Maxdum.uz
3.74K subscribers
19.4K photos
4.08K videos
8 files
12.1K links
"Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юрти www.maxdum.uz/
Веб сайтининг телеграмдаги расмий канали.
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#Диний_идора_фаолияти

🗣ПОЙТАХТДА ФАОЛ ИМОМ-ХАТИБ ВА ОТИНОЙИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

...Тошкент шаҳар вакиллигида нашриёт масъуллари, имом-хатиблар ва отинойилар иштирокида «Ҳидоят», «Мўминалар» ҳамда «Ислом нури» газетасининг 2027 йилги обуна мавсумига бағишланган учрашув бўлиб ўтди ва ушбу жараёнда фаоллик кўрсатган диний соҳа ходимлари муносиб тақдирланди...
➡️ Батафсил

🗣 ЯНГИ МАСЖИДЛАР ҚАД РОСТЛАМОҚДА

...Қарши шаҳридаги «Қум қишлоқ» жоме масжиди янги биносига илк ғишти қўйилди. Шунингдек, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Бўстонлиқ туманида қайта қад ростлаётган 10 та масжиддаги қурилиш жараёнини кўздан кечириб, соҳа ходимлари ва усталарга зарур тавсиялар берди...
➡️ Қашқадарё батафсил | Тошкент вилояти батафсил

🗣 САМАРҚАНД ВА ҚАШҚАДАРЁДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

...Масъуллар, имом-хатиблар ҳамда «Вақф» фонди вакиллари иштирокида Самарқанднинг Нуробод туманидаги 90 та ҳамда Қашқадарёнинг Косон туманидаги эҳтиёжманд хонадонларга ташриф буюрилди. Учрашувлар давомида фуқароларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари, моддий ва маънавий ёрдамлар улашилди ҳамда маҳаллий аҳоли билан оила тотувлигига оид маърифий суҳбатлар ўтказилди...
➡️ Самарқанд батафсил | Қашқадарё батафсил

🗣ТАЛАБАЛАР "КЎКАЛДОШ" МАДРАСАСИНИНГ ЯНГИ ЎҚУВ БИНОСИ БИЛАН ТАНИШДИ

...Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими талабалари «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасасида бўлиб, янги ўқув биносидаги замонавий хоналар, бой кутубхона ҳамда спорт мажмуасидаги шарт-шароитларни кўздан кечирдилар...
➡️ "Кўкалдош" батафсил | Олий Маъҳад батафсил

🗣 МИР АРАБ ОЛИЙ МАДРАСАСИДА АРАБ ТИЛИ ФАНИДАН МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ

...Иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган фан олимпиадасида иштирокчилар грамматика, луғат бойлиги, матн таржимаси ва эркин мулоқот шартлари бўйича синовдан ўтказилиб, ғолиблар муносиб рағбатлантирилди...
➡️ Батафсил

🗣 ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИДА УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ ВА ФАХРИЙ УСТОЗЛАР ЗИЁРАТИ УЮШТИРИЛДИ

...Тошкент ислом институтининг 1970 йиллар битирувчиси, тажрибали имом Маҳмуд домла Велитов билан ректор ва талабалар иштирокида «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди. Шунингдек, мазкур институт ўқитувчилари кўп йиллар сабоқ берган табаррук устозларнинг ҳолидан хабар олдилар...
➡️ Батафсил

🗣 ОТИНОЙИЛАРНИНГ БИЛИМ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

...Наманганда вилоят ҳокимлиги ва вакиллик масъуллари иштирокида отинойилар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилиб, ғолиб жамоалар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Навоий вилоятида эса Мотуридий халқаро маркази олимлари иштирокида отинойиларнинг мафкуравий таҳдидларга қарши курашиш ҳамда аҳоли ўртасида маърифий ишларни кучайтиришдаги ўрнига бағишланган икки кунлик сайёр семинар бошланди...
➡️ Наманган батафсил | Навоий батафсил

#yangiliklar #dayjest

📝Баҳриддин Хушбоқов
🖌Баҳром Икромов

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Forwarded from Muslim.uz
#xabar #muftiy
📚ВАҚТИНИ ИЛМ-МАЪРИФАТГА САРФЛАГАН КИШИ ЮКСАК ДАРАЖАЛАРГА ЭРИШАДИ
 
📍 Бугун, 25 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон вилоятига хизмат сафари давомида жума намозини Асака шаҳридаги “Аҳмадали Маҳдум” жоме масжидида адо этдилар.

🌙 Муфтий ҳазратлари намоздан олдин жамоатга илмнинг қадри, таълим-тарбия берувчи устозларнинг мақоми ҳамда вақтни ғанимат билиш ҳақида манфаатли маъруза қилиб бердилар.

✅Дарҳақиқат, бугун юртимизда барча имконият бор. Шундай экан, илм ўрганиб, устозларни, ота-онани, бу шарт-шароитларни қадрлаб, вақтдан унумли фойдаланиш лозим.

🤲 Маърузада айтилганидек, оқил инсон Аллоҳ таоло берган фурсатни тўғри тасарруф қилади. Ҳар кунини дунёси ва охирати учун фойдали бўлган ишларга сарфлайди. Зеро, вақт ортга қайтмайди, умр қайта берилмайди. Шундай экан, Аллоҳ берган бу қимматли вақтни илм-маърифат ўрганишга, уни бошқаларга ўргатишга сарфлаган киши юксак даражаларга эришади.

🇺🇿Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Давлатимиз Раҳбарининг Андижон вилоятига сафари, халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишларига ҳам урғу қаратдилар. Бундай тарихий ютуқлар “Инсон қадри учун” тамойилининг амалдаги ифодаси экани, зеро динимиз ҳам инсон қадрини олий санашини таъкидладилар.


🤲 Якунда Аллоҳ таоло барча устоз ва мураббийлар меҳнатига улкан ажрлар беришини, уларнинг илмидан баҳраманд бўлаётганлар динимиз ва миллатимизга фойдали инсонлар бўлиб етишишини сўраб дуолар қилинди.
 
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1