Maxdum.uz
3.72K subscribers
19.5K photos
4.08K videos
8 files
12.1K links
"Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юрти www.maxdum.uz/
Веб сайтининг телеграмдаги расмий канали.
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
#xabar #misr #anjuman #muftiy
🗣Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар
 
🇪🇬Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган анжуман асосий қисмида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари маъруза қилдилар. Шунингдек, Миср муфтийси Назир Муҳаммад Айёд, Миср Вақфлар вазири Усома Азҳарий, Халқаро Ислом фиқҳи академияси бош котиби доктор Қутб Мустафо Сано, Ал-Азҳар шайхи вакили Шайх Айман Абдулғаний, Мусулмон олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари доктор Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ аз-Зайд ва Абу-Даби Ислом ишлари раиси, доктор Умар Ҳабтур ад-Дариъий кабилар нутқ қилдилар.


🌙Муфтий ҳазратлари муҳокама қилинаётган оила, аёллар ҳуқуқи ва фарзанд тарбияси масаласи ғоят долзарб эканига урғу қаратдилар. Хусусан, турли минтақаларда оила институти инқирозга юз тутаётгани, ёшларнинг оила қуришга қизиқиши пасайиб, ажрашишлар сони ортиб бораётгани жиддий хавотир уйғотаётгани таъкидланди. Қайд этилишича, бу синов бутун инсоният олдида турган умумбашарий муаммога айланмоқда.

⏺Шу муносабат билан Муфтий ҳазратлари томонидан бир қатор долзарб таклифлар илгари сурилди:

📚 – Қўшма фатво ишлаб чиқиш: илмий асосланган ҳамда илғор тажрибаларни ўзида жамлаган қўшма фатво ишлаб чиқиш зарурлиги маълум қилинди. Ушбу ҳужжатни турли тилларга таржима қилиб, ОАВ, рақамли платформалар, маърифий тадбирлар ва жума хутбалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш таъкидланди.

🤝– Ёшларни оилага тайёрлаш дастурлари: турмуш қуриш остонасида турган ёшларнинг диний, миллий ва ижтимоий масъулиятини юксалтиришга қаратилган махсус курслар ва психологик-маърифий маслаҳат дастурларини йўлга қўйиш таклиф этилди.

⚡️ – Фатво марказлари ва ОАВ ҳамкорлиги: миллий қадриятлар ва исломий таълимотларни   ёшларга замонавий, таъсирчан усулларда етказиш учун фатво марказлари билан ОАВ ўртасидаги ҳамкорлик лозимлигига эътибор қаратилди.

✅ Шу ўринда, Ўзбекистонда мазкур йўналишларда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ҳам баён қилинди.


🌙 Халқаро анжуман иштирокчилари Муфтий ҳазратлари томонидан илгари сурилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, оила институтини мустаҳкамлаш борасидаги ишларга юқори баҳо бердилар.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратнинг Қоҳира анжуманидаги нутқлари

📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook

📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tabrik #juma
🕌 JUMA AYYOMINGIZ MUBORAK BO‘LSIN!

Rasululloh ﷺ marhamat qiladilar:
"Juma kuni tong otganda kim g‘usl qilsa, bomdod namozini ado etsa va Allohdan mag‘firat tilasa, uning gunohlari kechiriladi. (Ibn Hibbon rivoyati)


🌙 Allohumma solli va sallim va barik ‘ala sayyidina Muhammad.

📿 Juma kuningiz xayrli va barakali bo‘lsin!

📤Do‘stlaringizga ham ulashing!
🌐 Maxdum.uz —diniy  maʼrifiy kanal!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
▶️ Telegram | 📘 Facebook | 📸 Instagram
❤1👍1
#duo #salavot #juma #muborak

🤲 Жума кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотни кўпайтиринг!

{إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا}

📿 "Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!" (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.


📤Do‘stlaringizga ham ulashing!
🌐 Maxdum.uz —diniy  maʼrifiy kanal!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
▶️ Telegram | 📘 Facebook | 📸 Instagram
❤1👍1
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: «Ҳақиқий фақиҳ - дунёга берилмаган зоҳид, охиратга интилувчи, дини амрларини теран англовчи ва Роббисига ибодатда бардавом бўлган кишидир», деди.
 
Имом Доримий «Муснад»идан.

t.me/maxdumuz
👍3
Forwarded from Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🗣Мурожаатларга амалий ечим топилмоқда

Очиқ ва самимий руҳда кечган қабул жараёнида Тошкент шаҳри, Наманган, Фарғона, Андижон, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидан келган фуқароларнинг диний таълим муассасаларига ўқишга кириш, Умра зиёрати тартиби ҳамда масжидлар фаолиятига доир мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди...➡️ Батафсил

🗣Апелляция ўтказиш санаси маълум бўлди

Апелляция комиссияси томонидан 2026 йил 8 сентябр куни соат 9:00 да Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида белгиланган муддатда ариза берган абитуриентларнинг мурожаати кўриб чиқилади...
➡️ Батафсил

🗣Мустақиллик туҳфаси: Жиззахда учта масжиднинг янги биноси фойдаланишга топширилди

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги “Жиззахлик”, “Яккатут” ва “Ардахшон” жоме масжидларининг янги бинолари фойдаланишга топширилди...
➡️ Батафсил

🗣Туркиядаги ватандошлар билан имом-хатибларимиз учрашув ўтказмоқда

Истанбул шаҳрининг Арнауткўй туманида жойлашган “Колён Холдинг” қурилиш компаниясида фаолият юритаётган 150 нафарга яқин ҳамюртимиз билан маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди...
➡️ Батафсил

🗣Бухородаги "Сайфиддин Бохарзий" масжидида янги таҳоратхона фойдаланишга топширилди

Мазкур иншоот бир вақтнинг ўзида 70 нафаргача намозхонга хизмат кўрсатиш қувватига эга. Шунингдек, унда имконияти чекланган фуқаролар учун махсус жиҳозланган 4 та алоҳида хона ҳам ташкил этилган...
➡️ Батафсил

🗣2027 йил учун диний-маърифий нашрларга обуна бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйининг “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасига 2027 йил учун обуна мавсумига старт берилди...
➡️ Батафсил
#yangiliklar

📝Баҳриддин Хушбоқов

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤2
Forwarded from Ahli Sunna | Rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#raddiya #dolzarb_savol_javob

🎞 OTA-ONANI ALDAB JIHOD MAYDONIGA BORISH MUMKINMI?

🎙 Zuhrobiddin domla Olimov
Andijon shahar “Xonaqo” masjidi imom-xatibi,
“Sayyid Muhyiddin maxdum” o‘rta-maxsus islom ta’lim muassasasi o‘qituvchisi

“Botil da’volarga asosli raddiyalar” kitobi asosida tayyorlandi.

📝 Mazkur video Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.

📱 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2