MATH SOLVER | SAT | MILLIY SERTIFIKAT
1.68K subscribers
15.7K photos
1.31K videos
1.89K files
2.05K links
🚩 Matematikadan XALQARO va O'ZBEKISTON OTMga tayyorlanayotganlar uchun maxsus kanal !!!
⭕️ 19-yillik (2007-yildan beri) tajriba;
🎯 8 000+ natijalar;
🔗 Variantlar va uning yechimlari;
♻️Shaxsiy fikrlar va qiziqarli faktlar
Download Telegram
Forwarded from GET- Chmolar maktabi
ҚАШШОҚ БАЛИҚЧИ
(Ибратли ривоят)

Қашшоқ балиқчининг тўрига катта балиқ илинибди. Ичидан қимматбаҳо жавоҳир чиқибди. Хурсанд бўлган балиқчи тошни сотиш учун ҳалол, инсофли заргарга олиб борибди. У тошга узоқ тикилиб:
- Афсус, мени барча тўплаган зарларим тош қийматига камлик қилади, - дебди.
У мамлакатнинг одил подшоҳига боришни, бу тошни нархини фақат у бера олишини маслаҳат берибди. Подшоҳ ҳам у тошга узоқ тикилиб дебди:
-Сенга 4 соат муҳлат... (Давоми бор)
@math_solver
#Буни_биласизми?

Эътиборингизга Эйнштейннинг ҳаётидаги қизиқарли фактларни ҳавола этамиз.

•«Ёшлигимда оёғимнинг бош бармоғи эртами кечми пайпоғимни тешиб чиқишини пайқаб қолдим. Шу-шу пайпоқ киймай қўйдим». Ҳа, худди шундай! Бутун умр пайпоқ киймай юргани олимнинг ғалати одатларидан биридир.

•Олимнинг энг машҳур суратида эса у тилини чиқарганча турибди. Бу сурат илм-фан оламида ҳам ўзига хос қувноқлик борлигига ишора эканлигини олимнинг ўзи таъкидлаган. Сурат 1951 йил 14 март (Албертнинг туғилган куни) да туширилган.

•Алберт Эйнштейн топишмоғи бутун дунёда машҳурликка эга. Ажабланарлиси, бу жумбоқ айнан Эйнштейн томонидан ўйлаб топилгани ҳақида ҳеч қандай аниқ маълумот йўқ.

•Принстон университетига келган Эйнштейн ўз кабинетига катта сиғимга эга ахлат челаги қўйишларини илтимос қилади. «Нега?» — деб сўрашади ҳайрон бўлиб. Олимнинг жавоби эса содда ва лўнда бўлади: «Чунки мен жуда кўп хато қиламан!”.

•Алберт Эйнштейндан сўрашибди: «Буюк фикрларингизни қандай қилиб қайд этиб борасиз?» Эйнштейннинг жавоби қуйидагича: «Буюк фикрлар миямга баъзи-баъзида келиб қолади, шунинг учун уларни ёзиб қўймасдан ҳам эслаб қолса бўлади».

•Эйнштейннинг аёлидан эри ҳақида сўрашибди: «У даҳо. У ҳамма нарсага қодир» — аёл бу гапига шундай қўшимча қилади: «пул топишдан бошқа».

•Ҳалигача одамлар орасида хато бир фикр юради. Нима эмиш, Эйнштейн мактабда ёмон ўқиганмиш. Бўлмаган гап! Гап шундаки, 1896 йилда у ўқиган Аарау шаҳридаги мавжуд таълим стандартларига кўра, 2 баҳоси энг юқори баҳо эди. Буни нотўғри тушунган одамлар эса уни иккичига чиқариб қўйишади.

