𝕄𝕚𝕝𝕝𝕚𝕒𝕣𝕕𝕖𝕣𝕝𝕒𝕣 𝕆𝕝𝕒𝕞𝕚
999 subscribers
585 photos
2.75K videos
3 files
223 links
📈𝐌𝐨𝐭𝐢𝐯𝐚𝐭𝐬𝐢𝐲𝐚 𝐯𝐚 𝐑𝐢𝐯𝐨𝐣𝐥𝐚𝐧𝐢𝐬𝐡
🗝️ 𝐌𝐮𝐯𝐚𝐟𝐟𝐚𝐪𝐢𝐲𝐚𝐭 𝐊𝐚𝐥𝐢𝐭𝐢
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'sha mashxur "Titanik". 🎥🚢🗾Bu film sizga nimalarni eslatadi? Izoh qoldiramiz ☺️😎
@milliarder_bol
👍321
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (ᅠᅠ)
Мансур ибн Аммор бир ёшга ўгит бера туриб, бундай дейди: «Эй азамат, ёшлигинг сени алдаб кўймасин! Канчадан-қанча ёшлар борки, тавбани орқага сурадилар, ёмон феълларини яхши феълларга айлантирмайдилар. Ҳою ҳавасга бериладилар, ўлимни унутадилар. «Эрта-индин тавба қиларман, ёмон амалларимдан воз кечарман», — дейдилар. Лекин шу тариқа ғафлат ичида ўралашиб юраркан, кутилмаганда ўлим фариштаси келади ва у ўзини лаҳадда кўради. Энди у ерда унга на мол, на бола-чақа, на хизматчи ва на ота-она фойда беради.
3
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (ᅠᅠ)
...Орадан бирмунча вақт ўтгач, Иблис такроран келиб деди: «Ё Рабб, одамлар учун пайғамбарлар юбординг, китоблар туширдинг. Қани менинг пайғамбарим?» - деди. Рабб: «Коҳинлар, фолбинлар сенинг пайғамбарларинг», деди. Иблис: «Китобларим нима бўлади?» - деди. Рабб: «Игна билан баданга солинган расмлар ҳам сенга китоблар ўрнида ўтаверади», -деди. Иблис: «Ҳадисим нима?» - деди. Рабб: «Ёлғон», – деди. Иблис: «Куръоним нима?» деди. Рабб: «Қофияли сафсаталар, маддоҳликдан ўзгасини билмайдиган шеърлар», - деди. Иблис: «Муаззиним-чи?» деди. Рабб: «Мазмунсиз шовқин таратувчи чолғулар», - деди. Иблис: «Масжидим қаер?» - деди. Рабб: «Тунги кўчалар», - деди. Иблис: «Уйим қаер?» -деди. Рабб: «Ҳаммомлар», - деди. Иблис: «Ейдиганим нима?» деди. Рабб: «Ҳаром йўл билан топилган таомлар», - деди. Иблис: «Ичадиганим нима?» - деди. Рабб: «Ақл-ҳушни олувчи ичимлик ва карахт қилувчи моддалар», деди. Иблис: «Тузоқларим нима?» - деди. Рабб: «Бузуқ хотинлар», – деди.
31
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (ᅠᅠ)
Ҳотам Асомдан намозини қандай ўқишини сўрашганида
жавоби бундай бўларди: «Намоз вақти яқинлашганида бекаму кўст таҳорат олиб, намоз ўқийдиган жойимга келаман. Аъзоларим тинчлансин деб бир оз ўтираман. Сўнгра намозни бошлаш учун ўрнимдан тураман. Каъбани икки қошим, Сирот кўпригини оёқларим, жаннатни ўнгимга, жаҳаннамни сўлимга, ўлим фариштасини орқамга оламан ва умримнинг энг сўнгги намозини ўқиётирман, деган хаёл билан қўрқув ва умид орасидаги руҳий ҳолатда намоз ўқишга киришаман. Такбирни хушу ила айтаман. Сура ёки оятларни секин-секин, эҳтиёт бўлиб ўқийман, рукуларни тавозе билан, саждаларни эса, хушу ила қиламан. Сўл оёғимнинг қаттиқ қисмини ерга кўндаланг ётқизиб, унга ўтираман. Ҳамда буларнинг барчасини ихлос билан адо этаман, фақат намозим қабул бўлган-бўлмаганини билмайман».
❤53
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (ᅠᅠ)
Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир ҳадислари мазмуни бундай: «Охир замонда умматимнинг шундай бир тоифа кишилари бўладики, улар жоме ва бошқа масжидларга келиб, давра қуриб ўтирадилар. Бутун зикрлари ва ўйлаганлари дунё ва дунё севгиси бўлади. Асло улар билан ўтирманг. Аллоҳнинг улар билан иши йўқ».
5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Eng og‘riqli narsa — bu sen qattiq qadrlagan inson seni butunlay e’tiborsiz qoldirishi.”

