MATH SOLVER | SAT | MILLIY SERTIFIKAT
1.68K subscribers
15.7K photos
1.32K videos
1.89K files
2.05K links
🚩 Matematikadan XALQARO va O'ZBEKISTON OTMga tayyorlanayotganlar uchun maxsus kanal !!!
⭕️ 19-yillik (2007-yildan beri) tajriba;
🎯 8 000+ natijalar;
🔗 Variantlar va uning yechimlari;
♻️Shaxsiy fikrlar va qiziqarli faktlar
Download Telegram
Forwarded from GET- Chmolar maktabi
Hurmatli "GET" o`quv markazi Abituriyentlari ertaga 01.07.2018 (yakshanba) kuni navbatdagi OYLIK TEST SINOVI bo`lib o`tadi!!!!
Hujjat topshirishdan avval o`z balingizni hamda bilim saviyangizni bilib oling!!!
☘️@Getedu ☘️
Trigonometriya barmoqlarda !!!
O’quvchilarimiz bilan dastlabki paskal dasturini tuzdik 👇👇👇👇

Bizga qo’shiling , Informatika va Matematik savollarga yechim berib boramiz
☘️ @mathget☘️
MATH SOLVER | SAT | MILLIY SERTIFIKAT
MURAKKAB SAVOL !!!
Murakkabb savolga 5 kun deganda yechim oldik raxmat Quvonchbek ukamizga
INHA Universiteti tayyorlov kursi (podkurs)da o’qiyotganlar uchun Imtiyoz!!!!
🔔🔔🔔 MDIS 🔔🔔🔔

Умумтаълим курсига (1-курс) топшириш учун абитуриентларга қуйидаги талаблар қўйилади.

а) Абитуриент қуйидагилардан бирини тамомлаган бўлиши зарур:
1. ўрта умумтаълим мактаби (11 йиллик мажбурий таълим);
2. академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи (12 йиллик мажбурий таълим).

б) 5.5 ва ундан юқори балл бўлган IELTS сертификати (ҳар бир компоненти 5.0 дан кам бўлмаган ҳолда)га эга бўлиш зарур;
Изоҳ: Агар IELTS сертификатига эга бўлмасангиз ушбуни босинг
в) Барча абитуриентлар ТСМРИнинг математика фанидан онлайн кириш имтиҳонида иштирок этишлари зарур.
3. ОНЛАЙН РЎЙХАТДАН ЎТИШ ТАРТИБИ
ТСМРИга ўқишга кириш учун абитуриентлар дастлаб онлайн режимда рўйхатдан ўтишлари зарур. Қабул муддати якунланганидан сўнг бошқа сўровномалар ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.
🔻Умумтаълим курси (1-курс) учун онлайн рўйхатдан ўтиш 2018 йилнинг 15 майидан бошланади ва 30 июнь соат 17.00 га қадар давом этади.
🔻(ТСМРИ ҳудудида онлайн рўйхатдан ўтишни истаганлар учун қабул қилиш 2018 йил 1 июндан бошланади).
🔻Абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтишлари учун www.mdis.uz манзилида жойлашган электрон шаклдаги сўровномани тўлдиришлари зарур. Сўровнома қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Онлайн рўйхатдан ўтиш шартлари: Абитуриент умумтаълим курси (1-курс) дастурига онлайн ариза топширишдан олдин ТСМРИ Қабул комиссияси тартиб-қоидаларини батафсил ўқиб чиқиши ва улар билан тўлиқ танишиб чиқиши лозим.
2. Шахсий маълумотлар: Абитуриент онлайн сўровномадаги шахсий маълумотларни тўлдириши ҳамда зарур ҳужжатларни юклаши лозим.
Фамилияси, исми, отасининг исми;
Туғилган санаси (кун, ой, йил);
Паспорт маълумотлари;
Доимий яшаш манзили;
Электрон почта манзили;
Телефон рақами (уяли телефон рақами ва уй телефон рақами);
Паспорт нусхаси (PDF форматида) юкланиши лозим (доимий яшаш жойи тўғрисидаги маълумот кўрсатилган ҳолда);
Расм (3.5Х4.5 ҳажмда, JPEG форматида) юкланиши лозим.

