Maxdum.uz
3.74K subscribers
19.4K photos
4.08K videos
8 files
12.1K links
"Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юрти www.maxdum.uz/
Веб сайтининг телеграмдаги расмий канали.
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
#xabar #ilmiy_amaliy_seminar #xorazm
🕋 📜30 йиллик фидойи устозга ҳаж йўлланмаси ва иқтидорли талабаларга рағбат кўрсатилди

📍Хоразм вилояти сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Урганч шаҳридаги “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида бўлиб, устоз ва талабалар билан учрашув ўтказдилар.

⏺Мулоқотда Муфтий ҳазратлари сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга тўхталиб ўтдилар. Жумладан, диний таълим сифатини тубдан такомиллаштирилгани, янги диний таълим муассасаларининг ташкил этилгани, Тошкент ислом институтида магистратура йўлга қўйилгани, тизимдаги 50 дан ортиқ педагог-ўқитувчиларнинг илмий даражаларга (PhD ва DSc) эга бўлгани, шунингдек, етакчи хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорлик алоқалари кенгаяётгани алоҳида эътироф этилди.

🗣Шундан сўнг Муфтий ҳазратлари илм олиш фазилати, вақтнинг ғаниматлиги, дин ва Ватан ривожига муносиб ҳисса қўшиш ҳамда соҳага садоқат масалаларида талаба-ёшларга гўзал ваъз-насиҳатлар қилдилар. Энг қувонарлиси, бир гуруҳ фаол, илмга чанқоқ ва қори бўлган иқтидорли талабаларнинг шартнома пуллари тўлаб берилиши маълум қилиниб, уларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

🕋 Тадбир якунида Муфтий ҳазратлари томонидан диний таълим тизимини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси ва кўплаб малакали шогирдлар етиштиргани учун 30 йилдан зиёд тажрибага эга бўлган мадраса мудири Давронбек домла Абдуқодировга “Ҳаж – 2027” йўлланмаси тантанали равишда топширилди.


✅Мадрасадаги талабаларга яратилган шарт-шароитлар ва янги барпо этилаётган талабалар турар жойи билан яқиндан танишилди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2👍1
#raddiya #mavlid #fiqh
MAVLID
Alloh taologa hamdlar bo'lsinki, hozir olamlarga rahmat qilib yuborilgan Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamning tug'ilgan oylarida turibmiz. Bu oyning shukuhi musulmon olamida o'zgacha shukuh kasb etadi.
Afsuski, ba'zi bir mutaassib kimsalar mavlidni nishonlash Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning davrlarida bo'lmagan shu bois bu ishni qilish harom, uni qilgan kishi esa bid'atchi va gunohkor bo'ladi, dеb da'vo qilmoqdalar. Bu borada ijtimoiy tarmoqlar orqali bong urib, har xil targ’ibotlar qilib, jamiyat ichida bo’linishga, ixtiloflar chiqarishga, hamda turli xil ko’ngilsiz holatlar yuzaga chiqishiga sababchi bo’lmoqda.
BATAFSIL
Ta'lim muassasasi Matbuot kotibi Zuxrobiddin Olimov tayyorladi

📤Do‘stlaringizga ham ulashing!
🌐 Maxdum.uz —diniy  maʼrifiy

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
▶️ Telegram | 📘 Facebook | 📸 Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xuşxabar #xorazm #yangi_bino

📢 Хоразм сафари илмий-маърифий фаолиятни янги босқичга олиб чиқади

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Forwarded from Muslim.uz
#xabar #xuşxabar #xorazm #masjid
🕌 Хивада қайта қурилган жоме масжид фойдаланишга топширилди

📍Хоразм сафари давомида кўҳна ва қадимий Хива шаҳрида қайтадан қуриб битказилган “Шайх Нажмиддин Кубро” жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди.


🌙Ушбу файзли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, уламолар, имом домлалар, нуроний отахонлар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари ҳамда маҳалла аҳли жам бўлди.

💬 Маросимда сўзга чиққан Муфтий ҳазратлари йиғилганларни гўзал масжид ва Аллоҳнинг уйи очилиши билан қизғин муборакбод этдилар. Ўз сўзида бугунги кунда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва улкан саъй-ҳаракатлари билан юртимизда, хусусан, диний-маърифий жабҳада катта ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидладилар.

✅ Хусусан, Самарқанд ва Тошкентдаги йирик илмий-маънавий мажмуалар қурилиши, юртимиздаги 500 га яқин масжид таҳоратхоналарининг қайта қурилаётгани, муборак қадамжолар обод бўлаётгани шукроналик билан тилга олинди. Шунингдек, ушбу маърифат масканига қадам қўйган ҳар бир киши бу ердан олган файз ва маърифат билан жамият ривожига муносиб ҳисса қўшиши, шубҳасиз.


⏺Ушбу қайта қурилган жомега улуғ аллома номи берилиши бежиз эмас. Бу маскан худди Нажмиддин Кубро каби ҳар томонлама етук инсонлар, ватанпарвар авлодлар, хизмат қилувчи маънавият ўчоғи бўлиши таъкидланди. Замонавий талаблар асосида барпо этилган мазкур муҳташам масжид бир вақтнинг ўзида 5000 нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира олади.

📚 Мажмуа ҳудудида маъмурият хоналари, китобхонликни ривожлантириш мақсадида кутубхона, бир вақтнинг ўзида 60 кишига хизмат кўрсатадиган замонавий таҳоратхона барпо этилган. Айниқса, хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни олиб бориш учун отинойиларга махсус хизмат хонаси ажратилгани эътиборга моликдир.


🤲 Тадбир якунида Қуръони карим тиловат қилиниб, Муфтий ҳазратлари ушбу жоме то қиёматгача Аллоҳ таолога ибодат қилинадиган, таровеҳ ва хатми Қуръонлар, зикру тасбеҳлар янграйдиган ҳидоят ва маърифат маскани бўлишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1👍1