи ва иккиламчи инфекцион гепатит бўлади. Бу касаллик бруцеллёз, безгак, захм ва бошқа(лар) инфекцион касалликлар, шунингдек, сурункали меъда-ичак касалликларида кузатилади. Маргимуш, заҳарли замбуруғлар, кампирчопон (гелиотроп), саноатда, қишлоқ хўжалиги ва рўзғорда ишлатиладиган заҳарлар (дихлофос, хлорофос, кабофос, алкоголли заҳарланиш ҳам гепатитга сабаб бўлиши мумкин. Алкоголизмда касаллик оғир ўтиб, жигар ириб кетиши (некроз) мумкин. Касаллик ўткир ва сурункали бўлади. Ўткир гепатитда кўз оқи ва бадан сарғаяди, жигар катталашади, жигар соҳасида оғирлик ва оғриқ пайдо бўлади, беморнинг кўнгли айниб, кусади, иштаҳаси йўқолади, оғзи тахир бўлади. Баъзан ҳомиладорлик токсикозларида ҳам ўткир гепатит рўй беради. Ўткир гепатит ўз вақтида даволанмаса, бемор парҳез қилмаса, жигарнинг махсус (паренхиматоз) тўқимаси бириктирувчи тўқима билан алмашинади (қ. Жигар циррози). Ўткир касаллик баъзан 2-3 ойга чўзилиб, сурункали гепатитга айланади. Касалликнинг бошланиш даврида беморнинг аҳволи деярли ўзгармайди, ҳатто ишлайверади, касаллик эса зўрая боради. Беморнинг кўз оқи ва бадани сарғайганда, ҳарорати меъёрий бўлса ҳам, ўринга ётқизиб, шифокор чақириш керак. Гепатит заҳарланиш оқибати бўлса, беморни дарҳол касалхонага жойлаштириш лозим. Гепатит бўлган бемор ётиши, жигар соҳасини иссиқ тутиши керак. Бемор овқатида осон ҳазм бўладиган карбонсув, оқсил ва витаминлар етарли, ёғ кам бўлиши зарур. Кўпроқ ҳўл мева, сабзавот шарбати, қанд-шакар, мураббо, асал, оқ нон, шунингдек, енгил ҳазм бўладиган овқатлар: ширгуруч, шовла, сут, қатиқ, пишлоқ ва творог буюрилади (сутли овқатлар ва, айниқса, творогда жигар ҳужайраларини емирилишдан сақпайдиган моддалар бор). Жигар фаолияти касалликдан кейин жуда секин аёлига келади. Сурункали Г. нинг олдини олиш учун бемор узоқ вақт (баъзан бир-икки йилгача) сабр-тоқат билан оилавий шифокор назоратида даволаниши, маълум тартиб (овқатланиш ва дам олишга риоя қилиши керак.

👉@markazham
каналига аъзо бўлинг!
👍11
Shok indeksi

Shok indeksi qanday topiladi.  Bemorni ahvolini baholashimiz uchun  shok indeksi xam kerak bo'ladi uni topish uchun bizga Arterial qon bosimini sistolik ko'rsatkichi va pulslar soni kerak bo'ladi. 

Masalan:
A/B (sistolik) =120
Pulslar soni=60 ta

Shok indeksini topish formulasi:

Puls soni
A/B (sistolik)

60/120=0,5 . 0,5 bu ko'rsatkich norma degani
SHokda bu ko'rsatkich 1 dan baland bo'ladi .