•Эзма журналистлардан бири Эйнштейнга одатий саволни беради: «Агар физик бўлмаганингизда қайси касбни танлар эдингиз?». Эйнштейн мийиғида кулиб: «Албатта, водопроводчи!» — деб жавоб беради. Қизиғи, бироз вақт ўтиб АҚШ Водопроводчилари Касаба Уюшмаси Эйнштейнни «Фахрий водопроводчи» унвони билан тақдирлайди.

•Эйнштейн маълум муддат ихтироларга патент берувчи идорада ишлаган. Ўша пайтда у қизиқ бир нарсани пайқаб қолади. Унинг айтишича, барча буюк янгилик ва ихтиролар одатда икки сўздан иборат жумладан бошланган экан: «БУ ИМКОНСИЗ!»
@math_solver
Kinematikadan boshlang'ichlar uchun
#muhim sonli oraliqlar @math_solver
KUN SAVOLI-1 Algebra: @math_solver
KUN SAVOLI Geometriya : To`liq yechimni Admin: @Bobur_Normatov ga yo`llang !!!
GEOMETRIYA: Isbotlashga oid savol
GEOMETRIYA: Isbotlashga oid savol
#Mushohada
Кеча @daryo_live’да ибратли бир хабар чиққанди: Хитойдаги рестораннинг шўрвасидан каламуш чиққан (пашша эмас, суварак эмас — бус-бутун каламуш!), ҳомиладор хўранда бунинг учун изоҳ сўраганида, ресторан ходимлари: “Мабодо ҳомилангиздан хавотир олаётган бўлсангиз, уни аборт қилиш учун 4000 доллар беришга розимиз”, деб айтган. Бу гап элга овози бўлиб, ҳалиги ресторанга эгалик қилувчи компаниянинг акциялари баҳоси 11 фоизга тушиб кетган. Яъни, компания атиги бир неча кун ичида 190 миллион доллар йўқотган. Таққослаш учун — Жиззахда қурилаётган ва “Газель”ларнинг кушандасига айланиши кутилаётган автозаводнинг нархи тахминан 190 миллион доллар.

Бугун Ўзбекистонда бир неча соатдан бери пластик карталар қовоққа айланиб қолган — на тўлаб бўлади, на пул ечиб бўлади. Чунки Ўзбекистондаги барча миллий пластик карталарга битта компания — UzCard хизмат кўрсатади. Компания муаммо борлигини ва уни қўлидан келганича, имкон қадар тез тузатишга ҳаракат қилаётганини айтди, лекин бунга қанча вақт кетишини, афтидан, ўзи ҳам билмайди. Шунинг учун ҳам @kurbanoffnet айтаётган гаплар, ёзаётган саволлар тўғри. Ростдан ҳам — ўзи нега мамлакатнинг бутун бошли чакана тўлов инфратузилмаси битта операторга боғланиб қолган? Нега ҳар сафар миллионлаб одамлар ишламайдиган картасини соатлаб бурнига тиқиб ўтириши керак?

Ҳа-я, юқоридаги, Хитой билан боғлиқ хабарга нима алоқаси бор пластик карталарнинг ишламай қолганини? Алоқаси йўқ, шунчаки, фикр бор: агар UzCard’дек миллионлаб мижози бор компания ҳам акциядорлик ширкати бўлганида эди, унинг акциялари, дейлик, каттароқ ва очиқроқ бир биржада айланганида эди, худди ўша Хитойдаги ресторанники каби, бугунги форс-мажордан сўнг унинг акциялари баҳоси 11 фоиздан кўпроққа қадрсизланган бўларди, атиги бир неча соат ичида. Акциялари қадрсизланиб кетиши хавотири билан яшайдиган очиқ компаниялар эса ҳар доим эҳтиётини қилиб юради. Тўғри, баъзида кичик бир каламуш панд бериши мумкин, лекин аксарият ҳолатларда эҳтиётини қилади. Уларни қандайдир солиқ қўмиталари ҳам назорат қилиши шарт эмас — бозор ва жамоатчилик бемалол, ўзи хоҳлаганидек назорат қилаверади.