MATH SOLVER | SAT | MILLIY SERTIFIKAT
1.68K subscribers
15.7K photos
1.32K videos
1.89K files
2.05K links
🚩 Matematikadan XALQARO va O'ZBEKISTON OTMga tayyorlanayotganlar uchun maxsus kanal !!!
⭕️ 19-yillik (2007-yildan beri) tajriba;
🎯 8 000+ natijalar;
🔗 Variantlar va uning yechimlari;
♻️Shaxsiy fikrlar va qiziqarli faktlar
Download Telegram
Ўқиш давомида университет томонидан талабаларга ажратиладиган грантлар
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларга ҳар семестр учун қўшимча грантлар ажратади. Якуний имтиҳон натижалари ва семестр давомида йиққан баллари (кредитлари) асосида 10 та талабага 1 ўқув семестри учун тўлиқ 100% ва 50% грантлар белгиланади. Бундан ташқари, ўртача ўзлаштириши бўйича кўрсаткич 3.5 ёки ундан юқори бўлган талабалар “Деканат рўйхати” га киради ва Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланади.

“Деканат рўйхати” га тушишнинг асосий мезонлари

Бир ўқув семестрида 16 га яқин академик кредитларнинг ёпилиши
Ўртача ўзлаштириши бўйича кўрсаткич 3.5 ёки ундан юқорироқ баллга эга бўлган талабалар
Юқоридаги қоидаларга тўғри келмайдиган талабалар грант олиш ҳуқуқидан маҳрум этилади
Тўлиқ ва ярим грантга эга бўлишнинг асосий мезонлари

Бир ўқув семестрида 16 га яқин академик кредитларнинг ёпилиши
· Ўртача ўзлаштириш бўйича кўрсаткичи 4.0 ёки ундан юқори бўлган талаба 1 семестр учун тўлиқ грантга эга бўлади.

· Ўртача ўзлаштириш бўйича кўрсаткичи 3.7 ва ундан юқори бўлган талаба 1 семестр учун ярим, яъни 50% грантга эга бўлади.

· Юқоридаги грантларга фақат 10 та талабагина эга бўла олади.

· Ҳомийлик асосида ёки Таъсисчилар грантига эга бўлган талабалар бундай имкониятдан фойдалана олмайдилар.

· Факультетини алмаштирмоқчи бўлган талабалар

Юқоридаги қоидаларга тўғри келмайдиган талабалар грант олиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Ўқиш нархи
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида бир йил ўқиш нархи SOCIE йўналиши учун 5 минг АҚШ доллари ёки бир семестрга 2,5 минг АҚШ долларини ва SOL йўналиши учун 5,25 минг АҚШ доллари ёки бир семестрга 2,625 минг АҚШ* долларини ташкил этади.

*Тўловлар Ўзбекистон миллий валютаси (сўмда) Марказий банк тўлов куни ўрнатган курси бўйича амалга оширилади.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳар йили 10 талабани асосчилар гранти асосида ўқишга қабул қилади. Шу билан бирга, Университет бўлажак талабаларга ўқишлари учун ўзлари маблағ ёки ҳомий топишларини маслаҳат беради.
@GETedu @Get_west
7.06.2017 kunda sizlarga havola qilgan INHA universiteti savollariga javoblarni havola qilamiz!
Navbatdagi Logic savollarni e`tiboringizga havola qilamiz
2-hamda 3-logiz savollarimizning javoblari bilan tanishing

https://t.me/Get_West