Maxdum.uz
3.74K subscribers
19.4K photos
4.08K videos
8 files
12.1K links
"Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юрти www.maxdum.uz/
Веб сайтининг телеграмдаги расмий канали.
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#диний_таълим_муассасалари_фаолияти

🗣Устозларга эҳтиром: диний таълим муассасаларида байрам туҳфалари улашилмоқда

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан юртимиз бўйлаб маърифат улашувчи заҳматкаш устозларимизга юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда. Шу муносабат билан “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан диний таълим муассасалари педагог ва ходимлари ҳолидан хабар олиниб, байрам туҳфалари улашилди...
➡️ Батафсил

🗣Чекка ва чегараолди ҳудудларда ёт ғояларга қарши маърифий лойиҳа бошланди

...Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Чекка ва чегараолди ҳудудларда ёт ғояларга мойиллиги бўлган фуқароларни соғлом ҳаётга қайтариш” мавзусидаги янги лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтди...
➡️ Батафсил

🗣Ислом тарихи ва сийрат фанига оид китоблар талабаларга тақдим этилди

...Сентябрь ойи – Ислом тарихи ва сийрат фани ойлиги доирасида Тошкент ислом институтида талаба-ёшларнинг ислом тарихи, сийрат ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ҳақидаги билимларини янада бойитишга қаратилган маърифий тадбир ташкил этилди...
➡️ Батафсил

🗣Қуръони карим ва тажвид фан ойлиги муносабати билан талабалар ўртасида мусобақа ташкил этилди

...Мусобақа қизғин давом этди, 1-курс талабалари 1-ўринни, 2-курс талабалари 2-ўринни, 3-курс талабалари 3-ўринни эгалладилар. Ҳар бир иштирок этган талаба эсдалик соғвалари билан тақдирланди...
➡️ Батафсил

🗣 Мир Араб олий мадрасасида замонавий медиа студия фаолият юритмоқда

...Диний-маърифий соҳада замонавий ахборот технологиялари ва медиа имкониятларидан унумли фойдаланиш мақсадида Мир Араб олий мадрасасида махсус овоз ёзиш ва тасвирга олиш студияси фаолияти йўлга қўйилган...
➡️ Батафсил

#yangiliklar

📝Баҳриддин Хушбоқов

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤2
Forwarded from Muslim.uz
#xabar #andijon #muftiy
✅ Мавъизалар таъсирчанлигини ошириш, ёшлар эътиқодини мустаҳкамлаш ва аҳоли билан манзилли ишлаш – Андижондаги йиғилиш тафсилотлари
  
📍 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокида Андижон вилояти имом-хатибларининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

🗣 Мажлисда Давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар сарҳисоб қилинди. Хусусан, мўмин-мусулмонлар тоат-ибодат қилиши учун кенг имкониятлар берилгани, юзлаб янги жоме масжидлар очилгани, мадрасалар таъсис этилгани, Қуръони карим курслари ишлаётгани, илмий-тадқиқот марказлари фаолияти йўлга қўйилгани ва соҳа ходимлари ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётганига урғу қаратилди.


✅Мана шундай хайрли ўзгаришлар Андижон вилояти мисолида ҳам ўз ифодасини топиб, жорий йилда иккита янги масжид очилиши, намозхонлар эҳтиёжларини таъминлаш йўлида самарали ишлар қилиниши, олий маълумотли имомлар салмоғи ошиши, хорижда касб-маҳоратини ошириш йўлга қўйилиши, тарғибот ишлари кенгайиши ва хайрия ишлари кўлами ортиши кабилар қайд этилди.

⏺Йиғилишда диний соҳа ходимлари олдида турган устувор вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, ёшлар эътиқодини мустаҳкамлаш мақсадида манзилли ишлаш, жамоат намозларида қавм билан бўладиган маърифий суҳбатлар таъсирчанлигини ошириш, хорижда меҳнат қилаётган ватандошларимиз билан мулоқот ўрнатиш, уларни Фатво марказининг ишончли манбаларига йўналтириш каби вазифалар алоҳида таъкидланди.


🕌 Муфтий ҳазратлари имом-домлаларни шариат ходими сифатида меҳроб ва минбар масъулиятини қалбан ҳис этишга, қавмнинг илму маърифати ва тоат-ибодати йўлида сидқидилдан хизмат қилишга чақирдилар.


❄️ Масжидларда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, намозхонлар учун қулай шароитлар ҳозирлаш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

📝 Тадбир сўнгида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤2
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

📆 Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни:
23 сентябр, 2026 м;
12 Рабиус соний, 1448 ҳ:

Кунингиз яхшиликларга тўла бўлсин...

📤 Каналга обуна бўлинг!
🌐 Maxdum.uz — диний маърифий канал!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
▶️ Telegram | 📘 Facebook | 📸 Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Ҳалол луқманинг таъсири
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Forwarded from Muslim.uz
🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🖥 Бугун, 23 сентябрь куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов иштирокида "Хатми Қуръон қиламиз" номли Қуръон қироати сабоқларининг 157-машғулоти ўтказилади.

📖 Мазкур қироат сабоғида Қуръони каримнинг "Фурқон " сураcининг 56-оятидан "Шуаро" сураcининг 55-оятигача ўқилади

✅ Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!


▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1