Ko'rsatkich kattalashgani sari bemor shokka qarab ketayotkanidan dalolat beradi

👉@markazham каналига аъзо бўлинг!
👍5
Вирусли гепатит – ўткир юқумли касаллик; жигар ҳужайраларининг зарарланиши, умумий интоксикация белгилари, тери ва шиллиқ қаватларнинг сарғайиши, пешобнинг тўқ сариқ ёки «пиво»га ўхшаш, нажаснинг оқимтир тусга (гилвата рангига) кириши, жигар, баъзан талоқнинг ҳам катталашиши билан ифодаланади. Вирусли гепатит деганда бир-бирига ўхшаш олти хил гепатит тушунилади, булар A, В, С, D, E, G вируслари қўзғатадиган касалликладир. Улар юқишига қараб оғиз орқали (A, Е) ва парентерал йўл билан юқадиган (В, С, D, G) хилларга ажратилади. А ва Е вирусли гептитларда вируслар беморнинг ахлати орқали ташқарига чиқади. Шу боис ахлат, сув, озиовқат маҳсулотлари, бемор фойдаланган буюм ва нарсалардан ифлосланиш жуда хавфли ҳисобланади. Парентерал йўл билан юқадиган вирусли гепатитлар шприц, игна ва бошқа(лар) тиббий асбоблани етарли зарарсизлантирмаслик оқибатида, шунингдек, қон ва қон препаратлари куйиш ҳамда турли тиббий муолажалар (гинекологик, стоматологик ва бошқа(лар)) вақтида юқиши мумкин. Вирусли гепатитлар даврий кечиши билан характерланади, унинг яширин, бошланғич, авж олган, орқага қайтиш ва соғайиш даврлари ажратилади. Касалликнинг яширин даври унинг турига қараб ҳар хил: А ва Е вирусли гепатитларда 7 кундан 60 кунгача, парентерал йўл билан юқадиган хиларида 2 ҳафтадан б ойгача, баъзан 1 йилгача давом этиши мумкин. Вирусли гепатитлар енгил, ўрта ва оғир, шунингдек, асоратсиз ва асоратли, ўткир, сурункали ҳамда вақт-вақти билан қайталаниб турадиган шаклларда кечади; баъзан аралаш хиллари ҳам кузатилади. Ҳомиладор аёллар ва болаларда касаллик оғирроқ кечади. Вирусли гепатит ланинг шакли-шамойили турлича: гриппга ўхшаш, диспептик, астеновегетатив, артралгик аломатлар, аралаш синдромлар билан ҳамда лтент (клиник белгисиз). Касаллик гриппга ўхшаб бошланганда бемор тўсатдан қалтирайди, эти увишади, боши оғрийди, ҳарорати кўтарилади, аъзойи бадани қақшайди, йўталади ва ҳ. к. Диспептик аломатлар билан бошланганида бемор кўнгли айниб қусади, меъда соҳасида бироз оғриқ бўлади, баъзан ичи кетади; унинг мдори қуриб, иштаҳаси пасаяди, ўнг қовурғаси остида оғриқ пайдо бўлади. Астеновегегатив аломатлар билан бошланганда беморнинг боши айланади, оғрийди, кўп терлайди, ўта инжиқ, йиғлоқи бўлиб қолади. Вирусли гепатит ларнинг бошланғич даври қандай синдром билан кечишидан қатьи назар, шу касалликка хос 3 белги кузатилади: 1) сийдикнинг пиво рангида бўлиши; 2) ахлат рангининг оқариши; 3) кўпчилик (деярли 90 %) ҳолларда жигарнинг катталашиши.
Касалликнинг «сариқлик даври» ҳам ўзига хос тарзда кечади. Кўз оқи сарғайиши билан вирусли гепатитнинг авж олган даври бошланади; А шаклида бемор сарғайиши билан унинг аҳволи анча енгиллашиб тузалинкирайди. Парентерал йўл билан юқадиган вирусли гепатит ларда, оғиз орқали юқадганларига нисбатан сариқлик даври узоқроқ чўзилади, бемор тезда тузалавермайди, дармни қурийди, кўнгли айнийди, баъзи ҳолларда бадани қичийди (холестатик хили). Вирусли гепатит ларнинг хилига қараб унинг клиник аломатлари турлича намоён бўлиши мумкин: сариқсиз ўтадиган шаклида пигмент алмашинуви бузилмаганлиги сабабли бемор сарғаймади, сийдиги ва аҳлатининг ранги ўзгармайди, қонда билирубин миқдори меъёрида бўлади. Билинар-билинмас белгилар билан ўтадиган шакли да беморнинг кўзи қисқа муддат сал сарғаяди, билирубин миқдори ҳам тезда ўз аёлига келади. Субклиник шаклида клиник белгилар деярли кузатилмайди, уни фақат лаб. текширувларидан билиш мумкин. Вирусли гепатитнинг вирус ташиб юрувчилик шакли анча мураккаб, у яширин ҳолда кечиб, бора-бора сурункали тус олади. Касалликнинг сурункали хили анча оғир асоратларга (ўткир жигар энцефалопатияси, геморрагик, шиш-ацитик синдром ва бошқа(лар)) сабаб бўлиши мумкин.
Вирусли гепатит ташхиси (диагнози), асосан, бемордан олинган маълумотлар, касалликка хос аломатлар, қон таҳлили ва бошқа(лар) асосида қўйилади. Вирусли гепатитнинг бошланғич даври диспептик, катарал ва сохта ревматоид синдромларда кузатиладиган белгиларга ўхшаб кетганлиги боис, уни ана шу касалликлардан фарқлай билиш лозим.