@milliarder_bol
❤222🔥1🥰1
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (شاخجهان)
Бир куни Исо (алайҳиссалом) Иблис билан учрашиб қолди. Иблиснинг бир қўлида асал, иккинчисида кул бор эди. Исо пайғамбар: “Ё Аллоҳнинг душмани, бу асал ва кулни нима қиласан?" - деб сўради. У жавоб берди: “Асални ғийбатчиларнинг лабларига сураман, токи ғийбатни маза қилиб давом эттирсинлар. Кулни эса, етимларнинг юзига сепаман, токи ҳар ким уларни ҳақир (эътиборга нолойиқ) кўрсин".
2
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (شاخجهان)
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: "Аллоҳ тунда гуноҳ қилган кишининг кундузи тавба этиб, ёмон амалидан воз кечишини кутади. Яна кундузи гуноҳ қилган кишининг ҳам тунда тавба этишини ва бу ёмон амалидан воз кечишини қуёш ботгандан чиққунга қадар кутади. Осмон бўйи гуноҳ қилган бўлсангиз ҳам, сўнгра қаттиқ афсусланиб, тавба қилсангиз ва ёмон феълларингизни тарк этсангиз, Аллоҳ тавбангизни қабул қилишни буюради. Бандаси бирор гуноҳ қилиб қўйиши мумкин, сўнг шу хатоси кечирилиб, жаннатга киради”. Саҳобалар сўрашди: “Бу қанақаси, ё Аллоҳнинг Расули?" Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: "Бандаси гуноҳ қилади, лекин тавбани кўз ўнгида тутади, гуноҳдан қочади". Гуноҳини ювувчи нарса надоматдир. Гуноҳларига тавба келтириб, ортиқ бунга йўл қўймайдиганлар гуноҳ қилмаганлар кабидир.
4
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (شاخجهان)
Ҳар нарсанинг тўғрисини энг яхши шаклда ёлғиз Аллоҳ билади.
5❤1👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ancha muncha odam qila olmaydigan ishni qildi. Endi sizga matematikadan ustoz ham kerak bo'lmasa kerak bu videodan kegin. U javobni yozishidan oldin hisoblan ko'ring to'g'ri ishlay olarmikinsiz?
@Milliarder_bol
4😁3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forsàj 🤩
@milliarder_bol
Qaysi kinodan parcha ko'rishni Hohlaysiz? Kamentariyada yozib qoldiring
👍32❤1
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (شاخجهان)
Ҳазрат Одам ўғли Шисга (алайҳимуссалом) қуйидаги беш нарсани насиҳат қилиб, унга ўзидан кейин ўғилларига насиҳат қилишини буюрди: «Ўғилларингга айт, дунёга очкўзлик қилмасинлар, ундан ўзларини халос тутсинлар. Мен абадий жаннатда очкўзликка берилдим. Шу сабабли Аллоҳ мени жаннатдан чиқарди. Ўғилларингга айт, хотинларнинг ҳавойи нафсига асир бўлмасинлар, Мен хотиним ҳавойи нафсига берилиб, мевадан едим. Кейин афсусландим. Ўғилларингга айт, қиладиган ишларининг оқибатини ўйласинлар. Агар мен қилаётган амалларимнинг охирини ўйлаган бўлсайдим, бундай оғир айрилиққа дучор бўлмас эдим. Ўғилларингга айт, қалблари бирон нарсадан ҳадиксираса, ундан узоқлашсинлар. Мен тақиқланган мевадан ея бошлаган пайтимда, юрагим ҳаприққан ва ҳадиксираган эди, лекин орқага қайтмаган ва узоқлашмаган эдим, кейин надомат мени боғлагандан боғлайверди. Ўғилларингга ўгит берки, кенгаш билан иш қилсинлар. Агар мен малаклар билан кенгашган бўлсайдим,
бундай айрилиққа дучор бўлмас эдим".
4
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (شاخجهان)
«Қанчадан-қанча севинтирувчи нарсалар борки, улар мусибат ва хасталикдир. Қанчадан-қанча хасталиклар ва қайғулар борки, улар хайр ва шифодир.
22
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (شاخجهان)
Шоир бундай дейди:

Бордир сенга қўз кўрмаган ноз-неъматлар,
Аммо булар ёғдирар кўп мусибатлар.
Сабр қил, бор мусибатда ёруғлик ҳам,
Ҳар ғам ичра бир севинч бор, севинчда ғам.
22
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (شاخجهان)
«Балким, сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар. Аллоҳ билур, сизлар эса билмайсизлар»
(Бақара, 216).
💯2❤1
Forwarded from Shoxjahon_Sultonboyev Family (شاخجهان)
Бир аъробий сўради: «Ё Аллоҳнинг Расули, туямни боғлайми ёки эркин қўйиб, таваккал қилайми?" Расулуллоҳ (алайҳиссалом): «Боғлаб қўйиб, кейин таваккал қил», – дедилар.
5❤2