3. Ота-онаси тўғрисидаги маълумот: Абитуриент ота-онаси тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни тўлдириши зарур:
Тўлиқ исми-шарифи;
Доимий яшаш манзили;
Телефон рақами; (уяли ва уй телефон рақами);
Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса).

4. Таълим тўғрисида маълумот. Абитуриент сўровномада таълим тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни тўлдириши зарур:
а) Диплом ва унинг иловаси (инглиз тилига таржима қилинган ва нотариус томонидан тасдиқланган бўлиши лозим).
Ўрта таълим муассасалари (коллеж / академик лицей / ўрта умумтаълим мактаб)ни ушбу ўқув йилида битираётган абитуриентлар ТСМРИга онлайн рўйхатдан ўтиш даврида диплом олишга улгурмаган бўлса, ўқишни битирганлиги ҳақида академик маълумотномани тақдим этишлари мумкин. Академик маълумотнома (2017-2018 ўқув йили битирувчилари учун) инглиз тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган бўлиши шарт.
б) битирган таълим муассасаси тури:
а) академик лицей
б) касб-ҳунар коллежи
в) ўрта умумтаълим мактаби
5. Топшириладиган ҳужжатлар. Абитуриент онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида қуйидаги ҳужжатларни сканер қилинган ҳолда PDF форматида юклаши лозим:
Ректор номига ариза (намуна);
Паспорт (доимий яшаш манзили кўрсатилган ҳолда); (намуна)
Диплом ва унинг иловаси (инглиз тилига таржима қилинган ва нотариус томонидан тасдиқланган бўлиши лозим); (намуна)
IELTS сертификати; (намуна)
Расм (3.5Х4.5 ҳажмда, JPEG форматда); (намуна)

4. МАТЕМАТИКА ФАНИДАН ОНЛАЙН ТЕСТ
🔻Математика фанидан онлайн тест (МФОТ) ТСМРИ (Сингапур Республикаси) вакиллари томонидан 25 дан – 31 июлгача бўлган даврда Тошкентдаги ТСМРИ ўқув биносида онлайн режимда Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси) томонидан тўғридан-тўғри ўтказилади (имтиҳон кунлари абитуриентларнинг ўша вақтдаги сонига қараб фарқ қилиши мумкин).
🔻Абитуриентлар ТСМРИ Математика фанлари бўйича кириш имтиҳонлари кунини www.mdis.uz веб манзили орқали билиб олишлари зарур. Абитуриентлар МФОТ натижаларини тест якунланган заҳоти билишлари мумкин.
МФОТ натижаси икки нусхада чоп этилади; абитуриент тест натижалари акс этган декларациялар билан танишиб, уларга имзо қўяди. Имзоланган декларация нусхаларидан бири имтиҳон назоратчисига
топширилади. Иккинчи нусхаси абитуриентнинг ўзида қолади.
Математика фанидан онлайн тест қуйдагилардан иборат:
-Тест бир соат давом этади (60 дақ.)
-Умумий тест саволлари: 50 та савол
Ҳар бир тўғри жавоб учун бериладиган балл: 2 балл
Умумий балл: 100 балл.
Ўтиш учун минимум балл: 40 балл (Изоҳ: Минимум ўтиш балли абитуриентга талабалик мақомига эга бўлишини кафолатламайди).
5. ТАНЛОВ
МФОТдан ўтиш ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар IELTS баллари асосида энг юқори баллдан бошлаб 2018-2019 ўқув йили учун белгиланган квота (800)* тўлгунига қадар танлаб олинади (9 баллдан 5.5 гача).
Изоҳ: ТСМРИ танлов босқичида белгиланган қабул мезонлари, яъни IELTS 5.5 ва Матимематика фанидан минимум ўтиш балли (40 балл)га эга бўлиш, абитуриентнинг талабалик мақомини қўлга киритишини кафолатламайди. Чунки қабул квотаси СМРИ (Сингапур Республикаси) томонидан белгиланган (ўртача 800 та) бўлиб, танловда юқори IELTS баллига эга бўлган абитуриентларга имтиёз берилади.
ТСМРИ танлов натижаларини абитуриентлар ТСМРИ веб саҳифасидан www.mdis.uz билиб олишга ўзлари масъулдирлар. Бунинг учун улар паспорт серияси ва рақамларини киритишлари керак. Абитуриентларга танлов натижалари электрон почта ёки смс орқали хабар қилинмайди.
INFORMATIKA-Excelda amallar