👉https://t.me/markazham каналига аъзо бўлинг!
👍3
Нейробруцеллёз нима?

Бруцеллёз сабабли нерв системасида кузатиладиган барча патологик ўзгаришлар йиғиндиси нейробруцеллёз деб аталади.. Бунда нафақат барча бўғимлар, балки нерв толалари ҳам зарарланади.

Бруцеллёз касаллигида тана ҳарорати 37–38°С бўлиб юради ва уни пасайтириш бирмунча қийинчиликлар туғдиради. Демак, барча бўғимлардаги оғриқлар сурункали тарзда давом этса ва тана ҳарорати бир неча ойлар пасаймай турса, бруцеллёз касаллигига гумон қилиш керак. Бунинг учун қонда махсус текширувлар ўтказилади ва бу анализни республикамизнинг барча туманларида амалга оширса бўлади.

Бруцеллёзда суяк-тоғай тўқимаси, яъни умуртқа поғонаси ва бўғимлар, нерв толалари ва чигаллари сурункали тарзда яллиғланади. Бунинг натижасида йиллар мобайнида остеохондроз (умуртқа поғонаси касаллиги), артроз (бўғимлар касаллиги), радикулит (орқа мия нерв чигаллари яллиғланиши), бош мия ва орқа мия пардалари яллиғланиши кузатилади.

Бундай ҳолатларда беморни даволаш комплекс тарзда олиб борилади. Беморни албатта невропатолог, ревматолог ва инфекционист кўрикдан ўтказиши керак. Агар қонда яллиғланиш реакциялари бўлмаса, турли сиҳатгоҳларда (Фарғонадаги Чимён, Каттақўрғондаги Ибн Сино) даволаниш мумкин. Сиҳатгоҳга боришдан олдин врач кўриги ва лаборатор текширувлардан ўтинг.

https://t.me/markazham
👍6
Патронаж – болалар маслаҳатхонаси, поликлиникалари, аёллар маслаҳатхоналари, сил диспансери ва бошқа(лар) диспансерлар томонидан ёш болалар, ҳмиладорлар ва айрим беморларга уй шароитида тиббий ёрдам кўрсатиш тизими. Болалар маслаҳатхонаси ва поликлиникаларида шифокорга у хизмат қиладиган участка бириктирлади; шифокорга бир ёки иккита патронаж ҳамшира ёрдам беради, улар ўз участкасидаги болаларга уйда ёрдам кўрсатади. Патронаж ҳамшира боланинг соғлигини, бола парваришини, оиланинг моддий-маиший турмушини аниқлайди. Патронаж ҳамшира ва (акушер) врач уйда оналар билан суҳбат ўтказади, бола эмизиш, парвариш қилиш, чиниқтириш қоидаларини ўргатади; рахит, сил, меъда-ичак касалликларининг олдини олиш, чечак, дифтерия, кўкйўтал, полиомиелит, силга қарши эмлашнинг аҳамиятини тушунтиради. Бола касал бўлиб қолса, қандай парвариш қилишни онага ўргатади. Она туғруқхонадан чиққанидан кейин 3 кун орасида патронаж ҳамшира ёки врач уйга бориб, чақалоқни синчиклаб текширади ва вақг-вақти билан боланинг ҳолидан хабар олиб туради.
Аёллар маслаҳатхонаси врач ва ҳамшралари хотинларга ҳомиладорлик ва туққандан кейинги даврда П. ёрдами беради. Патронаж уйда даволанадиган беозор сурункали руҳий беморларга ёрдам беришнинг бир тури ҳамдир. Бошқа диспансерлар (онкологик, сил ва бошқалар) да П. беморларнинг мунтазам қатнаб даволаниши ва шифокор белгилаган тартибни бажаришини назорат қилади

👉@markazham каналига аъзо бўлинг!
👍4